|
Дарснинг кириш қисми
5 дақиқа
|
Саломлашади Яхши кайфият ҳосил қилиш учун “Дўстлик
давраси” ҳосил қилади. Гуруҳларга бириктиради.
"Ягона тарбия" қадриятлари
Шоирнинг ижоди орқали миллий ва маънавий қадриятлар –
туғилган юртга муҳаббат, ватанпарварлик, меросга эҳтиром каби
тушунчаларни таъкидлаш. "Бирлик ва
хамжихатликда ишлаш"
Уйга вазифани текширади. Ўтган дарсни мустаҳкамлаш
учун саволлар беради ва билимларини мустаҳкамлайди.
|
«Дўстлик давраси” ташкил этилади. Ўқувчилар
бир-бирларининг қўлларини ушлаб, тилак билдиришади Синфдаги вазият
яхшиланади ва дарсга ҳозирлик кўрадилар.
Уйга вазифани топширади. Ўтган дарсни мустаҳкамлаш
учун саволларга жавоб беради ва билимларини мустаҳкамлайди.Бунда
Ҳ.Олимжоннинг ҳаёти ва фаолияти ҳамда ижодидан билиб олганларини
гапирадилар.
Дескрипторлар:
-
Шоир ҳакида маълумотга эга.
-
Ҳ.Олимжон каламига мансуб бўлган шеърларни
билади.
3.Шоир ижодидан
парчани ёдга айта олади
|
Қолиплаштирувчи баҳолаш
Перо усули орқали ўз-ўзини баҳолаш (Умумий 10
балл)
2 балл
|


https://wordwall.net/ru/resource/85664631
|
|
|
Дарснинг асосий қисми
20 дақиқа
5 дақиқа
5 дақиқа
|
Янги мавзу: МИРТЕМИРНИНГ ҲАЁТИ ВА ИЖОДИ.
“БУ – МЕН ТУҒИЛГАН ТУПРОҚ ”
Ҳа, мен туркистонлик,
Туркистонданман,
Олис боболарнинг олтин тупроғи.
Мунглик ва жафокаш бир жаҳонданман,
Жафокаш жаҳоннинг қадим аймоғи.
Ҳа, адабиёт оламида нозик феълли, ҳокисор, содда,
самимий, оддий, саховатпеша, меҳр-оқибатли, ўктам, мағрур, бағри
кенг, баркамол ИНСОН дея замондош ва шогирдларининг ҳурмат ва
эътиборига эришган Миртемир бизнинг
ҳамюртимиз.
Бугунги дарсимизда Она юрт куйчиси – Миртемир ижод
чаманидан гулдаста тайёрлаймиз.
Миртемирнинг таржимаи ҳолини уч абзацга бўлиб, гуруҳ
аъзолари овоз чиқариб ўқишни бошлайди.
Интерактив тахта орқали шоирнинг ўзи ўқиган шеърлари
видеолавҳаси намойиш этилади ва таҳлил қилинади.
Шоир асарларининг ўзига хослиги ҳақида фикр
юритинг.
Топшириқ. Миртемирнинг ҳаёти ва ижодига бўлган
топшириқларни “Кластер” усули орқали тасвирланг
1-гуруҳ – Миртемир ҳаёти ҳақида маълумот
ёзинг
2-гуруҳ – шоир ижодидаги муҳум саналарни
ёзинг
3-гуруҳ – Миртемир ижодидан тўлиқ
маълумотни тўплаштиринг
|
Ўқувчилар иш дафтарларига янги мавзу сарлавҳасини ёзиб
олади. Митемирнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида тайёрланган слайдларни
ҳамда видеолавҳани томоша қиладилар. Дарсликдан шоирнинг ҳаёти ва
фаолияти ҳақидаги маълумотлрани гуруҳлар тақсимлаб олади, якка
тартибда овоз чиқариб ўқий бошлайдилар.
Дескрипторлар:
-
Матн мазмунини
тушунади
-
Матндан зарур маълумотларни танлаб ёзади
-
Матнни қайта ифодалай
олади
Интерактив тахта орқали шоирнинг ўзи ўқиган шеърлари
видеолавҳасини тинглайди ва таҳлил қилишади.
Дескрипторлар
1. Видеолавҳадаги
шеърнинг асосий ғоясини ва мазмунини тушунтириб
беради.
2. Шеърда келтирилган ҳис-туйғуларни
аниқлайди.
3. Муаллифнинг Ватанга ёки инсонларга бўлган
муносабатини тушунтириб беради.
Дескрипторлар
1-гуруҳ – Миртемир ҳаёти ҳақида маълумот
ёзади.
2-гуруҳ – шоир ижодидаги муҳим саналар ҳақида маълумот
ёзади.
3-гуруҳ – Миртемир ижоди ҳақида тўлиқ
маълумот.
|
2 балл
2 балл
4 балл
Гуруҳ аъзоларининг фаол
иштироки.
Топшириқни бажаришдаги
ижодий ёндашув.
Тақдимотдаги равон ва
асосли фикрлар.
Жамоавий ишлашдаги ҳамкорлик.
|
https://drive.google.com/drive/folders/1TCWn3sBHyt8GGWz1fYvi3PT5EZikrAfQ?usp=drive_link
https://drive.google.com/file/d/1iUOxwNnPWF2a5goHZOqKwiGinaS5HvHs/view?usp=drive_link
|
|