Материалдар / Ашық сабақ "Дунё бешигин тебратган аёл"
МИНИСТРЛІКПЕН КЕЛІСІЛГЕН КУРСҚА ҚАТЫСЫП, АТТЕСТАЦИЯҒА ЖАРАМДЫ СЕРТИФИКАТ АЛЫҢЫЗ!
Сертификат Аттестацияға 100% жарамды
ТОЛЫҚ АҚПАРАТ АЛУ

Ашық сабақ "Дунё бешигин тебратган аёл"

Материал туралы қысқаша түсінік
Ашық тәрбие сағаты.Мұғалімдерге қолайлы, Материал толық мазмұнды, кең көлемде жазылған.
Авторы:
Автор материалды ақылы түрде жариялады. Сатылымнан түскен қаражат авторға автоматты түрде аударылады. Толығырақ
22 Желтоқсан 2017
362
0 рет жүктелген
770 ₸
Бүгін алсаңыз
+39 бонус
беріледі
Бұл не?
Бүгін алсаңыз +39 бонус беріледі Бұл не?
Тегін турнир Мұғалімдер мен Тәрбиешілерге
Дипломдар мен сертификаттарды алып үлгеріңіз!
Бұл бетте материалдың қысқаша нұсқасы ұсынылған. Материалдың толық нұсқасын жүктеп алып, көруге болады
logo

Материалдың толық нұсқасын
жүктеп алып көруге болады

111 М.Маметова номли Умумий ўрта мактаб







Мавзу: Дунё бешигини тебратган Аёл!





Тайёрлади : Ўз-ўзини таниш ўқитувчиси Ниязоа Шохида











Шымкент – 2016-2017ж

Мавзу: Дунё бешигини тебратган Аёл!

Мақсад: Дунёдаги яхшилик аталмиш барча нарса куннинг нуридан, онанинг меҳридан таралишини уқтириш; оналарни қадрлаб ҳурматлаб, меҳрибонлик қилишга тарбиялаш, оналар байрамига бағишлаб устоз оналарни, опа-сингилларга ҳурмат кўрсатиш.

Ўқитувчи: Ҳурматли ўқувчилар, азиз устозлар, қадирли онажонлар!. Бугунги “Дунё бешигини тебратган Аёл!” –деб номли очиқ тарбиявий байрам кечамизга хуш келибсиз.

Биз бугун барчамизни дунёга келтирган оналаримизни, аёлларимизни улуғлаш учун йиғилдик.

Она! Бу сўз замирида қанчадан қанча маъно бор. Мана шу биргина сўз орқали биз учун қадрли бўлган инсонларни кўз олдимизга келтирамиз.

Тунни тонгга улайсиз, бедор кучиб беланчак,

Борми сиздек мехрибон, фарзандига куюнчак,

Қалбингизни қўридан яратасиз келажак,

Сиз улуғ зот Онасиз, муқаддассиз, эй Аёл!

Онани, аёлларимизнинг таърифини сўз билан еткизиш жуда қийин. Шундай бўлсада хурматли аёллар, азаз оналар сиз учун ўз қалбидаги дил изхорларини айтиш учун даврага ўқувчиларни чақирамиз.

1 бошловчи. Хуш келибсиз эй азиз ўқтувчи ва мехмонлар

Оналар опалар соғ бўлингиз хаммангиз!

2 бошловчи. Ассалом деганда очилур гуллар

Ассалом деганда сайрар булбуллар.

Ассалом деганда алик олурсиз

Ушбу байрам совғамизни қабул қилурсиз

1 бошловчи Кечамизни яхши кайфият билан тамоша қилишингизни истаб қоламиз. Марҳамат тамоша қилинг.

Дунёда не бордир ундан буюкроқ?

дунёда не бордир ундан суюкроқ?

Дунёда не бордир ундан зиёда?

Уч ҳарфдан иборат, ахир бу –ОНА.

Навбат шеърларга: Жахонгир, Сажида, Дилноза

2бошловчи. Муборак айёмнинг тиниқ тонгидай,

Мусаффо рангларга тўлганда борлиқ.

Хушбўй табиатнинг етти рангидай,

Осмон гардишида қолганда ёрлиқ,

Энг порлоқ туйғуларни тилайман сизга.

Навбат: Раққоса қизга Юлчибаева Нозима

1бошловчи. Раҳмат! Санъатингизга санъат қўшилсин.

Аёлларни, қизларни баҳорга қиёслашади, баҳорни уларга. Гўзаллик, нафосат, янгиланиш, ҳаёт давомийлиги баҳор ва аёл тушунчаларига уйғунлашиб кетади. 8-март хотин – қизлар байрами гўзал ва бетакрор юртимизга баҳор нафаси кириб келганидан дарак беради. Аёл азалдан меҳр –шавқат ва садоқат тимсоли бўлиб келган. Аёл деганда кўз ўнгимизда аввало, улуғ ва табаррук она сиймоси гавдаланади. Инсон зоти борки, оламдаги барча яхшилик ва эзгуликларни, хаёт сиру-асрорлари ва сабоқларини онанинг меҳру-саҳовати туфайли ўрганади.

2бошловчи. Аёл борки олам мунаввар, аёл борки ҳаёт гўзал ва мафтункор. Инсон, оила, аёл тушунчаларини бир-биридан ажралган ҳолда тасаввур этиб бўлмайди. Оилани ҳам, жамиятимизни ҳам бирлаштириб, унга файзу барокат киритадиган хонадонларимизни меҳр-муҳаббат, нафосат, эзгулик нури билан мунаввар қиладиган зотлар ҳам аслида мўътабар оналаримиз, мунис опа-сингилларимиз. Чиндан ҳам, аёлларимизнинг оилада тутган ўрни беқиёс. Оқила, гўзал аёллар ўзларининг ғамхўрлиги, меҳрибонлиги, қалби дарёлиги билан оиладаги, қолаверса, бутун жамиятдаги мувозанатни, поклик, халоллик, самимият ва адолат мухитини сақлаб турадилар. Улуғ донишмандлар Ватанга энг муносиб тариф излаганда, уни Она сиймосига қиёс этганларида катта маъно бор. Дунёда “муқаддас” деган сўзга энг муносиб зот ҳам – Онадир.

Навбат қўшиқ.



1бошловчи.

Кимдир савол берди айтгил Мухаммад

Ёлғиз сен раҳмсан бутгул оламда,

Кимга кўп яхшилик қилай ўзинг айт,

Ота-онамгами ёхуд боламга?

2бошловчи

Расул жавоб қилди, тингла биродар,

Гапимни уч бора қулоққа олгин.

Имкон топа олсанг дунёда агар,

Энг аввал онангга яхшилик қилгин.

Бу ҳикоят шархини ўйладим узоқ,

Ростан она эрур қиблаи олам.

Гарчан падаримиз бироқ

Онадан, туғилган пайғамбарлар ҳам.

Навбат Доклодга Диана

1бошловчи Онажон қабул эт юрак сўзимни,

Сенга бағишладим, сенга азизам!

Йўқ-йўқ сўзим эмас балки ўзимни,

Сенга бағишладим эй улуғ инсон!

Навбат саҳна кўриниши Қариликнинг достони

2 бошловчи Оллоҳ мўъжизаси, моҳисан аёл
Шодлик маликаси, шоҳисан аёл.
Буюк – буюкликда сенинг тенгинг йўқ,
Оламнинг бахтисан, тожисан аёл.

Навбат шеърларга Сажида, Мохчехра, Дилноза





1бошловчи Қўлларим кўксимда қиламан таъзим,

Сен ахир қонингдан-қон бердинг менга,

Ўзингдан ўзингман, кўзингдан кўзим.

Сен ахир жонингдан жон бердинг менга,

Фарзандлик бурчим бу сенинг қошингда

Эгиламан бошим ерга теккунча!

Навбат қўшиқ Жахонгир Оқилабону

1бошловчи Ажабо сизмисиз зебо ўйнаган,

Балки кўк тақидан юлдузлардансиз.

Бугун юрагимдан тошиб-қайнаган,

Ширин хаёлдаги орзулардансиз.

Базан турналардек тизилиб саф-саф,

Товусдек товланиб, этганда ҳиром.

Қошларни, кўзларни сузиб сеҳрла,

Кимларни этмайсиз ўзингизга ром

Навбат раққоса қизларимизга

2бошловчи Йўл юрарди донишманд тинмай.
Бир қишлоқда бир дам тўхтади,
Савол берди қишлоқнинг ахли.
Аёл зоти қандай зот асли,
Ўйлаб деди донишманд секин:

Навбат доклод Шохсанам

1 бошловчи Онасан, опасан, сингилсан,қизсан,

Юрагинг қўрини берган бир гулсан,

Сенинг учун бошимни эгаман она.

Сенинг учун фақат, жоним минг дона.

Навбат туркча қўшиқ

1бошловчи Баҳор офтобидай чеҳрангиз кулсин

Доимо табассум ҳамрохингиз бўлсин.

Кирган боғингиз гулларга тўлсин,

8-март байрамингиз муборак бўлсин.

2бошловчи Аёл токи мавжуд экан, юракдаги олов сўнмайди, билакдаги куч камаймайди, ирода, меҳр ва муҳаббатимиз бўй чўзиб бораверади, қалбларимизда нур онгимизда шуур жилва этаверади. Азиз онажонлар, қадрли опажону сингилжонлар! Барчангизни шу тафаккур кунда меҳр ва муҳаббат порлаётган севинчу шодиёналик сепи ёйилган азиз кунда айёмингиз билан чин қалбимиздан муборак бод этамиз.

Навбат “Муқаддас аёл” қўшиғи

Сўз навбатини бугунги байрам кечамизга ташриф буюргпн онажонларимизга берсак-------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------

Бугунги байрам кечамизни якунлаш учун сўз навбатини мактабимиз -------------------------------------------га берамиз.









Ресми байқаулар тізімі
Республикалық байқауларға қатысып жарамды дипломдар алып санатыңызды көтеріңіз!