Она - улуғ
зот
Х.МИРМАДИЕВА
Оналар бор, олам
қўшиқхонадир.
Оналарни мақтаса дил
қонади.
Фарзанд учун ким қувониб
ёнадир
Онадир ул онадир ул
онадир.
Юрагидан янги юрак
кўчирган
Оқ сутига меҳрин қўшиб
ичирган
Гуноҳ қилса энг биринчи
кечирган
Онадир ул онадир ул
онадир.
Фарзандига бахт берай деб
ўйлаган
Дил тўридан тахт берай деб
ўйлаган
Иродаю ахт берай деб
ўйлаган
Онадир ул онадир ул
онадир.
Ассалому алейкум мухтарам
устозлар. Азиз онахонлару бувижонлар.
Ассалому алейкум дурдона
қизлар.
Баҳор
Ўлкамизда
баҳор
Дилларда баҳор, қалбларда
баҳор.
Айтингчи бугун қандай
байрам?
Онажонлар
байрами
Онажонлар ассалом, сизни
қутлар кенг жаҳон.
Бугунги шодиёнамиз- сиз азиз
онажонларимизга бағишланади.
Кўринг, томоша қилинг. Бугунги
куй-қўшиқлар сизлар учун.
Дунёда онадай азиз, она
меҳридек лазиз нарса йўқ.
Фарзандини не не умидлар,
меҳнат ва машаққатлар билан вояга етказади. Халқ хизматига
топширгунча ота-онанинг юзларига ажин, сочларига оқ
тушади.
Шунинг учун биз фарзандлик
бурчимизни муқаддас деб билиб, уларнинг доим қадрига етишимиз
керак.
Буюк аллома Алишер Навоий
бобомиз ҳам сиз азизлар учун шундай деган.
Оналарнинг оёғи
остидадир
Равзаи жаннату жинон
боғи
Равза боғи висолин истар
эрсанг
Бўл онанинг оёғи
тупроғи
Фарзанд учун энг улуғ зот бу
онадир. Дарҳақиқат бу ҳикматда катта маъно
бор.
Турмуш машаққатларида
чиниққан, ҳаёт имтихонларидан ўтган қария оналаримиз билан
маслаҳатлашиб қилинган ишлар режали ва ҳосиятли
бўлади.
Сўзлари бол
дурдона
Меҳнатда энг
мардона
Олам ичра
ягона
Сизсиз эй азиз
она.
Уйимизнинг
қуёши
Онажонлар
бўлади
Доно моҳир
ишбоши
Онажонлар
бўлади
Ўз фарзандига жонини берган
онанинг машаққатли меҳнатларини унутмайлик. Она ҳурматини
сақлайлик, дилларини оғритмайлик.
Боланинг номақбул қилиқлари
онанинг дилини оғритади. Онани фарзанд доғидан яратганнинг ўзи
асрасин. Она руҳини чўктирадиган, қаритадиган уч бало ғам бор
экан.
Бунинг биринчиси, қўл билан
тузатиб олдини олиб бўлмайдиган ғам экан. Бу она бошига тушган ўлим
экан. Бу чорасиз ғам. Буни инсон қўли билан тузатиб бўлмайди. Онани
чўктиради.
Иккинчи ғам онанинг қариши,
қариликнинг олдини олиб бўлмайди. Вақти соати билан она қарийди.
Уни ёшартиришнинг иложи йўқ.
Учинчи ғам оанинг ўзи
тарбиялаган боласининг, фарзандининг ноқобил чиқишидир. Она
авваллари қилган хатолари ёки билмаган ҳолда қилган меҳрибончилиги
сабабли фарзанднинг тарбияси бузилади, буни тузатиш қийин. Мана шу
уч ғам она учун азобдир.
Она дили оғримасин, ранги
сарғаймасин. Бу биз фарзандларнинг
бахтидир.
Оналар ҳақида донишмандларимиз
шундай дейдилар:
Суянсам суянчим ўзингсан
Она
Қувонсам қувончим ўзингсан
Она
Тоғдай эътиқодим тонгдай
сурурим
Қуёшдай таянчим ўзингсан
Она.
Сен борсан соадат боғи
бехазон
Сен борсан ғамсизмиз ёрқин
ҳаётим
Сен борсан тошқиндир илҳом
булоғим
Сен борсан порлоқдир иқбол
чироғим.