Материалдар / Ифодали ўқиш
МИНИСТРЛІКПЕН КЕЛІСІЛГЕН КУРСҚА ҚАТЫСЫП, АТТЕСТАЦИЯҒА ЖАРАМДЫ СЕРТИФИКАТ АЛЫҢЫЗ!
Сертификат Аттестацияға 100% жарамды
ТОЛЫҚ АҚПАРАТ АЛУ

Ифодали ўқиш

Материал туралы қысқаша түсінік
а) Адабий ўқиш дарсларида ўқувчиларни ифодали ўқишга ўргатиш . б)Ўқувчиларни намунали нутқи ва чуқур саводхон- лигини таъминлаш. в) Адабий ўқиш материал- лари орқали ўқувчиларга ғоявий – сиёсий ва ахлоқий – эстетик тарбия бериш
Авторы:
Автор материалды ақылы түрде жариялады. Сатылымнан түскен қаражат авторға автоматты түрде аударылады. Толығырақ
13 Желтоқсан 2018
1012
0 рет жүктелген
770 ₸
Бүгін алсаңыз
+39 бонус
беріледі
Бұл не?
Бүгін алсаңыз +39 бонус беріледі Бұл не?
Тегін турнир Мұғалімдер мен Тәрбиешілерге
Дипломдар мен сертификаттарды алып үлгеріңіз!
Бұл бетте материалдың қысқаша нұсқасы ұсынылған. Материалдың толық нұсқасын жүктеп алып, көруге болады
logo

Материалдың толық нұсқасын
жүктеп алып көруге болады

Мавзу : Ифодали ўқиш


Мақсад :а) Адабий ўқиш дарсларида

ўқувчиларни ифодали

ўқишга ўргатиш .

б)Ўқувчиларни намунали

нутқи ва чуқур саводхон-

лигини таъминлаш.

в) Адабий ўқиш материал-

лари орқали ўқувчиларга

ғоявий – сиёсий ва

ахлоқий – эстетик тарбия

бериш





























Режа


1. Ифодали ўқиш назарияси

2. Ифодали ўқиш турлари

3. Шеърий ва насрий асарларни

индивидуал ўқиш

4. Хор бўлиб ўқишнинг ифодали

ўқишга таъсири

5. Ролларга бўлиб ўқиш усули

6. Ролларга бўлиб ўқишда

қаҳрамонлар нутқини аҳамияти




















DrawObject1















DrawObject2




Ифодали ўқиш


Ахлоқий-эстетик тарбия натижасида ўқувчилар онгида чинакам инсоний туйғулар вужудга келади, ҳаётдан завқланиш кучаяди. Шунинг учун ҳам ўзбек тили ва ўқиш дарсларини иши тобора яхшилашга алоҳида эътибор бериб келмоқда. Чунки «бадиий асос меҳнатни завқли қилади турмушни безайди ва одамни олижаноб қилади»

Фан-техника юксак даражада тарақий қилаётган ҳозирги давр мактаб олдида янада мураккаб ва муҳим вазифаларни туғдирмоқда. Бу вазифалар касбни онгли эгаллаш, -ёшларнинг ақлий ўсишига мустақил ва актив фикр юритишига жиддий эътибор бериш, дарсларнинг сифат ва самарадорлигини тобор ошириш билан боғлиқ қатор масалаларни ўз ичига олади. Мана шу вазифаларни амалга оширишда бадий адабиётнинг образлар орқали фикр юритишга оид бўлган асосий роли янада ошади.

Ифодали ўқиш дарсларинииг муҳим вазифалари ва ўзига хос томонлари бор. Ифодали ўқиш I—4 синфлардаги ўқиш дарслари билан боғланиб, унга асосланади, бошланғич синфларда берилган билимлар IV—VII синфларда янада ривожлантирилади. Таълимнинг бу босқичида бадиий асарларни мустақил ва онгли, ифодали ўқиш, уларни анализ қилиш кўникмалари ҳосил қилинади. Ёзувчиларнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида қисқача маълумот берилади, халқ оғзаки ижоди материалари ва ёзувчилар яратган асарларни ифодали ўқиш, уларни қайта ҳикоялаш, бадиий асардан олган таассуротларини оғзаки ва ёзма баён қилиш малакалари мунтазам кенгайтириб борилади. Ифодали ўқиш бадиий асарни анализ этиш учун замин хозирлайди ва асарнинг ғоявий мазмуни , бадиий хусусиятини ўрганиш учун хизмат қилади , кўргазмали материал вазифасини бажаради. Чунки бадиий асарни ифодали ўқиш жараёнида унда акс этган воқелик .образлар хатти – ҳаракати ўқувчи кўзи олдида кинолентадагидек ўтиб туради.

Бадиий асарлардан олган таассурот ва тушунчалар ёзма равишда ҳам ифодаланиши . иккинчи бир кишига етказилиши мумкин. Аммо ёзма ва оғзаки ифодалашнинг ҳар қайсиси ўзига хос хусусиятга эга. Ёзма ифодада фикр услуб жиҳатдан синиқ, ниҳоятда тўғри ва равон берилиши керак. Унда ёзма нутқ, мустақил фикрлаш малакаси ривожланади. Аммо ўша асарнинг оҳанги, интонацияси, товуш товланишлари, жарангли садолари оғзаки нутқда ифодаланганидек очиқ ойдин ифодаланмайди. Ёзма нутқ орқали кишининг ҳис ва туйғусини ифода этишда тиниш белгилари ёрдам беради. Бадиий асарларни ифодали ўқиш орқали унинг ҳис-ҳаяжонли томонлари оғзаки талаффуз натижасида ҳамда мимика, зарурин ҳаракатлар, оҳанг ёрдамида тўла очилади, тингловчи қалбига етказилади ва бу таъсир кучи китобхонда маълум бир мушоҳада, фикр уйғотади, нутқини ўстиради. Шу тариқа туйғусини тарбиялайди.

Ўқитувчи , биринчи навбатда, ўз нутқига, сўнгра ўқувчиларнинг нутқига нисбатан катта талабчанлик билан қараши зарур. Шу билан бирга, ифодалаш воситаларини пухта эгаллаган бўлиши шарт. Бунинг учун у ўзбек тили грамматикасини ва ифодали ўқиш қоидаларини пухта билиши, бадиий асарларни мунтазам ўқиб бориши, ўз луғат бойлигини тинмай бойитиши керак. Шундагина у ифодали ўқиш қонун-қоидаларини пухта эгаллайди.

Ифодали ўқишнинг ўзига хос хусусиятларидан бири унинг оғзаки нутқ билан бевосита боғлиқлиги ва бадиий асарнинг эстетик қимматини идрок этиш воситаси эканлигидир. Бадиий асарни «эстетик идрок қилиш асосида инсонга хос бўлган ҳис ва туйғуларнинг мураккаб йиғиндиси ҳосил бўлади, у бизни бепарволик ҳолатидан қутқаради, биз ҳаяжонланамиз, шодланамиз, қайғурамиз, ғазабланамиз, севамиз, нафратланамиз». Шундай экан, ўқитувчиларидан ифодали ўқиш маҳоратини пухта эгаллаш талаб этилади.

Ифодали ўқиш билан бадиий ўқиш ўртасида ўхшашлик ва муҳим тафовутлар бор. Ифодали ўқиш бадиий ўқишнинг бир қисмидир. Ифодали ўқиш мактабда кенг миқёсда қўлланади ва бадиий ўқиш малакасини эгаллаш учун замин ҳозирлайди.

Ифодали ўқиш билан бадиий ўқишнинг ўзаро ўхшаш томонлари шундан иборатки, уларнинг иккаласи ҳам ўзбек тилининг нутқ артикуляцияси, умумий техник-назарий воситалари, пауза, урғу, дикция, интонация, темп ва ритм қоидаларига амал қилади. Чунки буларнинг ҳаммаси автор мақсади ва текстнинг мазмунидан келиб чиқади. Аммо ифодали ўқиш қонун-қоидаларини дарс жараёнида ўрганмай туриб бадиий ўқиш санъатини эгаллаш мумкин эмас. Шунинг учун ҳам ифодали ўқиш бадиий ўқишнинг бошланғич этапи ҳисобланади.

Ифодали ўқишнинг бадиий ўқишдан қандай фарқи бор?

«Ифодали ўқиш» термини асосан ўрта мактабларга хос бўлиб, таълим формаси — дарс жараёни билан боғланади. Бунда ифодали ўқиш бир соатлик дарс. мобайнида асарнинг мазмунини ва бадиий гўзаллигини ўзлаштириш методи сифатида қўлланилади. Чунки программада тавсия қилинган асарлар ҳар қайси синф ўқувчиларининг билим савияси ва психологик хусусиятларига мос бўлиб, дарс жараёнида шу асарларни пухта ўзлаштириш, оғзаки ва ёзма нутқни ўстириш, ўқувчиларда эстетик завқ уйғотиш мақсадларини кўзда тутади. Ифодали ўқишнинг чекланганлиги шундаки, ўқишнинг бу тури 45 минутлик дарснинг турли этапларида қўлланади ва асарни анализ қилишга замин ҳозирлайди. Шундан сўнг асар синфда анализ қилинади ва ўқитувчи унинг мазмунини, бадиий хусусиятини тушунтиради. Шундагина ўқувчи ифодали ўқишнинг тўғри, онгли, тез ва равон ўқишдан иборат шартларига амал қилади ва бир соатлик дарснинг уч этапи, яъни ўқитувчининг намунали, ифодали ўқиши, асар анализи ва ўқувчиларнинг ифодали ўқишлари тўғри амалга оширилади..Дарсдан, синфдан ташқари вақтда эса ифодали ўқиш доираси кенгайиб, бадиий ўқишга яқинлашади. Бу вақтда дарс жараёнидаги метод сифатидагина эмас, балки у кенгроқ доирада машқ қилинади. Ифодали ўқиш адабий ва драматик тўгаракларда, адабий кечаларда бир синф ўқувчиларигагина эмас, балки бир неча синфдаги ва турли ёшдаги ўқувчиларга қаратилади. Бунда хилма-хил костюмлар кийиб, грим қилиб, турли роллар ўйналади, мимика-қилиқлар кенг қўлланилади. Синфдан, мактабдан ташқаридаги бундай санъаткорона ҳаракатлар мактаб ўқувчилари орасида актёрликка қизиқишни кучайтиради, бу машғулот бадиий ўқиш маҳоратини эгаллаш учун ўзига хос машқ ҳисобланади. Шундай экан, ифодали ўқиш дарс жараёнида бадиий асар текстини ўзлаштириш методи сифатида қўлланилади ва бадиий ўқишга асос яратади.

Шундай қилиб, мактабдаги ифодали ўқиш ёзувчи ва текстнинг мақсадига, ўқитувчининг методик маҳоратига, ўқувчиларнинг ёши ва билим савиясига. асосланади.

Демак, ифодали ўқиш мактабда бадиий асарларнинг ғоявий-сиёсий, ахлоқий-эстетик моҳиятини нутқ садоси ва ёқимли интонация билан ўқувчилар онгига оғзаки равишда етказиш усулидир.

Ифодали ўқиш адабий ўқиш дарсларида мунтазам қўлланилади ва қуйидаги принципларга асосланади:


1. Текстнипг асосий моҳиятини тушуниб ўқиш, яъни онглилик.

2. Текстнинг мазмунини ўқувчилар онгига тўғри ва ёрқин талаффуз, табиий овоз ва ёқимли интонация билан етказиш, яъни ўзига хос кўрсатмалилик.

3. Ўқувчиларда ҳис-ҳаяжон, завқ-шавқ, фикр ва мушоҳада уйғотиш, яъни активлик.

Хусусий методика принципларини ишлаб чиқишда умумдидактика принципларига (онглилик, кўрсатмалилик, активлик) асосланиш зарур.

Бундан ташқари, бадиий текст кишининг табиий овози (сунъий ясама овоз билан эмас) билан ёқимли талаффуз этилиши ҳам муҳим қоидалардан ҳисобланади. Бундай талаффуз ўзига хос кўрсатмалилик ролини ўйнайди. Чунки, профессор М. А. Рибникова таъкидлаганидек, ифодали ўқиш адабиётни конкрет кўрсатмали ўқитишнинг биринчи ва асосий формасидир. Бу асарнинг образли хусусиятини тингловчи кўзи олдида намойиш этиш, уларни тинглаб, ҳаяжонланиб, воқеаларни кинолентадагидек «кўриб» туриш демакдир. Текстнинг мазмуни онгли, ёқимли ифода этилсагина тингловчида маълум бир ҳис-ҳаяжон уйғотади, завқлантиради, бундай ифода ўқувчида фикр-мушоҳада, яъни активлик вужудга келтиради .

Шундай экан, ифодали ўқиш методи ўзбек мактаб-

ларининг адабий ўқиш дарсларида ўзининг қонуний

ўрнини эгаллаши лозим. Бу масалага ўзбек тили ва ўқиш

дарсларидагина эътибор бериш билан мақсадга

тўлиқ эришиб бўлмайди. Мактабдаги деярли ҳар бир фан ўқитувчиси дарс жараёнида бу усулдан кенг фойдаланиши

керак. Чунки ҳар бир педагогнинг нутқ маданиятини пухта эгаллаган бўлиши таълим-тарбия соҳасида муҳим ўрин эгаллайди. Шунинг учун ҳам профессор Н.И. Кравцов шун-дай деб ёзади: «Ифодали ўқиш–оғзаки нутқ маданиятининг жуда муҳим қисмини ташкил этади...

Ифодали ўқиш ва сўзлаш маҳоратини фақат ўзбек тили ўқитувчисигина эмас, балки барча фанлар ўқитувчилари ҳам эгаллаб олишлари лозим».

Ифодали ўқиш бадиий адабиётни ўрганиш қуролларидан бири, оғзаки нутқни ўстириш ва эстетик тарбия воситаси ҳамдир. Шундай экан, бадиий асар моҳиятини чуқур ўзлаштириш воситаларига жиддий эътибор билан қараб, дарсларда уларга мунтазам ва етарли ўрин ажратилиши зарур. Чунки «Бадиий асарларни ўқиш ҳаёт ва унинг кураш қонунларини билиб олишнинг бебаҳо манбаидир» (К- Маркс.)


ИФОДАЛИ ЎҚИШ ВОСИТАЛАРИ

Ифодали ўқишнинг техник-назарий воситалари ғоят муҳим аҳамиятга эга бўлган билимлардан бўлиб, бу билимни ўқитувчи ҳам, ўқувчилар ҳам пухта эгаллаб олиши лозим. Бу билимни эгалламасдан туриб ифодали ўқишни қўллаш мумкин эмас.

Ифодали ўқишнинг назарий воситаларини эгаллаб олишнинг икки йўли бор:

1. Бадиий асарларни ўрганиш процессида назарий

воситаларни ўрганиш.

2. Ўқиш дарслари ва нутқ ўстириш учун ажратилган соатлар

ҳисобидан махсус ифодали ўқиш дарслари ўтилган вақтда

назарий воситаллр ҳақида тўхташ ва ўзлаштириш.

Биз мазкур бўлимда ифодали ўқишнинг қуйидагн назарий воситалари ҳақида маълумот берамиз:

1. Нафас ва овоз. 4. Пауза-

2. Дикция. 5. Урғу.

3. Интонация. 6. Темп ва рйтм.

Шу билан бирга, назарий қоидаларни мустаҳкамлаш мақсадида махсус ифодали ўқиш дарслари ташкил этилади ва улардан фойдаланиш учун айрим машқлар ҳам тавсия қилинади. Маълумки, ифодали ўқиш оғзаки нутқ нафас ва овоз жараёни билан боғлиқ. Оғзаки нутқ эса нафас ва овоз орқали амалга оширилади. Нафас олиш қоидаларини пухта тушуниб олиш учун махсус машқлар ўтказилади.

Бундай машқларнинг элементар кўринишларини 2- синфдан бошлаш мумкин. Бунинг учун нутқ ўстиришга ажратилган соатлардан фойдаланилади. Машқ учун кичик бир текст танланади ва бу текстни ўқиётган вақтда нафас олиниши аниқланади. Масалан:

Узумлар, (нафас)

Узумлар, (нафас)

Узумлар... (нафас)

Лаззатли, шарбатли (нафас)

қанд, асал. (нафас)

Бол каби чакиллаб томай деб, (нафас)

Шохларда туриши бир гўзал. (нафас)

Узумлар саратон фаслининг (нафас)

Қиём қозонига тушдилар. (нафас)

Қуёш нурларида минг яйраб, (нафас)

Чиниқиб, карсиллаб пишдилар. (нафас)

(А, Умарий. «Узумлар.»)


.Гапларнинг узун қисқалигига қараб керагича ҳаво олинади

ва гап охиригача тежаб сарф этилади. Сўзнинг маъносига путур етказмаслик учун ҳаво паузаларда олинади. Нотўғри нафас олинса, текст оҳанги ёқимсиз эшитилади:

Кун (нафас) чошгоҳдан оққанда,

Қуёш тикка (нафас) боққанда.

Қўзғолган (нафас) каби бўрон,

Гувиллаб қолди (нафас) осмон.

Яшин учгандай (нафас) бўлди,

Пода (нафас) кўчгандай бўлди.

Кўкни (нафас) тутиб қаноти,

Бутун оламнинг (нафас) оти —

Семурғ қуш келиб (нафас) қолди,

Бунёдни (нафас) билиб (нафас) қолди.

(Ҳ Юлимжон. «Семурғ ёки Паризод ва Бунёд».)

Агар тўғри иафас олинса, шу юқоридаги текст мазмуни қуйидагича оҳангдор эшитилади:


Кун чошгоҳдан оққанда, (нафас) –

Қуёш тиккан боққанда, (нафас)

Қўзғолган каби бўрон, (нафас)

Гувиллаб қолди осмон, (нафас)

Яшин учгандай бўлди, (нафас)

Пода кўчгандай бўлди. (нафас)

Кўкни тутиб қаноти, (нафас)

Бутун оламнинг оти—(нафас)

Семурғ қуш кслиб қолди, (нафас)

Бунёдни билиб қолди. (нафас)


Интонация


Интонация кишининг фикр, ҳис-туйғулари билан боғлиқ бўлиб сўзловчининг мақсад ва интилишларини, орзу-истакларини ифодалашга хизмат қилади.

Ёзма адабиётда интонация асар мазмуни остида яширинган бўлади. Мана шу яширинган «сир»ни ўқитувчи ўз. нутқида ифодалаши учун дастлаб текстни ичда ўқиб, унинг мазмуни билан танишади. Кейин дарс давомида асар мазмунини ўқувчи онгига етказиш учун интонация орқали замин яратади. Дарсда ўқитувчи текстни ифодали ўқиб намуна кўрсатади. Асар мазмуни турли приёмлар билан анализ қилинади. Ўқувчилар ўқитувчининг намунали, ифодали ўқишидан таъсирланадилар, ҳаяжонланадилар ва ўқилган асарга ўз муносабатини билдиришга «тайёр» бўлиб қоладилар. Шундан кейин ўқувчиларнинг ўша асарни мустақил ифодали ўқиши орқали уларда асарга нисбатан муҳаббат уйғотади, ўқувчининг қалбида бундай муҳаббат-нинг пайдо бўлишида оҳанг, пауза, интонация катта роль ўйнайди.Агар асарни ифодали ўқишда ўқитувчи интонацияга

Риоя қилмас экан, ўқувчилар ҳам ўқитувчи каби асарни

монотонлик билан ўқишга одатланиб қолади, асарнинг

эстетик томонини ўзлаштиролмайди, асарнинг таъсир

кучи ҳам йўқолади. Шунинг учун ифодали ўқишда интонацяга катта эътибор бериш бошланғич синф ўқитувчисининг асосий вазифаси бўлиб қолиши керак.

Пауза

Кишилар нутқ орқали фикр алмашадилар ва ўзаро муносабатда бўладилар. Нутқ эса сўз воситаси орқали рўёбга чиқади. Аммо сўзлар мантиқий равишда, маъно ва мазмун томонидан бир-бири билан боғланади ва тўлиқ бир фикрни англатади. Сўзларнинг мантиқий жиҳатдан группалашувига нутқ звенолари дейилади. Нутқ звенолари орасида тур


яъни пауза қилинади. Пауза эса мантиқий талабга кўра бўлади ва ёзувда кўпинча таёқча (/) билан кўрсатилади.

Пауза латинча раsis сўзидан олинган бўлиб, нутқдаги тиниш, танаффус деган маънони англатади. Пауза икки группага бўлинади:

  1. Логик-грамматик пауза

  2. Психологик пауза.

Л о г и к-г р а м м а т и к п а у з а. Логик-грамматик пауза қуйидаги ўринларда содир бўлади:

Гапларда тиниш белгилари бор ўринларда мантиқ талабига кўра тўхталади — пауза қилинади. Мисоллар;

Кўз,| қўрқоқ./қўл ботир. (Мақол.)

Одоб боши—/тил. (Мақол.)


Психологик пауза Логик-грамматик паузалар текистдаги асосий мантиқни очишга хизмат қилса психологик пауза шунга қўшимча равишда ундаги ҳис – туйғуни ифодалашга ёрдам беради. У давомли пауза билан характерланади.

Урғу

Урғу текст мазмунини очишга , уни тингловчига тўлиқ етказишга хизмат қилади Шу жиҳатдан урғунинг аҳамияти катта

Урғу асосан , иккига бўлинади:

1.Бўғин урғуси

2.Сўз урғуси ёки логик урғу

Бўғин урғуси сўзларнинг турли бўғинлардаги унли товушга тушади.

Сўз урғуси овоз кучи билан ифодаланади.Бунинг учун ўша сўз олдидан қисқа пауза қилиниб , темп ҳам бир оз секинлашади.

Логик урғуда гапнинг энг муҳим моментлари таъкидланади


«Элмурод сўраб суриштириб , кўпгина чироқлар чарақлаб турган ҳовлига кириб келди»


Темп ва ритм

Темп интонация , психологик пауза айниқса , ритм билан

Боғлиқ ҳолда ифода этилади.Темп деганда кўпинча нутқни ифодалаш суърати, характерига қараб уни сезиларли даражада тезлаштириш ёки секинлаштириш тушунилади.Ритм кўпинча бирон – бир воқеани бир меъёрда такрорланиб келишини билдиради.

Ифодали ўқиш турлари

Ифодали ўқиш турларига асосан қуйидагилар киради.

  1. Индивидуал ўқиш

  2. Хор бўлиб ўқиш

  3. Ролларга бўлиб ўқиш

Индивидуал ўқиш асосан синфда асарни овоз чиқариб ўқиш бўлиб бир ўқувчи томонидан олиб борилади. Унинг аҳамияти шундаки ўқувчи асарни ўқиётган вақтда унинг ўқиш техникасига оид барча ютуқ ва нуқсонларини ўқитувчи сезиб туради.

Индивидуал ўқишга ўргатиш иши бошланғич синф ўқитув

чиларининг энг маъсулиятли вазифаларидан бири ҳисобланади.

Хор бўлиб ўқиш бирор текст ёки шеърни ифодали ўқишга катта

ёрдам беради. Хор бўлиб ўқишни муваффақиятли олиб бориш учун

текстни доскага ёки картон қоғозга ёзиб осиб қўйилади.

Ўқувчилар хор бўлиб ўқиётган вақтда ўқитувчи дирижёрдек

бошқариб туради.

Ролларга бўлиб ўқиш.

Ифодали ўқиш дарсларида ролларга бўлиб ўқиш усули муҳим

аҳамиятга эга. Ўқишнинг бу тури ўқувчиларда активлик , завқ

шавқ ва қизиқиш уйғотади.Уни муваффақиятли ўтказиш учун

масаллар , драматик асарлардан фойдаланиш мақсадга

мувофиқдир.Ролларга бўлиб ўқишни ташкил этиш учун

ўқитувчидан катта тайёргарлик кўришни талаб этилади. Ролларга

бўлиб ўқиш натижасида ўқувчилар ўзларини мунозара суҳбатга

тортилгандек ҳис қилишади.

















Демак ўқитувчи текст ёки бирор шеърни мазмунини ёритиш устида

ишлашда хилма – хил приёмлардан фойдаланади .Хусусан , бу

соҳада текстни ифодали ўқиш , оғзаки ва ёзма нутқни ўстириш

методлари ғоят муҳим аҳамиятга эга бўлади. Метод ва приёмлар

қанчалик хилма – хил бўлса асарнинг ғоявий- эстетик фазилатлари

шунчалик пухта ўзлаштирилади. Ўқувчиларнинг нутқ маданияти

ҳам тобора такомиллашиб боради.


























Ресми байқаулар тізімі
Республикалық байқауларға қатысып жарамды дипломдар алып санатыңызды көтеріңіз!