Материалдар / Өзбек тілі пәнінен қысқа мерзімді жоспар
МИНИСТРЛІКПЕН КЕЛІСІЛГЕН КУРСҚА ҚАТЫСЫП, АТТЕСТАЦИЯҒА ЖАРАМДЫ СЕРТИФИКАТ АЛЫҢЫЗ!
Сертификат Аттестацияға 100% жарамды
ТОЛЫҚ АҚПАРАТ АЛУ

Өзбек тілі пәнінен қысқа мерзімді жоспар

Материал туралы қысқаша түсінік
Өзбек тілі және әдебиет пәні мұғалімдеріне
Авторы:
18 Қараша 2023
375
10 рет жүктелген
Материал тегін
Тегін турнир Мұғалімдер мен Тәрбиешілерге
Дипломдар мен сертификаттарды алып үлгеріңіз!
Бұл бетте материалдың қысқаша нұсқасы ұсынылған. Материалдың толық нұсқасын жүктеп алып, көруге болады
logo

Материалдың толық нұсқасын
жүктеп алып көруге болады

Мактаб:

Т.Айтжанов

Фан:

Ўзбек тили

Узоқ муддатли режа бўлими:

I.МАДАНИЯТ: ТИЛ ВА МУОМАЛА

Ўқитувчи исм-шарифи:

Н.Исмайлова

Куни:

01.09.2023

Синф:5

Қатнашганлар сони: Қатнашмаганлар сони:

Дарс мавзуси:

САЛОМ, МАКТАБ!

Таълимий мақсадлар

5.1.2.1.Матн мазмунини қайта ҳикоя қила олиш, идрок этиш, таърифлаш

5.2.1.1 Матндаги асосий мазмунни тушуниш, мавзуни аниқлай олиш

5.3.1.1 Оддий режа тузиш, ўз фикрларини аниқ, равон, тўла етказиш малакаларини ошириш;

ифодали ўқиш малакасини ошириш

Дарс мақсадлари

матн мазмунини қайта ҳикоя қила олиш, идрок этиш, таърифлаш

матндаги асосий мазмунни тушуниш, мавзуни аниқлай олиш

оддий режа тузиш, ўз фикрларини аниқ, равон, тўла етказиш малакаларини ошириш;

ифодали ўқиш малакасини ошириш

1сентябрь – Билимлар куни ҳақида ўқувчилар тушунчасини кенгайтириш

Ўзлаштирилган билим

4-синфда олган билим ва кўникмаларга таянади.

Дарснинг бориши

Режалаштирилган дарс босқичлари

Ўқитувчининг иш – фаолияти


Ўқувчининг иш – фаолияти


Баҳолаш

Ресурслар

Дарснинг кириш қисми 5-7 дақиқа


Дарснинг ташкилий қисми. Синфда психологик аҳвол ўрнатиш. Ўқувчилар диққатини дарсга жалб этиш.

Ўқувчиларни куз ойлари асосида гуруҳга бириктиради.

4-синфда эгаллаган билимлари «Саволли конверт» даги саволлар асосида мустаҳкамланади.

Таълимий мақсад ва ютуқ мезонлари белгиланади.

Саломлашади. Бир-бирига яхши кайфият тилайди куз ойлари орқали гууҳларга бирикади.

4-синфда эгаллаган билимлари «Саволли конверт» даги саволларга қуйи синфларда олган билимларига таяниб жавоб беради.

Таълимий мақсад ва ютуқ мезонлари белгилаб билиб олади.

Қолиплаштирувчи баҳолаш

Ўқувчилар ўзаро бир-бирини баҳолайди

Ўзбек тили 5-синф


Дарснинг асосий қисми

30-35 дақиқа





























Ўқитувчи ўқувчиларга дарслик ва фаннинг мақсади ҳақида қисқача маълумот беради. Кириш суҳбати уюштиради.

Ўқишолди топшириқ:

Салом мактаб” матнини гуруҳларда 3 га бўлиб ўқинг ва сарлавҳа танланг. Ҳар бир гуруҳдан бир вакил чиқиб ўзига ажратилган матнни сўзлаб беринг. Сўнг қуйидаги топшириқлар бажаришларини топширади.

1.Билимлар куни нима учун нишонланади?

2.Сиз билимлар кунига қандай тайёргарлик кўрдингиз?

3.Шоир ўз шеърида қандай мавзуни ёритган?

4.Шеърда бир хил сўроққа жавоб бўлиб, бир хил синтактик вазифани бажарган сўзларни топинг ва гапдаги вазифасини

аниқланг.

5.Гапнинг бундай бўлакларини қандай атайсиз? Номини айтинг. Улар нутқимизда нима учун хизмат қилади?

Тинглашдан аввалги топшириқлар: Ўқитувчи мавзу билан таништиради, матндаги асосий таянч сўзларни ўргатади; мавзуга мос саволлар тузган ҳолда мазкур мавзу бўйича ўқувчи билимини фаоллаштиради.

1.«Муомала маданияти» маъносини қандай тушунасизлар?

2.Оғзаки ва ёзма нутқ деганда нимани тушунасизлар?

«Тўрт гап» методи орқали иш юритади.

«Тўрт гап» методи

1. Фикр.

Тингланган матн бўйича ўз фикрингизни бир гап билан ифодалаб ёзинг.

2. Исбот.

Ўз фикрингизни бир гап билан исботланг.

3. Мисол.

Фикрингизни ҳаётга боғлаб, мисол келтиринг.

4. Хулоса.

Мавзу бўйича хулоса чиқаринг.

Ж.

Тинглаш давомида бажариладиган топшириқлар.

«Тил ва нутқ» мавзусида видеофильм кўради.

Ўқитувчи ўқувчиларга кўрган видеофильмнинг мавзусини аниқлаш ва мазмунини қанчалик тушунганини билиш учун саволлар қўяди. Саволлар асосий ва қўшимча ахборотни ўқувчилар қандай ўзлаштирганини аниқлаш учун шунга мослаштириб қўяди.

Дам олиш дақиқаси:шодлик давраси қуришади ва бу ерда чап томонга қараб янги ўқув йилига бир сўздан иборат яхши тилак айтиш орқали яхши қайфият бағишлашади.

Салом мактаб” матнини гуруҳларда уч қисмга бўлиб ўқийди ва сарлавҳа қўяди. Ҳар бир гуруҳдан бир вакил чиқиб ўзига ажратилган матнни сўзлаб беради. Сўнг берилган топшириқларни бажаришади.

Билимлар кунининг бутун дунёда нишонланиши ҳақида гапиради

Ўзларининг билимлар кунига тайёргарлик кўрганликлари ҳақида суҳбатлашади.

Дарсликда берилган шеърни навбат билан ифодали ўқийдилар

Жуфтликдаги суҳбат

Тингланган матнда кўтарилган масалани аниқлайди. Кўтарилган масала бўйича жуфтликда саволлар тузади, саволларга аниқ далиллар орқали жавоб беради, ўзининг жавобини ўзгаларнинг жавоблари билан қиёслайди, ўз фикр-мулоҳазасини гуруҳда муҳокама қилади.

Тинглашдан кейинги топшириқлар

Она тилида мулоқот маданиятининг оддий қоидаларини тузиш

Ҳар гуруҳ она тилида мулоқот маданиятининг оддий қоидаларини тузади, синф олдида ўз лойиҳаларини ҳимоя қилади.

Дескрипторлар

1.Матнни ўқийди ва топшириқларни бажаради.

2.Шеърда бир хил сўроққа жавоб бўлиб, бир хил синтактик вазифани бажарган сўзларни топади ва гапдаги вазифасини аниқлайди.

3.Гап бўлакларининг номини айтади

4.«Тўрт гап» методи орқали иш юритади

Ўзга гуруҳ ўқувчилари тинглаб, «3-2-1» методи орқали бир-бирини баҳолайдилар.

Қолиплаштирувчи баҳолаш

Ушбу гуруҳ тавсия этган 3 аҳамиятга молик ахборот, 2 қизиқарли ахборот, менинг 1та тавсиям.

«Уч қарсак»

«Светафор»




Компьютер, баҳолаш варақалари.

Монитор, проектор

Муомала маданияти мавзусидаги матн


http://shoir.uz/dolzarb-mavzu/manaviyat/774-2013-10-24-13-5502.html

Дарснинг якуний қисми 5-7 дақиқа

Уй вазифаси:

4-топшириқ.«Ёзги ишлар» ёки «Ёзги таътилда» мавзуларининг бирига ижодий матн ёзинг. Ёзган матн бўйича режа тузинг.

Рефлексия «3-2-1»

Дарсдаги 3 муҳим маълумот;

Қийин 2 муаммо;

Дарсда ёққан 1 жиҳат.


Рефлексия








Ресми байқаулар тізімі
Республикалық байқауларға қатысып жарамды дипломдар алып санатыңызды көтеріңіз!