Дидактик ўйинларнинг турлари ва ўтказиш йўллари
Таълим ва тараққиёт
Ҳозирги давр республикамиз ижтимоий ҳаётидаги туб ижобий ўзгаришлар
бошланғич синфлар она тили таълимини олдига муҳим талаблар
қўймоқда. Машғулотларни педагогик технологиялар асосида қуриш,
давлат таълим стандартлари талабларини бажариш, болаларнинг фикрлаш
даражасини мунтазам равишда ўстириб бориш, уқувчиларнинг нутқий ва
имловий саводхонлигини тўла таъминлаш ана шу талаблар сирасига
киради.
Она
тили ўқитиш методикасида ўқувчиларнинг саводини чиқариш, грамматик
тушунчаларини шакллантириш, уларнинг нутқий ва имловий
саводхонлигини оширишда қўлланадиган усуллар, машқлар вариантлари
кўп. Фонетик, грамматик, орфографик тушунчаларни мустаҳкамлаш,
нутқий малакани мукаммал шакллантиришда методика фанидан
белгиланган машқлар қаторида таълимий ўйинлар ҳам муҳим ўрин
тутади. Таълимий ўйинларни бошқа машқ турларидан фарқи шуки, бунда
бир тамондан, ўқувчиларнинг зерикиши, чарчоғига барҳам берилса,
иккинчидан тамондан, болаларнинг фикрлаш жараёни тезлашади, муайян
белгиланган малакаларнинг муфассал шаклланиши осонлашади.
Маълумки ўқувчи қанча ёш бўлса, дарсларда қўлланадиган қизиқарли
ўйин элементлари шунчалик кўп бўлиши лозим. Чунки дарсда
қўлланадиган дидактик ўйин, бир тамондан, айрим болалар табиатига
хос бўлган қизиқувчанлик, шўхлик каби хусусиятларига мувофиқ келса,
иккинчи тамондан, баъзи болалардаги одамовилик, индамаслик,
уятчанлик каби жиҳатларини бартараф этиб боради.
Демак, ўйин жараёни ўқувчи психологиясида кескин ўзгаришлар ясайди.
Ўйин давомида ўқувчи мавҳум грамматик-орфограк тушунчалар моҳиятини
англай бошлайди, унинг хотирасида кўпгина сўзлар учун умумий бўлган
белгилар ўрин ола бошлайди, оғзаки ва ёзма нутқидаги орфоэпик –
орфографик тушунчалар моҳиятини англай бошлайди, ёзма нутқидаги
орфоэпик – орфографик нуқсонлар камаяди.
Таълимий ўйинлар синф жамоасининг эркин тутишларини таъминлайди,
дарснинг самарадорлиги ортади. Ўйинда кўпчилик ўқувчиларнинг фаол
иштироки таъминланиб, рейтинг балларини қўйиб бориш имконияти
туғилади.
Ўйинларнинг яна бир диққатга сазовор жойи шундаки, синфда иноқлик,
шиддат ҳукм суради. Ўқувчилар бир-бирларига ёрдам бергилари келиб,
синф жамоасининг жипслиги янада ортади.
Она
тили мазмунига кўра таълимий ўйинлар қуйидагича тасниф
қилинади:
фонетик – график ўйинлар
сўз
ясалиши бўйича ўйинлар
грамматик ўйинлар
орфографик ўйинлар
нутқ
ўстириш тусидаги ўйинлар. Таълимий ўйинлар ўтказилиш характерига
кўра қуйидаги турларга ажралади:
оғзаки ўйинлар
индамас ўйинлар
ёзма
ўйинлар таълимий ўйинлар ташкил қилиниши бўйича қуйидаги турларга
ажралади:
гурухлараро мусобақа тарзидаги ўйинлар
тарқатма материаллар ёрдамида ўтказиладиган ўйинлар
қўл
бармоқлари ёрдамида ўтказиладиган ўйинлар она тилидан таълимий
ўйинлар, шунингдек, шеър, эртак, ҳикоя, топишмоқ, тез айтишлардан,
турли ребус ва бошқотирма жадвалларидан ҳам унумли фойдаланиш
мумкин. Ўйинни ташкил қилишда ўқитувчи қуйидаги тамойилларга амал
қилиши лозим:- ўйин қизиқарли, содда, тушунарли, аниқ бўлсин;- ўйин
мавзуга мос, чуқур мазмунли бўлсин;
-
ўйинда иложи борича кўпроқ ўқувчи иштирок этсин;
-
ўйинда қизиқарли нарсалар кўп бўлсин;
-
ўйинни ўтказилиш муддати, тартиби аниқ бўлсин;
-
ўйин ўқувчиларни муайян кўникмалари ва малакаларини
шакллантирсин;
-
ўйин ғолиблари рағбатлантириб борилсин.Ўқитувчи ўйин турларини
мустаҳкамланаётган мавзуга мувофиқ танлаб, белгиланган ўйин турига
мос шаклни тузиб, ўйин тартибини аниқ белгилаб олиши лозим. Ўйин
учун керакли материал эса имло луғати, ўқиш китоби, болалар
журнали, турли бадиий асарлар тўпламларидан олинади.
Материални ўйин шаклига солишда қуйидаги шартларга риоя қилиш
лозим:
-
ўйин материалида мавзуга оид мисол иложиборичакўп бўлсин;
-
материал ва ўйин шакли ўқувчи ёшига мос, тушунарли, содда ва
қизиқарли бўлсин;
-
ўйин шакли ва материал ҳажми дарс структурасига мувофиқ бўлсин;
-
материал ва ўйин шакли ўқувчи нутқини ўстириш, имловий
саводхонлигини ошириш имконгиятини берсин;
-
материал ва ўйин шакли ўқувчи ақлий фаоллигини яхшиласин;
-
материал ва ўйин шакли ўқувчи дунёқарашини ўстирсин, тарбиявий
элементларга бой бўлсин.Бошланғич синф она тили дастуридаги ҳар бир
мавзу бўйича муайян шаклдаги таълимий ўйинни ташкил қилиш мумкин.
Ўқитувчи, аввало, таълимий ўйиннинг таълим-тарбиявий мақсадини
белгилаб, ўйинга керакли материални тайёрлаб ўқувчиларга таълимий
ўйинни ўтказиш тартибини аниқ тушунтириб бериши, ўйинни ўзи
бошқариб бориши, ўқувчиларниинг хатоларини йўл-йўлакай тузатиб
бориши зарур. Ўйин охирида тегишли хулосалар чиқарилиб, баллар
эълон қилинади.