Материалдар / Бала тәрбиесі
МИНИСТРЛІКПЕН КЕЛІСІЛГЕН КУРСҚА ҚАТЫСЫП, АТТЕСТАЦИЯҒА ЖАРАМДЫ СЕРТИФИКАТ АЛЫҢЫЗ!
Сертификат Аттестацияға 100% жарамды
ТОЛЫҚ АҚПАРАТ АЛУ

Бала тәрбиесі

Материал туралы қысқаша түсінік
Бұл тренинг жоспарында бала тәрбиесі туралы жаттығулар, пайдалы кеңестер берілген.
Авторы:
Автор материалды ақылы түрде жариялады. Сатылымнан түскен қаражат авторға автоматты түрде аударылады. Толығырақ
21 Желтоқсан 2017
369
0 рет жүктелген
770 ₸
Бүгін алсаңыз
+39 бонус
беріледі
Бұл не?
Бүгін алсаңыз +39 бонус беріледі Бұл не?
Тегін турнир Мұғалімдер мен Тәрбиешілерге
Дипломдар мен сертификаттарды алып үлгеріңіз!
Бұл бетте материалдың қысқаша нұсқасы ұсынылған. Материалдың толық нұсқасын жүктеп алып, көруге болады
logo

Материалдың толық нұсқасын
жүктеп алып көруге болады

Фарзанд тарбияси ва унинг нурли камоли ўтмишда ҳам, бугунги кунда ҳам мулоҳаза этилаётган масалалардан биридир. Шу ўринда атоқли ёзувчи Тоҳир Маликнинг ушбу фикрларини келтиришни жоиз деб билдим: “Энди бизларни бир масала кўп ўйлантиради: тарбиячи ким? Ота-онами, мактаб муаллимларими? Бола “Сен тарбиялашинг керак, деб гоҳ у ёққа, гоҳ бу ёққа оширадиган копток эмас. Фарзанд тарбиясига ота-она масъул, мактаб эса бу соҳада кўмакчи”.

Юқоридаги фикрларга суянсак, ота-онага тарбиянинг тўғри усулларини танлай олишлари учун мактаб ёрдам кўрсата олиши керак эмасмикан, деган ҳақли савол туғилади. Мактаб ва ота-онанинг узвий ҳамкорликда иш юритиши фарзандларимизнинг ҳар томонлама етук, маънан соғлом, жисмонан тетик бўлиб вояга етишига ўз таъсирини ўтказмасдан қолмайди.

Қуйида ота-оналар билан ўтказиш мумкин бўлган психологик тренингнинг режасини келтириб ўтмоқчиман.


Мавзу: Ота-она ва фарзанд муносабати


Мақсад: Ота-оналарга бола билан муносабати жиҳатларини тушунтиришга ёрдам бериш; уларга тарбиянинг тўғри усулларини танлай олишлари учун мушоҳада юритишга имкон яратиш;


Қатнашувчилар: ота-оналар


Жиҳози: слайдлар, рангли гуллар солинган саватча, қуёш расми тасвирланган қоғозлар, юз ифодалари тасвирланган расмлар, қалам, ручка.


Бориши:


Бошловчи: - Ассалому алайкум, азиз ота-оналар! Бизларни сиз ота-оналар билан “фарзанд тарбияси” деб аталмиш ҳам масъулиятли, ҳам машаққатли вазифа ҳамиша боғлаб туради. Шу маънода бугунги учрашувимизни одатий учрашувлардан ўзгачароқ тарзда уюштиришни лозим деб топдик. Марҳамат, тренингимизни “Танишиш” машқи билан бошлаймиз.


Танишиш” машқи.

Танишишни мана бундай тарзда олиб борамиз. Ўзингизни таништириб, болангиз билан қандай муносабатда эканлигингизни ҳамда унга хос хусусиятни айтиб, қўлингиздаги саватчани шеригингизга берасиз.

Масалан; “Мен ... ... , фарзандим қайсар, уни кўндиришга анча қийналаман” ёки “Менинг болам жуда яхши, шунинг учун менда у билан муносабатда ҳеч қандай муаммо туғилмайди”.

Бу вақтда сиз саватчадаги гуллардан биттасини оласиз”.



Ота-оналар ўзларини таништирганларидан сўнг саватчани ёнидаги шерикларига беришади.


Бошловчи: - Кўряпсизми, қўлингизда ранг-баранг гуллар пайдо бўлди, агар гап бола ҳақида кетаётганлигини ҳисобга олсак, бизнинг болалар бетакрор эканлиги ҳамда улар билан муносабат ва ҳамкорликнинг усул ва услублари ҳам ҳар хил эканлигига гувоҳ бўламиз.

Келинг, бугун биз фарзандимизга ўзгача, одатий бўлмаган нигоҳ билан эътибор қаратайлик.


Менинг қуёшим” машқи.

Бошловчи: - Столдан қуёшнинг расми чизилган қоғозни олинг. Доирачанинг ичига ўз фарзандингизнинг юз ифодасини қандай тарзда кўрсангиз, шундай ҳолатда чизинг. Нурларига эса фарзандингизда мавжуд хислатларни ёзинг.

DrawObject2 DrawObject1 (Ота-оналарга бурчаклари ёпиштирилган, бир хил катталикдаги иккита қоғоз берилади. Пастки қоғозда қуёш тасвирланган бўлиб, ундан тарқалаётган нурларга болада намоён бўлиши мумкин бўлган барча сифатлар ёзилган. Юқоридаги қоғозда ҳам худди шундай қуёш тасвирланган бўлиб, унинг ўртаси ва нурлари кесилган. Кесилган қуёшнинг нурларида эса ёзувлар йўқ. Ота-оналар топшириқни бажаришади).

DrawObject3

DrawObject6 DrawObject5 DrawObject4

DrawObject9 DrawObject8 DrawObject7

DrawObject10

DrawObject11 DrawObject12

DrawObject13

DrawObject14

DrawObject16 DrawObject17 DrawObject15


DrawObject18

Бошловчи: - Ҳар бир бола ўз қалб дунёсига, ички оламига эга. Унда меҳр ва қаҳр, мардлик ва қўрқоқлик, меҳнатсеварлик ва дангасалик каби хислатлар; қувонч ва ташвиш, қайғу ва шодлик ҳолатлари, ҳамда бошқа жуда кўп хислат ва ҳолатлар яширин тарзда яшайдики, булар биз тасаввур этгандан ҳам кўп. Энди сиз қўлингиздаги қуёшнинг юқори қаватини олиб ташласангиз, айтган гапларимизга яна бир карра амин бўласиз.


(Ота-оналар қуёшнинг устки қаватини олиб ташлашганида, пастки қаватдаги қуёш нурларига ўзлари ёзганларидан ташқари, яна бошқа жуда кўп хислатлар ёзилганлигига муқаррар бўлишади).


  • Ҳозирги замон шундай тузилганки, бугун ҳаммаси муваффақиятли

кечади; эртага эса мислсиз ўзгаришлар юз берадики, гўёки бизга уларнинг ечими йўқдай бўлиб туюлади. Бу дунёда инсон яхши яшаши, фаровон умр кечириши учун ўзини ёвузлик ва зулматдан ҳимоя қила олиши лозим. Одам дунёда ёвузлик ва зулматнинг борлигини англамасдан, меҳрнинг қадрини англай олмайди. Ўзи оғримасдан, бошқаларнинг оғриғини тушуна олмайди. Болалар ҳам худди биз каби бекаму-кўст дунёда яшашмаётганлигини, ҳаётнинг баъзан баланд, баъзан паст; баъзан ўнқир, баъзан чўнқир йўлларини босиб ўтаётганлигини барчамиз ҳам биламизми?

Биз, болани атроф-муҳитнинг ёмон таъсиридан қандай асраш мумкин, деган саволга жуда кўп дуч келамиз. Ҳақиқатдан ҳам, қандай сақлаш мумкин? Болани уйларнинг чиройли деворлари билан, машинанинг қорайтирилган қалин ойналари, компьютернинг виртуал олами, айбдор одамларни айблаш ёки ўқув муассасасини алмаштириш йўли билан ёмон таъсирлардан асраб бўлмайди. Тўғри тарбия бериш йўли билан болани ҳар қандай ёмонликдан, разолат ва зулматдан асраш мумкин.

  • Шу ўринда фарзандингиз билан кеча кечқурун ёки бугун эрталаб

бўлган охирги мулоқотингизни эслаб кўринг. Сиз унга яхши муомала кўрсата олдингизми; илиқ ва ширин сўз айтдингизми ёки аксинча, яхши муомала қила олишга сабр-бардошингиз етмадими? Балки унга танбеҳ бериб, қўпол гапиргандирсиз?

Ота-оналар жавоб беришади.


Мақтов ва танбеҳ” машқи.

  • Агар илиқ сўз айтиб, ширин муомала қилган бўлсангиз, қўлингиздаги

капалакни гулларнинг юқорига; танбеҳ бериб, қўпол гапирган бўлсангиз, у ҳолда капалакни гулларнинг пастки қисмига ёпиштиринг.


Бошловчи: - Агар ҳамма айтилган мулоҳазаларни умумлаштирсак, бола биз чизиб қўйган чизиқдан чиқиб кетса, унга танбеҳ бера бошлаймиз. Ҳар бир меҳрибон ота-она боласи ўзига ўхшашини ва ўзининг орзусидаги манзилни босиб ўтишини жуда хоҳлайди. Фарзандингиз ростдан ҳам қайсидир жиҳатлари билан сизга ўхшар, лекин у бировнинг ҳаёт йўлини эмас, балки ўз ҳаёт йўлини яшаб ўтиши, ўз ҳаётий тажрибасини тўплаши, ўз машаққати ва қийинчиликларини енгиш усулларини ўрганиши керак.

Ҳеч ким болани ва ҳаттоки, ҳар биримизни олдинда нималар кутаётганлигини билмайди. Бола бир жойда қотиб қолмайди, биз эса ундаги янгидан-янги хатоларни топиб, атрофдагиларнинг назаридан яширишга интиламиз, болани маълум бир қолипга жойлаштиришни хоҳлаймиз. Биз яширишга интилган камчиликлар кейинчалик юзага чиқмаслигига ким кафолат бера олади?

Якунловчи машқ:

Энди фикрларимизни умумлаштириб, мавзу юзасидан хулоса чиқарсак. Бериладиган саволга ҳаракатларингиз орқали жавоб берасиз.

Савол: “Болани тарбиялаш масъулияти кўпроқ кимнинг заммасида бўлмоғи керак?”

  • агар “ота”нинг заммасидаги вазифа, деб жавоб бермоқчи бўлсангиз, ўнг

қўлингизни кўтарасиз;

  • агар бола тарбиясига “она”масъул деб жавоб бермоқчи бўлсангиз, иккала қўлингизни кўтарасиз;

  • агар “ота-она иккаласи” деб жавоб бермоқчи бўлсангиз, қарсак чаласиз.


Олинган жавоблар таҳлил қилинади.


Фарзандларимизнинг тарбиясига салбий ва ижобий таъсир этадиган қуйидаги фикрларга кундалик турмушимизда амал қилсак, келажак авлоднинг мустақил фикр эгаси, маънан ва ақлан баркамол бўлиб етишишига, давлат ва жамиятимизнинг равнақига муносиб ҳисса қўшишига эришамиз.


Тавсиялар: - Шу ўринда ота-оналарга фарзанд билан муносабатларида асқотадиган қуйидаги тавсияларни келтирмоқчиман:


Болалар яшашни ҳаётдан ўрганадилар:

Агар бола мунтазам танқид қилинса, у нафратга ўрганади.

Агар бола адоват (ёвгарчилик, зидлик, хусумат) муҳитида яшаса, у тажовузкорликка ўрганади.

Агар бола мунтазам мазах қилинса, у индамас, одамови бўлиб қолади.

Агар бола фақат танбеҳ эшитиб катта бўлса, унинг ўзига ишончи йўқолади.




Болалар яшашни ҳаётдан ўрганадилар:

Агар бола сабр-тоқат муҳитида катта бўлса, у бошқаларнинг фикрини ҳурмат қилишга, улар билан муросада бўлишга ўрганади.

Агар боланинг фикрини ҳам тез-тез инобатга олиб турилса, унинг ўз-ўзига бўлган ишонч ҳисси ортади.

Агар бола тез-тез мақтаб турилса, унда миннатдорчилик ҳисси шаклланади.

Агар бола фақат ростгўйлик муҳитида яшаса, у адолатли бўлишга ўрганади”.


Бошловчи: - Азиз ота-оналар! Сўзимнинг сўнггида барчангизга фарзанд тарбиясида сабр-бардош ва матонат тилаган ҳолда бугунги мулоҳаза-ю мушоҳадамизни севимли шоиримиз М. Юсуфнинг ушбу сатрлари билан якунламоқчиман:


Қиёси йўқ асло, меҳри бир дарё,

Ўхшаса ўзига ўхшайди ўзбек.

Болаларига-ку билдирмас, аммо,

Дунёда болам деб яшайди ўзбек.



Убаева Ортуғой

92-“Ақсу”умумий ўрта мактаби

педагог-психологи





Ресми байқаулар тізімі
Республикалық байқауларға қатысып жарамды дипломдар алып санатыңызды көтеріңіз!