Материалдар / Баяндама "Математика фанида бошланғич синф уқувчиларнинг тайёргарлик даражасига қўйиладиган талаблар"
МИНИСТРЛІКПЕН КЕЛІСІЛГЕН КУРСҚА ҚАТЫСЫП, АТТЕСТАЦИЯҒА ЖАРАМДЫ СЕРТИФИКАТ АЛЫҢЫЗ!
Сертификат Аттестацияға 100% жарамды
ТОЛЫҚ АҚПАРАТ АЛУ

Баяндама "Математика фанида бошланғич синф уқувчиларнинг тайёргарлик даражасига қўйиладиган талаблар"

Материал туралы қысқаша түсінік
- 10 ичида сонлар билан қўшиш ва айиришни бажариши; - ифодалар: йиғинди ва айирмани ўқиш ва ёзиши; - чизғич ёрдамида кесманинг узунлигини 1 см гача аниқлик билан ўлчаши; - 1 см гача аниқлик билан кесма ясаши; - йиғиндини (қолдиқни) топиш зарур бўлган, бир неча бирлик орттириш (камайтириш): номаълум қўшилувчини камаювчини, айрилувчини, айирмани таққослашга доир масалаларни ечиши; - тенглик, тенгсизлик, ифодалар (сонли ва ҳарфий) ва тенгламалар, бир хонали ва икки хонали сонларни фарқлай олиши; - бир ҳарфли ифодаларнинг қийматини топиши; - амалларнинг номаълум компонентини топиш қоидасига асосланиб (қўшиш ва айириш) тенгламаларни ечиш (илдизини топиш).
Авторы:
Автор материалды ақылы түрде жариялады. Сатылымнан түскен қаражат авторға автоматты түрде аударылады. Толығырақ
04 Маусым 2018
505
0 рет жүктелген
770 ₸
Бүгін алсаңыз
+39 бонус
беріледі
Бұл не?
Бүгін алсаңыз +39 бонус беріледі Бұл не?
Тегін турнир Мұғалімдер мен Тәрбиешілерге
Дипломдар мен сертификаттарды алып үлгеріңіз!
Бұл бетте материалдың қысқаша нұсқасы ұсынылған. Материалдың толық нұсқасын жүктеп алып, көруге болады
logo

Материалдың толық нұсқасын
жүктеп алып көруге болады

Ўқувчиларнинг тайёргарлик даражасига қўйиладиган талаблар

Фанни ўқитишдан кутиладиган натижалар

1- синф якунида ўқувчилар билиши керак:

  • 10 ичида қўшиш жадвалининг □+2,3,4 ва айиришнинг унга мос ҳолларини ёддан билиши;

  • амаллар компонентлари номларини: қўшиш ва айириш ҳамда қўшиш ва айиришда номаълум компонентларни топиш қоидасини;

  • қўшишнинг ўрин алмаштириш хоссасини;

  • 10 ичида қўшиш жадвалини;

  • матнли масалалар тузилишини;

  • миқдор ўлчовларининг белгиланишини: 1 соат, 1 см, 1 дм, 1 тг;

  • дециметр ва сантиметр орасидаги ўзаро нисбатни;



Бажара олиши зарур:

  • дарслик билан ишлай олиши, расм ва схемаларни, уларда берилган топшириқ ва талаблар мазмунини тушуниши;

  • дарс вақтида гавда ҳолатини тўғри сақлаши, ручка ва қаламни тўғри ушлаши;

  • ўз ҳатти-ҳаракатини назорат қила олиши;

  • топшириқларнинг бажарилишини, масаланинг тўғрилигини текшира олиши;

  • математик белгиларни: “+”, “-“, “<”, “>”, “=” тўғри қўллай олиши;

  • 20 ичида сонларни ўқиши ва ёза олиши;

  • 10 ичида сонларни ўқиши, ёзиши ва таққослай олиши;

  • катта”, “кичик”, “шунча”, “қўшиш”, “орттириш”, “камайтириш, “плюс”, “минус” каби терминларни тўғри қўллай олиши;

  • 10 ичида сонлар билан қўшиш ва айиришни бажариши;

  • ифодалар: йиғинди ва айирмани ўқиш ва ёзиши;

  • чизғич ёрдамида кесманинг узунлигини 1 см гача аниқлик билан ўлчаши;

  • 1 см гача аниқлик билан кесма ясаши;

  • йиғиндини (қолдиқни) топиш зарур бўлган, бир неча бирлик орттириш (камайтириш): номаълум қўшилувчини камаювчини, айрилувчини, айирмани таққослашга доир масалаларни ечиши;

  • тенглик, тенгсизлик, ифодалар (сонли ва ҳарфий) ва тенгламалар, бир хонали ва икки хонали сонларни фарқлай олиши;

  • бир ҳарфли ифодаларнинг қийматини топиши;

  • амалларнинг номаълум компонентини топиш қоидасига асосланиб (қўшиш ва айириш) тенгламаларни ечиш (илдизини топиш).



2-синф якунида ўқувчилар билиши керак:

  • қўшиш жадвалини ёддан билиши;

  • қўшишнинг ўрин алмаштириш ва гуруҳлаш хоссасини, кўпайтиришнинг ўрин алмаштириш хоссасини, сондан йиғиндини ва йиғиндидан сонни айиришни;

  • қавсли ва қавссиз сонли ифодаларда қўшиш ва айириш амалларининг бажарилиш тартибини;

  • кўпайтириш ва бўлиш компонентлари номини ва улар орасидаги боғлиқликни;

  • миқдор бирликларининг белгиланишини: 1 л, 1 кг, 1 м, 1 мин, 1 с, 1 сут, узунлик ва вақт бирликлари орасидаги ўзаро нисбатларни;

  • тўғри тўртбурчак ва квадрат хоссаларини;

бажара олиши керак:

  • 1000 ичида сонларни ўқиш, ёзиш, таққослашни;

  • уч хонали сонларни оғзаки қўшиш ва айиришни;

  • сонли ифодаларни ўқиш, ёзиш ва таққослаш ҳамда уларнинг қийматини топишни;

  • икки хонали сонларни қўшиш ва айиришни;

  • ифодаларнинг қийматини топишда қўшишнинг ўрин алмаштириш ва гуруҳлаш хоссалари ҳамда кўпайтиришнинг ўрин алмаштириш хоссаларини қўллашни;

  • қавсли ва қавссиз сонли ифодалар қийматини топишда қўшиш ва айириш амалларининг бажарилиш тартибидан фойдалана олишни;

  • номаълум қўшилувчини, камаювчини, айрилувчини, айирманинг қийматини таққослаш лозим бўлган бир икки амалли масалаларни ечиш; учинчи қўшилувчини топиш, тузилишига кўра тенг қисмларга бўлиш;

  • масалалар ечимини турли усуллар билан ёзиш: амаллар бўйича; ифодалар тузиш ва уларнинг қийматини топишни;

  • катакли варақда тўғри тўртбурчак ва квадрат ясашини; бурчакларни (тўғри, ўткир, ўтмас) ясай олишни;

  • берилган кесмани 1см гача аниқлик билан ясай олишни;

  • синиқ чизиқ узунлигини топа олишни;

  • учбурчак, квадрат ва тўртбурчакнинг периметрини топишни.



3-синф якунида ўқувчилар билиши керак:

  • кўпайтириш жадвалини ёддан билиши;

  • ифодаларда арифметик амалларнинг бажарилиш тартибини;

  • кўпайтиришнинг ўрин алмаштириш, гуруҳлаш ва тақсимот хоссаларини;

  • йиғиндини ва кўпайтмани сонга бўлишни;

  • сонни бир неча бирлик орттириш ва камайтириш ҳамда сонни каррали таққослаш қоидасини билиши;

  • тўғри тўртбурчакнинг (квадратнинг) юзи ва периметрини; кубнинг ҳажмини ҳисоблашни;

  • миқдорлар бирликларининг белгиланишини: 1мм, 1 км, 1 мм2, 1 см2, 1 дм2, 1 м2, 1 см3, 1 дм3, 1 г, 1ц, 1 а, 1 км/соат, 1см/с ва ҳоказо; узунлик, масса, вақт, юз бирликлари орасидаги ўзаро нисбатларни;

  • баҳо, миқдор, нарх, битта жисмнинг массаси, жисмлар сони, умумий масса, жисмга сарфланган чиқим, жисмлар сони, умумий чиқим каби миқдорлар орасидаги боғлиқликни;

бажара олиши керак:

  • 2 - 3 амалли қавсли ва қавссиз ифодаларнинг қийматларини топишда арифметик амалларнинг бажарилиш тартиби қоидаларидан фойдаланишни;

  • уч хонали сонларни ёзиб қўшиш ва айиришни, уч хонали сонларни бир хонали сонга ёзиб кўпайтириш ва бўлишни бажаришни;

  • соннинг улушини ва улуши бўйича сонни топа олишни;

  • бир-икки амалли масалаларни, шунингдек жисмнинг баҳоси, сони, нархи, бир жисмнинг массаси, жисмлар сони, умумий масса, бир буюмга сарфланган чиқим, жисмлар сони ва умумий чиқим каби миқдорлар орасидаги боғлиқликка доир масалаларни ечишни;

  • бир соннинг иккинчи сондан неча марта ортиқ ёки камлигини, бир сондан иккинчи соннинг нечта ортиқ ёки камлигини топишни;

  • тенгламаларни арифметик амалларнинг номаълум компонентларини топиш қоидасига асосланиб ечишни;

  • тўғри тўртбурчакнинг (квадратнинг) юзи ва периметрини топишни;

  • кубнинг ва бир неча кубнинг бирикишидан ясалган фигуранинг ҳажмини ҳисоблашни;

  • икки ҳарфли ифоданинг қийматини топишни;

  • геометрик фигураларни лотин ҳарфлари билан белгилашни ва бу ҳарфларни тўғри айта олишни.



4-синф якунида ўқувчилар билиши керак:

  • матнли масалалар тузилишини;

  • ифодаларда арифметик амалларнинг бажарилиш тартибини;

  • арифметик амаллар компонентларининг номларини;

  • қўшиш ва кўпайтиришнинг ўрин алмаштириш ва гуруҳлаш хоссаларини, қўшиш ва бўлишга нисбатан кўпайтиришнинг тақсимот хоссасини;

  • бир соннинг иккинчисидан неча марта ортиқ (кам), нечта ортиқ (кам) эканлигини топишни;

  • арифметик амалларда номаълум компонентларни топишни;

  • ўлчов бирликларининг: 1 соат, 1см, 1дм, 1тн, 1 л, 1кг, 1м, 1мин, 1 с, 1 сут, 1мм, 1 км, 1 мм2, 1 см2, 1 дм2, 1 м2, 1 см3, 1 дм3, 1 г, 1ц, 1 а, 1 км/соат, 1см/сек ва ҳоказолар билан белгиланишини;

  • узунлик, масса, вақт, ҳажм орасидаги ўзаро нисбатни;

  • тўғри тўртбурчакнинг (квадратнинг) периметри ва юзи, тўғри бурчакли параллелепипеднинг (кубнинг) ҳажмини топишни;

  • миқдорлар орасидаги боғлиқликни: тезлик, масофа (босиб ўтилган йўл) вақт, унумдорлик, ишнинг бажарилишига сарфланган вақт, ҳосилдорлик, майдон ва ҳосил массаси;

бажара олиш керак:

  • дарслик билан ишлай олиши, унда берилган расм ва схемалар мазмунини, топшириқ ва талабларни тушуниши;

  • топшириқларнинг, масалалар ечимининг ва тенгламаларнинг тўғри бажарилганлигини текшира олиши;

  • математик белгиларни тўғри қўллай олиши;

  • ўхшашликни таҳлил қила олиши, таққослай олиши, қўллай олиши ва умумлаштира олиши;

  • миллион ичида сонларни ўқиши, ёзиши ва таққослай олиши;

  • натурал сонлар ва ноль билан арифметик амаллар бажара олиши; сонларнинг квадрати ва кубини ҳисоблай олиши;

  • калькулятор ёрдамида ҳисоблай олиши;

  • ҳаракатга доир, ҳамкорликда бажарилган ишга доир, миқдорлар орасидаги боғлиқликка доир матнли масалаларни арифметик усул (амаллар бўйича ёки ифода тузиш ёрдамида ва унинг қийматини топишда) ва тенглама тузиш орқали ечиши;

  • тенглик ва тенгсизликларни; ифода ва тенгламаларни фарқлай олиши;

  • ифодаларнинг қийматларини топишда ўрин алмаштириш, гуруҳлаш ва тақсимот ҳоссаларини қўллай олиши;

  • бир соннинг иккинчи сондан неча марта ортиқ (кам), бир соннинг иккинчи сондан қанча ортиқ (кам) эканлигини топа олиши;

  • ифодаларнинг қийматини топишда арифметик амалларнинг бажарилиш тартиби қоидасини қўллай олиши;

  • тенгламаларни арифметик амалларнинг номаълум компонентини топиш қоидаси асосида, танлаш усули билан ва сонли тўғри тенгликлар хоссаларидан фойдаланиб ечиши;

  • кесма ясаши, кесма ва синиқ чизиқ узунликларини ўлчаши ва таққослай олиши;

  • катакли варақда тўғри тўртбурчак (квадрат) ясай олиши;

  • циркуль ва чизғич ёрдамида кесмани тенг иккига бўла олиши;

  • айланани доирадан фарқлай олиши; тўғри бурчак, ўткир бурчак, ўтмас бурчак, ёйиқ бурчакларни ажрата олиши;

  • геометрик фигураларни лотин ҳарфлари билан белгилаши ва бу ҳарфларни ўқишни билиши.



Шахсий фаолият натижалари.

Намоён этиши зарур:

  • ўз Ватани учун фахр туйғусини, қозоқ халқининг ва Қозоғистонда яшайдиган бошқа миллатларнинг тарихи, маданияти, урф-одатлари ва қадриятларига ҳурмат ҳиссини;

  • жаҳон ривожида ўз мамлакатининг ролини ҳис этиши, бизни ўраб турган атроф муҳитни асраб-авайлашни, оилавий қадриятларга ҳурмат ҳиссини ;

  • атроф муҳитни ҳимоя қилишдаги фаол муносабатини;

  • жавобгарлик, саранжомлик, жиддийлик, қунт, интизомлиликни;

  • соғлом турмуш тарзи, ижодий меҳнат ва ишнинг натижасига бўлган ижобий муносабатни;

  • ўз тенгдошлари ва катталар билан ҳамкорлик қила олишни;

  • янги билимни эгаллашда ва уни кенгайтиришда ташаббускорлик кўрсатиб, топшириқларни бажаришда ижодий ёндошишни;

  • катталарга ҳурмат ва кичикларга ғамхўрликни.



  • Тизимли фаолият натижалари

Эгаллашлари зарур:

  • математик тафаккур стили, фикрнинг мавҳумлиги, асослилиги, қисқа ва лўндалигини;

  • мулоҳазаларни далиллай олишни, мантиқий хулосалар ясай олишни,

  • математик матнлар билан ишлай олишни (зарур маълумотни ажратиши ва таҳлил қила олиши), ўз фикрини математик термин ва символлардан фойдаланган ҳолда аниқ ва лўнда ифодалай олишни;

  • оғзаки ва ёзма ҳисоблашлардан самарали фойдаланган ҳолда тез ҳисоблай олишни;

  • математик материалга берилган қоида ва намуналарни ҳамда алгаритмик тавсияларни қўллай олишни;

  • математикадан эгалланган билим, кўникма ва ҳисоблай олиш, ўлчаш ва график малакаларни ҳаётда учрайдиган турли вазиятларда ва ўхшаш фанларда қўллана олишни;

  • турли топшириқларни режалаштириб, режа асосида бажаришни, ўз-ўзини назорат қила олишни ва ўз-ўзини баҳолай олишни; ўз фаолиятига хулоса ясай олишни;

  • турли кўринишларда ташкил этилган машғулотларда мулоқот ва муомала қила олишни.





Ресми байқаулар тізімі
Республикалық байқауларға қатысып жарамды дипломдар алып санатыңызды көтеріңіз!