Тарбиявий соат
Мавзу:
ЛИБОС –ОДАМ
КЎРКИ
Синф:8
Мақсад
:а)Ташқи кўринишга
эътиборли бўлиш ,ёшига,жинсига,
ақл
–заковатига мос равишда кишиниш ҳақида
тушунча бериш.
б)
. Оддий, шинам ва покиза
кийинмоқ юксак одоб
белгиси
в)Биз ташқи кўринишимиз гўзаллиги билан
ўзгалар
кайфиятини кўтарамиз.
Жиҳози: Рангли расмлар, либослар
алъбоми,слайд
ишланмаси
Машғулотнинг бориши
.
1.Ташкилий
қисм.
Ўқувчиларни машғулотга
тайёрлаш.
Савол – жавоб орқали
ўтилган мавзуларни такрорлаш ва янги мавзу
мақсади билан
таништириш.
Янги
мавзу.
Бежирим, озода ва
тартибли кийинмоқ инсон учун жоиз фазилатлардандир.
Сиз
ҳам бу инсоний
фазилатдан йироқ бўлманг. Чунки либос одамнинг айбини яшириб,
кўркини оширади, гўзаллик бахш
этади.
Шундай экан, кишига
гўзаллик бахш этувчи кийим-кечакка доимо эътибор бермоқ лозим
бўлади. Уст-бошинггиз дид билан тикилган, озода ва яхши
дазмолланган бўлсин. Кишилар сизнинг кийинишинггизга ҳаваси
келсин.
Кийим-кечагингиз
қимматбаҳо матолардан тикилган, бўлиши шарт эмас. Аммо унинг шинам
ва покиза, қад-диқоматингизга мос бўлмоғи зарур. Кийиниш бобида ҳам
ортиқча дабдабаларга берилмоқ риёдир. Оддий, шинам ва покиза
кийинмоқ эса юксак одоб белгиси ҳисобланади. Агар уст-бошингиз
ўзинггизга номуносиб, ай-ниқса бесўнақай ва кир-чир бўлса одамлар
менсимайди, эл назаридан қоласиз. Одамлар маънавий қиёфангизга, энг
аввало кийинган либосингизга қараб баҳо бе-радилар ва шундан келиб
чиқиб сизга нисбатан муносабатлари даражасини
белгилайдилар.
Ривоят. Бир
маҳалладаги хонадонда элга ош берилаётган экан. Ўша маҳаллалик
нобоп ва беўхшов кийиниб юргувчи кимсалардан бири ўша ош
берилаётган хонадон олдидан ўтибди. Бироқ ҳеч ким унга эътибор
бермабди. Изза бўлган одам тезда уйига бориб бежирим, яп-янги озода
ва ўзига ярашиб тургувчи либослардан кийиб чиқибди. Эгнидаги
либослари ажиб салобат бахш этибди. У атайлаб яна ўша тўй бўлаётган
хонадон эшиги олдидан ўта бошлабди.
Тўйхонага яқинлашиб
улгурмаёқ одамлар унга иззат-ҳурмат кўрсатиб ичкарига бошлаб
кетишибди. Ичкарида ҳам уни дастурхоннинг энг тўрига ўтқазишибди.
Олдига ош келтириб қўйишганида эса кимса ажойиб ҳаракатлари билан у
ердагиларни ҳайратга солибди. Дастурхон атрофида бир қанча одам
ўтирганига қарамай чопонинг енгини чиқариб, лагандаги ош томон
узатиб:
— Ол, чопоним, ошни е, бу
сенга қўйилган, — деяверибди. Унинг бу қилиғидан лол қолган
одамлар:
-
Ие, отахон, бу нима
қилиқ, чопон ҳам ош ейдими? — деб сўрашибди. Шунда у
киши:
-
Эй азизлар, мен бу
тўйхона эшигидан яқиндагина эски чопон кийиб ўтдим. Ҳеч ким менга
қарамади, тўйхонага таклиф ҳам қилишмади. Мулзам бўлиб кетдим. Алам
қилганидан уйга бориб янги чопонимни кийиб келганимдан сўнг эса
ҳамма менга салом бериб, ҳурмат ила ичкари олиб кириб, олдимга ош
қўйишди. Бундан келиб чиқадики, ҳурмат-эҳтиром ҳам, мана шу
лагандаги лаззатли ош ҳам менга эмас, чопонимга муносиб, - дебди.
Бироқ бу билан кишилар инсонга фақат унинг ташқи қиёфасига қараб
баҳо берадилар, демоқчи ҳам эмасмиз. Инсоннинг кимлигини, аввало
унинг ички қиёфаси, маънавий олами белгилайди. Киши қанчалик маънан
бой, дид-фаросатли бўлса, унинг ташқи кўриниши, ҳам шунга яраша
бўлиши керак.
Хулоса
.Сиз, кийинишда ортиқча
дабдабага ҳам, ўта камтарликка ҳам берилиб кетманг. Ҳар нарсанинг
ҳам меъёрида бўлгани яхши. Либосларингиз доимо ёшингизга,
жинсингизга ва акл заковатингизга мос
бўлсин.
-
Эй фарзанд, пандим
эшит, қулоқ. ос,
-
Инсонга кўрк эрур
бежирим либос.
-
Беғубор қалбингни
поку гўзал эт,
-
Дидингга уст-бошинг
доим бўлсин мос.
4.Савол – жавоб
орқали мағулотни умумлаштириш ва
якунлаш