Материалдар / Ашық сабақ: "Бизга бахт келтирсин, биз кутган баҳор"
МИНИСТРЛІКПЕН КЕЛІСІЛГЕН КУРСҚА ҚАТЫСЫП, АТТЕСТАЦИЯҒА ЖАРАМДЫ СЕРТИФИКАТ АЛЫҢЫЗ!
Сертификат Аттестацияға 100% жарамды
ТОЛЫҚ АҚПАРАТ АЛУ

Ашық сабақ: "Бизга бахт келтирсин, биз кутган баҳор"

Материал туралы қысқаша түсінік
Мана ўз лутфи назокати, гўзал таровати билан она заминимизга яна бахор ташриф бубрди. Шу муносабат билан биз бугунги кечамизни “Хуш келибсан, Наврўз!” деб номладик. Турли байрамларни маърака маросимларни, қизиқарли тўй томошаларни ўз ичига олган гўзаллик фасли кимга ёқмайди, дейсиз.
Авторы:
Автор материалды ақылы түрде жариялады. Сатылымнан түскен қаражат авторға автоматты түрде аударылады. Толығырақ
10 Қаңтар 2019
418
0 рет жүктелген
770 ₸
Бүгін алсаңыз
+39 бонус
беріледі
Бұл не?
Бүгін алсаңыз +39 бонус беріледі Бұл не?
Тегін турнир Мұғалімдер мен Тәрбиешілерге
Дипломдар мен сертификаттарды алып үлгеріңіз!
Бұл бетте материалдың қысқаша нұсқасы ұсынылған. Материалдың толық нұсқасын жүктеп алып, көруге болады
logo

Материалдың толық нұсқасын
жүктеп алып көруге болады



Бизга бахт келтирсин,

биз кутган баҳор











































Бизга бахт келтирсин,

биз кутган баҳор

1.Ҳуш келибсан, эй баҳор ойим

Боғларингда қушлар сайрар, нахор ойим

Чечакларинг завқлантирар кўнглимни,

Гўзаллигинг қувнатади дилимни.



2.Лолаларинг бош кўтариб чорлайверар

Кўкда қуёш нурин сочиб порлайверар

Бунчалар ҳам ҳурлиқосан кўклам ойим

Ясангансан келинчакдай тўлин ойим



  1. Ассалому алейкум мактабимизга ташриф буюрган азиз ва мўътабар онахонлар, мехри дарё устозлару, қадрли тенгдошлар!



  1. Мана қишнинг қировли кунлари ортда қолиб, ўлкамизда фасллар келинчаги бўлган бахор фасли кириб келди ва борлиққа ўз сепини ёймоқда.



1. Орзиқиб кутганим кўкламим келди,

Кимни соғинтирмас айтинг бу бахор

Мен сизни, ўзимни қутлагим келди

Ҳам тилда, хам дилда айтайлик такрор

Бизга бахт келтирсин, биз кутган баҳор.

Бахор хақида шеърлар

2.Мана ўз лутфи назокати, гўзал таровати билан она заминимизга яна бахор ташриф бубрди. Шу муносабат билан биз бугунги кечамизни “Хуш келибсан, Наврўз!” деб номладик.

Турли байрамларни маърака маросимларни, қизиқарли тўй томошаларни ўз ичига олган гўзаллик фасли кимга ёқмайди, дейсиз.

Баҳор ҳақида шеърлар. Рақс



1. Биз бу фаслни жуда интиқ бўлиб кутамиз, чунки биринчидан қорли, қировли қахратон қишдан соғ-саломат чиқишимиз учун, иккинчидан бахор фаслининг илк ойидан байрамлар бошланиши учун.

2.Бахор! уйғониш ва яшариш фасли. Бу фаслда теварак атроф сулув келинчакдай ўзича латофат касб этади. Дарахтлар анвойи гулларга бурканади.

Қўшиқ. Саҳна кўриниши.

1.Ҳар фаслнинг ўз зийнати бор, ҳар фаслнинг ўз фазилати. Дархақиқат, ҳар бир фаслнинг ўзига яраша хислатлари мужассам. Баҳор фаслларнинг энг хушбичими ва хуш манзараси.

2.Ҳар майсага Худонинг ерга саломи,

Қайтган қалдирғочларкўклам каломи

Яшашга чорлайди яхшилар номи.

Хуш ният хуш ёқар айтсанг ҳам юз бор,

Бизга бахт келтирсин биз кутган бахор!

Шеърлар

1.Ариқ бўйларидаги нафис майсалар ялпизу райхонларни айтмайсизми. Ўз хидини таратиб кишининг бахри дилини очади.

Бол сурар одамдан боғи бор одам

Ошиқдир дилида охи бор одам

Пас кетмас кўксида доғи бор одам

Куртаклар кулгуси топмасин озор

Бизга бахт келтирсин биз кутган бахор!

Рақс

2.Бахор барча гўзал хислатлар, барча пок ниятлар сенда мужассам. Шунчалар беғуборсан бахорим! Сен туфайли шоирлар қалами ўткир, хонандалар қўшиғи жозибали, раққоса рақси қувноқ.





1.Булар бахор қизларидан қизларидан

Гул кулади сахнадаги изларидан

Илхом олиб созанданинг созларидан

Шодиёна бахш этингиз нозларидан

Рақс

2.Бахорнинг илк ойи хисобланган мартнинг бошида ҳамма учун азиз бўлган мўътабар инсон онажонлар байрами. Шу муносабар билан шу ерда ўтирган онахонларга, бувижонларга шу билан бирга муаллималарга байрамингиз муборак бўлсин деймиз. Бугунги куй қўшиқлар сизларга азизлар.

1.Она муқаддас инсон. У оллоҳ иродаси ва қудрати билан фарзанд хосил қилади. Бас, шундай экан фарзанд онадан бир умр қарздордир. Онани норози қилмоқ яратган эгамни норози қилмоқ билан баробардир.

Оналар ҳақида шеърлар

2.Март ойи хақида қанча куйласак шунча оз, чунки онажонлар байрамидан кейин эса яна бир байрамлар маликаси Наврўз байрами ташриф буюради. Наврўз байрами бошланган кундан этиборан одамлар барча хафагарчиликларни унутиш, хеч кимни оғзидан ёмон гап чиқмаслигига қодирдир.

1.Шу улуғ Наврўз айёмида беморларни бориб кўриш, ёши улуғ инсонларга совғалар улушиш ҳар бир кишининг бурчи хисобланади.

2.Сумалак сайли Наврўз билан алоқадор анъанадир. Сумалакни тайёрлашда қизлар, аёллар иштирок этади. Қайси ховлида сумалак пишса кечқурунлари ўша ерда ўйин томоша авжига чиқади.

1. Сумалак хақида нима биласизлар? Ривоят қилишларича сумалак аслида сималак -30 пари, 30 паришта дегани. Сумалак пишаерганда қозон бошида 30 малак ўтиради. Ошпаз эмас, ўшалар парию- фаришталар пиширади. Тонг маҳали ҳамма чарчаб ухлаб қолганда фаришталар сумалакка туз соладилар. Фаришталар қўлидан туз еган сумалак ширин бўлади. Сумалак хақида яна кўплаб ривоятлар бор.

Наврўз ҳақида шеърлар. Саҳна кўриниши.

2.Демак Наврўз сайлида сумалакларни момо – бувилар, опа-сингиллар пиширганликлари учун аёллар байрами ҳам дейиларкан.

Қўшиқ “Муқаддас аёл”

Кечамизни якунлар эканмиз, беғибор осмонимизда барака нурини сочиб турган қуёш ҳам барчамизга ҳалоллик, бахт ва омад, тинчлик ва омонлик улашсин. Илохим ҳар бир хонадонда бахорий кайфият, барака кетмасин. Мустақил она юртимизга тинчлик, тотувлик, бирдамлик ва фаровонлик олиб кел бахор.

Ресми байқаулар тізімі
Республикалық байқауларға қатысып жарамды дипломдар алып санатыңызды көтеріңіз!