“Муҳаббат” гуруҳи. “Ақлий
ҳужум”. Усмон Носир шеърларини ифодали ёд олиб, мазмунини
шарҳлайдилар.
“Садоқат” гуруҳи. “Сирли
сандиқ саволлари”. Шоир ҳаёти ва ижоди юзасидан стикерларга ёзилиб,
сандиққа ёпиштирилган саволларга жавоб беришади.

Қолиплаштирувчи
баҳолаш.
Ўқувчиларнинг ҳар бир
жавоби рангли стикерлар билан баҳоланиб борилади.
Янги мавзуга кўприк
ясаш.
Экран орқали исмини
яширган ҳолда шоира ҳақидаги фикрлар берилган слайд
кўрсатилади.
1. Умрларда давом
этсин Ватан уфқида
парвозинг, Замон акси
садосидек Жаранглаб турсин
овозинг. Ғафур
Ғулом. 2. Мен шоира поэзиясидаги
дилбарлик, донолик, бу улкан маданиятнинг қўлга киритган улкан
ютуғи эканлигини хам таъкидламоқчиман ...
Чингиз
Айтматов. 3. ... сингари сиймолар
халқнинг бахти бўлиб яраладилар. Бу бахт, аввало, ўзбекники,
Ўзбекистонники, мамлакатники, сўнгра эса дунёники
... Эркин
Воҳидов Слайдларда ким ҳақида гап
бораётганлиги сўралади. Шоира Зулфия ҳақида видеолавҳа
кўрсатилади.
Янги мавзу Зулфия
Исроилова таржимаи ҳолини Жигсо” стратегияси орқали ўқиб ўзлаштириш
учун гуруҳларга бўлиб берилади. 1-гуруҳ шоира ҳаёти ва ижодини,
2-гуруҳ “Сен қайдасан юрагим” шеърини ўқиб ўзлаштирадилар, таҳлил
этадилар, гуруҳда муҳокама қиладилар. Гуруҳларга Зулфия ҳаёти ва
ижоди, “Сен қайдасан юрагим” шеъри юзасидан саволлар билан мурожаат
қилинади. Жавоблар умумлаштирилади,
тўлдирилади. Қолиплаштирувчи
баҳолаш.
“Муваффақиятларим дарахти”
усули орқали гуруҳлараро бир-бирини
баҳолашади.
Жуфт ёзув кундалиги
тарқатилади. Ўқувчилар жуфтлашиб жадвални
тўлдиришади.
Йиллар
|
Фаолияти
|
1915
йил
1932
йил
1935
йил
1944
йил
1996
йил
|
|
Қолиплаштирувчи баҳолаш.
Дам
олиш дақиқаси. Шоира Ханбибі
Есенқараеванинг “Бер, апажан, батаңды” шеърини
тинглаш.
Гуруҳларга топшириқ берилади.
1.
Шоира шеърларининг мавзулари 
2.
Наздимизда Зулфия. Назмда чин фахрия

Гуруҳлар берилган жадвалларни тўлдиришади ва ўз
ишларини ҳимоя қилишади. Жавоблар рағбатлантирилади.
Қолиплаштирувчи
баҳолаш.
|