Материалдар / Ашык сабақ 47 жалпы орта мектебі Нутк маданияти
2023-2024 оқу жылына арналған

қысқа мерзімді сабақ жоспарларын

жүктеп алғыңыз келеді ма?
ҚР Білім және Ғылым министірлігінің стандартымен 2022-2023 оқу жылына арналған 472-бұйрыққа сай жасалған

Ашык сабақ 47 жалпы орта мектебі Нутк маданияти

Материал туралы қысқаша түсінік
Материал 3 сынып окушушыларына жалпы бастауыш сынып оқушыларына керек
Авторы:
Автор материалды ақылы түрде жариялады.
Сатылымнан түскен қаражат авторға автоматты түрде аударылады. Толығырақ
13 Қырқүйек 2020
269
0 рет жүктелген
Бүгін алсаңыз 25% жеңілдік
беріледі
770 тг 578 тг
Тегін турнир Мұғалімдер мен Тәрбиешілерге
Дипломдар мен сертификаттарды алып үлгеріңіз!
Бұл бетте материалдың қысқаша нұсқасы ұсынылған. Материалдың толық нұсқасын жүктеп алып, көруге болады
logo

Материалдың толық нұсқасын
жүктеп алып көруге болады

УЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА
УРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ
ПЕДАГОГИКА УНИВЕРСИТЕТИ

НУТК МАДАНИЯТИ
(маъруза матнлари)

Умумий тилшунослик кафедраси

Тузувчилар:

Муйдинов К. А.
Вахобова К. У.

ТОШКЕНТ – 2001
1

Кириш.
Маълумки, узок утмишга эга булган узбек халки таълим-тарбияга оид бой
меросга эга булиб, авлодларда инсонпарварлик, камтарлик, мехнатсеварлик,
дустлик, мехр-окибат, биродарлик, одоблилик каби умуминсоний фазилатларни
тарбиялаб келган. Шарк мутафаккирларининг таълим-тарбияга оид асарлари
хам ана шу бой мероснинг туб негизини ташкил этади. Лекин, мустабид тузум
даврида бу дурдона асарлардан, ундаги одоб-ахлокка оид инжуга баробар
фикрлардан етарлича фойдалана олмадик.
Шукурки, миллий истиклол туфайли узбек халкининг хам кукрагига
шабада тегди. Тарихимизга, маданиятимизга янгича назар билан карай
бошладик. Шунингдек, уз ечимини кутаётган муаммоларни ижобий хал
килишга бел богладик.
Барча сохалар сингари она тилимиз ва у билан боглик муаммолар хам аста
секин ечимини топмокда. Хусусан, нутк маданиятига доир масалаларни хал
килишда тилшунос олимларимизнинг мехнатлари, изланишлари тахсинга
лойикдир. Таникли тилшунос олим Низомиддин Махмудовнинг «Тил»,
«Маърифат манзиллари» номли, Нусратилла Жумахужанинг «Истиклол ва она
тилимиз» каби рисолалари ана шу сохадаги изланишларнинг ёркин мисолидир.
Нутк маданияти жамият маданий тараккиёти, миллат маънавий
камолотининг мухим белгисидир. Мамлакатимизда маънавий-маърифий
ислохатлар давлат сиёсатининг устувор йуналиши деб эълон килинган бугунги
кунда нутк маданияти масалалари хар качонгидан хам долзарблик касб этади.
Республикамизнинг «Давлат тили» хакидаги конуни, «Таълим
тугрисида»ги конуни, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» ва бошка
хужжатларида маънавий-маърифий тарбия, тил масалаларига алохида эътибор
берилган. Хар кандай кадр, энг аввало, уз она тилининг чинакам сохиби
булмоги лозим. Президентимиз И.А. Каримов Узбекистон Республикаси Олий
мажлисининг 1997 йил 29 августдаги IX сессиясида сузлаган нуткида: «Уз
фикрини мутлако мустакил, она тилида равон, гузал ва лунда ифода эта
олмайдиган мутахассисни, авваламбор, рахбар курсисида утирганларни бугун
тушуниш хам, оклаш хам кийин»-деб таъкидлайди. («Баркамол авлодУзбекистон тараккиётининг пойдевори» 1997, 9 бет).
Нутк маданияти хозирги давр тилшунослик фанининг долзарб
муаммоларидан биридир. Бу муаммони хал этиш умуммаданиятимиз
тараккиёти, шунингдек, олий мактабларда,, урта махсус укув юртларида, урта
мактаблар ва умуман дарс утиш жараёнини яхшилаш билан хам боглик, Шуни
кайд килиш керакки, бугунги кунда нутк маданияти курсини барча укув
юртларида ургатиш кувонарлидир. Чунки нотиклик санъати сирларини
урганиш, уз фикрини баён килаётган хар бир тил воситасини керакли ва лозим
булган уринда куллаш, мантикан барча сохада хизмат килувчи хар бир
мутахассис учун, умуман, хар кандай маданиятли киши учун хаётий зарурат
деб хисобланиши керак. Узбек адабий тили ва унинг нормаларини илмий
урганиш хам узбек нутки маданияти сохаси учун нихоятда мухимдир. Адабий
тилнинг ривожланиш конуниятларини, адабий тил меъёрларининг умумий
2

холатини, ундаги тургун ва нотургун ходисаларни чукуррок текширмай туриб
адабий тилнинг нутк маданияти хакида гапириш асло мумкин эмас.
Тил хам, феъл-атвор хам одамга кон билан кириб, унинг бутун жисму
жонига таралиб кетувчи анъаналар экан, буларга эътибор бермаслик, хамиша
катта-кичик фожиаларни келтириб чикаради.
1 – Мавзу: Укитувчи нутки маданияти курсининг максад ва
вазифалари.
Режа.
1.
2.
3.

1.
2.
3.
4.
5.

Нутк маданияти тарихидан.
Курснинг предмети ва мухим вазифалари.
Нутк маданияти хаётий зарурат сифатида.
Адабиётлар.
«Нутк маданияти ва услубият асослари». Р. Кунгуров. Э. Бегматов.
Ё Тожиев.
«Нутк маданияти асослари» Т. Кудратов.
«Узбек нутки маданияти ва услубияти асослари»
«Маърифат манзиллари». Н. Махмудов.
«Баркамол авлод орзуси». 2000.

Нутк маданияти хакидаги таълимот кадимги Рим ва Афинада шаклланган
булса хам, унга кадар Мисрда, Ассурияда, Вавилион ва Хиндистон
мамлакатларида пайдо булганлиги нотиклик санъати тажрибасидан маълум. Бу
даврда давлатнинг, савдо-сотикнинг, суд ишларининг нихоятда тараккий этиши
нотикликни санъат даражасига кутарди. Чунки у пайтларда давлат
арбобларининг обру-эътибори ва юкори лавозимларга кутарилиши уларнинг
нотиклик махоратига хам боглик булган. Нотиклик санъати саркардалик
махорати билан баробар даражада улугланган. Бу икки санъатни мукаммал
эгаллаган кишиларгина юкори лавозимларга сайланганлар. Умуман етук инсон
булиш учун, албатта, нотиклик санъатини эгаллаш шарт килиб куйилган. Грек
нотиги Демосфен ва Рим нотиклари Цицерон, Квинтилиан, Аристотель каби
назариётчиларнинг хаётлари бунга мисолдир. Улар кишилик жамиятида
риторика ва нотиклик санъатининг узига хос мактабини яратдилар.
Цицероннинг «Нотиклик хакида», «Нотик», «Брут» асарлари, Марк Фабий
Квинтилианнинг «Нотик билими хакида», Аристотелнинг «Риторика» каби
асарлари хам кадимги Римда маданий нутк, нотиклик назарияси
ривожланганлигини курсатувчи бир омилдир.
Урта Осиё маданияти тарихида хам нутк маданияти узига хос мавкега
эгадир. Шаркда, жумладан Мовароуннахрда нотиклик; воизлик, яъни
ваъзхонлик, «Куръон»ни таргиб килиш билан муштарак холда сузнинг
ахамияти, маъноси ва ундан уринли фойдаланиш борасида куп яхши фикрлар
айтилган. Ана шу нуктаи-назардан каралса, «Нутк одоби», «Муомала
маданияти» номлари билан юритилиб келган нутк маданияти тушунчаси жуда
3

кадимдан олимлар, зиёлиларнинг диккатини тортган: Абу Райхон Беруний, Абу
Наср Фаробий, Ибн Сино, Абу Абдуллох Ал-Хоразмий, Махмуд Кошгарий,
Замахшарий, Юсуф Хос Хожиб, Ахмад Югнакий, Суфи Оллоёр, Абдурахмон
Жомий, Алишер Навоий каби улуг сиймолар нутк одоби масалаларига, умуман
нуткка жиддий эътибор беришга даъват этиш билан бирга тилга, лугатга,
грамматикага ва мантикшуносликка оид асарлар ёздилар. Буюк комусий олим
Беруний (973-1048) узининг «Геодезия» асарида хар бир фаннинг пайдо
булиши ва тараккий этиши инсон хаётидаги зарурий эхтиёжлар талаби билан
юзага келишини айтади. Унингча, грамматика, аруз ва мантик фанлари хам шу
эхтиёжнинг хосиласидир.
Улуг ватандошимиз Абу Наср Фаробий тугри сузлаш, тугри мантикий
хулосалар чикариш, мазмундор ва гузал нутк тузишда лексикология,
грамматика ва мантикнинг накадар ахамияти зурлиги хакида шундай дейди:
«Кандай килиб таълим бериш ва таълим олиш, фикрни кандай ифодалаш,баён
этиш, кандай сураш ва кандай жавоб бериш масаласига келганимизда, бу хакда
билимларнинг энг биринчиси жисмларга ва ходисаларга исм берувчи тил
хакидаги илмлар деб тасдиклайман...»
Кайковус томонидан 1082-1083 йиларда яратилган, Кадимги Шарк
педагогикасининг ажойиб асарларидан бири хисобланган. «Кобуснома»да хам
нутк одоби ва маданияти хакида ибратомуз фикрлар айтилган. Асар 44 бобдан
иборат булиб, унинг 6-7 боблари суз одоби хакидадир. Муаллиф фарзандига
килган насихатлари оркали укувчини ёкимли, мулойим, уринли
сузлашга,бехуда гапирмасликка ундайди. Сузлаганда уйлаб, хар бир фикрдан
келиб чикадиган хулосани куз олдига келтириб гапириш кераклигини, киши
камтар булиши, узини халк орасида оддий, камтар тутиши лозимлигини
эслатиб, махмадоналик килиш, куп гапириш донолик белгиси эмас... « Эй
фарзанд, агар сен хар кандай нотик булсанг хам, узингни билганлардан пастрок
тутгил, токи суз билимдонлиги вактида бекор булиб колмагайсан. Куп билу, оз
сузла, кам билсанг, куп сузлама, чунки аклсиз киши куп сузлайди, деганларки,
жим утириш саломатлик сабабидир. Куп сузловчи аклли одам булса хам, халк
уни аклсиз дейди...»
Улуг шоир Юсуф Хос Хожиб туркий халкларнинг ХII асрдаги ажойиб
бадиий ёдгорлиги булган «Кутадгу билиг» («Бахт келтирувчи билим») асарида
сузларни тугри танлаш ва тугри куллаш хакида: «Билиб сузласа суз билиг
саналур» деган эди. Киска сузлаш, сузларга иложи борича купрок маъно юклаш
хакида:
Угуш сузлама суз бирор сузла оз,
Туман суз тугунини бу бир сузла ёз.
дейди. Мазмуни;
Сузни куп сузлама, камрок сузла. Туман (минг) тугунини шу бир суз
билан еч. Гапиришдан максад сузловчи кузда тутган нарса, ходиса, вокеаларни
тингловчига тугри, таъсирчан, етказишдан иборат. Шундай экан, нуткнинг
тугрилиги, равонлиги ва мантикийлигига эришиш мухим ахамият касб этади.
Мутафаккир сузловчини тилнинг ахамиятини тушунган холда, ховликмасдан,
сузнинг маъноларини яхши англаб, нуткни равон килиб, тузишга чакиради.
4

Адиб Ахмад Югнакий (XII-XIII) хам сузлаганда нуткни уйлаб, шошмасдан
тузишга, кераксиз, ярамас сузларни ишлатмасликка, мазмундор сузлашга
чакиради. Нотугри тузилган нутк туфайли кейин хижолат чекиб юрмагин, деб
сузловчини огохлантиради:
Укув сузла сузни эва сузлама,
Сузинг кизла, кедин, бошинг кизлама.
(Сузни укиб сузла, шошиб гапирма, кераксиз, ярамас сузларни яшир,
ярамас гапинг туфайли кейин бошингни яшириб юрма.)
Нутк одоби деб юритилган коида ва курсатмаларда содда ва уринли
гапириш, киска ва мазмундор сузлаш, эзмалик, лакмаликни коралаш, кексалар,
устозлар олдида нутк одобини саклаш, тугри, рост ва дадил гапириш,
ёлгончилик, тилёгламаликни коралаш ва бошкалар хакида гап боради.
Урта Осиё нотиклигининг узига хос хусусиятлари шундан иборат эдики, у
энг аввал уша давр тузумининг манфаатларига хизмат килар эди. Бу даврда
нотиклик санъати усталарининг надимлар, киссагуйлар, масалгуйлар,
бадихагуйлар, киротхонлар, муаммогуйлар, воизлар, гуяндалар, маддохлар,
касидахонлар деб юритилиши хам ана шундан далолат беради. Аммо тилнинг
яратувчиси халк эканлигини ва унинг, энг аввало, халкка хизмат килишини
тугри англовчи соглом фикрли кишилар унинг ижтимоий мохиятини доимо
тугри тушуниб келганлар. Навоийнинг давлат арбоби сифатида мехнаткаш халк
олдида килган чикишлари, унинг тил хакида айтган фикрлари бунинг
далилидир. Узбек мумтоз адабий тилининг хомийси булган буюк шоир Алишер
Навоий туркий тилда гузал нутк тузишнинг байрокдори сифатида унинг бутун
ижоди билан узбек тили бойликларини номоён этди. Навоий узбек адабий
тилида буюк асарлар яратиш мумкинлигини намойиш килди. Шоир узининг
«Мухокаматул - лугатайн» асарида хар бир тилнинг ижобий ва салбий
томонлари борлигини эслатиб утди. А.Навоийнинг «Мухокаматул - лугатайн»,
«Махбубул- кулуб», «Назмул-жавохир» асарлари узбек тилида нутк тузишнинг
гузал намуналари булиши билан бирга, унинг юксалишига хам катта хисса
кушди. У узининг «Махбубул-кулуб» асарида шундай дейди: «Тил мунча
шараф била нуткнинг олатидир ва хам нуткдурки, агар нописанд зохир булса,
бошнинг офатидир...» яъни, тил шунча шарафи билан нуткнинг куролидир, агар
у уринсиз ишлатилса тилнинг офатидир.
А. Навоий тугри, киска, лунда, ёкимли, мантикли, тушунарли, жуяли аник
ва таъсирли нутк хакида узининг «Арбаин» асарида, шунингдек, «Хамса»
асаридаги беш достоннинг хар бирида хам ажойиб фикрларни айтиб утган.
Хулоса килиб айтганда, узбек нутки маданиятининг тарихига назар
ташлайдиган булсак, кадимдан бу сохага «Нутк одоби» номи остида анча кенг
эътибор берилган булиб, кейинги асрларда, айникса, XIX-XX асрларнинг айрим
вактларида эътибор анча сусайганлиги кузга ташланади. Бирок кейинги
йилларда бу сохада куп ишлар килинди.
2. «Нутк маданияти асослари» фани узбек тилшунослигининг узига хос
амалий сохасидир. У тилшуносликнинг назарий курсларидан олинган
билимларга суянган холда тугри ва чиройли нутк тузиш йулларини ургатади. У
тил, тил нормалари, нутк, нуткнинг сифатлари, нуткий услублар, нуткда
5

учраши мумкин булган камчилик ва хатолар, нуткнинг талаффузига доир
муаммолар юзасидан бахс юритади. Нутк маданияти, хам фан сифатида уз
текшириш объекти ва вазифаларига эга. Унинг текшириш предмети нуткнинг
тил курилиши, адабий тил нормалари ва нуткнинг коммуникатив (алока учун
керакли) фазилатларидир. Нутк маданияти назариясида тил нормаси марказий
тушунчадир. «Тил маданиятининг асосий текшириш объекти адабий тил
нормалари, асосий вазифаси эса ушбу нормадаги иккиланишларни бартараф
этиш булмоги керак»
Шундай килиб, нутк маданияти асослари фани адабий тил нормаларини,
унинг тарихийлигини, тараккий этиб бориши ундаги баъзи унсурларнинг
эскириши, улар урнида янги норматив унсурларнинг пайдо булишини кузатиб,
кайд этиб боради. Бирок бу фан адабий нормаларни яратмайди, баъзи бир
ходисаларни норма сифатида мажбуран киритмайди. Балки узбек миллий
адабий тили фаолиятини, унинг ривожланишини кузатиб боради, объектив
конунларини кашф этади, шулар асосида тавсиялар беради.
3.Хозирги узбек адабий тилининг тулик шаклланганлиги ва улкан
ижтимоий вазифани бажараётганлиги хеч биримизга сир эмас. Бу тил диёримиз
вакиллари учун умумий тил сифатида шаклланди.
Узбек тилига давлат тили макомининг берилиши жумхуриятимизда давлат
ишларининг, укиш-укитиш, таълим-тарбия, таргибот-ташвикот ишларининг шу
тилда олиб борилиши учун жуда катта имконият яратди. Тилга булган
муносабат тубдан узгарди, унинг барча имкониятларини урганиш ишлари кенг
куламда олиб бориляпти. Лекин, шуни хам эслаш жоизки, тилнинг ижтимоий
вазифасини бажарилиш даражасини белгиловчи омиллардан бири булмиш нутк
маданияти етарли тараккий этмаганлиги ачинарли бир холдир. Шу боис нутк
маданияти сохасини чукуррок урганиш олдимизга куйилган мухим
масалалардан бири хисобланади. Чунки нуткимизда учраб турадиган нуксон ва
камчиликларни бартараф килиш, нутк маданиятини хар качонгидан хам
яхширок ривожлантириш умумдавлат ахамиятига эга булган сиёсий ва
ижтимоий масаладир. Бу масала билан шугулланиш ишига факат
тилшуносларгина эмас, балки жумхуриятимизда истикомат килувчи барча соха
вакиллари эътибор беришлари максадга мувофикдир. Чунки, нутк маданияти
умуминсон маданиятининг таркибий кисми булиб, кишиларни юксак
маданиятли булишларини белгилайди. Бу масаланинг бир томони булса,
иккинчидан, халкаро хаётда икки карама-карши ижтимоий гурух уртасида
мафкуравий кураш нихоятда кескинлашган бир даврда яшамокдамиз. Бу нарса
хам мафкуравий курашнинг асосий куроли булган тилнинг хар качонгидан хам
уткир ва кескин булишини таказо этади. Президентимиз И.А. Каримов хам
бунга алохида эътибор бериб бундай деган эдилар: «гояга карши факат гоя,
фикрга карши факат фикр, жахолатга карши факат маърифат билан бахсга
киришиш, олишиш мумкин»; «Энг дахшатлиси фикр карамлиги тафаккур
куллиги»...
«Мактабда болалар мустакил фикр юритишга ургатиладими, аминманки
ургатилмайди. Мабодо, бирор укувчи укитувчига эътироз билдирса, эртага хеч
ким хавас килмайдиган ахволга тушиб колади. Мактабдаги жараёнда укитувчи
6

хукмрон. У боладан факат узи тушунтираётган нарсани тушуниб олишини
талаб килади. Принцип хам тайёр: менинг айтганим-айтган, деганим-деган».
«Укитувчи ва укувчи муносабатидаги мажбурий итоаткорлик урнини
онгли интизом эгаллаши жуда кийин кечаяпти. Укитувчининг бош вазифаси
укувчиларга мустакил фикр юритиш куникмаларини хосил килишдан
иборатлигини купинча яхши тушунамиз, лекин афсуски, амалда тажрибамизда
унга риоя килмаймиз. Демакратик жамиятда болалар умуман хар бир инсон
эркин фикрлайдиган этиб тарбияланади. Агар болалар эркин фикрлашни
урганмаса, берилган таълим самараси паст булиши мукаррар. Албатта, билим
керак. Аммо, билим уз йулига. Мустакил фикрлаш хам катта бойликдир».
(Баркамол авлод орзуси 16 бет).
Нутк тадбиркорлигини сингдириш мактабда укитувчининг бош
вазифасидир. У биринчи соатдан бошлаб то охирги машгулотгача укувчиларда
нутк маданияти (тадбиркорлиги)ни тарбиялашга хизмат килиши керак.
Шу уринда таникли тилшунос олим Низомиддин Махмудовнинг
куюнчаклик билан айтган фикрларини келтириб утиш лозим:
«Айни пайтда нуткий маданият тарбияси билан мактабдаги, хеч бир
истисносиз, барча укув фанлари хам билвосита шугулланиши керак.
Математика буладими, физика ёки тарих буладими, укитувчи уз нуткий
маданияти билан намуна курсатиши, тегишли фан сохасининг тугал тилини
намойиш этиши ва шу йул билан укувчидаги суз сезгисига куч бериши
максадга мувофик. Таълим амалиётида кургазмалилик азалдан энг зарурий
омил сифатида караб келинади, шунинг учун укитувчи жуда куп вактини турли
кургазмали куроллар тайёрлашга сарфлайди. Бу маъкул, аммо, унутмаслик
керакки, нуткий маданиятни ургатиш, чиройли суз завкини устириш, умуман,
тил эстетикаси тарбиясида асосий, жонли кургазмали курол укитувчининг
узидир». («Маърифат манзиллари» Н. Махмудов)

1.
2.
3.
4.

Такрорлаш учун саволлар:
Нукт маданияти хакидаги таълимот кадимда каерда шаклланган?
Шаркда нутк маданияти масалалари билан шугулланган
мутафаккирлардан кимларни биласиз?
Нутк маданияти курсини укитишдан максад нима?
Курснинг максад ва вазифаси хакида сузланг.

Таянч тушунчалар:
нахв - (арабча) синтаксис грамматика.
назм - (арабча) шеърий асар: шеърият жанри, шеър улчови
наср - (арабча) проза, прозаик асар , проза жанри.
аруз – шеър тузилишида киска ва чузик хижо (бугин)ларнинг маълум
тартибда гурухланиб, такрорланиб келишига асосланган вазн системаси.
Аруз вазни.
мантик - (арабча суз) тафаккур шакли ва конунлари хакидаги фан; логика.

7

2-Мавзу: Нутк маданияти ва адабий норма.
Нуткий малака.
Режа.
1.
2.
3.

1.
2.
3.

Нутк маданияти тушунчаси.
Адабий норма ва нутк маданияти.
Нуткий фаолият ва нуткий малака.
Адабиётлар:
Нутк маданияти ва услубият асослари. Р. Кунгуров, Ё. Тожиев, Э.
Бегматов 34-36 бет
Узбек нутки маданияти очерклари 39-41 бет; Бегматов, А. Бобоева,
М. Асомиддинова, Б. Умуркулов.
Нутк маданияти асослари. Т. Кудратов 22 бет.

Матн.
1. Хар бир соханинг уз маданияти булгани сингари нуткнинг хам уз
маданияти бор, яъни нутк маданияти деб аталувчи ва бугунги кунда мухим
вазифани бажараётган тилшуносликнинг алохида бир сохаси мавжуд. Нутк
маданияти тугрисида сузлашдан олдин, нутк узи нима, унинг тилдан нима
фарки бор? деган саволларга жавоб топишимиз керак.
Тил ва нутк бир-бирига боглик ходисалардир. Уларни бир биридан
ажратиб караш асоссиздир. Тил нутк учун моддий материалдир. Шу материал
асосида нутк ташкил топади.
Тилдаги хамма нарса тил жамоаси учун умумий булади. Тилда рухий ва
моддий материал мавжуд булиб, сузнинг кишилар хотирасидаги образлари
рухий материал, нутк яратиш жараёнида кулланиладиган суз шакллари,
морфемалар, товушлар моддий материал хисобланади. Тилнинг рухий
ходисалиги унинг онгда сакланиши булса, моддий ходисалиги эса ундаги
товушлардир.
Нутк-бу тил деб аталувчи, ута мухим вазифаларни бажарувчи ноёб
куролдан фойдаланиш жараёни, тил бирликлари имкониятларининг борлик,
тафаккур, онг хамда вазият каби ходисалар билан муносабатда номоён
булишидир. Нутк харакатдаги тил булиб, нутк аъзоларининг харакати
жараёнида пайдо булади ва суз шакллари, эркин бирикмалар, суз тартиби ва
гаплардан ташкил топади.
Маданий гапиришга интилиш тушунчаси барча халк тилларида кадимдан
мавжуд ходисадир. Бу тушунча маълум лингвистик нормалар, этикавий ва
эстетикавий талаблар билан алокадор булган тушунчадир. Демак, нутк
маданияти тушунчаси хар бир халк тили ва миллат маънавиятини белгиловчи
(курсатувчи) этикавий ва эстетикавий категориядир. Хозирги нутк маданияти
атамаси билан юритилаётган ходиса ва илмий муаммо анча кенг мазмунга
эгадир. Нутк маданияти факатгина адабий тилни онгли ва максадга мувофик
нормалашга (уни кайта ишлаш ва бойитишга) каратилган харакатларгина эмас,
8

балки миллатнинг умумий маданиятини кутариш, одамларга маълум «тил
диди» («языковой вкус»)ни тарбиялашга хизмат килувчи фаолият хамдир.
Нутк маданияти атамаси хозирги замон тилшунослик талкинида уч хил
ходисанинг номидир;
1)
маданий нуткнинг, яъни нуткий ходисанинг номи;
2)
маданий нутк тушунчаси билан боглик ва нутк маданияти деб
юритувчи илмий муаммонинг номи;
3)
нутк маданияти муаммосини урганиш билан махсус шугулланувчи
соханинг, тилшунослик фани булимининг номи.
Келтирилган учта ходисанинг хар бири уз мураккаб куринишларига,
кирраларига эга, уларни бир-бири билан кориштириб юбормаслик лозим.
Юкорида баён этилган барча мулохазалар нутк маданияти тушунчасини
тушуниш ва таърифлаш тилшуносликда хозир куйидаги куринишларга эга
деган хулосага келиш имконини беради:
1.
Нутк маданияти адабий тил ривожининг узига хос хусусиятларидан
бири. (Прага лингвистик мактаби).
2.
Нутк маданияти (тил маданияти) – бу адабий тил нормаларининг
шаклланиши ва силликланишига ёрдамлашишдан иборат булган
фаолият, яъни тил ривожига онгли аралашувдир. (Прага лингвистик
мактаби).
3.
Нутк маданияти тилни, унинг конун коидаларини онгли идрок
килиш, аник, равшан, ифодали нутк туза олиши махоратидир. (А
Гуревич. ва б)
4.
Нутк маданияти кишиларни узаро тулик ва теран фикрлашиши,
тилнинг барча имконият ва воситаларини пухта эгаллашдан
иборатдир. (Б.Н. Головин ва б.)
5.
Нутк маданияти факат тугри нуткгина эмас, балки укувчилик хамда
нуткий чечанлик хамдир. (Г.О. Винокур ва б.)
6.
Нутк маданияти тил воситаларидан уринли фойдаланган холда
максадга мувофик сузлаш ва ёза олиш санъатидир. (А.Н. Ефимов).
7.
Нутк маданияти бу аввало фикрлаш маданиятидир. (Д.Э. Розенталь.)
8.
Миллий, узига хослиги билан хам ажралиб турувчи нутк маданий
нуткдир (М. Агафонова).
Хулоса килиб айтиш мумкинки, нутк маданияти - шу тилни алокааралашув куролини ишлатишга булган муносабатдир. Тил вакилларида бу ноёб
куролнинг имкониятларига муносабат, уни ишлатишдаги бошка омиллар:
тафаккур, онг, борлик, турли вазият ва холатлар, максадга булган муносабат
канчалик юкори савияда булса, нутк маданияти хам юкори савияда булади, ва
акс холда нутк маданияти хам паст савияда булади.
2. Нутк маданияти тугрисида гап борар экан, табиийки, нуткда кулланган
уринли ёки уринсиз сузларнинг кулланиши тугрисида бахс боради. Кулланган
тил бирлигини тугри ёки нотугри дейилганда, албатта маълум бир улчов
(мезон)га асосланганлиги тайин. Мана шу улчов (мезон) тилшуносликда адабий
тил нормаси деб юритилади.
9

Хар бир лахжанинг, сузлашув тилининг, адабий тилнинг уз нормалари
булганидек, нуткнинг алохида куринишлари булган арголар, жаргонлар хам уз
нормасига эга. Хусусий нормаларни куйидагича курсатилган: 1. Диалектал
норма. 2. Сузлашув нутки нормаси. 3. Арголар, жаргонлар нормаси. 4. Адабий
тил нормаси (адабий норма).
Адабий норма. Маълум бир худудда таркалган узус имкониятлари уша
худудда яшовчи ахоли учун истисносиз тушунарли булади, яъни алокани енгил
амалга ошувига имкон беради. Бу тилнинг узи нормадан иборатлигини
курсатади. Норма – тилнинг яшаш шаклидир.
Адабий норма узусга асосланади, ундан олинади. Адабий норма адабий
тил билан бирга тугилади, бадиий адабиётнинг, халк маданиятининг тараккиёти
билан ривожланиб, уз конун-коидаларини мустахкамлаб боради.
Адабий норма узусдан олинганлиги сабабли хамма учун тушунарли
булади. Шунинг учун жамият тараккиётида мухим ахамият касб этади. Жамият
аъзоларини уюштиришда, катта вазифаларга отлантиришда адабий тил, унинг
нормалари жамият учун нихоятда зарурдир.
Узбек адабий тили нормалари илмий асарларда куйидагича тасниф
килинади.
1.
Лексик-семантик нормалар.
2.
Талаффуз (орфоэпик) нормаси.
3.
Ёзув (орфографик) нормаси.
4.
Фонетик норма.
5.
Акцентологик (ургуни тугри куллаш) норма.
6.
Грамматик норма (морфологик ва синтактик)
7.
Суз ясаш нормалари
8.
Имловий норма
9.
Услубий норма
10. Пунктуацион норма
Адабий норманинг огзаки ва ёзма куринишлари мавжуд булиб, огзаки
адабий норманинг ривожланишига халк кизикчилари, аскиячилари, латифагуй
халк шоир-бахшилари катта хисса кушсалар, ёзма адабий норманинг
шаклланишида белгиланган ёзув шакли асосида ёзиб колдириладиган ёзма
адабиётнинг хизмати чексиздир. Умуман олганда, адабий тил нормасини
урганиш янги ходиса эмас. Тил нормаси ва адабий норма муаммо сифатида
нутк маданияти илмий соха деб тан олингунга кадар хам урганиб келинган.
Адабий тил нормаси, унинг шаклланиш, ривожланиш стабиллашув
конуниятлари-нутк маданияти сохасининг текшириш объекти хисобланади.
Нутк маданияти сохасининг адабий тил нормасига ёндашуви куйидаги
хусусиятлари билан грамматик муносабатда фарк килади.
а) Нутк маданияти адабий нормадаги узгариб, бузилиб турувчи нуткий
нуксонларни юзага келтирувчи хусусиятларни топиши, ва уларни тузатишга
интилиши лозим.
б) Нутк маданияти адабий тил нормасини доимий ривожланиб, узгариб
турувчи ходиса сифатида текшириши ва тил нормаси системасидаги янги
10

холатларни, узгараётган, узгарган холатларни шунингдек, «улган» истеъмолдан
чиккан холатларни хисобга олиши керак.
в) Нутк маданияти тил нормаси системасидаги карама-карши холатларни
белгилаши лозим, хамда барча яруслари буйича текшириши керак.
Нутк маданияти адабий нормани маълум максад билан, аникроги маданий
нуткнинг чегараси ва воситаларини аниклаш максадида урганади. Шу сабабли,
нутк маданияти сохаси адабий тил ва унинг норматив системасини бахолайди
ва назорат килади. Нутк маданияти сохаси адабий тилга актив ёндашади, яъни
адабий тил ривожига онгли аралашади.
3. Маълумки, тилнинг пайдо булиши ва ривожланиши жамият тараккиёти
билан узвий богликдир. У жамият тараккиёти, мехнат фаолияти жараёнида
юзага келадиган, факат жамиятда, одамлар орасида мавжуд буладиган
ижтимоий ходисадир. Жамият ривожлангани сари тил хам шаклланиб боради.
Демакки, шу тилда сузлашувчи миллатнинг маънавияти юксалиб, нуткий
малакаси ортиб боради. Акс холда тил таназзулга юз тутади. Бу эса нуткий
малакани сунишига, маънавиятини кашшоклашишига олиб келади.
Жамиятда яшаётган хар бир шахс алохида нутк эгаси саналади. Лекин
уларнинг хаммаси учун умумий булган нуткий курол – ягона шу жамиятнинг
тили хисобланади.
Инсон нуткий фаолиятга адабий тил маданияти коидаларини мукаммал
билгани холда мустакил шугулланиши, айникса, бадиий адабиётларни, газета
ва журналларни укиш, радио ва телевидениени тинглаш оркали эришади ва
тинимсиз шугулланиши натижасида нуткий малакага эга булади.
Адабий тил маданиятини чукур эгаллаган инсонгина нутк маданиятига эга
булади. Адабий тил маданиятини эгаллашда тилга булган эътибор, унга
чинакам мухаббат ва хурмат мухим роль уйнайди. Адабий тил ва нормаларини
шунчаки кизикиш ва у билан номигагина шугулланиш билан эгаллаб булмайди.
Инсон нуткий фаолияти уч куринишда намоён булади.
Булар – сузлаш, мутолаа ва эшитиш. Сузлаш дейилганда сузловчининг
маълумот, маслахат бериши, буюриши, узига ноъмалум булган нарсалар хакида
сураши тушунилади. Сузлаганда сузловчининг билими, маданияти, ахлоки,
одоби юзага чикади. Сузлашнинг монологик ва диологик куринишлари мавжуд.
Мутола килиш укувчининг ёзма нутк оркали асар муаллифи, образлари
билан мулокотидир. Мутолаа туфайли ёзма нуткда акс этган вокеа-ходисадан
хабардор булади.
Урта мактабда таълим олаётган ёшларни яъни, жамиятнинг янги ижтимоий
кучларини етиштиришда укитувчи масъул хисобланади. Жамият укитувчининг
кулига ёш авлодни, яъни уз келажагини ишониб топширади. Унинг камол
топишида, укитувчининг нутки ута мухимдир. Демак, укитувчилик касби
инсонпарварлик, ватанпарварлик, юксак маданиятлилик билан бирга юкори
даражадаги нуткий малакага хам эга булиш кераклигини талаб килади.
Такрорлаш учун саволлар:
1. Нутк маданияти деганда нимани тушунасиз?
2. Тил маданияти билан нутк маданияти кайси жихатлари билан фарк
килади?
11

3. Адабий норма нима? У нимага асосланади?
4. Нуткий малакага кандай эришиш мумкин.?
Таянч тушунчалар:
Морфема - (грекча) линвистикага оид термин булиб, сузнинг энг
кичик маъно англатувчи, бошка маъноли кисмларга булинмайдиган
кисми (ёки булаги) (узак морфема, аффиксал морфема).
Жаргон - (французча) Бирор ижтимоий гурухнинг узига хос ва
узигагина тушунарли булган, бошкалар тушунмайдиган ясама тил.
Узус – Бирор тил жамоасида тил системасида мавжуд булган
имкониятларнинг фойдаланиб келинаётган кисми узус дейилади.
Узус бир тилни бошкасидан ажратиб турадиган шартларни хам
тилнинг ички нормаларини хам уз ичига олади.
3 – Мавзу: Укитувчи нутки маданияти,
нутк маданияти ва услубият
Режа.
1. Укитувчи нуткида атамашунослик, суз куллаш ва нутк маданияти
масалалари.
2. Нутк маданияти ва услубият. Нуткнинг услубий турлари.
3. Узбек тилининг вазифавий услублари ва нутк маданияти.

1.
2.
3.
4.

Адабиётлар.
Узбек нутки маданияти ва услубият асослари. Ё. Тожиев, Н.
Хасанова, Х Тодиматов. О. Йулдошева. 33:48 бетлар.
Нутк маданияти ва услубият асослари. Р. Кунгуров ва бошкалар 67
бет.
Нутк маданияти асослари. 28 бет.
Узбек нутки маданияти очерклари. 73 бет.

МАТН.
1. Укитувчи нуткида атамашунослик, суз куллаш ва нутк маданияти
масалалари, бугунги кунда энг ахамиятли масалалар сафидан жой олган. Чунки
узбек тилига давлат тили макоми берилиши унга булган муносабатни тубдан
узгартирди. Хозирги кунда хамма-хамманинг диккат эътиборида тилимиз
такдири бор: ёшлар, кексалар, талабалар; касбидан, сохасидан катъий назар хар
бир зиёли тилимизнинг равнаки, келажаги хакида кайгурмокда, уз фикрмулохазаларини баён килмокда. Шу билан бирга кейинги даврда фантехниканинг барча сохалари ривожланди, шаклланди. Натижада узбек тилида
хам барча сохаларга оид атамалар вужудга келди; узлаштирилди, янги атамалар
ясалди. Мавжуд атамаларнинг купчилиги узгарди, янгиланди.
Бу атамаларнинг аксарияти умумадабий тилга утиб оммалашиб кетди ва
хамма учун тушунарли булиб колди. Узбек тили атамачилигида илгари мавжуд
булган, бошка тиллардан, жумладан, купрок араб тилидан узлашган:
12

жумхурият, мунажжим, муаррих, мунаккид, муаллиф, инкилоб каби сузларнинг
урнини рус тилидан ёки у оркали узлашган байналминал сузлар эгаллади.
Кейинги даврда эса яна уша араб тилидан узлашган сузларни куллаш кучайди.
Бошкача айтганда, айрим сузларга кайтадан «жон» ато этилди: Жумхурият,
байналминал, жамоа, анжуман, шуро кабилар. Айрим сузларни куллашда эса
иккиланишлар хам йук эмас. Бунга сабаб мазкур сузларга эхтиёжнинг
колмаганлигидир: кашшоф, фирка, миршаб, ланг, кабилардир. Шу уринда
айтиб утиш лозимки, бир катор сузлар борки, уларни хозирги мактаб
укувчилари хам, олий мактаб талабалари хам махсус лугатларсиз ёки
укитувчиларнинг ёрдамисиз тушунишлари кийин: мунши, кози додхох, харам,
аврапуш, сипохсолор, викор, вожиб, воиз, бадху, алфоз, андух, андоза, асно,
афгор, афтода, мискол, муфти, кушбеги, пансод, кабилар. Бундай холат мумтоз
адабиёт намуналарини тугри шархлаб беришга, улардаги бадииятни чукуррок
хис килишга халакит килади, у ёки бу байтнинг асл мохиятини, шоир (адиб)
кузда тутган асосий максадни тула англаб етмасликка сабаб булади. Ана шу
каби сузларнинг маъноларини ургатмаслик, укувчига сингдирмаслик эса, асаргазалнинг чала тушунилишига олиб келади, укувчиларни уларнинг сирасроридан бебахра килади.
Бу уринда Р. Декартнинг куйидаги фикрини эслатиб утиш максадга
мувофикдир: «Сузларнинг маъноларини одамларга тушунтириб беринг, шунда
сиз инсоният оламини англашилмовчиликларнинг ярмидан халос килган
буласиз».
Инсон асосан укиш-ёзишни, умуман илмни урта ва олий мактабларда,
урганади. Шундай экан, асосий ахамият укитувчи билими, савиясига бориб
такалади. Бу дегани факат укитувчи тилни мукаммал билсин дегани эмас, бу
билан чекланиб хам булмайди. Умуман гузал ва серкирра тилимиздан
фойдаланишда, атамаларни куллашда хар бир соха вакили хам жуда эхтиёткор
булиши шарт. Акс холда маълум бир мавзуни тушунишни, англашни
кийинлаштиради. Бу эса тилимизга, маданиятимизга путур етказади.
Шунинг учун саводхонликни юксак даражага кутаришга, укиш-укитиш
ишларига эътиборни кучайтириш керак.
2. Мавжуд илмий адабиётларда нутк маданияти ва стилистика (услубият)
асосан биргаликда талкин килинади. Баъзи холларда бу икки тушунча бир-бири
билан кориштириб юборилади, улар орасидаги фарк лунда, аник ажратиб
берилмайди. Юкорида нутк маданияти тушунчасига тула аниклик киритилди ва
унинг мохияти очиб берилди.
Стиль - сузи грекча суздан олинган булиб, ёзиш учун ишлатиладиган учи
уткирлаштирилган таёкчани билдиргани маълум. Кадимги римликлар,
грецияликлар стилга кишиларни ишонтириш санъати сифатида караганлар.
Стиль сузининг асл мохияти хозирги кунда хам ана шу изохлардан унчалик
узоклашгани йук. Факат кейинги даврлардаги талкинларда вазифавий стилга
(аслида услуб ушадир) алохида эътибор бериб юборилган: услуб (стиль)
нуткнинг жамият ижтимоий фаолияти маълум томони билан богланган узига
хос лугати ва бошка хусусиятларига эга булган куриниши булиб, нуткнинг
13

худди шундай бошка турларидан уз ички хусусиятлари билан тафовут килиб
туради.
Ана шу тафовутлар у ёки бу нутк куриниши учун асос булади.
Стиль сузи билан услуб сузларининг асосий маънолари эса хозирги кунда
бир-бирига тенгдир: Ёзувчининг узига хос услуби (ёки стили); бадий услуб
(бадий стиль) каби.
Хулоса килиб айтганда хозирги кунда тил услублари куйидаги турларга
ажратилади
1. Сузлашув нутки услуби (тилнинг алока-аралашув функцияси).
2. Илмий услуб
3. Расмий иш когозлари услуби, (тилнинг хабар, ахборот бериш функцияси).
4. Публицистик услуб.
5. Адабий – бадиий нутк услуби (тилнинг таъсир килиш, таргибот,
ташвикот ораси).
Такрорлаш учун саволлар:
1. Атамалар ва уларнинг кулланиши тугрисида фикрингиз кандай?
2. Нутк услублари деганда нималарни тушунасиз?
3. Нутк услублари, асосан, неча куринишга эга?
4. Хар бир нутк услубини белгилайдиган хусусиятлари хакида сузланг.
Таянч тушунчалар:
АСНО – 1) бирор иш харакат, вокеа-ходиса булиб турган пайт, фурсат, чог;
2) киска муддатли икки вокеа-ходиса оралиги.
АНДОЗА - кийим бош, пойафзал ёки бирор бошка нарса бичиш тайёрлаш
учун ишлатиладиган калин когоз.
АНДУХ - рухий азоб, хафагарчилик, гам-гусса, кайгу.
ДОДХОХ- Бухоро хонлигида адолат истовчилардан амир номига ариза кабул
килувчи лавозимли киши.
ВОИЗ – диний мазмунда ваъз килувчи, ваъз айтувчи, ваъзхон.
ВОЖИБ - хар бир мусулмонга пайгамбар тамонидан буюрилган, бажарилиши
мажбурий булмаган шартлардан бири.
4. Мавзу: Нутк маданиятининг асосий хусусиятлари.
Режа.
1.
2.
3.
4.
5.

Нуткнинг тугрилиги.
Нуткнинг аниклиги.
Нуткнинг тозалиги.
Нуткнинг мантикийлиги.
Нуткнинг ифодалилиги.

Адабиётлар:
1. «Нутк маданияти ва услубият асослари». Р. Кунгуров. Э. Бегматов. Е.
Тожиев. 1992.
2. «Нутк маданияти асослари» Т. Кудратов.
14

3. Узбек нутки маданияти ва услубият асослари. Ё. Тожиев. Н. Хасанова. Х.
Тожиматов. О. Йулдошева. 1994.
4. Узбек нутки маданияти очерклари. Э. Бегматов А. Бобоева. М.
Асомиддинова. Б. Умуркулов.
Матн.
Хар кандай нутк маълум бир сузловчи ёки ёзувчи томонидан тингловчи
ёки укувчига каратилган матннинг шакллантирилган ташки куринишидир.
Албатта бу йулланган нутк тингловчига етиб бориб маълум бир таъсир
курсатсагина унга нисбатан яхши нутк дейишимиз мумкин. Нутк хар
томонлама
Материал жариялап тегін сертификат алыңыз!
Бұл сертификат «Ustaz tilegi» Республикалық ғылыми – әдістемелік журналының желілік басылымына өз авторлық жұмысын жарияланғанын растайды. Журнал Қазақстан Республикасы Ақпарат және Қоғамдық даму министрлігінің №KZ09VPY00029937 куәлігін алған. Сондықтан аттестацияға жарамды
Ресми байқаулар тізімі
Республикалық байқауларға қатысып жарамды дипломдар алып санатыңызды көтеріңіз!