15 890₸ үнемдейсіз
жүктеу мүмкіндігіне ие боласыз
Бұл материал сайт қолданушысы жариялаған. Материалдың ішінде жазылған барлық ақпаратқа жауапкершілікті жариялаған қолданушы жауап береді. Ұстаз тілегі тек ақпаратты таратуға қолдау көрсетеді. Егер материал сіздің авторлық құқығыңызды бұзған болса немесе басқа да себептермен сайттан өшіру керек деп ойласаңыз осында жазыңыз
16 сони ва рақами
-
Фан:Математика
Мактаб: М.Қошғарий номли табиий фанлар
йўналишидаги мактаб-лицей
Мавзу:
16 сони ва рақами
Куни:24.01.2019
Ўқитувчи : Эрметова.Х
Синф : 0-« Е»
Қатнашганлар :
Қатнашмаганлар:
Ўқув жараёнида амалга ошириладиган дарс мақсади:
Ҳар қандай сонни 1 сонига камайтса ундан олдинги сон чиқишини тушунтириш
Дарс мақсадлари
Ҳамма ўқувчилар бажара олади: Сонлар тартибини билади
Ўқувчиларнинг кўпчилиги бажара олади: Жуфт ва тоқ сонларни ажрата олади
Баъзи бир ўқувчилар бажара олади:Ифодалар қийматларини топа олади
Таянч сўзлар: сон, рақам, жуфт, тоқ
Синфдаги ўзаро мулоқат/ёзишда қўлланиладиган услуби:ўзбекча
Таҳлил қилишга мўлжалланган саволлар:
Сиз 16 сонини ҳосил қила оласизми?
Қадриятларимизни ёритиш
Ўзаро бир-бирларини ҳурматлаш
Ўйлаш қобилиятларининг даражаси
Билади, тушунади, қўлланади, ёза олади.
Фанлараро боғлиқлик
Жисмоний тарбия, қозоқ тили, рус тили, инглиз тили,
АКТ дан фойдаланиш кўникмалари
Компьютер.
Дарснинг бориши
Вақти
Режа
Ресурслар
Боши
5мин
Ташкилий қисм
Руҳий тайёргарлик
Болалар бир-бирингизни қўлларингизни ушлаб бир-бирингизга яхши тилаклар айтинг.
Ўтилган мавзуларни мустаҳкамлаш.Келинг, биргаликда ўтилган дарсларимизни мустаҳкамлайлик-чи. Доскада сонлар берилган 1-гурух сонларини қозоқ тилида, 2-гуруҳ сонларни рус тилида, 3-гуруҳ Сонларни инглиз тилида айтади.
Карточкалардаги мисолларни ечиб, жавобларини чикариш.
5+4=9 13-5=8 12-9=3
6+3=9 14-8=6 13-7=6
12-4=8 15-7=8 9+5=14
Сеҳрли сўзлар билан рағбатлантириш
Рангли
расмлар,
Ўртаси
16 мин
Янги мавзу. 16 сони ва рақами.
Янги мавзуни аниқлаш учун келинг бир ўйин ўйнайлик. Бу ўйиннинг номи Кластер деб номланади.Варақда расмлар берилган шу расмлардаги нарсаларни санаб тегишли сонни топинг
-Жуда соз.
Ҳамма расмлардаги нарсалар сони 16.
Демак, бугун биз сизлар билан 16 сони ва рақами билан танишамиз. 16 сони 2 хонали сон.16 сонининг қўшни сонлари 15 ва 17.
Келинг 16 сонини ҳавода ёзиб ўраганмиз ва дафтаримизга ёзамиз.
Келинг дам олиш дақиқасини ўтказайлик.
Сеҳрли сўзлар билан рағбатлантириш
Дарсимизни мустаҳкамлаш учун Кубик ўйинини ўйнаймиз.Кубикнинг ҳамма томонларида ифодалар берилган сизлар шу ифодаларнинг қийматларини топишингиз керак.
Сеҳрли сўзлар билан рағбатлантириш
Карточкалар, рангли расмлар
Якуни
4мин
Қайта боғланиш. Бармоқ усули орқали
Агар дарс сизга ёққан ва дарсни яхши тушунган бўлсангиз- Бош бармоғингизни кўрсатинг
Агар сизда дарсга саволингиз бўлса- Бош бармоғингизни чет томонга қаратинг.
Агар дарсни тушунмаган бўлсангиз- бош бармоғингизни пастга қаратинг.
Бизда ҳамма дарсни яхши тушинибди .
Бармоқ расмлари

Бұл курс Қазақстан Республикасы Оқу-ағарту министрлігімен келісілген