жүктеу мүмкіндігіне ие боласыз
Бұл материал сайт қолданушысы жариялаған. Материалдың ішінде жазылған барлық ақпаратқа жауапкершілікті жариялаған қолданушы жауап береді. Ұстаз тілегі тек ақпаратты таратуға қолдау көрсетеді. Егер материал сіздің авторлық құқығыңызды бұзған болса немесе басқа да себептермен сайттан өшіру керек деп ойласаңыз осында жазыңыз
1 жыл бойы шексіз жүктеңіз
Биз шундай боламиз
Фани: ўз-ўзини таниш
Сана:
Дарс: 1
Мавзу: Биз шундай боламиз
Мақсади: "Ўз- ўзини таниш" инсонийлик хислатлари ҳақидаги тушунчаларни
кенгайтириш.
Вазифалари:
2-синфга мўлжалланган "Ўз- ўзини таниш" фанининг маз-муни билан таништириш;
атроф-муҳитга бўлган қизиқишни орттириш; эзгуликка тарбиялаш.
Кўргазмали қуроллар: магнит тасмаси, сюжетли расмлар
Шодлик давраси
2-синфдаги "Ўз-ўзини таниш" фанининг дастлабки дарси 2 ўқитувчи қуйидаги кириш сўзлари билан бошлайди:
Хуш келибсиз, азиз болалар! Мана, ёзги дам олиш таътилингиз ҳам тугаб, янги ўқув йили бошланди. Болалар, энди сиз 2-синф ўқувчиларисиз. Ёшингиз улғайиб, ақлингизга ақл кўшилди. Сизларни олдинда қизиқарли ва қувончли воқеалар, яхшилик ва янгиликларга бой "Ўз-ўзини таниш" дарслари кутмоқда. Бу дарсларда ўз зиммангиздаги яхши фазилатларингиз билан янги имкониятларингизни билиб оласизлар, шу билан бирга росттўйлик билан танилиб, инсонийлик қадр қиммати ҳамда соғликни баҳолай оласизлар. Табиат фарзанди, Ватан ўғлони эканликларингиз билан фахрлана оласизлар.
Дарсни кўтаринки руҳ билан бошлаш учун ўқитувчи томонидан ўқувчиларга айлана атрофида қўшиқ айтиш таклиф қилинади:
Келинг, одатимизга кўра "Шодлик давраси"ни қуриб, қўл ушлашайлик. Бир-биримизга тани соғлик, ўқишда ютуқ, ишончли дўст бўлишликни тилайлик. Шундай эзгу ниятларга бой айлана атрофида барчамиз бирга қувонч билан қўшиқ куйлайлик.
Даврнинг ёш авлодимиз
Мевазор боғлар,
Ўрмон, кўл, тоғлар
Бепоёндир еримиз Давлати тошган, Савлати ошган –
Шаҳар, қишлоқ, уйимиз.
Нақорат:
Қуёшдай қувнаб кулган,
Гуллар каби яшнаган –
Биз бахтли болалармиз!
Туғилган юрт қучоғингда,
Яйраб - яшнаб ўсамиз.
Кўнглимиз тўлиб,
Жуда кўп ўқиб -
Билимли одам бўламиз.
Топшириқ:
Ўқувчиларнинг "Ўз-ўзини таниш" фанидан ўрганган яхши одатлари хамда ҳаракатларидан ёзги таътилда қандай фойдаланганликларини билиш мақсадида қуйидагича топшириқ берилади:
Ўқувчиларга расмларга қараб "Ёзги таътилда" мавзусида ҳикоя тузиш топширилади. Дарсликдаги расмларда болаларнинг ёзги дам олиш пайтида боғ-роғлардаги ишларга кўмаклашгани, табиат қучоғида сайрда бўлганликлари, саёҳатга чшққанликлари ва ҳовлида ўйнаган вақтлари тасвирланган. Ўқувчилар шу расмларга қараб, дам олиш дамларини ёдга тушириб, қизиқарли ишлари ҳамда эсда қолган воқеаларни сўзлаб берадилар.
Суҳбатлашиш
Ўз-ўзини таниш дарсларида ўқувчилар қизиқишларини орттириб, уларни таниб-билишга ўргатиш мақсадида суҳбатлашиш усулидан фойдаланилади. Суҳбатлашиш учун қуйидагича саволлар берилади:
• Ўз- ўзини таниш дарсларида нималарни ўргандингиз?
• Ўзига, ўзгага, табиатга ҳурмат деганда нимани тушунасиз?
• Ўзингизда қандай хислатлар бўлишини хоҳлайсиз?
Ушбу саволларга ўқувчилар 1-синфда ўз-ўзини таниш
дарсларида ўрганганлари асосида жавоб берадилар. Болалардан ўзига, ўзгага, табиатга бўлган ҳурмат ҳисси ҳақида ҳам сўралади. Бунда ўқувчилар атрофидаги одамларга, атроф-муҳитга яхши муносабатда бўлишнинг мазмунини қандай баҳолашларини айтадилар. Шу билан бирга болалар ўзларида яхши инсоний фазилатлар мужассам бўлиши ҳақида айтадилар.
Янги ахборот
Уцувчилар дарсликдан "Ўз-ўзини таниш дарсларида ўзини, бошқаларни, атроф-мухитни таний олади. Меҳр-муҳаббат, оила, яхшилик, дўстлик, бахт, билим сингари энг ноёб хислатлар билан танишади" деган янги ахборотни ўқийди. Меҳр-мухаббат, оила, яхшилик, дўстлик, бахт, билим сингари энг ноёб хислатлар инсон ҳаётидаги асосий вазифа эканлигини тушуниб оладилар.
Мант билан ишлаш
Ўқитувчи ўқувчиларнинг "Ўз-ўзини таниш" фани ҳақидаги билимларини ривожлантириш мақсадида шеърни ўқиб берди. "Мен қандайман", "Яхши бўлиш - ўзингдан", - деган шеър мисраларидаги фикрларни аниқ тушуниш учун саволлар бериши мумкин.
Ўзини таниш
У. Ақипбаев.
Яхши бўлиш — ўзингдан,
Ёмон бўлиш - ўзингдан.
Ўзингдан ўрган, ўзингдан,
Ўз ўзингни авайла.
Яхшилик кўрсанг бировдан,
Мен қандайман? - деб ўйла.
Ёмонлик кўрсанг бировдан,
Мен қандайман? - деб ўйла.
Ўзингсан ақл кўзгуси,
Ўз — ўзингни қўлга ол.
"Ўзини таниш" фойдаси,
Сенга тегар маъни бор.
Топшириқ
Бу топширицда ўқувчилар олма дарахти расмида кўрсатилган ўз-ўзини таниш дарсида ўрганган муҳим фазилатлар ҳақидаги тушунчаларни айтиб берадилар. Улар ободлик, билим, олижаноблик, дўстлик, табиат, Ватан, соғлик, оила, мухаббат, бирлик сингари фазилатлардир. Шу муҳим фазилатлар ҳақида айтилганда ўқувчилар дарс жараёнида ўрганганларини ёдга тушириб, аниқ мисоллар билан атиб берадилар.
Дафтар билан ишлаш
Ўқитувчи ўқувчиларга дафтар билан ишлаш усулларини тушунтиради.
Ўқувчилар топшириқни дафтарларида бажарадилар. Бажариб бўлишгандан сўнг баён қиладилар.
Юракдан юракка
Болалар айланага тўпланиб, қўшиқ айтадилар.
Биз бахтиёр болалармиз
М. Алимбаев сўзи Ў. Байдилдаев мусицасиЖавлон уриб ўйнаймиз,
Қўшиқ куйлаб қувнаймиз.
Катталарни сийлаймиз,
Одобсизни суймаймиз.
Нацорат.
Биз — бахтиёр,
Биз - бахтиёр,
Биз - бахтиёр кичкинтой.
Аҳил - иноқ дўстлармиз,
М. Алимбаев сўзи Ў. Байдилдаев мусицаси
Серғайрат ва талабчан.
Кўп ўрганмоқ истаймиз,
Аълочимиз дарслардан. Нақорат.
Чирой қўшиб адирга,
Яшил ниҳол экамиз.
Интиламиз ҳунарга,
Меҳнатда ҳам илғормиз.
Нақорат.
Фани: ўз-ўзини таниш
Сана:
Дарс: 2
Мавзу: Ўз кайфиятимизни назорат қилайлик
Мақсади: "Муҳаббат", "бахт" каби инсоний фазилатлар ҳақидаги тушунчаларни кенгайтириш.
Вазифалари:
— ёқимли муносабатлар ҳақида тушунча бериш;
— ўз-ўзини бошқара билиш, уддабуронликни ривожлантириш;
қатъиятлиликка, сабр- тоқатлиликка тарбиялаш.
Кўргазмали қуроллар: турли кайфиятни тасвирловчи расмлар.
Шодлик давраси
Ўцувчилар айлана шаклида турадилар ва саломлашадилар. Шеър мисраларини биргалашиб айтадилар.
Кел, болалар, кулайлик
Ў.Турманжанов.
Кел, болалар, кулайлик!
Кулгибилан усайлик!
Қовоқ уймоқ не керак
Хурсанд бўлиб юрайлик.
Кел, болалар, кулайлик!
Кел, болалар, кулайлик!
Кулги билан ўсайлик!
Кулги кўнгил очади
Кулиб умр сурайлик
Кел, болалар, кулайлик!
Кулги билан ўсайлик! Кулгимизнинг тафтидан, Гул ўссин деб тилайлик.
Суҳбатлашиш.
Суҳбатлашишнинг мақсади - ўқувчиларнинг хуш ҳиссиёт, қатъиятли бўлиш яъни хар қандай шароитда ўзини ушлай олиш хақидаги фикрларини тинглаб, ҳаётдаги маъносини тушунтириш.
Ўқувчиларнинг атрофидаги одамлар ҳамда ўзларининг ҳиссиётлари ҳақидаги ҳис-туйғуларини фикрлашиши учун суҳбат ўтказилади. Суҳбат учун қуйидагича саволлар берилади:
• Ранжиган ёки севинган пайтларингизда ўзингизни қандай тутасиз?
• Одамларнинг кайфияти сизга қандай таъсир кўрсатади?
Юқридаги саволлар орқли ўқтувчи ўқвчиларнинг одамлар билан муносабатда кайфиятнинг таъсирини тушунтиришга эришади. Уларнинг сабр-тоқтларини шаклланишига таъсир этади.
Матн билан ишлаш
Ўқитувчи ўқувчиларга дарснинг мавзусини батафсил тушунтириш мақсадида матн билан иш олиб боради. Ўқувчилар матнни ўқиб, ундаги асосий фикрни аниқлаб, саволларга жа-воб беради. Ўитувчи матнни ўқувчиларга навбатма-навбат ўқитиши ёки ўзи ўқиб бериши мумкин.
Бўш
Ривоят
Бир донишманд ўз шогирдларига шундай деди:
Мен ёш кезларимда қайиқда тез-тез сайрга чиқиб турар эдим. Бу менга ажойиб роҳат бағишларди. Мен узоқ вақт дарёда сузиб юрардим.
Бир куни мен кўзимни юмиб, қайиқ устида узоқ ўйга чўмиб кетибман. Сув оқими билан сузиб келаётган бир қайиқ қўққисдан менинг қайиғимни уриб кетди. Мен сувга димиқиб қолдим. Бир пайт кўзимни очиб, тинчимни бузган одам билан уришмоқчи бўлиб, бошимни кўтарган эдим, қайиқ бўм-бўш экан. Ўчимни олиш учун ҳеч ким бўлмаганлиги боис, яна кўзларимни юмиб, ўз аламим билан юзма- юз қолдим.
Уни кўрган дақиқадан бошлаб мен ўз-ўзимни танишга биринчи қадамимни босдим. Бўш қайиқ менга бир умрли сабоқ бўлди. Шундан буён мен бировдан ранжиб, хафа бўлсам, ўз-ўзимдан куламан-да: "Бу ҳам бир бўш қайиқ!" деб ўзимни босиб оламан.
• Ривоятда одамнинг қандай кайфияти ҳақида сўз боради?
•_ Сиз бу воқеадан қандай хулоса чиқарган бўлардингиз?
Ўқитувчи матндаги асосий фикрни билдиради: "Мен кўзимни очиб, менинг тинчимни бузган одам билан уришмоқчи бўлиб, бошимни кўтарган эдим, қайиқ бўш экан", "... ўз аламим би-лан юзма-юз цолдим" ёки "Бўш қайиқ менга бир умрли сабоқ бўлди",- деган фикрларга алоҳида эътибор қаратилади.
Янги ахборот
Дарсликда берилган "Инсоннинг кайфияти турли шароитларга боглиқ бўлади. Яхши иш, эзгу ният, ёқимли сўз, яхши хабар, қувонч инсоннинг кайфияти кўтарилишига таъсир этади" деган якуний фикр билан танишади. Янги ахборотни танлаш ўқувчиларнинг мавзуга оид кўз қарашларини шакллантиришга асос бўлади. Яхши иш, ёқимли харакат, эзгу ният, илиқ сўз, яхши хабар, қувонч инсон умрининг мазмуни эканлиги ҳақида ўқитувчи йўналиш беради.
Топшириқ.
Янги ахборотда берилган шодлик, ҳайратланиш, кўнгилли, кўнгилсиз, қўрқинч, ранжишга ўхшаш инсоннинг юз қиёфасидаги кайфиятини қандай аниқлаш мумкинлиги ҳақида топшириқ берилади.
Унда "Расмдаги болаларнинг юз қиёфасига қараб, қандай кайфиятда турганликларини ҳикоялаб бериш" топширилади. Ўқувчилар топширилган расмларга қараб, ундаги болаларнинг кайфиятларини ажратиб айтади. Ўқувчилар бажарган топшириқларини баён этаётганда ўқитувчининг ёрдами билан "Юз қиёфасига қараб одамларнинг очиқ юзли, илиқ юзли, ранги совуқ, ранжиган деб ажратишади. Яхши кайфият одамларга куч-қувват беради. Демак, сабрли бўлиш инсоннинг турли шароитда ўзини ушлай олиши, чидамли бўлиши" деб хулосаланади.
Хулоса
- Болалар, бугунги дарсимиз "Ўз кайфиятимизни назорат қилайлик" деб номланади. Бу ҳар қандай шароитда сабр сақлаб, ўзимизни тута олишимиз, атрофимиздагиларга қувонч бахш этишимизни билдиради.
Дафтар билан ишлаш
Дафтарда қуйидагича топшириқ берилган:
Ребусни ечинг. (жўжа, сочиқ, коса, чақмоқ, кетмон, ари расмлари берилган)
Ребусни тўғри еча олсангиз, мақол келиб чиқади. Мақолни ўқинг ва ёзинг. (Жавоби: "Жаҳл чиқса, ақл кетар")
Юракдан юракка
Болалар давра қуриб, бугунги дарсдан олган таассуротларини айтиб, ўзларининг кайфиятлари қандай эканликларини синфдошларига баён этадилар.
Масалан: "Менинг кайфиятим кўтаринки, чунки яхши кайфият инсонга шодлик олиб келади."
Фани: ўз-ўзини таниш
Сана:
Дарс:3
Мавзу: Билимга чанқоқлик
Мақсади: "Билим", "муҳаббат" одамгарчилик фазилатлари ҳақидаги фикрларни бойитиш. Вазифалари:
- ўқиш-билимнинг инсон ҳаётидаги мазмуни ҳақида тушунча бериш;
- ўқишга, билим олишга бўлган интилишларини ривожлантириш;
- китобни қадрлашга, меҳнатни севишга тарбиялаш.
Кўргазмали қуроллар: дарслик, дафтар, катта ватман қоғоз, рангли қоғозлар, қайчи, магнит тасма.
Шодлик давраси
Болалар ўқитувчи билан биргаликда айлана шаклида турадилар ва саломлашадилар. Кассетадан "Бахтли болалик чоги" қўшигини ўқитувчи билан биргаликда куйлашади.
Бахтли болалик чоги
Ж.Турбеков сўзи А.Есбаев мусиқаси
Яшнаётган давронимиз давримга мос,
Гул - боғчада умр суриб, ўсамиз соз.
Шод кўнгилли, бахтли элнинг ўғлонимиз,
Келажакда улуғ ишлар - мўлжалимиз.
Ватанимиз эҳтиётлаб онадайин,
Қучоқ очар меҳр билан соат сайин.
Баланд мактаб, кенг саройу турли майдон,
Неки керак бизлар учун - тайёр имкон.
Фан чўққисин забт этамиз олға босиб,
Қииинчилик, ғов-тўсиқ иўқ иўлимизда.
Саф тузамиз тантанавор қўшиқ айтиб,
Байроғимиз ҳилпирайди қўлимизда.
Қўшиқ тпугагач, ўқувчилар ўз жойларига ўтирадилар. Ўқитувчи дарснииг асосий қисмига ўтиш мақсадида ўқувчиларни бугунги дарснинг мавзуси билан таништиради:
Болалар, бугун биз ўқиш ҳамда билимнинг инсон ҳаётидаги аҳамияти, мазмуни ҳақида суҳбатлашамиз. Шу сабабли бугунги дарсимиз "Билимга чанқоқлик" деб аталади.
Суҳбатлашиш
Мавзунинг мақсадини ёритиш учун дарсликда "Ўйланайлик, фикрлашайлик" мавзусида берилган саволлар бўйича суҳбат ўтказилади.
• Инсонга билим нима учун керак?
• Ўқиш пайтида қандай қийинчиликлар туғилади?
• Уларни қандай енгиш мумкин деб ўйлайсиз?
• Билимли бўлиш учун инсонда қандай хусусиятлар бўлиши керак деб ўйлайсиз?
Матн билан ишлаш
Ўқитувчи ривоятдаги Олимнинг "Мен ўқишим керйк", дея ўз мақсади сари интилиб, буюк олим даражасига етганлигини айтиб, болаларнинг ўқишга, билим олишга бўлган қизицишларини орттира боради.
Тиришқоқ бола
Ривоятп
Қадим замонда Олим деган бир бола яшаган экан. Унинг отаси эрта оламдан ўтиб, онаси билан ёлғиз қолибди. Улар жуда ночор ҳаёт кечиришар экан. Баъзан ичарга овқатлари бўлмас экан.
Кун кетидан кунлар ўтаверибди. Бола мактаб ёшига етибди. Лекин унинг мактабга бориб ўқишга шароити йўқ экан. Шундай бўлса ҳам Олим "Мен ўқишим керак" дебди.
Кичкинтой Олимнинг қўшнилари бой одамлар экан. Олим қўшнисиникига келиб: "Сиз уйингизга хизматкор излаб юрган экансиз, мени хизматкор қилиб олингчи. Мен меҳнатимга кўп ҳақ сўрамайман, фақат ондасонда болаларингизнинг қандай ўқиётганларини кўриб турсам, шунинг ўзи менга кифоя", -дебди. Бой текин хизматкор топилганига севиниб уни ишга олибди.
Бола бойнинг уйида тонгдан то кун ботгунча тинимсиз меҳнат қилибди. У вақтивақти билан бой болаларининг китобларига қараб баъзан ўқитувчига кўринмасдан унинг айтганларини ташқарида яшириниб туриб эшитиб олар эди. Шундай қилиб, Олим ҳаммасини ўрганиб олади.
Бир йилдан сўнг ўзича сўзларни ажрата оладиган бўлади. Лекин нима билан ёзишни билмай боши қотади. Олим ўз онаси билан денгиз соҳилидаги кичкинтой бир уйда яшар эди. Денгиз тўлқини қум юзасини оқизиб, текис-лаб кетар эди. Олим қўлига таёқ олиб, денгиз томон келди ва қумга ҳарфларни ёза бошлади. Денгиз тўлқини Олим ёзган ҳарфларни ўчириб кетарди. Олим эса эринмасдан ҳарфларни қайтадан ёзар эди. Энди унга ўқиш учун китоб керак бўлди.
Бир куни хўжайинининг олдига келиб: "Мен ўз меҳнат ҳақимни сўраб келдим. Агар менга ўз китобларингизни ўқиш учун бериб турсангиз, яна бир йил ҳақсиз ишлаб берардим", -дейди.
Бойнинг бундай текин хизматкордан айрилиб қолгиси келмай, боланинг таклифига рози бўлади.
Энди кичкина Олим ўқиш учун китобга эга бўлади. Олим эрта тонгдан то қоронғи кечагача меҳнат қилар, китобни эса тунда ўқишга тўғри келарди. Унинг шамчироқ олиш учун ҳам пули йўқ эди. Лекин у ҳеч қачон нолимади. Энди у ой нурида ўқиб, ёзадиган бўлди.
Орадан кўп йиллар ўтди. Олим ўз ниятига етиб, буюк олим бўлди. Одамлар Олимнинг тиришқоқлигини ҳали ҳануз эслаб юришар экан.
• Бола ўз мақсадига қандай етди?
• Боланинг олим бўлишига қандай хислатлар ёрдамлашди? Янги ахборот
Дарсликда берилган "Янги ахборот" орқали ўқувчиларнинг ўқишга бўлган хоҳишларини орттириш мумкин.
Билим олиш қизиқувчанлик, меҳнатсеварлик ва тиришқоқликни талаб қилади.
Билим инсон эзгулиги учун хизмат қилади.
Янги ахборотни таҳлиллаш болаларга билимнинг зарурли-пти англаб етишга ёрдамлашади.
Дафтар билан ишлаш
Юқорида таҳлилланган матндаги асосий фикрлар дафтарда берилган топшириқлар орқали тасдиқланади.
Бахтли болалар элининг тасвири орасидаги ёзув ёзилиши учун мўлжалланган бўш қаторларга уларнинг бахтли нулишига нималар ёрдамлашганини тартиб билан ёзинг. Бо-лалар топшириқни дафтарларида бажарадилар, бажариб бўлишгач; баён қиладилар.
Юракдан юракка
Ўқитувчи янги ахборотдаги фикрни давом этказиб, дарсни болаларнинг бир-бирларига билим олишнинг мазмунини билдирадиган тилаклар айттириш билан якунлайди.
Фани: ўз-ўзини таниш
Сана:
Дарс:4
Мавзу: Менинг устозларим
Мақсади: "Билим", "меҳнат", "ҳурмат" каби инсоний фазилатлар ҳақидаги тушунчаларни кенгайтириш.
Вазифалари:
ўқувчиларга ўқитувчиси, ота-онаси, катталар, китоб ҳаётдаги "устозлари" эканлигини тушунтириш;
- ўқитувчи меҳнатига меҳр-муҳаббат, китоб ўқишга қизиқишларини орттириш;
- устозларни қадрлашга, ҳурматлашга тарбиялаш.
Кўргазмали қуроллар: магнит тасма, рангли қаламлар.
Шодлик давраси
Болалар ўқитувчи билан бирга айлана бўлиб турадилар, бир-бирлари билан саломлашадилар. Ўқувчилар магнит тасмага қўшилиб "Ёрқин юзли устозим" қўшиғини куйлашади.
Ёрқин юзли устозим
Ш.Смахан ўгли сўзи И.Нусипбаев мусиқаси
Келганимда ёнингга,
Қучоғимда гул олиб,
Мени босдинг бағрингга,
Шогирдим деб қувониб.
Силаб секин бошимдан,
"Алифбени" тутқаздинг. Шодон куним ўшандан, Бошланганин етказдинг.
Меҳр тўла кўзингдай Ким бор сендан сабрли.
Хатога йўл қўйганда,
Кечирасан айбимни.
Суҳбатлашиш
Ўқитувчи ва ўқувчи орасидаги муносабатни мустахкамлаш мақсадида суҳбат уюштирилади.
Ўқувчиларнинг устоз ҳақидаги тушунчаларини аниқлаб, уларнинг фикрини билиш мақсадида саволлар орқали суҳбат ўтказилади.
- Кимларни устоз деб атаймиз?
- Сиз кимларни ўзингизга устоз деб санайсиз?
- Устозларингизни цандай цувонтирасиз?
Ўқитувчи болаларнинг жавобларини тинглаб, хулосалайди:
- Тўғри айтасиз. Биз таълим-тарбия, билим, ақл берадиган инсонларни устоз деб атаймиз. Ота-она - устоз, ўқитувчи -устоз, катталар - устоз, китоб - устоз. Улар бизнинг яхши инсон бўлиб шаклланишимизга ва яхши ҳаёт кечиришимизга ёрдам берадилар.
Ўқитувчи болаларнинг жавобларини хулосалаб, ўқитувчи - ўқувчи учун энг яқин инсон эканлигини уқтиради ва шогирдларининг яхши инсон бўлиб етишиши, уларнинг ютуқлари ~ устоз учун катта муваффақият эканлигини айтиб ўтади.
Ўйин
Ўцитувчи меҳнатнинг қадрини ролли ўйин орқали очиб бериши ҳам мумкин. "Ёш тилчи" номли ролли ўйинда болалар "Айголек" журналининг ёш тилчилари ролида ўцитувчи билан суҳбатлашадилар.
Ўқитувчи аввалдан тайёрлаб қўйган ўзининг устозлик меҳнат йўли, таълим берган шогирдлари, уларнинг ютуцлари билан ўқувчилари орасидаги ўзаро муносабатни тасвирлайдиган фотомонтажни доскага илиб қўяди. Ҳар бир ўқувчи фотомонтажга қараб, ўзларини қизиқтирган тасвир бўйича саволлар беради, ўқитувчи жавоб беради. Ўқитувчи ўйин сўнгида ушбу касбни нима мақсадда танлагани ҳақида аитиб беради.
Матн билан ишлаш
Ўқувчиларнинг устозлар меҳнатига бўлган ҳурматини орттириш мақсадида шеър ўқишни таклиф қилади. Уқувчилар шсърни ифодали ўқиб, ундаги асосий фикрга эътибор қаратиб, берилган саволларга жавоб берадилар.
Устоз.
А. Сопибеков
Кулимсираб,
Куним деган,
Ғамхўр бўлган устозим.
Камтарликни,
Ширинсўзни,
Тушунтирган устозим.
Барин билган,
Билим берган,
Ёш авлодга чарчамай.
Ҳар бир ёшга,
Шогирдларга,
Меҳрибонсиз, устозим.
Ташаббус-ла,
Қанотланиб,
Ҳаёт сирин уқамиз,
Илм олиб,
Бўй чўзамиз,
Ўзингиздан устозим.
• Ушбу шеърда кимни устоз деб атаяпти?
• Шеърда устоз ҳақида қандай яхши хислатлар айтилган? Топшириқ
Ўқитувчи устоз ҳақидаги фикрларни тўлдириш ва (ўқувчиларнинг фикр-мулохазаларини аниқлаш мақсадида "Расмга қараб устозларнинг меҳнати ҳақида айтиб беринг", -деган топшириқни беради.
Янги ахборот
Дарсликда берилган "Янги ахборот"ни таҳлил қилиш орқали устознинг инсон ҳаётидаги мазмуни тушунтирила-ди: и
Ўцувчиларга ўқитувчи меҳнатининг муҳимлигини англаб етиши учун янги ахборот билан ишлаш тавсия этилади.
Устоз мактабда таълим-тарбия беради, одамийликни шакллантиради. Устоз ёш авлодга ўз маҳоратини, тажрибасини, билимини ўргатади. Одамларнинг атроф-муҳитга, дўстларига, табиатга бўлган дунёқарашларини шакллантиради. Ҳаётга бўлган ишончини орттиради, ҳаётда ўз йўлларини тўғри топа олишларига ёрдамлашади.
Янги ахборотни танлаш болаларнинг ўзига, келажагига бўлган ишончларини мустаҳкамлайди.
Матн билан ишлаш
Болаларга устоз мехнатининг нечоғли қадрли эканлигини англатиш мақсадида "Ҳунарли йигит" афсонаси юзасидан суҳбат уюштирилади.
Ҳунарли йигит
Ривоят
Ал-Фаробий бир куни бозорга борса, бир ёш йигит тиши билан мих суғуриб, ҳар хил ҳунар кўрсаётган экан.
Унинг ҳунарини кўрганлар тийин ташлаб ўтишар эди. Абу Наср ундан:
- Кунига қанча топасан? - деб сўрабди.
- Икки дирхамга етар-етмас.
- Ундай бўлса сен бу ҳунарни ташла. Мен билан юр, мен сенга ўқишни ўргатаман, кунига тўрт дирхам бераман, - деб уни ўзига чорлабди. Буни эшитган савдогарлар:
Мана бу дарвешнинг ақли жойидами? Ўзи ўқитиб, унга яна тўрт дирхам тўлагани нимаси? — деб кулишибди. Кейинчалик бу бола олим бўлиб етишибди. Ўқувчиларга ривоят юзасидан саволлар берилади:
• Ал-Фаробий йигитга нимани ўргатмоқчи бўлди? Нима учун?
• Шогирдининг келажакда яхши инсон бўлиб етишиши учун устози қандай меҳнат сарфлади деб ўйлайсиз?
• Инсонга билим нима учун керак деб ўйлайсиз? Ўқитувчи болаларнинг жавобларини тинглаб, сўнгра хулосалайди:
- Устознинг меҳнати буюк. Чунки устоз ҳар бир боланинг яхши хислатларини аниқлаб, келажакда ўз ўрнини топа олишига ёрдамлашади. Шу боис устоз эринмай меҳнат қилади.
Якунлаш
Ўқитувчи ўқувчиларнинг дарс давомида олган билим ва кўникмаларини қуйидагича хулосалаши мумкин:
- Устоз - болага фақат ўқиш, ёзишни ўргатиб, билим бериш билан чекланиб қолмайди. У қийинчилик пайтларда ёрдам қўлини чўзадиган ёрдамчи, гамхўр, изланган саволга, бошланган ишга маслаҳат берадиган ақлдон, бирга меҳнат қиладиган ишончли дўст бўла олади.
Дафтар билан ишлаш
Уқитувчи болаларга дафтарда ишлаш усулларини тушунтиради.
Уқувчилар топшириқни дафтарларида бажарадилар. Бажариб бўлгач баён этадилар.
Топшириқ:
"Менинг ўқитувчим " мавзусида кичик ҳикоя ёзинг.
Юракдан юракка
Ўқувчилар ўқитувчини ўртага олиб ,ўз тилакларини айтиб, устозлари билан биргаликда
қўшиқ айтадилар.
Фани: ўз-ўзини таниш
Сана:
Дарс:5
Мавзу: Каттага ҳурмат – кичикка иззат
Мақсади: "Қадр-қиммат", "ҳурмат" одамгарчилик фазилати ҳақидаги тушунчаларни бойиитиш. Вазифалари:
- катталар ва кичиклар орасидаги ўзаро ҳурматни тушун-тириш;
- ўзаро ҳурматда бўлиш муносабатларини ривожланти-риш;
- катталарни ҳурматлаш,кичикларга ғамхўрлик руҳида тарбиялаш.
Кўргазмали қуроллар: дафтар, дарслик, оқ қоғозлар.
Шодлик давраси
Ўқитувчи дарснинг мақсад ва вазифасига мос яхшиликдан ўрганиб, ёмонликдан жирканишни тушунтириш мақсадида қуйидаги шеър мисраларини болалар билан бирга такрорлаб, шодлик даврасини уюштиради:
Яхшиликдан ўрганиб,
Бўламиз биз яхши одам.
Ёмонликдан жирканиб,
Ўрнак оламиз яхшидан.
Суҳбатлашиш
Ўқитувчи ўқувчиларнинг катталарга ҳурмат, кичикларга иззат кўрсатиш орқали одамларнинг қандай муваффациятга эриша олишлари ҳақидаги тушунчаларини ривожлантириш учун дарсликдаги саволлар бўйича суҳбатлашиш усулидан фойдаланади. Бу саволлар ўқувчиларни жамиятда, оиласида, дўстлари, қариндошлари ва бошқа одамлар орасида муносабатларини шакллантиришга, инсон ҳаётидаги шароитларни кенг тушуна бошлашга етаклайди.
• Ўзингизни, ўзгаларни ҳурматлай оласизми?
• Ўзаро ҳурматга қандай эришилади?
• Дўстларингиз орасидаги ўзаро ҳурмат қандай?
Болаларнинг ўз фикрларини эркин айтиши ҳамда ўзгалар билан ҳурмат-эътиборли муносабатда бўлиши инсоннинг ўзига боглиқ эканлигини тушунтиради.
Матн билан ишлаш
Ҳикояни ўқиб таҳлил қилиш орқали ўқитувчи болаларга одамнинг ҳар бир ишида, юриш-туришида ўзаро ҳуртат зарурлигини тушунтиради.
Уч дўст
М.Тўрежанов
Кўп қаватли уйнинг ҳовлисида тинчлик бўлмайди. Кичкин-той болалар ўйинчоқларини олиб чиқиб ўйнаб ўтиришарди. Бугун ҳам Қазанқап билан Қаримсақ трамвайини олиб ке-либ, бузилган жойини тузатиб, бироз овора бўлишди. Улар-иинг ўйинининг устига Самад келди. У трамвайнинг эгаси Қазанқапга:
- Ўйинга мен ҳам қўшилсам майлими?-деди илтимос килиб.
- Ўйинга қўшмаймиз, - деб бирдан фикрини айтди Қазан-қап.
Самад бироз қараб турди-да, қовоғини солиб уйига йўл олди.
Эртаси куни Самад олов ўчирадиган қизил машинасини олиб чиқди. Ёнига Қаримсақни қўшиб олди. Қаримсақ ким билан бўлмасин иноқ ўйнар эди. У ўйиннинг ҳар хил турларини ■гопиб, қизиқтиради. Улар уйдан чиққан "ёнғинга" сув сепиб, ўчириб, болани олиб чиқиб, тез ёрдам кўрсатиб ўйнашар эди.
Қаримсак, Қазанқапга:
- Кел! Ўйинга сен ҳам қўшил,- деди. Кечаги иши ёдига тушиб:
- Самад мени ўйинга қўшадими?- деди хавотир билан Қазанқап.
- Кел, ўйнайқол. Мен сенга ўхшаб қизғанчиқ эмасман. Олов ўчириш учун кўпчилик бўлгани яхши, — деб Самад Қазанқапнинг қўлидан ушлаб, уни ўйинга қўшди.
Қазанқап қилган ишидан уялиб, икки юзи қизариб:
- Самад, кечаги ишим учун мени кечир, энди ўйинчоғимни қизғанмайман,- деди. Шундан кейин уч дўст иноқ ўйнайдиган бўлди.
• Болалар нима учун бирга ўйнай олмади?
• Бир-бири билан ҳурматда бўлиш учун инсонда қандай хусусиятлар бўлиши керак?
Машқли ўйинлар. "Иззат-ҳурмат"
Дарсдан олинган фикрлар ўйин-машцлар ҳамда роллар ижро этиш орқали мустаҳкамланади.
Ўқигпувчи доскага баргсиз дарахтпларнинг (каттпа,кичик) расмлари чизилган плакатларни осиб қўяди. Ўқувчиларга қоғоздан қирқилган дарахт баргларини тарқатади. Баргларнинг орқа томонига ҳурмат, иззат маъноларини билдирадиган сўзлар ёзиб қўйилган.
Ўқувчилар баргларга ёзилган сўзларни товуш чиқариб ўқишади, катталарга хос сўзларни - "катта дарахт"га, кичикларга хос сўзларни - "кичик дарахт"га осишади.
Барглардаги сўзларнинг намунаси: ўтинг, йўлингиз бўлсин, сизга рахмат, ўтиринг, авф этинг, сог бўлинг, олинг, айтинг, кечиринг, ола қол, қулоқ сол, кечир, сог бўл, айта қол, ёрдамлаш, йўл бер, қадрли бўл, одобли бўл, кўркам бўл.
Ўқитувчи топшириқ натижасини қуйидагича хулосалаши мумкин.
Болалар, катта дарахтга осилган сўзлар катталарга ҳурматни билдиради, шу сабабдан уни "Ҳурмат" дарахти деб атайлик. Кичкина дарахтга осилган сўзлар эса кичикка иззатни билдиради, шу сабабдан уни "Иззат" дарахти деб атайлик.
Янги ахборот
Дарсликдаги янги ахборот ўқувчиларнинг ҳурмат, иззат хақидаги билимларини мустаҳкамлайди. Улар дарсликдаги янги ахборотни ўқиб, инсонлар орасидаги кўп алоқа-муносабат ҳурмат-эътиборга боглиқ эканлигини тушуниб оладилар.
Одамлар бир-бирларини ҳурматлаб, тушуна олсалар, яхши муносабатларини шакллантиришга эришади. Ўзаро ҳурмат орқали дўстликка эришилади.
Ҳаётда одамлар бир-бирларини кечира олса, тушуниб ет-сагина эзгуликка эришиши ва ўзаро ҳурматгина дўстона му-носабатларни шакллантира олишига ўцитувчи эътиборни царатади.
Дафтар билан ишлаш
Ўцувчиларнинг дарсда айтилган фикрларни цай даражада ўзлаштирганини аницлаш мақсадида дафтарда топширицлар бажарилади.
1-топшириц:
"Менинг насиҳатларим". Бўш қаторларга синглинг, укангга атаб насиҳат хати ёз.
2-топшириц:
"Мен эшитадиган насиҳат". Бўш қаторларга уйдаги катта-ларнинг айтадиган насиҳатларини ёзишга ҳаракат қил.
Юракдан юракка
Ўцувчилар шу дарсдан олган таассуротларини цуйидаги шеър бандларини бирга айтиб, дарсни якунлайдилар.
Ҳурмат қилиб ота-онамни, Ҳаммаларин яхши кўраман, Ардоқлаб ака-опамни, Доимо ёрдам бераман.
Ғамхўр бўлиб сингил-укамга, Каттага ҳурмат одамийликдир, Қадрлиман катта-кичикка. Намунали хулқ олижаноблик.
Фани: ўз-ўзини таниш
Сана:
Дарс:6
Мавзу: КЕЧИРИМЛИ БОЛА - КАМТАР БОЛА
Мақсади: "Кечирим" тушунчасининг одамгарчилик фазила-ти сифатидаги маъносини
тушунтириш.
Вазифалари:
- камтарлик, кечиримлилик ҳақидаги тушунчаларни кен-шйтириш;
- камтарликка хос хусусиятларни ривожлантириш;
- камтарин, кечиримли бўлиш руҳида тарбиялаш.
Кўргазмали қуроллар: қуёшнинг, булутнинг расмлари,дарслик, дафтар, кроссворд. Шодлик
давраси
Шодлик даврасида ўқитувчи ўқувчилар билан саломлашиб, А.Бейсебайнинг қуйидаги шеъри билан дарсни бошлашни таклиф этади:
Одамларга кечиримли бўламан, Қалбим ҳароратин ҳис этсин токи. Мен камтарин бола бўлгим келади. Атрофимга яхшиликнинг нурин сочаман.
Бу шеърни айттириш орцали ўқитувчи ўқувчи онгига кечи-римли бўлиш, камтар бўлиш каби яхши фазилатларни сингдиришни кўзда тутади. Бунинг учун ўқитувчи қуйидагича саволлар бериши мумкин:
- Сиз кечиримли бўлиш деганда нимани тушунасиз?
Суҳбатлашиш
Камтар бўлиш деганда нимани тушунасиз?
• Дўстларингиз ва яқинларингиз билан аразлашиб қолган пайтларда қандай аҳволда бўласиз?
• Дўстликни сақлаб қолишда кечирим сўрашнинг фойдали томонлари бўлганми?
Матн билан ишлаш
Матнни ўқувчиларнинг ўзларига навбатма-навбат ўқитиб, мазмунини диққат билан тинглашни ташкиллаштирса хам бўлади. Уқитувчи мавзунинг мазмунини ёритадиган саволлар орцали ўқувчиларга матндаги асосий фикрни жамлатиб, уларнинг асосий маъносини ўз фикрлари билан баён этишга шароит яратади. Матн сўнгида берилган саволлар ўқувчиларнинг фикрларини хулосалашга асос бўлади.
Кечирим
Р. Абилцадирова
Турсун мактабдан кўнгилсиз қайтди. Жимгина ўтириб овқатланди. Бир пайт:
Ойижон, бизнинг кўчани супурадиган отахон шифохонага тушиб қолибди, - деди.
Ҳа, бу азоб дегани тилсиз ёв экан. Қурол-яроқларини қўядиган саройининг томини тузатаман деб, ўз суякларини синдириб олибди, бечора. Ўтган шанба куни икки-уч ўқувчи сарой томининг қора қоғозини йиртиб, ичига тушибди. Саройдан супурги олса керак. Ахмоқлар, бундай қилгунча, сўраб олишса-чи.
- Шундай деб онаси ишга киришди.
- Ойижон, уришмайсизми? - деди Турсун ийманиб.
- Нима учун? Икки олганмисан?
- Йўқ, олганим йўқ. Ундан ҳам ёмон ...
Уришиб келган экансан-ку. Шу етмай турувди! Елкангни қисиб ўтирганингдан сезган эдим.
Ойижон, айтмоқчи бўлганим, ҳовли супурадиган отахоннинг олдига борсам, дегандим. Аҳволини билиб, кечирим сўрайин.
- Ҳол-аҳвол сўрармиш. Ҳеч нарса билан иши йўқ деган сен-дан шу иш чиқса, бошқалардан нима кутиш мумкин? Ҳозир
порасан, лекин ёлғиз эмас, шерикларингни ҳам олиб бор. Сенинг кечирим сўрашларинг билан қария соғайиб қолмайди. Шундай бўлса ҳам қалб ярасига фойдаси тегар.
Онаси ишига кетди. Турсун ҳовли супурувчи отахонга борди.
- Бир хатолик бўлди. Ҳеч нима қилмайди, асосийси ўз хатоларингни тушунганларинг . «Кўл бақасиз бўлмас, одам хатосиз» деган, - деди отахон.
• Болалар ўз хатоларини қандай тушунди?
• Бобо уларга қандай яхши хислатни танитди?
Ўз-ўзим билан
- Болалар, бемалол ўтириб олинг. Кўзларингизни юмиб утиришингиз мумкин. Кўз олдингизга "Осмон подшолиги" оқ момиқдай оппоқ булутни юборибди, деб фараз қилинг. Ана шу оппоқ булутнинг устида биз ўтиргандаймиз. Оппоқ булут момиқдай юмшоқ экан. Осмон оламига қараб кўтарилиб кетдингиз. Кенг сув ҳавзасидан ўтиб, ўрмон атрофида учрашдик. Югуриб юрган ҳайвонлар, сайраган қушлар кўриниб турибди. Гуллар яшнаб турган ажойиб далаларга ҳам яқинлашиб қолдик, ғаройиб гуллар кўрина бошлади. Гуллар нақадар пжойиб! Турли-туман, кўз нурини олади. Биз шуларнинг барча-сини бирга кўрганимизга, шундай вақтда бирга бўлганимизга ич-ичимиздан қувонамиз. Оппоқ момиқдай булут бизни майин қидли ғаройиб ва кўркам "Гуллар" гўзаллик саройига тушир-ди. Бу саройда фақат кечиримли, камтар инсонларгина яшар :жан. Шу ерда яшайдиган одамларнинг ҳаммаси бир-бирига яхши муносабатда бўлар экан. Бизнинг қалбимизни ҳам камтарлик ва кечиримлилик туйғулари қамраб олгандай. Шу туйғулар билан аввалги ҳолатимизга қайтайлик.
Цитата
Ўқитувчи дарснинг мазмунини цитата орқали очиб бера-
Ўцитувчи доскага "Кечирим - эзгулик нишони" халқ донолиги, деб ёзиб қўяди.
Болалар, ўтган дарсларда инсонларнинг бир-бирлари билан я хши муносабатда бўлиши, бир-бирларидан кечирим сўрашл ари, бир-бирларини кечира олишлари каби ҳолатларини кузатдик. Аразлашганда кечирим сўраш дўстларни, қариндошларни бир-бирлари билан иноқлаштиради. Ўйланмай қилинган иш учун каттадан ҳам кичикдан ҳам кечирим сўрай билиш ҳурмат бел-гисидир. "Кечириш — ҳурмат белгиси, тотувлик асоси" деган нақлнинг маъноси ана шунда. Биз бугун "Кечиримли бола -камтар бола" мавзусида суҳбатлашамиз.
Ўқитувчи болаларга дафтарнинг сўнгида берилган "Менинг кўчирмаларим" сарлавхасидаги бугунги дарснинг мавзуси кўрсатилган саҳифага шу цитатани ёзиб олишларини маслаҳат беради.
Ўйин "Қимматбаҳо фазилатлар"
Ўқувчиларни кечиримли бўлишга ўргатиш мацсадида ўйин ташкиллаштириш мумкин.
Ўқувчилар парта қаторлари бўйича икки гуруҳга бўлинади. 1-гуруҳ - "Кечирим - ҳурмат белгиси" мавзусида (катталар билан кичиклар орасидаги муносабат) одоблиликни, кам-тарликни, 2-гуруҳ - "Кечирим - тотувлик асоси" (Дўстлик ёки синфдошлар орасидаги муносабат) мавзусида дўстликни саҳналаштириб кўрсатадилар.
Дафтар билан ишлаш
Болаларнинг кечиримли бўлиш тўгрисидаги тушунчаларини мустаҳкамлаш мақсадида қуйидагича уй топшириги берилади ва уни бажариш йўллари тушунтирилади.
Дафтарда берилган топшириқлар бўйича ўз фикрингизни ёзинг.
1-топшириц: Сиз "Кечирим" ҳикоясидаги бобонинг ўрнида бўлганингизда нима қилган бўлардингиз?
2-топшириц: Сиз "Кечирим" ҳикоясидаги Турсуннинг ўрнида бўлганингизда нима қилган бўлардингиз?
Ўцувчиларнинг шу мавзу юзасидан олган асосий тушунчаларини эсда сақлаб қолишлари учун дарс шундай якунланади.
Юракдан юракка
Ўқитувчи ўқувчиларни бир-бирларининг цўлларидан ушлаб, давра цуришга чациради. Дарсни ёқимли кайфиятни шакллантирадиган ўқувчиларнинг бир-бирларига кечиримли бўлиш ҳақидаги яхши тилакларини айттириш билан якунланади.
Фани: ўз-ўзини таниш
Сана:
Дарс:7
Мавзу: ҲАМЖИҲАТЛИК АСОСИ - КЕЛИШУВЧАНЛИКДА
Мақсади: "Дўстлик", "ўзаро ҳурмат" одамгарчилик хислатлари ҳақидаги тушунчаларни
кенгайтириш.
Вазифалари:
- ўзаро келишув, тотувлик ҳақида тушунча бериш;
- дўстликка хос фазилатларни ривожлантириш;
- ўзаро тотувликка, чидамлиликка тарбиялаш.
Кўргазмали қуроллар: китоб, дафтар, бир хил ҳажмда қирқилган карточкалар.
Шодлик давраси
Суҳбатлашиш
Ўқитувчи ўқувчиларнинг ўзаро келишув, тотувлик ҳақидаги 1-синфда олган билимларини ёдга тушириб, уларнинг жамоага эътиборини шакллантириб, ютуқларга эришиш учун биргалашиб меҳнат қилиш зарурлигини тушунтириш мақсадида қуйидаги саволлар орқали суҳбат уюштиради.
• Синфдошларингиз билан хафалашиб қолган пайтларингиз ц\ иганми?
• Қандай ярашиб олдингиз?
• Бошқаларнинг фикри билан келишолмай қолган пайтда нима қилган бўлар эдингиз?
• Келишимлик нима учун керак деб ўйлайсиз? Ўқитувчи ўқувчиларнинг бошқалар фикри
Матн билан ишлаш.
Насиҳатли ҳикоя
Бу воқеа жуда қадим замонда бўлган экан. Одам ҳайвонларни чақириб, улар билан кенгаш қурибди.Барчамиз биргалашиб тотувлик билан меҳнат қилсак, нгиримиз енгил бўлар эди. Биримизнинг билмаганимизни иккинчимизга айтар эдик. Ҳар қалай "Кенгашиб бичилган тўн -калта бўлмас",- дебди.Шундай фикрни биринчи бўлиб айтган Одам бизнинг эгамиз бўлсин. Мен эса унинг узоғини яқин қилувчи машинаси ҳамда чин дўсти бўлай,-дебди олачипор От қундуздай ёли ялт-юлт этиб.
Одам бизга бошчи, биз қўшчи бўлсак, мен розиман. Одам билан От узоқ йўлга чиққанда, уй-жойини қўриқлашга мен тайёрман,-дебди Тўрткўз баланд овоз билан вов-вов этиб.
Бақрайган кўзини онда-сонда очиб-юмган Бойқуш Одамнинг таклифини маъқулламай дарахт шохида ёлғиз ўтираверибди.
Чақирган жойдан қолма,- деган олачипор Отнинг гапини эсдан чиқарибди.
- Тўрт кўзимиз тугал бўлганга нима етсин! - деб иноқликка чақирган Тўрткўзнинг сўзига амал қилмабди.
Бир пайт Одам, От ва Итнинг излаб келаётганини пайқаб қолган Бойқуш узоқроқ жойга учиб кетибди.
Бойқушнинг ўз дўстларидан якка ҳолда ажраб қолиши уни йўлдан адаштирибди. Ҳаёт кечириш усули ҳам ўзгарибди.
Шундан буён Одамнинг, Отнинг ва Итнинг кўзига кундузи кўринмайин деб, Бойқуш фақат тунда учадиган бўлибди.
Одам, От, Ит қандай битимга келишди?
Бойқуш нима учун ёлғиз қолди?
Келишув ва мувофиқликда ҳаёт кечириш учун одамда қандай хислатлар бўлиши
керак деб ўйлайсиз?
Болаларнинг жавоблари.
Ўқитувчи мантдаги "Келишиб бичилган тўн - калта бўлмас"',- деган мақолга изоҳ бериб, ўқувчиларнинг жавобларини тинглайди.
- Мана,болалар, тотув ҳаёт кечиришни хоҳламаган Бойқушнинг ҳаёти ёлғизлик билан ўтмоқда. Дўстликка лойиқ бўлган Одам, От, Ит аҳил бўлиб бирга ширин ҳаёт кечиришмоқда.
Уз-ўзим билан
Дўстликнинг маъносини теран англаш билан бирга уни сезиш мақсадида релаксациялик усул қўлланилади.
- Болалар, қулай ўтириб олинг. Кўзларингизни юмсангиз ҳам бўлади. Кафтларимиз билан дўстлик тафтини ҳис этайлик. Ўз қўлларимиз билан яратган дўстлик нури мангу қалбимизда қолиши учун тотувликни ҳимоя қилайлик, ҳар вақт бирликда, ҳурматда ҳаёт кечирайлик, деб ичимиз-да такрорлаймиз.
Янги ахборот
Янги ахборот бир-бирини тўлдирувчи икки фикрдан иборат. Биринчиси одамнинг бир-бири билан ўзаро тил топишиши, иккинчиси эса - уларнинг қувончга, шодликка тўлиши.
Одамларнинг бир-бири билан ўзаро тил топишиши, бир-бирини тушуниши, бир ечимга келиши уларга қувонч бахш этади.
Дам олиш дақиқаси
Дафтар билан ишлаш
Ўқитувчи ўқувчиларга топшириқни дафтарда бажариш йўлларини тушунтиради.
Топшириқ
Берилган фикрларнинг қайси бирини маъқуллайсиз? Нимаучун?
Синфда иноқ бўлиш.
Дарсни яхши тайёрлаш.
Бир-бирини тингламаслик.
Ўқитувчини ҳурматлаш.
Синф жиҳозларини эҳтиётлаш.
Дарсликларга эътибор қаратиш.
Келишилган вақтдан кечикиш.
Юракдан юракка
Келишув ва тотувлик
Аразлашиб ва баҳслашиб турмадик,
Дов-жанжалга бўйнимизни бурмадик.
Бирдамлигу, аҳилликка етаклар,
Келишув ва тотувликни куйладик.
Фани: ўз-ўзини таниш
Сана:
Дарс: 8
Мавзу:куч бирликда
Мақсади: "Бирлик" тушунчасининг одамгарчилик фазилати сифатидаги маъносини ёритиш ҳамда "дўстлик" одамгарчилик фазилати ҳақидаги тушунчаларни кенгайтириш..
Вазифалари:
- бирлик ҳақида тушунча бериш;
- ташкилотчилик қобилиятларини ривожлантириш;
- бир-бирига ёрдамлашиш, аҳилликда меҳнат қилишга чақириш
Кўргазмали қуроллар: дўстлик байроғи, дельфин, дарё, улоқ, чумоли ини.
Шодлик давраси
- Болалар, биласизларми, шаффоф кўк денгизнинг ўртасида "Дўстлик ороли" бор. Бундаги мангу хилпираб турадиган "Дустлик байроғини" кўриш учун юртнинг чекка-чеккасидан одамлар оролга бориб қайтадилар. Ундаги "Тамғали тошга" Ўзларининг тилакларини ёзадилар. Келинг, биз ҳам бугунги "Куч бирликда" деган дарсимизда "Дўстлик оролига" борамиз.Қўшиқ куйлаш.
Ватанимизни севамиз
Гуллаб яшнаган замонда
Биз Ватаннинг фарзандимиз.
Бахтли юртнинг қучоғида
Билим олиш шиоримиз.
Нақорат:
Биз ҳунарга ва илмга,
Гул ҳаётга эгамиз.
Еримизни, кўлимизни,
Халқимизни севамиз.
Она юртда ўйнаб-кулар,
Биз Ватаннинг фарзандимиз.
Ўғлонимиз меҳнатсевар,
Чевар, чаққон қизимиз.
Нақорат.
Қувонч тўла қўшиғимиз,
Армони йўқ ўғлонмиз.
Халқимизни севамиз,
Биз қаҳрамон бўламиз.
Нақорат.
Ўз- ўзим билан
Ўқувчиларда ўзаро дўстона муносабат ва дўстлик ҳақидаги ҳис-туйгуларини шакллантириш мақсадида релаксация усулидан фойдаланилади.
- Болалар, қулай ўтириб олинг. Ўз қўлимиз билан ясаган қайиқ катта кемага айланиб кетгандай. Барчамиз шу кемага ўтириб "Дўстлик оролига" сузиб борамиз. Табиий тоза ҳаво билан теран нафасни ростлайлик. Ёқимли салқин шамол юзимизни силаб ўтгандай. Сув овози, тўлқин тебранишлар бизни ўзгача ҳис туйғуга чулғайди. Бир-биримизнинг қўлларимизни сиқиб, бирга эканлигимиздан қувонамиз. Денгиз ўртасига етиб келдик. Бизни тезроқ "Дўстлик оролига" етказиш учун дельфин ёрдамга келди. Оролда "Дўстлик байроғи" хилпираб турибди. Биз дельфинга раҳмат айтиб, тамғали тошга орзу қилиб юрган тилагимизни ёза олишимиздан хурсандмиз. Шу тилакларни ёзишга топшириқларни биргаликда бажариш орқали эришганимизни ўйлаб, синфдошларимизга ўз миннатдорчилигимизни билдириб, яна бир бор қўлларимизни сиқиб қўямиз. (қаторда турган боланинг). Энди ҳаммамиз аввалги ҳолатимизга қайтамиз.
Дам олиш дақиқаси
Ўқитувчи саёҳатни яна давом эттиришни айтади.
- Болалар, мана топшириқни тўғри бажариш орқали улоқнинг ҳам сувдан ўтиб олишига ёрдам бердик. (ўқитувчи доскага улоқнинг дарёдан ўтгандаги расмини осади). Энди шаффоф кўк денгизнинг қирғоғига етдик.(расмини доскага осади). Денгиз қирғоғида танамизни чиниқтириб олайлик.
Биз ҳунарли боламиз,
Яна қўшиқ куйлаймиз.
Рақсга тушиб буралиб,
Дўстмиз аҳил бўламиз.
- "Дўстлик оролига" етиш учун бизга нима керак?
- Албатта, денгизда сузиб борадиган қайиқ керак.
Машқли ўйин. "Қайиқ ясаб олайлик".
Ўйиннинг шарти: Ўқитувчининг олдида қайиқ бўлаклари (қоғоздан ясалган) туради. Шу бўлакларнинг орқасига топшириқлар ёзилган. Шу топшириқни бажариш орқали қайиқни ясаш керак.
Топшириқлар.
- Синфда қандай ишларни биргалашиб бажарса бўлади?
- Агар синфдаги қиз болалар икки гуруҳга бўлиниб қолса, уларни бирлаштириш учун сиз қандай чора кўрасиз?
- Айдўс билан Жандўсни синфдош дўстлари ўзларига қўшмайдилар. Сиз кўпчилик бўлсангиз уларни қандай қўшар эдингиз?
Матн билан ишлаш
Ўқитувчи ривоятни ўқувчиларнинг ўзларига ўқитса ҳам бўлади. Қариянинг насихатпларига эътибор қаратиб, ўқувчиларнинг саволларга берган жавоблари орқали уларнинг фикрларини билади ва бирлик тушунчасининг маъносини тушунтиради.
Бахтнинг боши бирдамлик
Ривоят
Қадим замонда бир ақлли қария яшабди. Унинг тўққиз ўғли бор экан. Лекин болалари отасининг насиҳатларини тинглашмай, ҳар бири ўз билганини қилишар экан. Болаларнинг тарқоқлигини кўрган одамлар уларнинг ортидан кулишарди.
Катталари кичигини аямас, кичиклари каттасини ҳурмат қилмас экан. Бу ака-укаларни дуч келган одам туртиб ўтиб котаверар экан. Болаларининг хулқ-атвори отасини кўп ўйлантирибди. Қария ўйлаб-ўйлаб бир фикрга келибди. Кейин тоққа қараб кетибди ва у ёқдан бир қучоқ ўтин териб келиб, Ҳамма болаларини чақирибди.
Шунда чол:
- Қани, болаларим, кучингизни бир синаб кўринг. Мана бу ерда турган бир боғ ўтинни синдириб кўринг, - деб айтибди.
Тўққиз ўғил навбатлашиб кучларини синашибди. Қаттиқ боғланган ўтинни ҳеч қайсиси синдира олмай, роса ҳолдан тойишибди.
Шундан сўнг қария ўтин боғичини ечиб:
Энди биттадан синдириб кўринглар, - дебди.
Болалари таёқларни шу ондаёқ синдиришибди ва: - «Мана, синдирдик», - деб мақтанишибди. Чол болаларини ёнига ўтқазиб, насиҳат қилибди:
- Мен сизларнинг келажагингизни ўйлаб хафа бўламан. Агар сиз бир-бирингиз билан аҳил, иноқ бўлмасангиз, ҳар қандай куч сизни енгади. Агар сиз бир-бирингиз билан аҳил, иноқ бўлсангиз, сизни ҳеч қандай куч енга олмайди.
Кўп ўтмай чол дунёдан кўз юмибди. Болаларига ақл кириб, бирлашиб, меҳнат қила бошлашибди. Бир-бирига ёрдамлашиб биргаликда бахтли ҳаёт кечиришибди. Шунинг учун ҳам «Бахт боши-бирдамликда» деб бежиз айтмаган доно халқимиз.
Қария болаларига бирдамлик маъносини қандай тушунтирди?
"Бирлашган куч ёвни енгар",- деган мақолнинг маъноси-ни к;андай тушунасиз?
Ўқитувчи: "Бирлашган куч ёвни енгар",- деган халқ мақолини танлаш орқали асосий фикрни
тушунишларига ёрдамлашади.
Дафтар билан ишлаш
Ўқитувчи доскага катта қора тош тасвирланган расмни осади.
- Болалар, олдимизда учраган катта қора тошни барчамиз биргалашиб йўл чеккасига чиқариб ташлай оламизми? Уни бажариш учун дафтардаги ребусни барчамиз бирга ечайлик. Ўқувчиларнинг ҳаммаси ўз дафтарларига қараб, овоз чиқариб ребусни бирга ечишади.
Ребусда товуқ, тувак, мушт, бузоқ, қумурсқа расмлари туради. Жавоб: Тотув турмуш - узоқ умр.
Ребус ечилгандан кейин катта қора тош йўл чеккасига чиқарилади (доскадаги қора тошнинг расми досканинг бир чеккасига суриб қўйилади).
Юракдан юракка
Ўқитувчи дарсни болаларнинг бир-бирларига бирлик ҳақидаги тилакларни айттириш билан якунлайди.

Бұл курс Қазақстан Республикасы Оқу-ағарту министрлігімен келісілген