ҚАЗАҚСТАН
РЕСПУБЛИКАСЫ ҒЫЛЫМ ЖӘНЕ БІЛІМ МИНИСТРЛІГІ
ОҢТҮСТІК
ҚАЗАҚСТАН ОБЛЫСЫ ШЫМКЕН ҚАЛАСЫ
№96
М.ӘУЕЗОВ АТЫНДАҒЫ ЖАЛПЫ ОРТА МЕКТЕБІ
Тайёрлаган:
Азимова Шахида Абдусаламовна
Очиқ
дарс.
Мавзу:
«Товуқ ва унинг жўжалари».
Мақсади:
1.Тарбиявий:
Ўқувчиларнинг
уй паррандаларига
бўлган
меҳрини
уйғотиш
ва уларга ғамхўрлик қилишга чақириш.
2.Ривожлантирувчи:
Ўқувчиларнинг
лой билан ишлаш вақтида қўл моторикасини,
эсда сақлаш қобилиятларини ривожлантириш.
Рангларни ажратишга ўргатиш. Дунёқарашини
шакллантириш.
3.
Таълимий: Ўқувчиларнинг
уй паррандалари ҳақида олган билимларини
ва тушунчаларини мустаҳкамлаш.
Жиҳози:
Интерактив
тахта, лой (пластилин).
Дарс
тури: Аралаш.
I.Кириш.
Ташкилий
қисм:
Ўқувчиларни
дарсга психологик тайёрлаш мақсадида
«Жўжаларим» қўшиғи эшиттирилади.
Ўқувчилар қўшиқни диққат
билан
тинглайдилар. Интерактив тахтада
видеофильм кўрсатилади.
Ўқувчилар
билан савол-жавоб олиб борилади.
Ўрмон
қушлари билан уй паррандаларининг
расмлари курсатилади.
-Мана
бу қушлар қаерда яшайди? Макони қаерда?
-Бу
қушлар ўрмонда яшайди.
-Мана
булар эса қаерда яшайди?
-Биз
уларни уйда боқамиз.
-Уйда
яшовчи қушларни нима деб атаймиз?
-Уйда
яшайдиган қушларни – уй паррандалари
деб атаймиз.
-Мана
бу она товуқ жўжаларини излаб, тополмай
юрибди. Келинг биз унга ёрдам берайлик.
Пластилиндан жўжаларни ясаб берсангиз,
она
товуқ
сизларга ўзининг тайёрлаб қўйган
совғасини берар экан.
Ундай
бўлса ҳозир биз видеофильм томоша қилиб,
пластилиндан
жўжани
қандай ясаш мумкин эканлигини билиб
оламиз.
Видеофильм
асосида жўжани ясашда ишлатилган ранглар
ҳақида суҳбат ўткизаман.
Суҳбатдан
сўнг болаларни пластилиндан жўжанинг
ясалиш тартиби билан таништираман.
II.
Асосий қисм.
Аввал
пластилин ранглари танлаб олинади.
Жўжани ясаш учун сабзи ранг, сариқ,
қизил, оқ ва қора рангли пластилин керак
бўлади.
Пластилиндан
жўжанинг танасини, бошини, оёқларини,
қаноти ва кўзларини ясаб, уларни
бир-бирига ёпиштириб кўрсатаман.
Дам
олиш дақиқаси:
Менинг
товуғим очди,
Ўн
битта жажжи жўжа.
Жўжаларим
ичида
Бири
чиройли жуда.
Жўжаларим
ўрганди,
Менга
ҳозир жуда ҳам.
Чақирсам
мн уларни,
Чопиб
келишар дарров.
ІІІ.
Амалий машғулот.
Ўқувчилар
мустақил ҳолда жўжани ясайди.
Ўқувчиларнинг
ишлари кузатиб борилиб, қийналган
ўқувчиларга парталараро юриб ёрдамлашиб
бораман.
ІV.
Мустаҳкамлаш.
Ўқувчилар
ўзларининг паррандалар ҳақида билган
шеър ва топишмоқларини айтиб беради.
Дамир:
-Жўжаларда
шу одат
Тинч
юришмас бир дам ҳам.
Қувлашишар
бетоқат,
Тонгда
бориб катакка
Туриб
қолдинг ҳайрон-лол.
Давлат:
-Ётар
қонга беланиб
Севган
жўжанг бемалол.
Ҳайрон
бўлдинг, ўйладинг,
Ҳолнинг
ҳоли йуқ уларга,
Ётиши
нақд, жойи нақд.
Мадина:
-Нима
етмас уларга?
Силаб
қуйдинг жўжангни.
Бахтингга
у ўлмади
Кўз
ёшингни мен кўрдим,
Бошқа
биров кўрмади.
Захро:
-Ёриб
оппоқ уйчасин
«Чип-чип»
деб қўйди.
Чувалчангни
чўчимай
Чуқиб
еб қўйди.
Онасига
деди сўнг
Уялиб
бир оз
Яна
қанчадан кейин
Бўламан
хўроз.
************************************
Пиширсанг
ош бўлур,
Пиширмасанг
қуш бўлур.
(Тухум)
Боши
тароқ,
Думи
ўроқ
(Хўроз)
Дарс
савол-жавоб олиб борилиб мустаҳкамланади.
Ўқувчиларга
она товуқ тайёрлаган совғалар
тарқатиб берилиб, дарсга якун ясалади.