Тақырып бойынша 11 материал табылды

Құқықтық сауаттылық - өмір талабы

Материал туралы қысқаша түсінік
Бүгінгі күнде қоғамда өмір сүру үшін құқықтық сауаттылық жоғары болуы қажет. Осы мәселелер туралы бұл мақалада кең баяндалған
Материалдың қысқаша нұсқасы

Ҳуқуқий саводхонлик – давр талаби


Инсон гоҳида билиб-билмаган ҳолда ҳуқуқбузарлик содир этади, нохушлик ва муаммоларга дуч келади. Ўз ҳаёти давомидаги қоқилишлардан сақланиш, кутилмаган машаққатларни ҳал этишда ўз ҳақ-ҳуқуқ ва бурчларини яхши билиши ва уларга амал қилиши муҳимдир. Ўз ҳақ-ҳуқуқ ва бурчларини яхши билган инсонлар эса, қонуннинг бузилишига йўл қўймасликка ҳаракат қиладилар.

Шу ўринда қонунларга риоя қилишнинг яхши тарафлари ҳақидаги мулоҳазаларни давом эттириб, қуйидаги ибратли ҳикояни келтириб ўтмоқчиман. Пифагорнинг шогирдларидан бири: «Нима қилсам, ўғлимни яхши тарбиялаган бўламан?» – деб сўраганида, у: «Ўғлингнинг қонунларга итоаткор бўлиб улғайишига ҳаракат қил», деган экан.

Бизнинг №92-“Ақсу” умумий ўрта мактабида балоғатга етмаганлар орасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятнинг олдини олиш мақсадида 9-10-11-синф ўқувчилари билан “Ҳуқуқий саводхонлик – давр талаби” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Давра суҳбатига мактабдиректори Э. Адаҳамов, Сайрам тумани ички ишлар бўлимининг вояга етмаганлар билан ишлаш бўйича инспектори З. Музрапов, таълим-тарбия соҳасида 35 йилдан ортиқ фаолият юритган, бугунги кунда нафақадаги фахрий устоз Ш. Маҳмудова, мактабнинг тарбиявий ишлар бўйича директор муовини З. Абдирашидова, ҳуқуқ соҳаси бўйича мутахассис И. Ибрагимовлар таклиф этилди. Давра суҳбати ўқувчиларга “Тунги рейд” деб номланган видеолавҳани намойиш этиш билан бошланди. Бунда ҳуқуқ-тартибот ходимларининг тунги текшируви давомида вояга етмаган ёшларни ўйинхона ва клубларда қўлга олишгани ҳақида баён этилган бўлиб, “Қозоғистон Республикаси Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Қонун”нинг “Бола ва жамият” деб номланган 7-бўлим, 36-бобига алоҳида тўхталди. Ўқувчилар билан бола ҳуқуқлари, эркинликлари тўғрисида суҳбат уюштирилди ва “Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Қонун”нинг 3-бўлимида келтирилган “Бола ҳуқуқлари ва эркинликлари”га алоҳида тўхталди. Сўнгра ўқувчиларга мактаб ҳаётида кўп учраши мумкин бўлган вазиятли саволлар орқали мурожаат этилди. Ўқувчиларнинг ҳаётий вазиятларга билдирган фикр-муносабатлари меҳмонлар томонидан изоҳлар бериш орқали мустаҳкамланди.

Бугунги кунда ўқувчиларимиз орасида устозга нисбатан ҳурматнинг сусайиб бораётганлиги ачинарли ҳолат эканлиги барчамизга маълум. Мажлис депутати Гулмира Исинбаеванинг устозни қадрлаш ва эъзозлаш ҳақида берган интервьюсидан лавҳа кўрсатилди. Сўнгра Ю. Усмонованинг “Шайтонга бўйсунган юраклар” қўшиғи эшиттирилди.

Тадбир сўнггида мактаб директори Э. Адаҳамовга ва вояга етмаганлар билан ишлаш бўйича инспектор З. Музраповга сўз навбати берилди. Улар тартиб ва интизомга риоя қилган ўқувчи эртанинг чинакам эгаси бўла олиши ҳақида алоҳида тўхталиб ўтишди. Бундан ташқари ўқувчи ёшлар орасида юзага келиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликлар ва уларнинг қонун бўйича қандай жазоланиши ҳақида фикр-мулоҳазалар юритилди.

Давра суҳбати ўқувчиларнинг ҳуқуқий тушунча ва билимларининг чуқурлашиши ва теранлашишига ўз таъсирини кўрсатди, ҳамда уларда катта таассурот қолдирди.


А. Убаева

92-«Ақсу» умумий ўрта мактаби

Қорабулоқ қишлоғи


Жүктеу
bolisu
Бөлісу
ЖИ арқылы жасау
Файл форматы:
docx
21.12.2017
515
Жүктеу
ЖИ арқылы жасау
Бұл материалды қолданушы жариялаған. Ustaz Tilegi ақпаратты жеткізуші ғана болып табылады. Жарияланған материалдың мазмұны мен авторлық құқық толықтай автордың жауапкершілігінде. Егер материал авторлық құқықты бұзады немесе сайттан алынуы тиіс деп есептесеңіз,
шағым қалдыра аласыз
Қазақстандағы ең үлкен материалдар базасынан іздеу
Сіз үшін 400 000 ұстаздардың еңбегі мен тәжірибесін біріктіріп, ең үлкен материалдар базасын жасадық. Төменде керек материалды іздеп, жүктеп алып сабағыңызға қолдана аласыз
Материал жариялап, аттестацияға 100% жарамды сертификатты тегін алыңыз!
Ustaz tilegi журналы министірліктің тізіміне енген. Qr коды мен тіркеу номері беріледі. Материал жариялаған соң сертификат тегін бірден беріледі.
Оқу-ағарту министірлігінің ресми жауабы
Сайтқа 5 материал жариялап, тегін АЛҒЫС ХАТ алыңыз!
Қазақстан Республикасының білім беру жүйесін дамытуға қосқан жеке үлесі үшін және де Республика деңгейінде «Ustaz tilegi» Республикалық ғылыми – әдістемелік журналының желілік басылымына өз авторлық материалыңызбен бөлісіп, белсенді болғаныңыз үшін алғыс білдіреміз!
Сайтқа 25 материал жариялап, тегін ҚҰРМЕТ ГРОМАТАСЫН алыңыз!
Тәуелсіз Қазақстанның білім беру жүйесін дамытуға және білім беру сапасын арттыру мақсатында Республика деңгейінде «Ustaz tilegi» Республикалық ғылыми – әдістемелік журналының желілік басылымына өз авторлық жұмысын жариялағаны үшін марапатталасыз!
Министірлікпен келісілген курс саны 12