ЎҚУВЧИЛАРНИНГ БИЛИМ
ДАРАЖАСИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР
Фанни ўқитишдан
кутиладиган натижалар:
1-синф якунида
ўқувчилар:
-
қозоқ миллий кийимлари,
заргарлик буюмлари ҳақида қисқача
маълумот;
-
меҳнат дарсига керакли
қурол ва материалларнинг номларини;
-
тугма қадаш, тўғри чок
намуналарини билиши
керак;
-
табиий материаллардан
оддий нарсалар ясаш;
-
пластилиндан ҳар хил
буюмлар ва уларнинг ясалиш йўлларини;
-
намуна бўйича қоғоздан
ҳар хил ўйинчоқлар, аппликация, конструктор йиға
олишни ўзлаштиришлари
керак;
Фанни ўқитишдан
кутиладиган натижалар:
2-синф якунида
ўқувчилар:
-
фойдаланилаётган
материалларнинг хусусиятларини аниқлашни;
-
тугма
қадашни;
-
ип, боғичлардан
ясаладиган нарсалар ҳақида;
-
миллий заргарлик буюмлар
ва нақшлар ҳақида қисқача маълумотни;
-
газламадан ўйинчоқлар
ясаш йўлини;
-
табиий материаллар
ҳақидаги маълумотни ва улардан андоза бўйича буюмлар
ясашни билиши
керак;
-
қоғоздан аппликация
ясашни;
-
лойиҳа
ясашни;
-
андоза бўйича қоғоз ва
симдан чиройли буюмлар ясашни;
-
пластилиндан чизмалар
орқали тасвирлашни ўзлаштиришлари керак.
3-синф якунида
ўқувчилар:
-
табиат ва инсон қўли
билан яратилган нарсаларнинг ўзаро
боғлиқлигини;
-
одам ҳаёти, ишлаб чиқариш
корхоналари учун қоғознинг аҳамияти
ҳақида;
-
чизмада қўлланадиган
қурол номларини;
-
газлама ҳақидаги
маълумоларни;
-
майда мунчоқнинг келиб
чиқиш тарихи ҳамда ундан тақинчоқ ясашни;
-
чок тикиш тури
ҳақида билиши
керак;
-
қоғоз ва картон қоғоздан
ҳар хил буюмлар, геометрик шакллар, ўйинчоқлар учун миллий кийим
андозаларини ясашни;
-
андоза бўйича
легоконструктор қисмларидан самолёт, ракета
ясашни;
-
пластилиндан миллий
нақшли идишлар, тақинчоқ буюмларини
ясашни;
-
қўғирчоққа аталган кийим
лойиҳалаштиришни ўзлаштириши керак.
4-синф сўнгида
ўқувчилар:
-
меҳнат дарсига керакли ашёлар билан қурол-аслаҳа
номларини;
-
картон қоғоз ҳақидаги тушунчани, ундан фойдаланиш
мақсадини билиши
керак;
-
картон қоғоз, газлама, фольга, пластилин, пластмасса
ёки чинни идиш, тугмалар, ип, майда мунчоқлардан тўқиладиган
буюмлар, янги йил маскалари, композиция, панно дастур ҳажмида
берилган бошқа турли нарсалар ясашни;
-
газламадан оддий ўйинчоқлар ясаш ҳамда кийим
намунасини бичиш тикишни;
-
кашта тикиш турларини, ипни
тугунлашни;
-
қуритилган ўсимликлардан панно ясашни
ўзлаштиришлари керак.
Шахс сифатида эришиладиган
натижалар:
-
турли ўйинчоқлар, мозаика ва аппликация ясаш жараёнида
хавфсизлик қоидалари билан санитар-гигиена талабларини ёдда тутиш
кўникмаси;
-
меҳнат дарсида ўзаро муносабат ҳосил қилиш
малакаси;
-
меҳнатга бўлган хоҳиш-истак
кўникмаси;
-
қозоқ халқининг нақшларини, миллий заргарлик
буюмларини, миллий кийимлари ва урф-одатларини ҳурмат
қилиш;
-
турли мавзудаги композиция, мозаика ва буюмлар ясашга
қизиқиши;
-
қозоқ миллий уй жиҳозлари, мусиқа асбоблари, от эгар-жабдуқлари
ҳақидаги билимлари орқали ўз аксини
топади.
Изчил фаолият натижалари
-
тасвирий ва техникавий қобилияти орқали эришган
ютуқлари ва турли услубий билимини;
-
буюмларни ясашда, оддий усуллар ҳақидаги
билимини;
-
меҳнатга керакли қурол ва материаллардан тўғри
фойдаланиш малакасини;
-
ҳар
хил материаллардан буюмлар, шакллар ясаш ва лойиҳа тушунчаси
кўникмасини;
-
нарса ясашга керакли белгилар ишлаш, ўлчаш ва чизиш
малакасидан фойдаланишлари керак.