Назар аударыңыз. Бұл материалды сайт қолданушысы жариялаған. Егер материал сіздің авторлық құқығыңызды бұзса, осында жазыңыз. Біз ең жылдам уақытта материалды сайттан өшіреміз
Жақын арада сайт әкімшілігі сізбен хабарласады
Бонусты жинап картаңызға (kaspi Gold, Halyk bank) шығарып аласыз
Ашық сабақ Одил Ёқубов "Кухна дунё"
Дипломдар мен сертификаттарды алып үлгеріңіз!
Материалдың толық нұсқасын
жүктеп алып көруге болады
Узоқ муддатли режа бўлими |
Кўҳна дунё сабоқлари |
|||
Мактаби |
|
|||
Ўқитувчи исм-шарифи |
|
|||
Синфи: 11 Куни: |
Қатнашганлар сони: Қатнашмаганлар сони: |
|||
Дарс мавзуси |
О. Ёқубов “Қўҳна дунё” романи (272-278-бетлар) |
|||
Таълимий мақсадлар |
11. 1. 3 - матндан мустақил ҳолда муаммоларга ва муаллиф кўзқараши ифодасига боғлиқ цитата, парчаларни аниқлаш ва ифодали ўқиш 11.2.2 – матннинг бадиий хусусиятларига таянган ҳолда асарнинг мавзу ва муаммолар доирасини аниқлаш 11.3.1 – асар ғояси, қаҳрамонларига нисбатан оғзаки ва ёзма шаклда матннинг муаммолар доирасига шахсий фикрини тушунтирган ҳолда асарнинг маънавий ва эстетик қиймати, муаллиф усуллари нуқтаи назаридан асарга танқидий баҳо бериш |
|||
Дарс мақсади |
матндан мустақил ҳолда муаммоларга ва муаллиф кўзқараши ифодасига боғлиқ парчаларни аниқлаш ва ифодали ўқиш; матннинг бадиий хусусиятларига таянган ҳолда асарнинг мавзу ва муаммолар доирасини аниқлаш; асар ғояси, қаҳрамонларига нисбатан оғзаки ва ёзма шаклда матннинг муаммолар доирасига шахсий фикрини тушунтириш, асарнинг маънавий ва эстетик қиймати, муаллиф усуллари нуқтаи назаридан асарга танқидий баҳо бериш. |
|||
Тил мақсадлари |
Ўқувчиларнинг нутқ бойлигини ошириш. Асардаги нотаниш сўзларни ёзиб ўрганиш. Таянч тушунча ва иборалар: бежирим қора кавуш, Беруний, Хатлибегим, Садафбиби, ғаройиб ривоят,... |
|||
Баҳолаш мезонлари |
- асар матни ёки парчасининг мазмунини муаллифнинг ўзига хос кўзқарашини сақлаб, ижодий ёндашган ҳолда қайта ҳикоялайди; - асар қаҳрамонларини уларнинг асарнинг мавзу ғоясини очишдаги ролини аниқлаган ҳолда тавсифлайди; - асар ғояси, қаҳрамонларига нисбатан оғзаки ва ёзма шаклда матннинг муаммолар доирасига шахсий фикр билдиради. |
|||
Инсоний қадриятларни сингдириш |
Инсонпарварлик , ватанпарварлик каби хислатларни камол топтириш. Меҳр-оқибат,дўстона муносабатни онгига сингдириш |
|||
Фанлараро боғланиш
|
Ўзбек тили,тарих ҳаёт билан боғлаш Мавзуга оид мақол, ҳаётий мисоллар келтириш орқали боғланиш |
|||
АКТ-дан фойдаланиш |
Мавзуга оид слайдлар, аудио, видеолавҳалар |
|||
Ўзлаштирилган билим |
Одил Ёқубовнинг ҳаёти ва ижодидан ҳамда “Қўҳна дунё” романининг дастлабки қисмидан маълумотлари бор |
|||
Ресурслар |
11-синф ўзбек адабиёти https://kitoblardunyosi.uz/kohna-dunyo-odil-yoqubov |
|||
Саралаш /табақалаштириш |
1.Ўқувчиларнинг иқтидорига қараб турлича топшириқлар беришни режалаштираман. |
|||
Дарснинг бориши |
||||
Режалаштирилган дарс босқичлари |
Дарсда режалаштирилган фаолият |
|||
Дарснинг кириш қисми 7 дақиқа |
Дарснинг ташкилий қисми. Синфда психологик аҳвол ўрнатиш, ўқувчиларнинг диққатини дарсга жалб этиш, бугунги дарснинг мақсадини белгилаб олиш, дарс давомида берилган роман қисмларини “Жигсо” усули ёрдамида ўзлаштириш. Ўқувчилар рангли стикерлар орқали гуруҳга бўлинади . Гуруҳларга мезон варақалари берилади. Ўқитувчи бугунги дарсдаги баҳолаш мезонларини тушунтиради. Матнолди топшириқлар:1.О.Ёқубовнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида нималарни билиб олдингиз? 2. Асарнинг дастлабки қисмидаги воқеалар тасвири жараёнида адибнинг сўз қўллаш маҳоратига баҳо беринг. |
|||
Дарснинг асосий қисми 5 дақиқа 5-7 дақиқа 5-8 дақиқа |
Кириш сўз: О.Ёқубов ижодидаги алоҳида босқич бўлган “Кўҳна дунё” асарида Ғазнавийни бирда қонхўр ва шафқатсиз шоҳ, бирда меҳрибон инсон, тадбирли сиёсатчи сифатида кўрсатар экан, ёзувчи унинг руҳий оламини теран очишга эришади. Асарда руҳий ҳолатлар ўта шиддат билан ўзгариб туради. Унда сирлилик, жумбоқ, тушунарсизлик кўп. Аслида, инсон ҳаётининг ўзи бошдан-охир жумбоқдан иборат. Шунинг учун ҳам роман сўнгида Ибн Сино айтган: “Ибн Шаҳвоний тақдири азалнинг ажаб жумбоғи. Бу жумбоқни донолар ҳам ечишга ожизлик қилур!” тарзидаги хулосада романнинг пафоси ифодаланган. Янги мавзу: «ҚЎҲНА ДУНЁ» романидан парча “Жигсо” усули воситасида асар матнидан олинган парчани ўқийдилар. Эгнида .... тириклар ва ғолиблар либоси: узун қора ипак кўйлак ва кўйлак устидан кийилган кимхоб камзул, юзида зар сочилган узун қора дурра, оёқларида дур қадалган бежирим кавуш, хина қўилган бармоқларида ёқут кўзли йирик олтин узук, .......
Топшириқлар 1.Хатлабегим ким ва у Берунийнинг олдига нима мақсадда келган эди? 2.Хатлабегимнинг кийинишини ёзувчи қандай тасвирлайди? “Тириклар ва ғолиблар либоси” деганда адиб нимага эътиборини кўпроқ қаратади? Фикрингизни далиллар асосида ёритинг. 3.Асар парчасидаги ривоятни сиз яна қайси асарда учратгансизУнда ана шу ривоят нима мақсадда келтирилади? Фикрингизни жуфтингиз билан ўртоқлашинг Дескрипторлар 1.Хатлабегим тимсоли ҳақида билади ва унинг Берунийнинг олдига келгани сабабини айтади 2.Хатлабегимнинг кийинишини ёзувчи тасвирлайгандай шарҳлайди “Тириклар ва ғолиблар либоси” деганда адиб нимага эътиборини кўпроқ қаратган ҳақидаги фикрини далиллар асосида ёритади. 3.Асар парчасидаги ривоят нима мақсадда келтирилганини айтади. Фикрини жуфти билан ўртоқлашади Қолиплаштирувчи баҳолаш Давоми...
Топшириқлар 1.Тарихий маълумотлар ва асар парчаси асосида Ибн Сино ва Беруний муносабатларини таҳлил қилинг. 2. “...Ул такаббур ҳаким бир маҳаллар Ғазнага келишдан бош тортиб, Журжонга қочган...” Такаббур деб ким назарда тутиляпти? Нима учун? 3. “Оқилнинг олти қалпоғи” усули орқали парча мазмунини изоҳланг. Дескрипторлар 1.Тарихий маълумотлар ва асар парчаси асосида Ибн Сино ва Беруний муносабатларини таҳлил қилади. 2. “...Ул такаббур ҳаким бир маҳаллар Ғазнага келишдан бош тортиб, Журжонга қочган...” Такаббур деб ким назарда тутилганини ва сабабини тушунади. 3. “Оқилнинг олти қалпоғи” усули орқали парча мазмунини изоҳлайди. Қолиплаштирувчи баҳолаш.(Ўқитувчининг баҳоси) |
|||
4-5 дақиқа 2 дақиқа Дарс якуни 5 дақиқа |
ҚАЙТА БОҒЛАНИШ: Дарс якунида ўқувчилар рефлексия олиб борадилар: «Бир сўз билан айтганда». Бугунги дарс – бу… Бугунги дарсда мен … Уйга вазифа: Парча матни мазмуни юзасидан мазмунини ёритувчи 2 та очиқ ва 2 та ёпиқ саволлар тузинг. |
|||
Баҳолаш – ўқувчиларнинг материални ўзлаштириш даражасини қандай текширишни режалаштирасиз? Қолиплаштирувчи баҳолаш (ўз-ўзини баҳолаш) Қолиплаштирувчи баҳолаш (ўзаро бир-бирини баҳолаш) Ўқитувчи баҳоси |
Соғлик ва хавфсизлик техникасига риоя қилиш Соғликни сақлаш технологиялари Дам олиш дақиқалари. Фаол иш-ҳаракат турлари. Ушбу дарсда қўлланиладиган хавфсизлик техникаси қоидаларининг моддалари |
|||
Дарс бўйича рефлексия Дарс мақсадлари /таълимий мақсадлар ҳаққоний белгиланганми? Ўқувчиларнинг барчаси ТМ-га эриша олдими? Эриша олмасалар, нима учун? Дарсда табақалаштириш/саралаш тўғри олиб борилдими? Дарснинг босқичларида вақт тўғри сарфландими? Дарс режасидан қандай четга чиқишлар бўлди, нима учун? |
|
|||
Умумий баҳо Дарснинг яхши ўтган икки жиҳати (ўқитиш ва ўқиб-ўрганиш ҳақида ҳам ўйланинг)? 1:________________________________________________________________________ 2:________________________________________________________________________ Дарс сифатини яхшилашга нима ёрдам бера олади (ўқитиш ва ўқиб-ўрганиш ҳақида ҳам ўйланинг)? 1:_______________________________________________________________________ 2:______________________________________________________________________ Дарс давомида синф ҳақида ёки алоҳида ўқувчиларнинг ютуқ/камчиликлари ҳақида нимани аниқладим, келгуси дарсларда нимага аҳамият бериш |
Текширди: