Материалдар / Ашық сабақ "Асрагин сени деб урган юракни" 7 сынып

Ашық сабақ "Асрагин сени деб урган юракни" 7 сынып

Материал туралы қысқаша түсінік
Өзін-өзі тану пәні мұғалімдеріне қолайлы, Материао толық мазмұнды, кең көлемде жазылған.
Авторы:
Автор материалды ақылы түрде жариялады. Сатылымнан түскен қаражат авторға автоматты түрде аударылады. Толығырақ
22 Желтоқсан 2017
315
0 рет жүктелген
770 ₸
Бүгін алсаңыз
+39 бонус
беріледі
Бұл не?
Бүгін алсаңыз +39 бонус беріледі Бұл не?
Тегін турнир Мұғалімдер мен Тәрбиешілерге
Дипломдар мен сертификаттарды алып үлгеріңіз!
Бұл бетте материалдың қысқаша нұсқасы ұсынылған. Материалдың толық нұсқасын жүктеп алып, көруге болады
logo

Материалдың толық нұсқасын
жүктеп алып көруге болады

Мавзу: « Асрагин сени деб урган юракни»

Мақсади: Ўқувчиларни имонлилигига, мехрибонлигига,ота-онага бўлган чексиз меҳрга тарбиялаш. Мустақил Ватанимизнинг муваффақиятлари тўғрисида маълумот бериш. Элни, ерни, тилни, ўз Ватанини севадиган инсон қилиб тарбиялаш

Ўқитувчи: Ҳурматли ўқувчилар, азиз устозлар, қадирли опа акалар. Бугунги “Асрагин сени деб урган юракни” номли очиқ тарбиявий соатимизга хуш келибсиз.

Биз бугун барчамизни дунёга келтирган оналаримизни, аёлларимизни улуғлаш учун йиғилдик.

Она! Бу сўз замирида қанчадан қанча маъно бор. Мана шу биргина сўз орқали биз учун қадрли бўлган инсонларни кўз олдимизга келтирамиз.

Онани, аёлларимизнинг таърифини сўз билан еткизиш жуда қийин. Шундай бўлсада хурматли аёллар, азаз оналар сиз учун ўз қалбидаги дил изхорларини айтиш учун даврага ўқувчиларни чақирамиз.

  1. Ўқувчиларнинг шеъри

  2. Бошловчи сўзи

  3. Оналар ҳақида доклад

  4. Раққоса қизларга “Боғдодда нима гаплар”

  5. Оналарни бехат улуғловчи шеърлар

  6. Сахна кўриниши Ота рози-худо рози

  7. Дарс хангомаси

  8. Ўқувчилар шеъри

  9. Она улуғлик, гўзаллик, донолик тимсоли-эканлигига таъриф бериш

  10. Сахна кўриниши “Шахзод билан онаси”

  11. Раққоса қизларга “Кел-кел”

  12. Она мехри ҳақида

  13. Хандалар























1 ўқувчи. Хушкелибсиз эй азиз ўқтувчи ва мехмонлар

Оналар опалар соғ бўлингиз хаммангиз!

2 ўқувчи. Ассалом деганда очилур гуллар

Ассалом деганда сайрар булбуллар.

Ассалом деганда алик олурсиз

Ушбу байрам совғамизни қабул қилурсиз

3.Ўқувчи Бахор келди гул очилди

Нур сочилди борлиққа

Юрак тўлди шодликка

Саломим сўлим сўлим

Кўксимдадир ўнг қўлим

Ҳамма биргаликда

Ассалому алейкум”

4.Ўқувчи Аъло баҳо совғамиз

Онажонлар ассалом

Доимо соғ бўлинг

Мехрибонлар ассалом

Рахмат ўқувчиларга

1.Б

Тонгда туриб қуёш ҳам,

Коинотга бераркан салом.

Бизлар ҳам азизлар,

Деймиз сизга салом ассалом

2.Б

Яратганнинг назари тушган,

Пайғамбарлар дуоси унган.

Хар қаричи муқаддас замин

Фарзандлари салом ассалом.



1.Б

Мана бугун 7-синф ўқувчилари ўзларининг “Асрагин сен деб урган юракни” деб номланган оналаримизга бағишланган кечамизни сизга хавола этамиз. Кечамизни очиб бериш учун сўз навбатини ______________________________________________________________га берамиз

2.Б

Кечамизни яхши кайфият билан тамоша қилишингизни истаб қоламиз. Мархамат тамоша қилинг.

1.Б

Дунёда не бордир ундан буюкроқ ?

Дунёда не бордир ундан суюкроқ?

Дунёда не бордир ундан зиёда?

Уч харифдан иборат, ахир бу –ОНА

Навбат: Умиджон, Диляра, Зарина -доклад

2.Б

Биз учун доимо соғ-омон бўлинг,

Ҳамиша, онажон, сиз кулиб юринг,

Фарзандлар роҳатин кўринг, илойим,

Қуввату тан –соғлик берсин, худойим.

Навбат синфимиз раққоса қизларига. “Бағдодда нима гаплар”

1.Б

Рахмат! Санъатингларга санъат қушилсин.

Одатта отани падари бузуруквор онани эса мехрибон волида деймиз. Чунки хар бир инсон учун отадек улуғ ва қадрдон, онадек меҳрибон ва яқин киши йўқ. Ота-она буюк зотлардир. Улар бизни дунёга келтириб кўз қорачиғидек асраб-авайлаб вояга етказибгина қолмай ҳамма вақт қуёш янглиғ хаётимизга нур сочиб турадилар бамисоли ой каби тунимизни ёруғ, йўлимизни ойдин қиладилар.

Навбатни оналарни бехат улуғловчи, уларнинг нуроний сиймоларини махд этувчи ажойиб шеърлар. Мирабдижалилов, Юсуфбоева,Умархуджаева, Орманбекова, Нажимхон











2.Б

Оналар доим биз учун энг яқин ва энг меҳрибон, хамдад инсонлардир. Ўсиб улғйиб, ўзимиз бола –чақали бўлганамизда ҳам ота –онамиз биз учун қанчалик кўп иш қилганликларини тўлиқ хис этишимиз керак. Аммо шундай фарзандлар ҳам борки уларни дунёга келтирган, улар учун тунни тунга, кунни кунга улаб соғлигидан айрилган кекса ота-оналарга меҳр кўрсатиш ўрнига уларни азоблайдилар

Навбат Сахна кўриниши. Ота рози- худо рози

1.Б

Оналаримиз бизни фақат дунёга келишимизга сабабчи бўлиб қолмасдан минг машақатлар чекиб бизни ўстирдилар,қучоқларига олиб бизни ухлатдилар,йиғлаган пайтларимизда , йиғидан тўхтатиш учун бутун кучларини сарф этдилар.Касал бўлганимизда бошимизда гирдикапалак бўлиб бойланиб бутун рохатларини йўқотадилар. Ота-оналаримиз бизни тарбиялаб одоб-ахлоққли бўлиб етишимиз учун бор кучларини сарфлайдилар.

Эндиги навбатни барчамизга қувонч, кулги улашиш мақсадида дарс хангомасига берамиз.

Диана, Мирсоли, Мирабзал, Диляра, Обиджон, Шахзод, Дилмира

2.Б

Онажон қабул эт юрак сўзимни,

Сенга бағишладим, сенга азизам!

Йўқ-йўқ сўзим эмас балки ўзимни,

Сенга бағишладим эй улуғ инсон!

Навбат шеърларга: Дилмира, Гузал, Шахло, Умида, Зарина,Диана

1.Б

Она! Бу зўзда орият, нафосат, андиша иборалари ўз талқинини топган.Она муқаддас! Она мўътабар сиймо.Она улуғлик, гўзаллик, донолик тимсоли- дея навбатни Зохиджон, Достон га берсак

2.Б

Қўлларим кўксимда қиламан таъзим,

Сен ахир қонингдан-қон бердинг менга.

Ўзингдан ўзимман, кўзингдан кўзим,

Сен ахир жонингдан жон бердинг менга,

Фарзандлик бурчим бу сенинг қошингда.

Эгиламан бошим ерга теккунча!

Навбат:»Шахзод билан Онаси» сахна кўриниши

1.Б

Қаранг қизларимиз нечоғлик гўзал,

Дунё яшарар хиром айласа улар.

Кулса шодлигига олам келур тор,

Юрса қадамига тўкилур гуллар.

Навбат Синфимиз раққоса қизларига. Кел-кел

2.Б

Қуёшдан сўрашибди “Сенинг хароратингдан кучлироқ харорат борми?”

Қуёш айтибди: “Она мехри менинг тафтимдан ҳам кучлироқ”.

Ўлимдан сўрашибди: “Сенга бас келадиган куч борми бу оламда?”, -ўлим: “Бор”, деб жавоб берибди.- “Она меҳри мени ҳам чекинтиради”.

Дарёи азимдан сўрашибди: “Сендан кучли нима бор дунёда?”,-“Бор”, деб жавоб берибди дунёи азим.

Ха, Она меҳри тошни эритади, қахри тоғни қулатади, дарёни жиловлай олади.

Навбат Рустам, Эльвира, Шаҳзод, Нажим

1.Б

Навбат Хандаларга Зарина, Дилмира, Мирабзал, Мирсоли, Обиджон, Нажим.

2.Б

Сиз улуғ инсонсиз улуғ инсонсиз

Заминга мураббий заминга жонсиз

Фарзанд учун жонини берган

Хокисорим, жоним –Онамсиз!

Уйимизнинг кўрки файзисиз

Сиз бор, бормиз хаётда

Бизга қилган мехнатларингиз

Бир умрга сақланур ёдда!

Бахтимизсиз офтоб меҳрингиз

Бошимиздан айирмасин ҳеч

Чинор умрин яшанг бор бўлинг

Тилагимиз шундай эрта-кеч!

Бугунги байрам кечамизни якунлаш учун сўз навбатини мактабимиз---------------------------------------------------га берсак.

Ресми байқаулар тізімі
Республикалық байқауларға қатысып жарамды дипломдар алып санатыңызды көтеріңіз!
Осы аптаның ең үздік материалдары
Педагогтардың біліктілігін арттыру курстары
Аттестацияда (ПББ) 100% келетін
тақырыптармен дайындаймыз
Аттестацияда (ПББ) келетін тақырыптар бойынша жасалған тесттермен дайындалып, бізбен бірге тестілеуден оңай өтесіз
Өткен жылы бізбен дайындалған ұстаздар 50/50 жинап рекорд жасады
Толығырақ