Материалдар / ДЎСТИНГНИ ИМТИҲОН ҚИЛ
МИНИСТРЛІКПЕН КЕЛІСІЛГЕН КУРСҚА ҚАТЫСЫП, АТТЕСТАЦИЯҒА ЖАРАМДЫ СЕРТИФИКАТ АЛЫҢЫЗ!
Сертификат Аттестацияға 100% жарамды
ТОЛЫҚ АҚПАРАТ АЛУ

ДЎСТИНГНИ ИМТИҲОН ҚИЛ

Материал туралы қысқаша түсінік
Инсоннинг энг олийжаноб фазилатларидан бири дўстга садоқат бўлишликни , садоқатсиз дўст бамисли пуч ёнғоқ эканлигини ,пуч ёнғоқ, ташқи кўринишидан хуштаъм ва тўйимли неъмат бўлиб кўринса-да, аслида унинг ичида мағзи йўқлиги ,қуруқ пўчоқдан иборатлиги хақида тушунча бериш . Дўстининг бошига мусибат тушса барддош, маслахат керак бўлса маслакдош, хавф- хатарли йўлда ҳамрох, бўлиши , дўсти учун ишончли қалқон, керак бўлса жонини ҳам аямаслик каби хислатларини сингдириш.
Авторы:
Автор материалды ақылы түрде жариялады. Сатылымнан түскен қаражат авторға автоматты түрде аударылады. Толығырақ
13 Желтоқсан 2018
445
0 рет жүктелген
770 ₸
Бүгін алсаңыз
+39 бонус
беріледі
Бұл не?
Бүгін алсаңыз +39 бонус беріледі Бұл не?
Тегін турнир Мұғалімдер мен Тәрбиешілерге
Дипломдар мен сертификаттарды алып үлгеріңіз!
Бұл бетте материалдың қысқаша нұсқасы ұсынылған. Материалдың толық нұсқасын жүктеп алып, көруге болады
logo

Материалдың толық нұсқасын
жүктеп алып көруге болады

Тарбиявий соат


Мавзу: ДЎСТИНГНИ ИМТИҲОН ҚИЛ

Синф:7 синф


Мақсад : Инсоннинг энг олийжаноб фазилатларидан бири дўстга садоқат

бўлишликни , садоқатсиз дўст бамисли пуч ёнғоқ эканлигини ,пуч

ёнғоқ, ташқи кўринишидан хуштаъм ва тўйимли неъмат бўлиб

кўринса-да, аслида унинг ичида мағзи йўқлиги ,қуруқ пўчоқдан

иборатлиги хақида тушунча бериш . Дўстининг бошига

мусибат тушса барддош, маслахат керак бўлса маслакдош, хавф-

хатарли йўлда ҳамрох, бўлиши , дўсти учун ишончли

қалқон, керак бўлса жонини ҳам аямаслик каби хислатларини

сингдириш.

Машғулотнинг бориши

Хақиқий дўст бошингга кулфат тушганда билинади. Лекин сенинг бошингга харгиз ташвиш тушмасин. Биз Яратгандан туну-кун шуни сўраймиз. Бошингга ҳеч қачон ўзгалар кўмагига мухтож қиладиган ташвиш тушмасин. Иншааллох, дўстга зор, душманга хор, номардга мухтож бўлмагин.

Шуни билгинки, шоду хуррам кунларингда атрофингда гирдикапалак бўлиб юргувчилар сероб бўлади. Сен уларнинг ҳаммасини ҳам дўсти содиқ, деб ишонма. Агар бошингга бир мусибат тушса (Оллох, асрасин) уларнинг бари овчи ўқ, узганда «дув» этиб учиб кетган кушлар каби сени тарк этади.

Насихатларимга амал қилсанг, дўстларинг қанчалигини билиб, улар билан бехавотир муносабатда бўласан.

Ривоят қилишларича, бир бадавлат йигитнинг атрофида доимо улфатлари гирдикапалак экан. У бундан шод ва мамнун бўлиб, барчасини ўзига яқин дўст биларкан. Кунларнинг бирида унга содиқ, хизматкори дебди:

Эй хожам, улфатларингизни бир синовдан ўтказиб олсангиз.

Бу ортиқча ғавго нечун керак?

Хожам, илоё, ишингиз доимо бароридан келсин, илло мухтож ахдолга тушиб қолсангиз киёфалари ўзгариб, қочиб қолишмасмикин? Хўп десангиз, сиз учун мен уларни бир синовдан ўтказсам...

Хожа ўйлаб кўриб рози бўлибди. Белгиланган тадбирга кўра у ўзини бор мол-мулкидан ажралиб қолган қашшок, деб гап тарқатибди. Хизматкор хожасига кечаю кундуз хамду сано ўқиб, этагини ялаган улфатларнинг уйларига равона бўлибди.

Хожаси учун қарз сўраб борган хизматкор ҳар эшикдан мулзам бўлиб ортига кайтибди. Тарвузи қўлтиғидан тушган хожа хизматкорга:

Булар иш бўлди, энди фалон жойда яна бир дўстим бор эди, ўшандан ҳам карз сўраб кўрчи, — дебди.

Хизматкор хожасининг бу дўстини ҳам топиб муддаони айтибди. Дўст хабардан мутассир бўлиб хиз­маткорга:

Сен шу ерда бир оз ўтириб тур. Менинг зарур юмушим бор эди. Қайтиб келиб дўстим илтимоси хусусида келишиб оламиз, — деб ўзи ғойиб бўлибди.

Орадан маълум вақт ўтгач, хизматкор хузурига бутунлай бегона бир киши кириб келиб, унга пул тутқазибди. Бундан таажжубга тушган хизматкор ундан:

Сиз кимсиз? Менинг хожамнинг дўсти қани? Нега унинг ўзи келмай бу пулни сиздан бериб юборди, — деб сўрабди.

Нотаниш киши:

Ул одам ўзини бир ойга қул қилиб менга сотди ва пулини сенга топшириб қўйишимни сўради. У энди бир ойгача хизматимда бўлади, деб жавоб берибди.

Алқисса, бояги одамнинг қўлида пули бўлмагани учун ўзини қул сифатида сотган экан. Хизматкор масалани тушуниб етгач хожасининг бу дўсти нақадар садоқатли эканлигига қойил қолибди.

Хулоса .Саховатли бой кимсанинг маз-кур имтихонидан факат биттагина шу дўсти ўтибди

Киссадан қисса шуки, турмушинг фаровон бўлган кунларда атрофингда юрган улфатларингнинг хаммаси ҳам хақиқий дўст бўлавермайди. Халқимиз жўжа кузда саналади, деб бежиз айтмаган. Дўст хақиқий бўлса, у бошга кулфат тушганда дўстини қўллайди, унинг учун керак бўлса жонини хам аямайди. Шундай вафодор дўстлар сизарга хамроҳ бўлишини тилайман.

Фаровон кунингда ошнанг мўл бўлар, Худди болга кўнган пашшалар мисол. Кулгунгга жўр бўлиб барчаси кулар, Йиғласанг хамдардлик қилмас эхтимол.

Дуст эмас ул дуст агар, дустлик учун жон бермаса, Консираб крлгаи мах,алда дуст учун к,он бермаса.

Етти ёт бегонадан щм етти ёт бегонадир, Дусти оч крлганда унга ош ила нон бермаса.

Ох; деса ох, демаса ул, дод деса дод демаса, Дусти дард чекканда дусти мехри шоён бермаса.

Дустга дустнинг бурчи шулким, бир-бирини кулламок,, Дустми у, душманни куллаб, дуст учун ён бермаса.


Яхши дустлар бир-бирига можаро х,еч йулламас, Дустми у, тинчлик кушига кафтида дон бермаса.

Эй Калоний, дустга содик, бул, сени куллайди Как, Мен кафилман, иншааллох,, сен учун шон бермаса.




Ресми байқаулар тізімі
Республикалық байқауларға қатысып жарамды дипломдар алып санатыңызды көтеріңіз!