Тарбиявий соат
Мавзу:
ХАРОМДАН ХАРОМ
, халолдан
ҳалол
Синф:
8
Мақсад :
а) Харомдан
харом, халолдан ҳалол юзага келишини. Харом
таом
емоқдан асраниш
.
б) Харом бутун наслга,
туғилажак зурриёдларга таъсир қилиши
ҳақида тушунча
бериш.
Жиҳози : Қобуснома
китоби , мақоллар ёзилган плакатлар.
Машғулотнинг
бориши.
-
Ташкилий
қисм.
Ўқувчиларни машғулотга
тайёрлаш.
Савол – жавоб орқали
ўтилган мавзуларни такрорлаш ва янги мавзу
мақсади билан
таништириш.
Азиз ўқувиларим
! Харомдан харом,
халолдан халол юзага келади. Харом таом емоқдан асран. Нечунким
харом бутун наслингга, зурриёдингга ҳам таъсир
қилади.
Агар сен ҳалол бўлсанг,
фарзандларинг ҳам халол,
Агар сен ҳалол бўлсанг,
фарзандларинг ҳам ҳалол,
хосиятли, хуш
фазилатларга эга бўлади. Борди-ю, харом таомдан жирканмай, уни
истеъмол қилсанг, билиб қўй, фарзандларинг ҳам харомга мойил бўлади
ва жирканч юмушлардан жирканмайди.
Биз
— ота-онанг то хануз ҳалол таомнигина
едик. Харомдан юз ўгирдик. Бас
шундай экан
сенннг ҳам қонингда харом
йўқлигига
ишонамиз. Шундай бўлса ҳам харом
ва ҳалолнинг инсон
зурриёдига таъсирдор бўлиши
ху-сусида ўгит
этмоқни жойиз
кўрдик.
Ривоят қилишларича, қадим замонда
бир савдогар бой бўлиб, у
ниҳоятда
тақводор экан.
Вақти етиб яккаю
ягона қизининг
бўйи етибди.
Шунда ота-она бо-кира кизларини худди
ўзлари каби
тақводор,
харомдан хазар қилувчи куёвга
узатишга ахд қилишибди. Аммо
бунақа куёв
хадеганда топилавермабди.
Кунларнинг бирида савдогар
боғбон йигитга
боғдан бир бош
узум узиб чиқишни буюрибди.
Боғбон эса
боғдаги узумлардан
бир шингилдан узиб келиб савдогарнинг олдига
қўйибди. Бундан
таажжубланган савдогар:
—
Мен бир бош нордон узум
келтир, дедим-ку. Сен эсанг турли узумлардан бир шингилдан
келтирибсан, — дебди.
Шунда боғбон:
— Тақсир, сиз мени
боғбонликка ишга
олгансиз. Узумларни ейишга эмас. Шундай экан,
узумларингизнинг қай бири нордон
эканлигини мен қаёқдан
билай? Ўзингиз еб
кўриб, қайси бирини
танласангиз, ўшанисини узиб
келаман, — деб жавоб берибди.
Савдогар боғбон
боғда шунча
вақт ишласада
узумлардан бирор маротаба ҳам тотиб
кўрмаганини
билибди. Боғ эгаси бу
воқеани хотинига
айтиб берибди. Улар ўзлари қидириб юрган
тақводор куёв шу
боғбон йигит
эканлигига ишонч қилишибди
ва қизларини унга
никоҳлаб
беришибди.
Аммо тўйдан
сўнг орадан икки
хафта ўтса ҳамки куёв
келинга яқинлашмабди.
Бундан ташвишга тушган қайнота куёвни
хузурига чақирибди:
— Эй куёв, биз яккаю
ёлғиз қизимизни яхши
ниятда сенга узатган эдик. Ниятимиз уни саодатли этиш
ва ўзингга ўхшаш халолу пок
набирали бўлиш эди.
Бироқ, сен бизни бу
бахтдан мосуво этяпсан, — дебди.
Куёв одоб
билан:
— Менинг хохишим ҳам шундай.
Сизларга халол, тақводор набира
инъом этиш ниятидаман. Бунинг учун эса аввало
боланинг қонига
харом ўтмаслиги керак.
Яъни ота-онаси харом емаслиги шарт, — дебди.
— Биз худди шунақа харом таом
емаганинг учун сенга қизимизни берган
эдик...
— Тўғри,
мен ўзим харом таом
емаганимга аминман. Сизларнинг ҳам
тақводор
эканлигингизга шубҳам
йўқ. Аммо шундай
бўлса ҳам
хонадонингизда кизингиз еган таомларга билиб-билмай харом
аралашиб қолган
бўлса-чи,
деб қўрқаман. Шунинг учун ҳам бир ой
муд-дат қизингизни ўзим халол ишлаб
топган таомлар билан боқиб,
томирларидаги қоннинг шу
хисобдан алмашишини кутаяпман; Токи қиз
томирларидаги қон
менинг ўз пешона терим
эвазига топган таомим хисобига ҳосил
бўлсин. Шундан
кейин бўлажак
набирангиз қонига
харом ўтмаслигига
тўла ишончим
бўлади.
Боғбоннинг бу
гапини эшитган савдогар куёвининг ўзидан ҳам
тақводорлиги,
зурриёди тақдирига
куюнаётганлигига амин бўлибди.
Хулоса
.Бу ривоятни шунчаки кимдир
тўқиган афсона
деб қабул этма.
Ундаги пурхикмат маънодан сабоқ ол. Худди шу
ривоятдаги боғбон йигит каби
халол бўл, харомдан
жиркан. Шунда сиз
ҳам тақводор инсонлар
бўлиб,
орзуларингиз амалга
ошгай.
4.Савол – жавоб орқали
мағулотни умумлаштириш.
5. Машғулотга якун
ясаш.