Назар аударыңыз. Бұл материалды сайт қолданушысы жариялаған. Егер материал сіздің авторлық құқығыңызды бұзса, осында жазыңыз. Біз ең жылдам уақытта материалды сайттан өшіреміз
Жақын арада сайт әкімшілігі сізбен хабарласады
Бонусты жинап картаңызға (kaspi Gold, Halyk bank) шығарып аласыз
Ўзбек тили дарсларида матн устида
Дипломдар мен сертификаттарды алып үлгеріңіз!
Материалдың толық нұсқасын
жүктеп алып көруге болады
Матн. Матн турлари. Ўзбек тили дарсларида матн устида ишлаш
-
1. Матн. Матн турлари.
-
2. Матн тузишга ўргатиш усуллари.
-
Иншо – фикрлаш маҳсули.
Ижодий-амалий ишларнинг олий шакли матн яратишдир. Чунки матнда ўқувчиларнинг тил ҳодисаларини билиши, ижодий фикрлаши, фикр маҳсулини ўзбек адабий тилининг бой имкониятларидан фойдаланган ҳолда огзаки ва ёзма шаклларда тўгри, равон ифодалаши намоён бўлади. Шунинг учун матн тил ўрганиш машгулотлари самарадорлигини белгиловчи бош меъёр саналади. ўқувчилар яратиши лозим бўлган матнларни, асосан, қуйидаги уч гуруҳга ажратиш мумкин:
Иншолар ўрта мактабларда дидактик мақсадларига кўра икки турли бўлади: 1) таълимий иншолар; 2) синов иншолари. Жанри ва тематик хусусиятларига кўра эса иншолар уч турли бўлади: 1) адабий, 2) адабий-ижодий; 3) ижодий. ғоявий-услубий хусусиятларига кўра иншоларни беш турга бўлиш мумкин: 1) обзор; 2) монографик, 3) қиёсий; 4) тақриз; 5) мулоҳаза. ўрта мактаб ўзбек тили курсида қуйидаги иншо турларидан фойдаланишни мақсадга мувофиқ деб биламиз: а) илмий иншо (тил, тарих, биология, география ва ҳ.к. фанлардан ҳар бир фан учун хос бўлган бирор мавзу ёки масалани ечиш); б) илмий-бадиий иншо (бадиий асар, ёзувчи ижоди, адабий жараёнлар таҳлилига багишланган иншолар); в) бадиий-ижодий иншолар (санъат асарларини ўрганишда ўқувчининг шахсий кечинмалари тасвири); г) тасвирий иншо (нарса, буюм, воқеа, ҳодиса, манзара ва ҳ.к. тасвирига багишланган иншо); д) рамзий иншо (бу иншо тафаккурнинг олий кўриниши бўлиб, маълум нарса, воқеа-ҳодисанинг ўқувчи онгида, унинг тасаввурида нималар билан богланганлиги, унинг ички ҳиссиёти ва ақлий оламида нималар билан алоқадор эканлиги тасвири); е) эркин мавзудаги иншо.
Таълимий иншолар синфда ёки уйда ўқувчи томонидан ёзилиб, назарий ва амалий билимларни мустаҳкамлаш, ижодий фикр юритишга, уни тўгри изҳор қилишга қаратилгандир. Синов ишлари ўқувчининг иншо ёзиш кўникма ва малакаларини синаш учун маълум мавзулар ўтиб бўлингач, чорак ёки йил охирида, имтиҳон ва олимпиадаларда олинади. Адабий иншолар мактабнинг адабиётдан ўқув дастурига кирган материалларга асосланган мавзулар асосида ёзилади. Ижодий иншолар табиат, жамият, фан ва маданият, санъат асари ёки тарихий воқеа асосидаги таассуротлар изҳори билан характерланади. Обзор иншолар адабиётдаги у ёки бу масала атрофида фикр юритишни тақозо қилади. Шу масала билан боглиқ равишда қатор асарлар ёки муаллифларга мурожаат қилинади. Умумий тарзда характерли хусусиятлари кўрсатилади. Монографик иншолар бир ёзувчи, бир асар ёки бир адабий қаҳрамон ҳақидаги мавзуга багишланган бўлади. гиёсий иншолар икки ёки бир нечта адабий қаҳрамонни, бадиий асар ёки бадиий образни чогиштиришга асосланади. Тақриз характеридаги иншолар бадиий асар ҳақида, тасвирий санъат, мусиқа санъати ёки бошқа хил саньат асарлари ҳақидаги тақриз шаклида ёзилади. Мулоҳаза тарзидаги иншода маълум масала бўйича ўқувчи ёки талабанинг шахсиймулоҳазалари, бошқа мулоҳазаларга муносабати изҳор қилинади. Иншо ёзиш - мураккаб ақлий меҳнат жараёни. У ўқувчидан ўз фикрларини далиллар воситасига мантиқан изчил, образли, грамматик ва услубий жиҳатдан тўгри изҳор этишни талаб қилади. ўқувчини иншога тайёрлаш учун тил ва адабиёт фани ўқитувчиси томонидан узоқ йиллар мақсадга йўналтирилган тарзда машгулотлар тизимини ташкил этиш талаб қилинади. ўқувчиларнинг баён ва иншолар ёзиш иқтидорларини такомиллаштириб боради. Огзаки ва ёзма нутқ ўстириш усулларининг барчаси комплекс қўлланилгандагина юқори синфда адабиётдан ёзиладиган иншонинг юксак савияда бўлишига эришиш мумкин. Иншога тайёрланиш борасида иншо ёзишнинг муҳим беш босқичини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиздир. Бу босқичлар куйидагилардан иборат: 1. Иншо мавзусини танлаш. 2. Мавзуга доир материални хотирага жамлаш. 3. Жамланган материал асосида пухта режа тузиш. 4. Режага мувофиқ изчил равишда иншо ёзиш. 5. Ёзилаётган иншони ҳам мантиқий-услубий жиҳатдан, ҳам грамматик жиҳатдан назорат қилиб бориш. Иншолар мазмунига кўра 3 хил бўлади. Ривоя иншода воқеани изчил баён қилиш жараёнида ривоя элементи қўлланилади. Ривоя иншода шахсан бошдан кечирилган, эшитилган ёки ўқилган, расмда кўрилган воқеалар материал бўлиб хизмат қилади. Табиийки, фикр изҳори ҳикоя тарзида кетади. Муҳокама иншода бирор мунозарали масала юзасидан ўқувчининг фикри ёритилади. Бундай иншода берилган фикрни далиллаш керак бўлади. Бундай иншода фикр баёнида мантиқий изчилликка алоҳида эътибор қилинади. Тасвирий иншода ўқувчи оддий ва бадиий тасвирдан фойдаланиб маълум бир предмет ёки манзарани киши кўз олдида гавдалантириб бериши зарур. Кузатувчанлик, ўхшатиш ва муқояса асосидаги баён завқлантиришга, гўзаллик ва эзгуликни ҳис қилдиришга, ҳаяжонлантиришга қаратилган бўлади. Баъзан иншони мактуб (нома) услубида ҳам ёзиш мумкин. Бунда ривоя, муҳокама ва тасвирдан заруратга кўра, мактубнинг ижодий характери талаб қилган даражада алмашлаб фойдаланиш ҳам мумкин. Берилган расмга қараб ижодий иншо ёзишда юқорида санаб ўтилганусулларнинг хоҳлаган бирини қўллаш мумкин. Иншо учун тасвирий санъат асари танланганда расмда ифодаланган сюжетга, бўёқларнинг ёрқинлиги ва таъсирчанлигига, ўқувчининг ёши, билимлар кўламига мос келишига аҳамият берилади. IV-VIII сниф ўқувчиларига танланган расм содда сюжетли, мазмуни осон тушуниладиган, ранглар табиий қўлланилган, чуқур рамзийликдан холи бўлиши керак. IX-XI синфлар учун рамзий маънолар, ранглар, мураккаб психологик сюжетга эга бўлган расмлар ҳам танланиши мумкин. Хуллас, иншо ёзиш жараёнида ўқувчи ижодий иш бажаради, ўз фикр ва кечинмаларини, таассурот ва мулоҳазаларини изҳор қилади. Бунда ижодкорга қатъий чегара қўйилмайди. Мавзу моҳиятидан огиш, ҳажми чегарасидан чиқиб кетиш, тафсилотларга берилиш ёки, аксинча, ўта умумий тарзда фикр юритиш каби нуқсонларга йўл қўйилмайди. ўқувчилар сўз заҳирасини бойитишнинг асосий йўлларидан бири уларга турли хил лугатлардан, хусусан, маънодош сўзлардан фойдаланишни ўргатишдир. Турмуш тарзимизнинг ўзгариши, жамиятнинг ривожланиши, фан-техника ва ишлаб чиқаришнинг узлуксиз ўсиши, янги кашфиётлар, миллатлар ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларнинг юксалиши, табиийки, тил лексикаси таркибининг янги сўзлар, синонимлар каби бирликлар билан бойишига имкон беради. Маълумки, тилнинг лугат таркиби узлуксиз ўзгариб боради. ўқувчилар бу жараёндан доимо хабардор бўлишлари лозим. Бироқ мактаб она тили дастурларида тилнинг лугат таркибини тўла даражада ўрганишга кам эътибор берилганлиги кузатилади. ўқувчиларни мустақил фикрлашга ва ўз фикрини мантиқан изчил, саводли ифодалаш дастурий талаб экан, бу талабни амалга ошириш учун ўзбек тили дарсларидан унумли фойдаланиш лозим. ўқувчиларни кенг мушоҳада юритишга ўргатишда, айниқса, адабиёт дарсларининг аҳамияти беқиёсдир. ўрганилаётган ҳар бир бадиий асар ўз мазмун ифодаси, нафосати, бадиий гўзаллиги билан ўқувчи қалбига кириб боради. Адабиёт арабча “адаб“ – “одоб-ахлоқ“ сўзидан олинганлиги ҳам бежиз эмас. ўқувчининг огзаки ва ёзма нутқини ўстириш учун, биламиз, уни фикрлашга ўргатиш зарур. Бунда турли хил топшириқлардан фойдаланиш мумкин. Шундай топшириқлардан бири иншодир . Уқувчилар иншо ёзиш жараёнида бирор тимсол ҳақида фикр юритадиган бўлса, унинг маълум хусусиятини ёки ташқи кўринишини нарса-ҳодисалар, уларнинг белгиси, ҳолати, миқдори, ҳаракатдаги ўзгаришлар ўзаро ўхшашликлари асосида, ўз хаёл-тасаввурларининг уйгунлашуви асосида номи мавжуд бир нарсага бошқа бир нарса номи бўлиб турган сўздан ҳам фойдаланиши мумкин. Ёки, сўзларнинг метофора, метонимия, синекдоха, вазифадошлик каби маъно кўчишларидан фойдаланадилар. Нутқ ўстиришга қаратилган ижодий-амалий ишларнинг яна бир кўриниши матннинг мазмунини сақлаган ҳолда шаклини ўзгартириб ёзишдир. Матндаги маълум бир сўзларни унинг маънодошлари билан алмаштириш, келишикли бирикмалар ўрнига кўмакчили бирикмаларни (ёки аксинча) қўллаш, содда гапларни қўшма гапларга ёки, аксинча, қўшма гапларни содда гапларга айлантириб ёзиш, сюжетли шеърий асарлар мазмунини ҳикояга айлантириб ёзиш, диалогларни ўзлаштирма гапга айлантириш, матн мазмунини қисқартириб ёки кенгайтириб ёзиш каби ишлар шулар жумласидандир. |