Материалдар / Информатика "Билимдонлар беллашади" 6 синф

Информатика "Билимдонлар беллашади" 6 синф

Материал туралы қысқаша түсінік
Информатика сабактан тыс уакытта
Авторы:
Автор материалды ақылы түрде жариялады. Сатылымнан түскен қаражат авторға автоматты түрде аударылады. Толығырақ
13 Ақпан 2021
627
0 рет жүктелген
770 ₸
Бүгін алсаңыз
+39 бонус
беріледі
Бұл не?
Бүгін алсаңыз +39 бонус беріледі Бұл не?
Тегін турнир Мұғалімдер мен Тәрбиешілерге
Дипломдар мен сертификаттарды алып үлгеріңіз!
Бұл бетте материалдың қысқаша нұсқасы ұсынылған. Материалдың толық нұсқасын жүктеп алып, көруге болады
logo

Материалдың толық нұсқасын
жүктеп алып көруге болады


Информатика Билимдони” мусобақаси


Хар бир мусулмон сўзин ассаломдан бошлайди

Ушбу калом бизларни хак йўлларга чорлайди.

Шу туфайли таъзимла деймиз салом ассалом

Қалбингизда бир умр мухр бўлсин бу калом.


Ассалому алайкум азиз ва мехрибон устозлар, ўқувчилар. Бугун биз сизларни 8 синфлараро ўтказилаётган савол – жавоб ва беллашув кечамизни мароқ билан кўришга таклиф этамиз. Бу кун нафақат ўқувчиларимиз, балки ўқитувчиларимиз учун хам хаяжонли кундир. Негаки ўқувчиларимиз олган билимларини, зукколикларини, билимдонликларини бу кун намойиш килишадилар.

Хозир биз сизларни гурух аъзоларининг жавобларини бахолаш учун ташриф буюрган хайат аъзолари ва мехмонлар билан таништирамиз.


Бошловчи:

Хайат аъзоларига ушбу сўзимиз

Кузатинг ва тингланг хар бир сўзимиз

Барча чиқишларни айлангиз рақам

Хаммага тенг қаранг, бўлинг зўр хакам


Бошловчи:

Томошабин дўстлар, бўлманг бетараф

Бахода ютганларга тиланг шон-шараф

Уларни олқишланг урингиз қарсак

Кеча хеч қизимас, ўтса беқарсак.


Мана энди даврамизга қатнашувчиларимизни таклиф этамиз.


Биринчи гурухимиз “Windows” ва иккинчи гурухимиз “Топқирлар”. Шартларимиз қуйидагича:

  1. Таништириш

  2. Қизиқарли жумбоқлар

  3. Сўз ўйини

  4. Рассомлар беллашади

  5. Анаграмма

  6. Диктант

  7. Сехрли сонлар

  8. Пантомима

  9. Кроссворд

Мархамат энди биринчи шартимизга кўра гурухлар ўзларини таништирсалар.


I гурух

Бу кун билимни чархлаб беллашувга отландик

Илғор билимдонлар деб каминалар сайландик.

Етти нафар ўғил-қиз қўлни бериб қўларга

Билимларни билмоққа дадил, тезкор чоғландик.


II гурух

Ассаломдан бошлаб биз

Беллашувни бошлаймиз

Гурухларнинг иккисига

Омад тилаб қоламиз.


Гурухумизда йиғилган дўстлар

Номи бўлур зукколар

Ассаломлар ила биз

Таништирув бошлаймиз.


Гурух аъзолари билан танишиб олдик. Рахмат икки гурух аъзоларига хам.

Биринчи шартимизни бошласак бўлади.

Билимдонларимиз тўғрисида озгина бўлсада маълумотга эга бўлдик.

Энди энг хаяжонли онлар, шартларимизга хам вақт етди.


Бошловчи:

Дўстлар, фикримизга етишди фурсат.

Кечани очишга этингиз рухсат.

Maъсулият юкин зиммага ортиб

Кўзимиз олдида улар бошлар бахс.

Гохо шеър айтиб, гохо тушиб рақс,

Улар харакатин сизлар кузатинг,

Гар xaто қилишса айтинг, тузатинг.


Иккинчи шартимизга кўра мен сизларга қизиқарли топишмоқларни ўқийман, эътибор билан тингланг.

Компьютернинг асосий

Қурулмаси мана мен

Берилган ахборотни

Ёритиб бераман мен.

Монитор


Юздан ортиқ тугмани

Мен бошқариб тураман

Харф ва белгилардан

Гаплар хосил қиламан.

Клавиатура


Тахта устида тугмалар,

Катта кичик харфлар.

Хатто бордир белгилар

Бу нима топинг дўстлар? (клавиатура)


Маълумотни ёзамиз

Турли безак берамиз

Тайёр бўлган хужжатни

Қандай қўлга оламиз? (принтер)


Катта кичик хажмда ман

Ахборотни сақлайман

Топинг мени дўстларим

Қандай номга эгаман? (дискета)


Столда бир сандиқча

Сандиқчада ойнача

Ахбороту мўжизани

Ёритиб берар бизга.

Қани дўстлар топингчи

У қандай номга эга? (монитор)


Гиламчада ўтирар

Кичкина бир хайвонча

Сизга ёрдамчи бўлар

Гох тинчланар, гох айланар

Қани буни ким топар? (маус)


Мўжиза бир чемодан

Тугма, чироқ ва чўнтак

Унда мужассам

Ёниб турар бир кўзи

Агар хафа қилсангиз

Ёнади қизил кўзи (системный блок)


Учинчи шартимизга кўра икки гурух аъзолари иштирокида сўз ясаш ўйинини ўтказамиз. “Қозоғистонликларим

Мархамат қайси гурух энг кўп сўзларни ясайди. Сизга фақат бир дақиқагина вақт берамиз. Демак вақт кетди.


Бошловчи:

Жуда хам яхши харфлардан сўзларни ясашга жуда уста экансиз. Демак:

Тўртинчи шартимиз Paint дастурида ким чиройли расм чизар экан. Бунда сиз гурухингиздан бир иштирокчини танлайсиз. Тўртбурчак ва айланадан фойдаланиб расм чизинг. Иштирокчимиз тайёр бўлса бошладик.

Бешинчи шартимиз Анаграмма деб номланган. Бунда сиз доскада ёзилган ўрни алмашган харфларни тўғри жойлаштирсангиз информатика терминлари келиб чиқади.

Олтинчи шартимизга кўра биз хозир Word дастурида диктан ёзамиз ва уни форматлаймиз яъни безаймиз. Демак бошладик.

Компьютердан фойдаланувчи кўпинча у ёки бу ҳужжатлар - хатлар, мақолалар, хизмат ёзувлари, ҳисоботлар ва бошқа материалларини тайёрлаш заруриятига дуч келади. Ҳужжатларни юқори сифатда босиб чиқарилишини таъминлаш ёки катта ҳажмдаги мураккаб ҳужжатлар, журналлар ёки китобларни тайёрлаш учун фойдаланувчига Microsoft Word матн мухаррири дастурларидан фойдаланиш қулайдир.


Еттинчи шартимиз сонлар тартибини топиш. Бунда расмга сонларни аралаштириб ёзилган ўша рақамлар кетма-кетлигини топиш. 1 минут ичида нечта сонлар кетма-кетлигини топа олади. сонларни тартиб билан санашингизни томоша қиламиз. Бунда қайси гурух ғолиб бўлар экан. Шартимизга кўра сиз манабу расмдаги ёзилган сонларни тартиб билан бир дақиқа ичида қанчагача санашга улгурар экансиз.


Пантомима бу шартимизда сиз берилган сўзни гурухингизга сўзсиз яъни харакатлар билан тушунтиришингиз керак ва 2 дақиқа берилади. Сизга қуйидаги сўзлар берилган


Принтер

Системали блок

Microsoft Word

Сохранить

Модем

Маус

Печать

Сканер

Ноутбук

Открыть

Microsoft Excel

Колонки

Диск

Клавиатура


Кроссворд. Бунда сиз Excel дастурида ячейкаларни номини яхши билсангиз бу кроссвордни бир зумда топиб оласизлар. Барчангларга омад тилайман.

Мана 9 та шартимиз хам ортда қолди. Энди энг хаяжонли он энг билимдон гурухни аниқлаш қолди холос. 

Нима бўлганда хам кайфиятни тушурманг. Чунки билимдонлар даврасида бўлишнинг ўзи бир бахт. Энг билимдон бўлиш нур устига аъло нур. Хозир натижаларни аниқлаш учун сўзни азиз хакамларга берсак. Улар бизга бугуннинг ғолибини “Энг билимдон” гурухни аниқлаб берадилар.


Мархамат! 


Хар бир сўзнинг бордир охири

Хар бир амал топади якун

Энг билимдонни билдик ахири

Хар бир билимдон бўлди мамнун.


Хеч чўктирманг қалбларни зинхор

Қалбингизда гулласин бахор

Бундай кунлар барчага насиб

Айласин, кувнайлик такрор ва такрор.


Томошабинлар ва иштирокчиларимизга катта рахмат. Яна билимдонлар майдонида учрашгунча. Хайр ва омон бўлинг азизлар.









Ресми байқаулар тізімі
Республикалық байқауларға қатысып жарамды дипломдар алып санатыңызды көтеріңіз!
Осы аптаның ең үздік материалдары
Педагогтардың біліктілігін арттыру курстары
Аттестацияда (ПББ) 100% келетін
тақырыптармен дайындаймыз
Аттестацияда (ПББ) келетін тақырыптар бойынша жасалған тесттермен дайындалып, бізбен бірге тестілеуден оңай өтесіз
Өткен жылы бізбен дайындалған ұстаздар 50/50 жинап рекорд жасады
Толығырақ