Куни: 18.01.2013. соат 1:00 да.
Синфи: 0 – “Б”
Фан: Аппликация.
Мавзу: Балиқча ясаш.
Мақсад: а) Ўқувчиларга балиқ ҳақида кенгроқ
тушунча бериш.
б) Уларни табиатга бўлган меҳрини, фикрлаш ва
эслаш
қобилятларини, қўл меҳнатига бўлган
қизиқишларини,
оғзаки нутқини ривожлантириш.
в) Болаларни ширин сўз, меҳрибон, одобли ва
билимли
бўлишга ўргатиш.
Дарс типи: Аралаш
Дарс жиҳози: Турли хил рангли балиқлар расми,
шаблонлар, плакатлар, пиширилган балиқ, рағбатлантириш учун
карточкалар.
Дарснинг бориши: Ташкилий қисм.
Саломлашиш.
Психологик тайёрлаш.
Савол – жавоб
ўтказаман.
-
Биз қайси давлатда яшаймиз?
-
Қозоғистоннинг пойтахти қайси шаҳар?
-
Қозоғистоннинг президенти ким?
-
Бир йилда нечта фасл бор?
-
Тўрт қандай сон?
-
Қандай сонлар жуфт сонлар дейилади?
-
Фасллар номини айтиб беринг.
-
Ҳозир ўлкамизда қайси фасл?
-
Қиш фасли неча ой давом этади?
-
Уч қандай сон?
-
Қандай сонлар тоқ сонлар дейилади?
Ўтган дарс юзасидан савол – жавоб
ўтказиш.
Балиқ расмини кўрсатиш.
Балиқ сўзини бўғинга ажратиш
Ба – лиқ.
Дам олиш дақиқаси.
Мен балиқча, балиқча,
Дардим йўқдир тариқча.
Дарёларга элтади,
Мени кичик ариқча.
Ҳа, болалар сув – бу ҳаёт дегани.
-
Балиқни қаерларда кўргансиз?
-
Балиқ ҳақида қандай эртак
эшитгансиз?
-
Балиқни бизга қандай фойдаси бор?
-
Одамлар балиқни ёшини нимасига қараб аниқлашган
экан?
Янги мавзу:
Бугун биз балиқча шаклини ясаймиз.
Уларга балиқча шаклларини
ёпиштиришдан олдин елим билан ишлаш қоидасини эслатиб
ўтаман.
Ўқувчиларга балиқ
бўлакчаларини жойлаштиришни доскада кўрсатиб бораман. Ўқувчилар ҳам
ўтирган жойларида мен билан биргаликда ҳаракат қилишади.
1 босқич балиқни қисмини қоғозга жойлаштириш ва
елимлаш.
2 босқич кўзини жойлаштириш.
3 босқич дум қисмини жойлаштириш.
4 босқич қанотларини жойлаштириш.
- Балиқнинг думи унга нима учун керак?
Ўқувчилар ишини кузатиб бориш.
Балиқ шаклини чиройли
жойлаштирган ўқувчиларнинг ишини наъмуна қилиш ва рағбатлантириб
бориш.
Ҳаракатли ўйин ўтказиш.
Берилган саволларга қўл ҳаракати билан жавоб
қайтариш.
Қушлар қандай учади?
Шамол қандай бўлади?
Ерни қандай ўямиз?
Балиқ қандай сузади?
Дарсни якунлаш.