Мақсади: Болаларнинг “табиат” қадрияти ҳақида
тушунчаларини кенгайтириш.
Вазифалари:
- Табиат ва
одам уйгунлиги ҳакида
тушунтириш;
- Қушларга
ғамхўрлик қилиш кўникмасини
ривожлантириш;
- Табиатнинг
ҳайвон-қушларига ғамхўрлик бўлиш руҳида
тарбиялаш
Кўргазма
қуроллар: қушлар овози ёзилган овоз тасмаси, дафтар, дарслик,
қушлар номи ёзилган
юлдузчалар.
Шодлик
айланаси
Ўкитувчи
ўқувчилар билан саломлашгач, уларни айлана булиб туришга
чақиради.
- Болалар,
қани, айлана бўлиб туриб олайлик-чи. Биз ҳозир осмонимизда чарх
уриб учган қушлар бўламиз. Сизнинг икки қўлингиз – икки қанотингиз
булади. Ҳозир сизга турли қушларнинг овози ёзилган овоз тасмасини
қўйиб эшттираман, шу пайтда сиз бир-бирингиз билан қушлар бўлиб
қанотларингизни теккизиб
саломлашасиз.
Ўқитувчи
магнитофондан қушлар овзи ёзилган тасмани қўйиб эшттиради, шунда
болалар бир-бирлари билан икки қўлларини силкитиб, “қанотларини”
“қанотларига” тккизиб, бир-бирлари билан
саломлашадилар.
Қодир Мирза
Алининг қуйидаги шеър мисраларини бари биргаликда
айтишади.
Ўтсам булди
ўзан-кўлнинг қошидан,
Кенг кўксимни
тўлдириб асл куй.
Бўшашганда кўк
тошингни силайман,
Силагандай
болагинам бошидан!
Суҳбатлашиш:
Дарсликда
берилган расм бўйича суҳбатлашиш
ўтказилади.
- Расмга қараб,
табиат совғаси ҳақида айтиб
беринг.
- “Табиат
совғаси” деб нима учун
айтамиз?
Болаларнинг
жавоблари тингланиб, ўқитувчи томонидан
хулосаланади:
- Ҳа, болалар,
табиат деганимиз- ҳайвон, қуш, ўсимлик, тоғу тош, дарё, кўл.
Уларнинг барчаси Табиатнинг бизга берган совғаси. Бугун биз она
Табиатнинг бизга тортиқ қилган совғасидан бири-“қанотли дустлар”-
қушлар ҳақида
суҳбатлашамиз.
Матин билан
ишлаш
Ўқувчиларнинг
табиатга ғамхўрлик қилиш кўникмаларини ривожлантириш учун ҳикоялаш
ўтказилади.
Аввалдан шу
ҳикоя бўйича тайёрланган ўқувчи ўртага чиқиб, унинг мазмунини айтиб
беради.
Қалдирғоч
уяси
С.
Дуйсенбиев
- Қалдирғоч
нима учун шу уйга ин солди деб
ўйлайсиз?
- Гулжамолнинг
дугонасининг хатти-ҳаракати ҳақида нима дея
оласиз?
- Сиз Гулжамол
ва унинг тенгдоши ўрнида бўлсангиз нима қилар
эдингиз?
- Қалдирғоч
Гулжамолнинг уйига нима учун қайтиб ин
солмади?
Болаларнинг
жавобларини ўқитувчи
хулосалайди:
- Тўғри,
айтасизлар, болалар, Гулжамолнинг тенгдоши катта хатолик қилди. Она
Табиат қуш билан дўстлашсин, унинг полапонларига ғамхўр бўлсин деб,
икки қизга совға қилган эди, улар бу совғани тўғри қабуллай
олишмади.
Кўрдингизми,
болалар, қушлар ҳам тинчликни хоҳлайди, улар ҳам ғамхўр бўла
ломаган одамлардан ранжийди. Қалдирғоч эса одамларга яқин учиб,
уйларига ин солади. Одамлар кимнинг уйига қалдирғоч ин солса, шу
уйга тинчлик ва бахт келади деб, уяни бузмаган, полапонларига
ғамхўр бўлган.
Топшириқ:
Ўқувчиларнинг
одам билан табиат ўхшашлиги ҳақидаги фикрлари топшириқ орқали
мустаҳкамланади. Ўқитувчи унинг бажарилиши йўли
тушунтиради:
- Болалар,
мовий осмонимизда ўзингизга таниш бўлган қуш йўли орқали кўкламда
қанотли дўстларимиз бизга адашмай учиб келишига фойдасини
теккизадиган ёруғ йўллар солиш учун сизларга биттадан юлдузча
тарқатиб бераман. Бу юлдузчаларда қанотли дўстларингизнинг номлари
ёзилган. Сиз қушнинг номи ёзилган жойга ўша қушнинг яхши хислатини
қўшиб ёзиб, доскадаги қуў йўлига
илинг.
Ўқитувчи
ўқувчиларга ҳар хил қушларнинг номи ёзилган юлдузчаларни тарқатиб
беради. Ҳар бир ўқувчи қушнинг номи ёзилган ерга унинг яхши
хислатини қўшиб ёзиб, қуш йўлига
илади.
- Оққушнинг
яхши хислати – одиллик;
- Қалдирғочнинг
яхши хислати – одам билан
дўстлиги;
- Бургутнинг
яхши хислати – ботирлиги;
- Тўтиқушнинг
яхши хислати - дарахтга
ғамхўрлиги;
- Зағизғоннинг
яхши хислати – сезгаклиги;
- Булбулнинг
яхши хислати – куйлаши;
Ўқитувчи
болаларнинг жавобларига миннатдорчилик билдириб, ўз маслаҳатини
айтади.
- Боракалла,
болалар, сиз тунда чарақлаб турадиган қуш йўлини аввалгисидан ҳам
чарақлатиб юбордингиз. Қуш йўлини чарақлатган қушлардаги яхши
хислатлар эканлигини
унутманг.
Ўзим билан
ўзим:
Ўқувчилар
табиат совғасини ҳис қилдириш мақсадида ўзим билан ўзим усули
ўтказилади.
- Болалар,
энди, қулай булиб, эркин ўтириб олинг. Кўзингизни юмсангиз ҳам
бўлади. Кўз олдингизга қуш йўлини келтиринг. Мана, бизнинг
кўмагимиз билан қўш йўли аввалгисидан ҳам чарақлаб, ердаги тирик
мавжудотларга қушларнинг яхши хислатини етказмоқда. Оққушнинг
одиллиги, шунқорнинг ботирлиги, зағизғоннинг сергаклиги, оддий ва
кичкина қалдирғочнинг одамларга бўлган дўстлиги бизнинг ҳам
вужудимизга сингиб бораётгандай. Барча одамлар ҳам оққушдай одил,
булбулдай куйчи, тўтидай чиройли бўлсак, деб орзу қилади. Улар
қанотли дўстларининг фақат дарахтларни қўриқловчигина эмас,
табиатнинг жонли мавжудотларига берган совғаси эканини тушунгандай.
Энди эса кўзимизни очамиз.
Саҳналаштириш:
Болаларнинг
қушларга ғамхўр бўлиш муносабатларини ривожлантириш мақсадида
саҳналаштириш уюштирилади. Унинг бажарилиш йўллари
тушунтирилади:
Болалар,
қушнинг татиат учун ҳам, одам учун ҳам жуда кўп фойдаси бор. Баъзи
қушлар дарахт танасидаги қуртларни тумшуғи билан чўқиб, тозаласа,
баъзилари буғдойни қуртқумрсқадан тозалайди. Қушларсиз табиатнинг
зийнати ҳам йуқ. Бироқ қушлар ҳам табиатдаги тозаликни, тинчликни
хоҳлайди. Ҳозир Ў. Турманжановнинг “Қуш уясин бузмайлик!” шеърини
ролларга бўлиб, саҳналаштириб
кўрсатайлик.
Ўқитувчи
шеърдаги роллар бўйича аввалдан ўқувчиларни тайёрлайди. Ўқувчилар
доскага чиқиб, шеърни ролларга бўлиб
ўқишади.
Қуш уясин
бузмайлик!
Она Табиат: Эй
болалар, болалар!
Омон бўлсин
оналар!
Қушларда ҳам
она бор,
Қушларда ҳам
бола бор,
Ким севмайди
боласин?!
Шулар эса
тушганда,
Фикринг обдон
пишганда,
Бир ўйланиб
қоласан!
Болани
ўстиришга,
Қушлар уя
солади.
Юмшоқ уя
ясашга,
Майин жунни
йиғади.
Майин жунни
йиғади,
Қулай қилиб
уяни,
Тухумини
қўяди.
Бир қувониб
қўяди.
Тирноқдай
қушнинг ёви кўп,
Қирувчи
ажал-дови кўп.
Ўқувчилар:
Ёшлик қилиб қизиқиб!
Қуш уясин
бузмайлик!
Тухумини
олмайлик!
Уволига
қолмайлик!
Йўлига тузоқ
қўйиб!
Қарғишига
қолмайлик!
Атайлаб ўқ
узмайлик!
Кўп гуноҳга
ботмайлик!
Ўқитувчи:
Болалар, буни уқинглар,
Ваъдангиздан
чиқинглар!
Қушлар бизнинг
дўстимиз!
Қушларнинг биз
дўстимиз!
Учиб юрса
осмонда,
Қувонч тўлар ёш
жонга.
Болаларнинг
қушларга ғамхўрлик қилиш ҳақидаги фикрлари саволларга берган
жавобларидан англашилади.
- Она Табиат
болаларга нима учун илтимос қилди деб
ўйлайсиз?
- Сиз шу
илтимосга қандай жавоб берар эдингиз? Нима
сабабдан?
Ўқувчиларнинг
жавоблари ўқитувчи томонидан
хулосаланади:
- Ҳа, болалар,
қушнинг уволига қолган ёмон. Шунинг учун айтган ваъдангизда туриб,
қушларни ҳимоя қила олинг. Баҳорда учиб келадиган қушлар чарчаса
ҳам, сизларга ишониб, сизларни соғиниб олисдан учиб келади. Уларга
ҳам ин тайёрлаб, дон ҳозирлаб, кутиб
олинглар.
Дафтар билан
ишлаш:
1- топшириқ:
Қанотли дўстларни совға қилган она табиатга қандай меҳр-муҳаббат
қўлини узатасиз?
Дафтарда
берилган боланинг она табиатга совға бергандай очиқ турган кафти
ўртасига унга бўлган меҳр-муҳаббатингизни ифодаланг. Масалан, Мен
сени ўзгача қадрлайман. Мен сени севаман. Мен сени авайлайман ва
ҳ.к
2- топшириқ: Дафтарда тумшуғига варракнинг
ипини қистириб, учиб юрган қушларнинг ҳар бир варрагига ҳарфлар
ёзилган. Шу ҳарфларни ўрнига тўғри жойлаштирганда қушларнинг бизга
айтган илтимосини ўқиш мумкин: “Дўст бўлайлик,
болалар!”
Якунлаш:
Ўқитувчи бугун
дарсни хуржунда берилган сўзлардан фойдаланиб,
хулосалайди.
Юракдан
юракка:
Болалар
табиатга бўлган меҳр-муҳаббатини шеър мисраси орқали изҳор қилади.
Ўқитувчи айтади, ўқувчилар
такрорлашади.
Табиат, сен –
тирикчилик жўшиб турган,
Сен – Қуёшсан,
қирдан кулиб кўтарилган.
Сен – дарёсан,
сен – ўрмонсан, сен –
булбулсан,
Одамларга
сулувликни чин уқтирган.