Материалдар / Мақала: "V-VI синфларда ташбих санъатини урганиш"
МИНИСТРЛІКПЕН КЕЛІСІЛГЕН КУРСҚА ҚАТЫСЫП, АТТЕСТАЦИЯҒА ЖАРАМДЫ СЕРТИФИКАТ АЛЫҢЫЗ!
Сертификат Аттестацияға 100% жарамды
ТОЛЫҚ АҚПАРАТ АЛУ

Мақала: "V-VI синфларда ташбих санъатини урганиш"

Материал туралы қысқаша түсінік
Материал 5-6-сыныптарда әдебиет пәнінен көркем әдебиетті оқу кезінде оқушылардың білімін жетілдіру үшін қажетті мәліметтер келтірілген.
Авторы:
Автор материалды ақылы түрде жариялады. Сатылымнан түскен қаражат авторға автоматты түрде аударылады. Толығырақ
28 Ақпан 2021
254
0 рет жүктелген
770 ₸
Бүгін алсаңыз
+39 бонус
беріледі
Бұл не?
Бүгін алсаңыз +39 бонус беріледі Бұл не?
Тегін турнир Мұғалімдер мен Тәрбиешілерге
Дипломдар мен сертификаттарды алып үлгеріңіз!
Бұл бетте материалдың қысқаша нұсқасы ұсынылған. Материалдың толық нұсқасын жүктеп алып, көруге болады
logo

Материалдың толық нұсқасын
жүктеп алып көруге болады

57 жалпы орта білім беретін мектептің

Өзбек тілі және әдебиеті пәні мұғалімі

Юлдашева Феруза Абамуслимовна


V-VI синфларда ташбиҳ санъатини ўрганиш

Бадиий адабиётнинг мақсади инсонларнинг қалбида комилликни шакллантириш. Одамни гўзалликка, яхшиликка интиладиган, хунукликдан, ёлғондан, ёмонликдан нафратланадиган хусусиятларни кўнглига сингдириш. Ахир бадиий асар фақат ақл билан эмас, балки кўнгил ва ҳис-туйғулар билан ҳам қабул қилинади. Одам гўзалликка ташна бўлиш билан бирга, фикрини гўзал ифода қилишга, нутқининг равон ва таъсирли бўлишига ҳам интилади. Ўқувчиларнинг нутқини шакллантириш, сўз бойлигини оширишда адабиёт дарсининг ўрни ҳам кенгдир. Шу борада 5-6-синф дарсликларида берилган асарларни бадиий тасвирий воситаси, шеърий санъатларнинг бири ташбеҳ қўллаш орқали асарнинг бадиийлик даражасининг ошишининг асосий омили эканлигининг исботи асосида кўриб ўтайлик. Тил дарсларида тасвирий ифода ҳақида ўқувчиларга 8-синфда тўлиқ маълумот берилади. Шеърий санъатлар ҳақида эса 7-синф Атоий ҳаёт йўлини ўрганиш давомида, назарий маълумотда келтирилган. Лекин ўқувчиларга 5-6-синфдан асар таҳлилига кенгроқ ёндашиш, ижодкорларнинг етказмоқчи бўлган фикрини чуқурроқ англаш мақсадида шеърий санъатларнинг айримлари ҳақида маълумот бериб ўтилса, мақсадга мувофиқ бўлади

V-VI синф дарслигига гўзал тарзда ифодаланган тасвирий восилар, ўхшатишларга бой асарлар кирилган. Негаки, ташбиҳ, аввало, таъсирчанлик яратиш омилидир. Ўхшатиш тасвирдаги нарса-предмет ёки ҳодисалар ва одамларни аниқ, лўнда, ёрқин, бутун образлилиги билан тасаввур қилиш имконини беради. Ташбиҳдан мақсад ўхшатилган нарсани аниқроқ тасаввур этиш, уни бутун таъсирчанлиги билан гавдалантириш; ўхшатиб суйдириш ёки ўхшатиб бездириш; ўхшатиб мақташ ёки ўхшатиб расвои жаҳон қилиш...

Хуллас, бу ташбиҳ деган санъат имкониятлари чексиз-чегарасиздир.

V синф «Адабиёт» дарслик-мажмуасидаги матнлар ўқувчиларга шу санъат ҳақида маълумот беришда жуда қўл келади. Айниқса, Ҳамид Олимжоннинг «Ойгул билан Бахтиёр» эртак-достони таъсирчан ташбиҳларга бойдир.

Одатда назарий маълумотлар ўқувчиларга матн устидаги иш охирига етгач, матн мазмуни мустаҳкамлангач берилади. Бу методик талаб бир жиҳатдан тўғри. Биринчидан, матнни ўрганишдан асосий мақсад унинг мазмуни мағзини чақиш бўлса, иккинчидан, маълум бадиий тасвирий воситаклари амалда – матн мазмунини ўрганиш жараёнида кўриб, ўрганиб чиққандан кейин назарий хулоса чиқарилса, уни ўзлаштириш ўқувчига қийинчилик туғдирмайди. Бироқ амалиёт шуни кўрсатадики, матн мазмуни, байт мазмуни устидаги ишда ҳам таъсирчанликка алоҳида урғу бериш лозим (эсда қолдириш усули). Бунда ташбиҳ ҳақидаги маълумот зимдан етказилади. Чунки:

Жамбил эди бир бўстон,

Қилдинг уни гўристон,-

Дея Дархон чол юрт хони қилмишини фош этар экан, ушбу сатрларни таҳлил қилишда ўқитувчи ўша ўхшатишларга ўқувчилар диққатини тортади. Жумладан, қуллар Жамбилни бўстонга, золим хон эса гўристонга айлантиргани кўрсатилади. Бунда ўхшатишлар шундоққина ўқувчилар кўз олдида турганлиги учун улар ўқувчи ёдида сақланиб қолиш аниқ.

«Ойгул билан Бахтиёр» достонида Ҳамид Олимжон бундай ёрқин ташбиҳларни кўп қўллаган: масалан, Дархон чол қатл этилгандаги ҳолати тасвири:

Боши кетган қуш каби

Дархон питирлаб қолди

Бунда Жаллод хон Дархон ота бошини қилич билан кесган пайтда унинг жон таслим қилиш ҳолати питирлаётган қушга ўхшатилган. Бу манзарага ўта аянчли бўлиб, ўқувчи уни аниқ тасаввур қила олади, чолга раҳми келади, кўнгли эзилади.

Ташбиҳ ёрдамида шоир лирик тимсол ташқи қиёфасини аниқ ва таъсирчан ифодалай олади.

Секин: «Билмайман», - дейди,

Бўздай оқарган эди.

Юқаридаги мисраларда Ҳ.Олимжон халқона ўхшатишдан жуда ўринли фойдаланган, чунки бўздай оқарганлик қўрқув туйғусининг аниқ ифодасидир.

Халқ бахтини рўёбга чиқаришда асар бош қаҳрамони Бахтиёрнинг ролди ниҳоятда муҳимдир. Шунинг учун шоир ташбеҳ ва талмеҳ орқали унинг шахсини бўрттириб, халқона индивидуаллаштиришга эришади. Жумладан, Бахтиёр қуйидагича тасвирланади:

Қиличдай ўткир эди,

Рустам каби зўр эди.

Ойгул гўзал, баркамол қиз сифатида тасавввуримизда жонланса, унинг рўпарасида унга ҳайвоний ҳирс билан тикилган Жамбил хони тасвирига йўналтирилганг ўхшатишлар тамоман тескаридир:

Қизнинг олдида бу хирс,

Кўрсатиб ҳайвоний ҳирс.

Шоир хонни хирсга, яъни айниқса ҳайвоний хирсга қиёслаган. Жамбил хони тавсифининг бошқа белгилари ҳам ташбиҳ орқали, унинг салбий хусусиятига урғу берилган ҳолда жуда маромига етказиб гавдалантирилади:

Қутуриб қаҳри келди,

Илондай заҳри келди.

Юрт хўжасининг илонга ўхшатилган, буйруқларининг илон заҳридай даҳшатли эканлиги шоирона талқин этилган.

Матн устида ишлаш, асар мазмуни юзасидан билдирилган фикрлар ниҳоясига етгач, мустаҳкамлаш пайтида ўқувчиларга ташбиҳ қандай шеърий санъат эканлиги ҳақида қуйидагича маълумот берилади:

Бир эртак-достонда кишиларнинг у ёки бу нарса ёки ҳайвонларга ўхшатилганини кўрдик, ўхшатишлар асар воқеалари талқинига таъсирчанлик бағишлаганининг гувоҳи бўлдик: ижобий қаҳрамонлар яхши нарса ёки кишиларга, салбий қаҳрамонлар эса ёмон нарса ёки ҳайвонларга ўхшатилган. Бу ўхшатиш усули адабиётшуносликда ташбиҳ деб аталади.

Демак, шоир бир нарсани иккинчи бир нарсага ёки бир ҳодисани бошқа бир ҳодисага ўхшатиши ташбиҳ санъати дейилади.

Шундан сўнг ўқувчиларга достон матнидан ташбиҳга мос бошқа мисоллар топишни топширишга бўлади.

Ташбиҳ моҳиятини ўқувчилар онгига сингдириш учун уларга бир неча саволлар билан мурожаат қилиш мумкин:

  1. Агар шу ўхшатишлар бўлмаса, достон қизиқарли ва мазмунли бўлармиди?

  2. Ўхшатишларсиз ижобий ёки салбий қаҳрамонларни бир-биридан аниқ фарқлай олармидик? Ва ҳаказо.

V синфда бадиий тасвир воситаларини ўрганишга қаратилган топшириқларни қуйидаги тест топшириқлари шаклида ҳам берса бўлади:

  1. Шоир Жамбилни нимага ўхшатган? Мирсани тўлдиринг:

а) гўристон; в) бўстон с) гулистон д) чаманзор

2. Қуйидаги жумлада Жамбил нимага ўхшатилган? Мирсани тўлдиринг...

Қилдинг уни ...

а) гулистон; в) бўстон с) гўристон; д) вайрона.

3. Гўзал Ойгул қаршисида турган золим хон қайси ҳайвонга ўхшатилган?

а) хирс; в) шер; с) ит; д) бўри;

4. Қутириб қаҳри келди,

.............. заҳри келди.

Байтида Жамбил хони нимага ўхшатилади?

а) чаёндай; в) илондай; с) хирсдай; д) ваҳший ҳайвондай.


V синф дарслик-мажмуасидаги Ҳамза Имонбердиевнинг «Оҳу» шеърида ҳам кўплаб ўхшатишлар мавжуд. Шоирнинг бўздаланинг сокинлигини бузган «қора қути»нинг гуриллаган овози образининг келтирилишида асарнинг кириш қисмидан ҳавотирли вазият ҳосил қилинади:

Қотиб қолди тушгач кўзи

Жонли «қора қути»га.

Овчилар автомашинасининг тезлигини ошириб келишидан, зулм ва фожеа юз беришидан далолат эканлигини кўрсатиш учун фойдаланган. Уларнинг аёвсиз отилган ўқининг таъсирида она оҳу ерга қулаб нобут бўлди, лекин шоир буни алоҳида бир маҳорат билан еткизган:

Зил қўрғошин ерга тортар,

Қон тўлади оғзига.

Браконьерларнинг милтиғи «ўтпуркагич» дан чиққан олов оғунинг кулранг баданини алвон тусга бўягани, оғуга ета олмай ҳайдовчининг «тишларини қайрайди» ифодаси вазиятнинг қалтис эканлигини чизган.

Оҳу шиддат билан келиб

Туман сойдан учади.

Фарзандини она каби

Қирғоқ енгил қучади.

Онасининг қасдини олиш илинжида оҳу ҳам жонидан кечгани ва золимлар ҳам жазосиз қолмаганлиги таъсирли ташбеҳ асосида акс эттирилган.

Ўкирганча «қора қути»

Изма-из келиб тикка,

Англолмай не бўлганин

Шўнғиб кетар жарликка...

Сўнгги мисрада ҳам образли ўхшатиш берилган бўлиб, оҳунинг нобуд бўлишию, золимлардан бўздаланинг қутилиб, сокинликка юз тутгани ташбиҳли талқин этилади.

Бўздаланинг устидан кун

Нурларини тарарди.

Шох, буталар орасидан

Оҳу сузиб борарди.


VI синф «Адабиёт» дарслик-мажмуаси матнларига назар ташласа, бунда ҳам таъсирчан ташбиҳларга дуч келамиз. Масалан, Худойберди Тўхтабоевнинг «Сариқ девни миниб» қиссасидан олинган парчада Ҳайитов билан Ҳошимжоннинг молхона тозалаш манзарасида ғайратчанлик ифодаси ва озодалик рамзи бўлишга арзигулик ташбиҳлар берилган: «Мен унинг ишларига кўмаклашадиган бўлдим. Кўз очиб юмгунча ... молхонани ёғ томса ялагудек тозалаб ташладик. Гўнг билан чиқиндиларни мен катта челакка солиб турдим. Ҳайитов ташқарига бўзчининг мокисидек қатнаб турди».

Х.Тўхтабаоевнинг бу асарида: «Каттага йўқ-ку, сенга йўл бўлсин, - деди қоши мушукнинг бумига ўхшайдиган новча бир хотин» ёки: «қорним тўйгач, миям ёғланган мотордай ишга тушиб кетди» каби замонавий ва эсда қоларли ўхшатишлар мавжуд. Бундан ташқари, бу адиб кўпроқ миллий ташбиҳлар кашфиётчиси ва халқ оғзидан эшитганини асарларига муваффақиятли киритувчи санъаткордир: «Гапирганда овоз худди хумнинг ичидан чиққандек гулдираб жаранглаб эшитиларди. Кулганда томни кўтариб юборгандек қаттиқ кулади». Ўқувчи хотирасида ҳам, хумдан чиқаётган жарангли товуш ҳам қолади. Томни кўтариб юборгудек кулги ҳам халқона муболағали ташбиҳдир. Ўқитувчи дарс жараёнида бундай санъаткорона қўлланилган ташбиҳларнинг аҳамиятини алоҳида таъкидлаши ва уларга ўқувчилар диққатини тортиши керак.

Ташбиҳларни мустаҳкамлаш мақсадида қуйидагича савол ва топшириқларни тавсия қилиш мумкин:

  1. «Ёғ тушса ялагудек» иборасини бошқа қандай ўхшатиш билан алмаштириш мумкин?

а) топ-тоза; в) озода; с) ғуборсиз; д) чиннидай.

2. «Бўзчининг мокисидай қатнаш» иборасининг ўрнига қайси сўзни қўлласа бўлади?

а) имиллаб ёрдамлашди; в) тўхтамай ташиди;

3. «Қоши мушукнинг думига ўхшайдиган хотин» ни қандай тасаввур қиласиз?

4. «Томни кўтариб юборгудек қаттиқ кулди» ни яна қандай ифодалаш мумкин?

5. Х.Тўхтабоевнинг асаридан яна бошқа ўхшатишларни топинг.


Чингиз Айтматовнинг «Оқ кема» қиссасида ҳам эсда муҳрланиб қоладиган халқона ташбиҳлар мавжуд: «Боланинг киприклари худди бузовникига ўхшаш узун-узун бўлиб, ҳамиша ўзидан-ўзи нимагадир пирпираб туради». Яқиндан ва йироқдан кузатилган манзаралар талқинидаги ўхшатишларда сезиларли фарқлар бўлади. Қуйидаги жумлада Ч.Айтматов бола назари билан узоқ йўлдаги ҳаракатларни қуйидагича ўхшатишлар орқали тасвирлайди: «Йўлларда зиғирдай кўринаётган машиналар худди сичқонлардек ғизиллар, улар орқасидан узун дум – чанг-тўзон кўтарилади». Машиналарнинг кичиклигини зиғирча, ҳаракатини сичқонга ўхшатиш китобхон ёдидан ҳеч қачон чиқмайди.

Атоқли адиб Ўткир Ҳошимовнинг «Урушнинг сўнгги қурбони» ҳикоясида она касал фарзанди учун катта ўғлининг ҳовлисидан кечаси қулупнай ташлаб қўйилган электр симни тутиб ўлганлиги воқеаси келтирилган. Фидойи она ҳаётинибарбод қилган электр симига ёзувчи ўта таъсирли ташбеҳ топа олган: «Умри хола бир қўли билан униққан чит кўйлагининг этагини маҳкам чангаллаб олган, этак ичида икки ҳовуч пишган-пишмаган аралаш қулупнай кўриниб турар, бошқа қўли билан эса илондек симни ушлаб турарди».

Матн устида ишлаганда ўқувчилар диққатини тортиш учун ўхшатиш кўрсаткичига товуш урғуси берилиб, мазкур ҳолда илондек сўзини бутун даҳшати билан баланд ва ваҳимали овозда ўқилса ва гап сўнгида ўхшатиш қайд этилса, бадиият ва таъсирчанликдан қутилган ҳиссий ва маънавий самарага эришиш мумкин. Шунингдек, ўқувчилар диққатини кўриб ўтилган ташбиҳларга тортиш учун ушбу саволлардан фойдаланиш мумкин:

  1. Узоқдан машиналар қандай кўринади?

  2. Машиналар нимага ўхшатилади?

  3. Чанг-тўзон нимага қиёсланади?

  4. Қулупнайзордаги электр сими нимага ўхшатилган ва нега?

Ўзбек мумтоз адабиёти намуналари асосида ташбиҳ санъатини ўрганиш матн изоҳи, сўз луғатини қайд этиш билан қўшиб олиб борилади. Муқимийнинг «Танабчилар» ҳажвиясидаги қиёс яхлит сезилиб турадиган ташбиҳ қўлланилган байт бор:

Ош есалар ўртада сарсон илик,

Хўжа – чироқ ёғи, Ҳакимжон – пилик.

Икки юлғич фаолиятидаги уйғунлик уларнинг бир бутунлиги ташбиҳида акс этган: гўё бири чироғи бўлса, иккинчиси пиликка ўхшатилган. Муаллиф улар орасидаги жисмоний шакл жиҳатидан фарққа ҳам китобхон эътиборини тортади: бири мўлтонинамо (лўлисимон) ҳийлагар, иккинчиси кунда пиху гавда ҳар (тўнкадай хўппа семиз ва эшак гавдали). Демак, бири қотма, ингичка, иккинчиси эмас семиз, қўпол... Шоир Султон Алихўжа ва Ҳакимжонларнинг сатирик қиёфасини яратиш учун уларнинг саллаларини оқ саватга ташбиҳ беради:

Саллалари бошларида оқ сават,

Кўрпача тагда ҳамавақт уч қават

Агар оддий саллали киши ва бошида оқ саватдай саллали одамни қиёсласак, ўқувчи кўз олдида кулгили манзара намоён бўлади: негаки ҳар нарсанинг ўртачаси яхши, баҳайбати – кулгили. Иккинчи бир жойда шоир қаҳрамоннинг ўз тилидан: «Дерки: «Кўзунга ҳали кал жўжаман» дейди. Аслида жўжа чиройли наврса, аммо кал жўжа – унингтескариси, хунук махлуқ. Бунда шоир қаҳрамонни ўз-ўзини фош қилиш усулидан усталик билан фойдаланган. Мисоллардан кўриниб турибдики, шоир ташбиҳ санъатининг қўллаш орқали образлиликка эришиб, қаҳрамонларнинг асл қиёфаларини бўрттириб кўрсатган.

Ғазал мулкининг султони Алишер Навоий ташбиҳ санъатини қўллаганда зангорона йўл тутади. «Ҳайрат ул-аброр» достонидан олинган сўз хусусидаги бобдан ажойиб ўхшатишлар жуда кўп:

Гар худ эрур ханжари пўлод тил,

Суфтидағи инжулари сўзни бил.

(Агар тил бамисоли бир пўлат ханжар бўлса, сўз унга қадалган инжулардир. Дарсда, албатта, навоийшунос Абдуқодир Ҳайтметовнинг насрий баёнида фойдаланган ҳолда ушбу матн ва байтдаги тасвирий воситалари уқтирилгса, ўқувчи шоир айтмоқчи бўлган фикрни тез тушуниб олади: шоир байтда тилни пўлат ханжарга, сўзни унга зийнат учун қадалган инжуларга ўхшатган:

Тил чаманнинг варақи лоласи,

Сўз дураридин бўлубон жоласи.

(Тил чаманнинг очилган лоласи бўлса, сўз дурлари унга қўнган шабнамлардир)

Насрий баёндан кўриниб турибдики, тил лолага, сўз унга қўнган шабнамларга қиёс қилинган.

Донаи дур сўзини афсона бил,

Сўзни жаҳон баҳрида дурдона бил.

(Дурнинг бир донаси билан боғлиқ гапга ишонма, сўзни жаҳон денгизидаги ҳақиқий дурдона деб бил). Шоир жаҳонни денгизга, сўзни ундаги гавҳарга ўхшатган. Ўқитувчи ўқувчиларга шуни уқтириши керакки, матнда бадиий тасвий воситалари ишлатилмаса, матн ахборотга айланиб қолади. Демак, асоситй таъсирчанлик омиллари бадиий тасвир воситаларидир. Мана шу фикр ўқувчиларга турли усуллар ёрдамида етказилмоғи лозим.


Фойдаланилган адабиётлар:

  1. В.Раҳмонов. Шеър санъатлари. – Т.: Ёзувчи, 2001 – 3-бет

  2. Ўзбек адабиёти. V синф учун дарслик – Алматқ «Жазушы» 2017й.

  3. Алишер Навоий. Ҳайрат ул-аброр. – Т.: Ғ.Ғулом номидаги АСН, 1983. -175-бет.

  4. «Тил ва адабиёт таълими» 2002й. №3



Ресми байқаулар тізімі
Республикалық байқауларға қатысып жарамды дипломдар алып санатыңызды көтеріңіз!