Материалдар / МЕН - ВАТАН , ВАТАН - МЕН
МИНИСТРЛІКПЕН КЕЛІСІЛГЕН КУРСҚА ҚАТЫСЫП, АТТЕСТАЦИЯҒА ЖАРАМДЫ СЕРТИФИКАТ АЛЫҢЫЗ!
Сертификат Аттестацияға 100% жарамды
ТОЛЫҚ АҚПАРАТ АЛУ

МЕН - ВАТАН , ВАТАН - МЕН

Материал туралы қысқаша түсінік
Она Ватанн мадҳ этувчи асар , шеърлар мақоллардан намуналар келтириш . Қозоғистон давлати ўзининг нималари билан оламга машхурлиги ҳақида тушунча бериш. “Ватан шон – шуҳратини кўтариш учун нималар қилдингиз , нималар қилмоқчисиз ” мунозара ўтказиш
Авторы:
Автор материалды ақылы түрде жариялады. Сатылымнан түскен қаражат авторға автоматты түрде аударылады. Толығырақ
13 Желтоқсан 2018
463
0 рет жүктелген
770 ₸
Бүгін алсаңыз
+39 бонус
беріледі
Бұл не?
Бүгін алсаңыз +39 бонус беріледі Бұл не?
Тегін турнир Мұғалімдер мен Тәрбиешілерге
Дипломдар мен сертификаттарды алып үлгеріңіз!
Бұл бетте материалдың қысқаша нұсқасы ұсынылған. Материалдың толық нұсқасын жүктеп алып, көруге болады
logo

Материалдың толық нұсқасын
жүктеп алып көруге болады

МЕН - ВАТАН , ВАТАН - МЕН


Мақсад : Она Ватанн мадҳ этувчи асар , шеърлар мақоллардан намуналар

келтириш . Қозоғистон давлати ўзининг нималари билан оламга

машхурлиги ҳақида тушунча бериш. “Ватан шон – шуҳратини

кўтариш учун нималар қилдингиз , нималар қилмоқчисиз ”

мунозара ўтказиш

Жиҳози : Ватанимиз шаҳарлари туширилган диск . Шеърий китоблар

қўшиқ тинглаш учун мангитафон .

Машғулотнинг бориши :

Инсон зоти ҳамиша улуғлаб, жондан зиёд севиб, бир ховуч тупроғини ҳам кўзларига тўтиё айлайдиган муқаддас Ватан асли нима? У қаердан бошланиб, қаерда тугайди? Унинг сархадлари борми? Бундай саволларга ҳар ким ҳар хил жавоб берса не ажаб.

Ватан — мен, мен — Ватан. Бу тушунча бир қараганда, эриш туюлиши мумкин. Нима бўлганда ҳам менинг Ватан ҳақидаги бу тушунчам ўзгармас, боқийдир.Ватан — маълум бир худудда яшаётган, ўша тупроқ, неъматлари ҳисобига озиқланиб, умри тугагач эса яна ўша тупроққа қоришиб ва авлодлари шу заминда кетаётган халқдир. Худди шу маънода

Ватан — халқ,, халк, — Ватандир.

Ўз жисмимизни қандай парвариш қилсак, унинг озода, гўзал бўлиши учун нечоғли қайғурсак, Ватанга ҳам худди шундай муносабатда бўлмоғимиз, уни ёвуз кучлар тажовузидан асрашимиз, истиқлолини ҳимоя қилмоғимиз, мустаҳкамлашимиз лозим. Бу азиз Ватанга ҳар биримизнинг ота-боболаримиз, она-момоларимизнинг жисми қорилган. Биз ҳам шу тупроқдан ҳосил бўлган неъматларни истеъмол қилиш ҳисобига улғайдик. Эртами, кеч ўлим ҳақ яна шу заминга кўмилиб, қоришиб кетамиз. Демак, мантиқан қараганимизда

Мен Ватандан пайдо бўлдим,

Демак, мен ҳам Ватанман.

Охир Ватан тупроғига

қўшилгувчи бир танман

дейишга тўла асос бор. Шундай экан:

Ватанимни севганлигим,

ўз-ўзимни севганим.

Ватанимни деганлигим,

ўз-ўзимни деганим.

Хулоса шуки:

Ватанимни ёт кимсадан

Сақлаш мақсадим маним.

Ағёримнинг шамширидан

Саклаганимдек таним!

Биз учун Ватан жонажон Қозоғистондир.

Нега шундай? Сабаби, бизнинг киндик қонимиз тўкилган юрт бўлгани учунми? Йук, кишининг киндик қони тўкилган ер унинг Ватанидир, деган гапни ҳақиқат сифатида қабул қилмоқ ножоиздир. Негаки, кишининг киндик қони тўкилган ер доимо ҳам Ватан бўлавермайди. Ватан у ёки бу


миллатнинг ўтмиш авлодлари яшаган, жисми тупроғига қоришиб кетган макондир.

Машғулотни якунлаш .

Азиз ўқувчиларим! «Мен — Ватан, Ватан — мен» деган азиз тушунчани чуқур идрок этинг ва умрингиз давомида унга содиқ қолинг. Она юртимиздаги «ҳар бир гиёҳ, ҳар бир иморат, оқар сувлару тоғу тошлар — ҳамма-ҳаммаси меники» деб билинг, ўзингизнинг ҳам уларнинг бир қисми, жонли бўлаги эканлигингизни унутманг.































Ресми байқаулар тізімі
Республикалық байқауларға қатысып жарамды дипломдар алып санатыңызды көтеріңіз!