400 000+ дайын материалды шексіз жүктеңіз
ҚМЖ, БЖБ, ТЖБ, презентациялар, көрнекіліктер және авторлық материалдар - 690 тг-ден бастап
Тақырып бойынша 11 материал табылды

«ХУШ КЕЛДИНГ ЭЛИМГА НАВРЎЗИ ОЛАМ» БАЙРАМИ СЦЕНАРИЙСИ

Материал туралы қысқаша түсінік
-“Наврўз” форсча сўз бўлиб, “Янги кун” деган маънони англатади. Шарқ халқлари томонидан йилнинг 21-март куни –кеча ва кундуз тенглашган кун янги йил, Наврўз байрами сифатида кенг нишонланади. У деҳқонлар учун экин-текин ишларини бошланиш палласига тўғри келади. Буюк мутафаккир бобомиз Алишер Навоий бу кунни шундай таърифлайди: Васли аро кўрдим, тенг эмиш бўйи-ю сочи, Тун-кун экан, зоҳир ўлур бўлди чу Наврўз!
Материалдың қысқаша нұсқасы

«ХУШ КЕЛДИНГ ЭЛИМГА НАВРЎЗИ ОЛАМ» БАЙРАМИ

СЦЕНАРИЙСИ

Наврўз байрами ўтказиладитан жой анъанага хос безатилади.

Тадбирни ўтказиш учун мевали ёки манзарали дарахтлар бор жой танланганлиги даврага янада кўрк бағишлайди.

«Наврўз — осойишталик рамзи!, «Истиқлол Наврўзи-бахту-иқболим!, «Ассалом, Наврўзим, сен ризқу-рўзим!»

1-бошловчи :

Бу кун муборак тонг, Наврўзи айём,

Бу кун эзгуликка чулғанар олам,

Бу кун ҳаяжонда, севинчда юрак,

Эй, азиз дўстларим, Наврўз муборак!

2-бошловчи:

Юртим, илҳомима сарчашма ўзинг,

Бирдек азиз менга ёзинг ҳам кузинг,

Бу кун баҳорингга шеър айтмоқчиман,

Ватаним, муборак бўлсин Наврўзинг!.


1-бошловчи:

Бугун шодиёна Наврўзи олам,

Орзиқиб кутилган Навбаҳор тўйи!

Ассалом янги йил, ассалом байрам!

Сенга аталгуси юраклар куйи.

2-бошловчи:

Юракларга солиб ҳаяжон,

Эшик қоқар биз кутган меҳмон.

Елкасида байрам либоси,

Қўлларида очил дастурхон.

Дала-даштга бағишлаб чирой,

Юртга келди яна кўкламой

2-бошловчи:

Жилоланар тоғлар қояси,

Кетиб қишнинг кўлка сояси,

Ҳар фаслнинг бор ниҳояси,

Ниш уради ниҳол ғунчаси,

Ўлкам узра хуш келдинг, Наврўз


1-бошловчи:

Кўринади кўкда камалак,

Бўртиб чиқар яна толбаргак,

Байрам таомидир тотли сумалак,

Дилимизда кўп орзу-тилак,

Ўлкам узра хуш келдинг, Наврўз

1-бошловчи:

— Ассалому-алайкум, ҳурматли меҳмонлар! Азиз устозлар, муҳтарама онахонлар! Аввало сизларни Наврўз – янги йил, янги кун билаи муборакбод этамиз. Барчангизнинг оилангизга тинчлик-хотиржамлик, ризқ-рўз, барака, ишларингизга унум тилаймиз!

2-бошловчи:

— Ассалому-алайкум, қадрли устозлар, мунис ва мўьтабар дўстлар, азиз тенгдошлар! Мана, ўлкамизга ўз сепини ёйиб Баҳор байрами Наврўзи айём кириб келмоқда. Наврўз – бу қутлуғ калом, муқаддас сўз! Ота-боболаримиздан қолган қадимий байрам.

1-бошловчи:

— Наврўз — бу яшариш, покланиш, уйғониш ва яхшилик олами!

Наврўз – бу меҳр-муҳаббат, оқибат, ўзликни, ўз қадриятларни англаш ва янгиланиш онидир.

1-бошловчи: -“Наврўз” форсча сўз бўлиб, “Янги кун” деган маънони англатади. Шарқ халқлари томонидан йилнинг 21-март куни –кеча ва кундуз тенглашган кун янги йил, Наврўз байрами сифатида кенг нишонланади. У деҳқонлар учун экин-текин ишларини бошланиш палласига тўғри келади. Буюк мутафаккир бобомиз Алишер Навоий бу кунни шундай таърифлайди:

Васли аро кўрдим, тенг эмиш бўйи-ю сочи,

Тун-кун экан, зоҳир ўлур бўлди чу Наврўз!


2-бошловчи:

— Маълумки, юртимиз байрамларга бой, аммо, мана шу гўзал ва бетакрор байрамлар орасида Наврўз айёми ўзининг кўрку таровати ва маъно-мазмуни билан ажралиб туради. Шунингдек, Наврўз меҳнат ва бунёдкорлик фасли, ғалвир сувдан кўтариладиган, йил давомида қилинган ишларни сарҳисоб қиладиган ва янги режалар тузадиган палладир.

2-бошловчи болаларга қараб:-Болалар айтингчи, даврамизга ким етишмаяпти? (болалар жавоби:)-Баҳорой етишмаяпти.

Келинглар, Баҳоройни кутиб оламиз! (Баҳор киймида Турсунова Дилбар Зиёданинг “Баҳор” қўшиғини фанограмма ижросида куйлаб киради).

Баҳорой:-Ассалому алайкум азиз болажонлар! Мен яна сизнинг ҳузурингизга ошиқиб келдим. Ҳамма дов-дарахтларга гуллардан маржонлар тақиб ясантириб, келдим! (Баҳорой ўз шеърини айтади. Ундан сўнг Баҳорой 2-гуруҳ қизлари билан “Попури” га рақсга тушади).

Рақсдан сўнг Баҳорой саҳнадан қизлар билан биргаликда таъзим бериб чиқиб кетади.


1-бошловчи:

— Дарҳақиқат, Руфина эндиги навбатни тарбиявий соатни очиш учун Мактабимиз тарбиявий ишлар буйича урин босариАдилметов Собир акага берсак.

2-бошловчи:

Рахмат сизга хам яхши тилаклар йулдош булсин. Эндиги навбатимиз бахор байрамига аталган шеърларга, мархамат тинглаб тамоша қилинглар.

1-бошловчи: Рахмат чиройли шеърлар учун, эндиги навбат Навруз байрами хақида малумотлар.

Бойчечак чиқибди, бугун Наврўз экан,

Ҳамма бир-бирига ширин сўз экан.

Олам ҳам баробар кеча кундуз экан,

Бойчечак чиқибди, бугун Наврўз экан.

2-бошловчи:

Созанда, чал созингни, даврада дилдор ўйнасин,

Қўшиғинг айт, муғанний даврада алёр янграсин.

(Навбат таниқли санъаткорларимиз томонидан куй ва қўшикда берилади.)

Шундан сўнг магнит тасмасига ёзиб олинган «Ялла» ансамбли томонидан ижро этилган «Сумалак» қўшиғи остида тайёр сумалаклар дастурхонга тортилади.

1 -бошловчи:

Сумалак тортилар насиба бўлиб,

Ариқда сув оқар бўтана, тўлиб,

Баҳорой келмоқда шодиёна кулиб,

Янги кун келмокда, келмоқда Наврўз.

2-бошловчи:

— Мана, дастурхонимизга Наврўзнинг шоҳ таомлари ҳисобланган сумалак ҳам тортилди. Маълумки, сумалак Наврўз таомлари орасида алоҳида тарихга ва ўринга эга. Чунки, сумалак тайёрлаш ҳам ўзига хос саънатни талаб қилади. Уни бугун бизга кечаси билан сумалак тайёрлаб, тортиқ этганлар яхши билишади. Бу таом аждодларимиздан бизга қадимий мерос ва анъана бўлиб, ўзининг шифобахшлиги билан аҳамиятлидир.

Шоирларимиз айтганидек,

Сумалагим тарихи зўр бу – «Си-малак»,

Ковлар экан ғайбдан келган ўттиз малак.

Ниятларинг ижоб бўлар айтсанг тилак —

Момом айтган пок ниятни соғинганман.

1-бошловчи:

— Эндиги навбат сахна куринишига

2-бошловчи:

— Мана, муҳтарам меҳмонлар, даврамиз жуда қизғин ўтаяпти.

Курашса кураги ерга тегмаган,

Ул мағрур бўйини ҳеч ким эгмаган,

Ҳали уни ҳеч ким жангда енгмаган,

Ўзбек полвони у, ўзбек полвони.

Ушбу байрам даврасига янада файз киритиш учун навбатни 8-«Б» синф укувчи полвонларига. Кураги ҳали ер кўрмаган бу полвонлар ўз шаънларини ҳимояқиладилар. Марҳамат даврага.

1-бошловчи:

— Ҳозирги навбатни яна бир қизиқарли ўйинга берамиз. Бу ўйиннинг номи «Қошиқда сув ташиб, қудуқни тўлдириш» дейилади. Аммо бизнингқатнашчиларимиз қошиқда сув ташиб стаканни тўлдирса хам катта гап.

Қани қарсаклар! Биз уларни қўллаб турамиз, улар эса ўз синифларининг шаънини ҳимоя киладилар.

2-бошловчи:

Бу яшил оламга ўзинг бер тўзим,

Шафтоли гулидай ёришар юзим.

Оқ бодом гулини ўпганинг ростми?

Келганлигинг чинми, қадим Наврўзим?!.

Эндиги навбат кизларимиз иштирокида рақс

1-бошловчи:

Қизғалдоқ баргидек учар дилдан ғам,

Тошқинлар киради қалбимга маним

Баҳоринг муборак бўлсин ушбу дам,

Менинг Қозоғистон — дилбар Ватаним!..

2-бошловчи:

— Муҳтарам меҳмонлар! Эндиги навбатни арқон тортиш мусобақасига берсак.

Марҳамат, талабгорлар, йигитман деган, юрагида ўти бор мардларни таклиф киламиз. (Арқон тортиш мусобақаси).

1-бошловчи:

— Навбат муҳтарам санъаткорларимизга.

Мана хурматли устозлар, ота-оналар, билимга чанқоқ уқувчилар, бугинги Навруз байрамига аталган тарбиявий соатимиз нихоясига етмоқда. Тарбиявий соатимизни якунлаш учун суз навбатини мактабимиз тарбиявий ишлар буйича директор уринбосари Собиржон ака Адилметовга суз берсак.

Рахмат сизга хам яхши тилаклар йулдош булсин. Рахмат келганинглар учун. Хайр соғ-саломатликда куришгунча.






Материалды Word форматында жүктеп аласыз
Тарифке кіреді
5 ұстаз жүктеп алған
05.03.2019
6264
Бұл материалды қолданушы жариялаған. UstazTilegi материалдың мазмұны мен авторлық құқықтарына жауап бермейді. Авторлық құқық бұзылған жағдайда шағым қалдыра аласыз
"Ұстаз" платформасында тіркелген пәндік олимпиадалар
Аттестацияға жарамды екенін көру үшін "Ұстаз" платформасында "Жарыстар, олимпиадалар тізімінен "Ustaz tilegi" деп іздесеңіз шығады
Қазақстандағы ең үлкен материалдар базасынан іздеу
Сіз үшін 400 000 ұстаздардың еңбегі мен тәжірибесін біріктіріп, ең үлкен материалдар базасын жасадық. Төменде керек материалды іздеп, жүктеп алып сабағыңызға қолдана аласыз
Осы тақырыпта
көрнекілік керек па?
10 000 астам көрнекіліктерді жинап қойдық.
Көрнекілік бөліміне өтіп тақырыбын жазып жүктеп алыңыз!
Министірлікпен келісілген Аттестацияға жарамды курстар тізімі