Тарбиявий соат
Мавзу: МАНМАНЛИК ИМОН
КУШАНДАСИ
Синф: 8
синф
Мақсад : Кўп одам
мол-дунёсига, мансабига ишониб,
эл-юрт назаридан қолиши,
манманлик
инсон учун хос бўлмаган
иллат эканлиги
ҳақида тушунча
бериш.
Машғулотнинг
бориши
Шуни яхши билгилки,
манманлик инсон учун хос бўлмаган иллат.
Кўп одам
мол-дунёсига, мансабига ишониб, эл-юрт назаридан
қолади.
Худо берса, мол-мулкинг ошиб-тошиб кетса,
мансабинг ғоят юксак даражага етса хам
димоғинг
кўтарилмасин,
камтаринликнинг кенг ва равон йулидан юраверки, у сени эзгуликнинг
юксак чўққилари сари
етаклайди. Энди сенга, куч-қудрати,
шон-шавкатига ишониб манманликни ихтиёр этган
ўрмон шохи —
арслоннинг аччиқ, қисмати
хақидаги ривоятни
айтиб берай.
Бир ўрмон шохи
бўлган арслон
куч-қудратига
ишониб, ўрмондаги ҳайвонларни
менсимай қўйибди. Унинг бу
манманлигидан хайвонлар безор бўлибди. Арслон
айниқса тулкини
менсимас, уни камситиб, масхара қилишдан
зерикмас экан. Тулки бир куни унга:
— Эй арслон! Биз сени
ўрмондаги
энг қудратли зот деб
биламиз. Аммо яқин кунлардан
бирида, шу қутлуғ масканда
сенга ўхшаган бир
махлуқ, пайдо
бўлиб, у
куч-кудратда ягонаман, демоқда. Биз сенинг
таъриф ва тавсифингни келтирсак, у шаънингга
бўлмагур гапларни
айтиб, кайфиятимизни бузди.
Бундан дарғазаб
бўлган арслон
тулкига ўшқирибди:
— Қани у ярамас,
кўрсат менга,
боплаб таъзирини бериб қўяй. Токи бундан
кейин хеч ким куч- қудратда
мендан ўзаман
демасин!
Арслондан худди шу гапни кутган тулки
уни қудуққа рўбарў қилибди:
— Пастга қарасанг ўша забардаст
махлуқни
кўрасан.
Арслон сувда аксини кўриб «хали
сенмисан, ўзингни мендан
юқори қўядиган»,
дея қудуққа сакраб халок
бўлибди.
Хулоса :
Манманлик кўчасидан юрма,
кибру ҳавога берилма.
Эл-юрт назаридан қоласан.
Манманликнинг кўчаси
чўтир, Юрма унга,
хатар туясан. Камтарликнинг тўрида ўтир, Эл
меҳрига шунда
туясан.
БИР ГАП АЙТДИМ
Метин пўлат қаттиқман деб
керилса,
Вақти
келиб ўтда мумдай
эрийди.
Жўшқин
дарё манманликка
берилса,
Вақти
келиб.у ҳам бир
кун қурийди.
Гердайса-да қувватидан
арслон,
Бир кун келиб
қурт-қўнғизга ем бўлур.
Мол-дунёга
тўймаса-да
кўз,
инсон
Ажал етгач чимдим
тупроққа тўлур.
Ўз ақлим-ла бир гап
айтдим, ногаҳон,
Бу дунёда енгилмас куч
топилмас.
Кудратингга ишонмагин, эй
ўғлон,
Билсанг агар факат соя
чопилмас.