400 000+ дайын материалды шексіз жүктеңіз
ҚМЖ, БЖБ, ТЖБ, презентациялар, көрнекіліктер және авторлық материалдар - 690 тг-ден бастап
Тақырып бойынша 11 материал табылды

Болалар ҳаётини асраш

Материал туралы қысқаша түсінік
Йўл харакати қоидалари хақидаги тушунчаларини кенгайтириш
Материалдың қысқаша нұсқасы

Болалар ҳаётини асраш ҳамманинг бурчи

Бугунги кунда мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган автомобиллар сони йилдан – йилга ошиб бораётгани сир эмас.

Транспорт воситаларининг қатнови ҳам йилдан – йилга кўпайиб бормоқда.

Йўлларда транспорт воситалари қатновининг кўпайиб бориши биринчидан, халқ хўжалиги юклари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, саноат хом ашёлари, қурилиш материаллари ва ҳоказоларни кўзлаган манзилга ўз вақтида етказишда катта қулайликлар яратса, иккинчидан, минглаб йўловчи ва пассажирларни ташишда хизмат қиляпти, учинчидан эса кўча ва йўлларда кўплаб йўл транспорт ҳодисаларини келтириб чиқаряпти. Рўй бераётган бахтсиз ҳодисалар туфайли юзлаб транспорт воситалари ишдан чиқаяпти, минглаб кишилар, айниқса, болалар ҳаётдан бевақт кўз юмяпти ёки бир умрга майиб, мажруҳ бўлиб қолмоқда.

Болалар ўртасида содир бўлаётган йўл – транспорт ҳодисаларининг аксарият қисми уларнинг йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмасликлари: йўлларда юриш, йўлни кесиб ўтиш, яқинлашиб келаётган транспорт воситаларини ўтказиб юбориш, жамоат транспортларини кутиш ва уларга чиқиб тушиш, велосипед ҳайдаш қоидаларини бузишлари туфайли рўй бермоқда. Шунингдек, қишлоқ ва шаҳарларда ёш болаларнинг ота – оналари назоратидан четда қолиб кўчаларда ўйнашлари, ўтиб бораётган транспорт воситаларига осилишлари, эгасиз турган автомобиль ва тракторларга рухсатсиз чиқиб қалтис ҳаракат билан уни юргизиб юборишлари ёки машина тагида ўйнашлари, уйдан кўчага тўсатдан қувлашиб чиқишлари, бирор

тўсиқ ёки дарахт орқасидан бирданига югуриб чиқиб йўлда пайдо бўлишлари сабабли ҳам йўл – транспорт ҳодисалари тез –тез такрорланиб турибди.

Йўл - транспорт ҳодисаларининг олдини олишнинг бирдан- бир йўли мактаб, оила ва кенг жамоатчилик иштирокида болаларда юксак ахлоқийлик, интизомлилик фазилатларини шакллантириш, уларга йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилииш, ўзи ва ўзгалар ҳаётини сақлашга, Давлат ва халқ мулки бўлган транспорт воситаларини эҳтиёткорлик билан асраш зарурлигини тушунтиришдир.

Ўқувчи ҳар куни уйдан мактабга, дарс тугагач мактабдан уйга қайтади. Ана шу уй билан мактаб орсидаги масофа ёки йўл ўқувчининг якка тартибда ҳаракат қилувчи кундалик маршрути дейилади. Ҳар бир ўқувчининг кундалик

ҳаракат маршрути схемаси синф раҳбари ва ота- онаси томонидан тасдиқланади. Ўқувчи бу схемани кундалик дафтарининг биринчи саҳифасида олиб юради.

Бошланғич синфларда йўл ҳаракати қоидалари она тили, мусиқа, тасвирий санъат, меҳнат дарсларида тушунтириш ишлари олиб борилади.

Бизнинг мактабимизда таълим – тарбия олаётган болалар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида мактаб маъмурияти йўлнинг қатнов қисмини кесиб ўтишда транспорт воситаларини тўхтатиб болаларни йўлдан ўтказиб қўйиш ишларини амалга оширди.

Болалар бизнинг келажагимиз. Шундай экан, уларнинг ҳаётини асраш ҳаммамизнинг бурчимиздир.

Материалды Word форматында жүктеп аласыз
Тарифке кіреді
0 ұстаз жүктеп алған
21.12.2017
452
Бұл материалды қолданушы жариялаған. UstazTilegi материалдың мазмұны мен авторлық құқықтарына жауап бермейді. Авторлық құқық бұзылған жағдайда шағым қалдыра аласыз
"Ұстаз" платформасында тіркелген пәндік олимпиадалар
Аттестацияға жарамды екенін көру үшін "Ұстаз" платформасында "Жарыстар, олимпиадалар тізімінен "Ustaz tilegi" деп іздесеңіз шығады
Қазақстандағы ең үлкен материалдар базасынан іздеу
Сіз үшін 400 000 ұстаздардың еңбегі мен тәжірибесін біріктіріп, ең үлкен материалдар базасын жасадық. Төменде керек материалды іздеп, жүктеп алып сабағыңызға қолдана аласыз
Осы тақырыпта
көрнекілік керек па?
10 000 астам көрнекіліктерді жинап қойдық.
Көрнекілік бөліміне өтіп тақырыбын жазып жүктеп алыңыз!
Министірлікпен келісілген Аттестацияға жарамды курстар тізімі