жүктеу мүмкіндігіне ие боласыз
Бұл материал сайт қолданушысы жариялаған. Материалдың ішінде жазылған барлық ақпаратқа жауапкершілікті жариялаған қолданушы жауап береді. Ұстаз тілегі тек ақпаратты таратуға қолдау көрсетеді. Егер материал сіздің авторлық құқығыңызды бұзған болса немесе басқа да себептермен сайттан өшіру керек деп ойласаңыз осында жазыңыз
1 жыл бойы шексіз жүктеңіз
Мураккаб тенгламалар тузиш ва ечиш
Математика
Мавзу : Мураккаб тенгламалар тузиш ва ечиш
Синф : 3 – “ ”
Дарс типи: Янги билим берувчи
Дарс усули: Тушунтириш , кўргазмали,
билимларни текшириш , демонстрацион
Дарс мақсади :
а) Илмий мақсад:
1. Мураккаб тенгламалар тузиб , уларни тўғри ечишга
ўргатиш.
2. Уй топшириғини текшириб баҳолаш.
3. Ўтилган дарсларни мустаҳкамлаш ва системага
келтириш.
б) Тарбиявий мақсад:
1. Математика дарсида олган билимларни ҳаётга тадбиқ
эта олишга ўргатиш.
2. Ўқувчиларни тежамкорлик , меҳнатсеварлик руҳида
тарбиялаш. Тез ва чаққон тўғри ҳисоблаш математик
билим ва кўникмаларини ривожлантириш.
3. Катталарга ҳурмат кичикларга иззатда бўлишни
эслатиш.
Дарс жиҳози:
Тарози , тарози тошлари ,геометрик
шакллар , ўқув қуроллари , демонстрацион материаллар ,
Дарснинг бориши :
Ташкилий қисм: Саломлашиш
Ҳар қачонги ассалом
Хосиятли батамом
Мусаффодан мусаффо
Дилга беради шифо
Шунинг учун деймизки
Ассалому алайкум
Уйга вазифани сўраш.Дафтар алмаштириш.
Бугун нечанчи сана ?
27 сонида нечта ўнлик, нечта бирлик бор ?
Сана: 27 февраль
Биз математика дарсларида нималарни ўрганяпмиз?
Тенгламалар деб нимага айтилади?
Диққатингизни мана бу тенгламага қаратаман.
Х + 24 = 50 х + 24 = 30 + 20
Шу тенгламаларни ўхшашлиги ва фарқини айтиш.
Тенгламалар икки хил бўлади.
Содда ва мураккаб тенгламалар.
Янги мавзу баёни.
Мураккаб тенгламалар тузиш ва ечиш.
Стол устидаги тарозини кўрсатиш.
и)
- Бу нима ?
- Нима учун керак ?
- Бу тарозининг паллари .1 – палласига 2 кг + 5 кг
2- палласига Х кг ун ва 2 кг тош қўйдим .
Ун неча кг эканлигини билмаймиз.Шунинг учун Х
деймиз. Энди тенглама тузамиз.
Х + 2 = 2 + 5 - бу мараккаб тенглама.
Х . 5 = 2 . 5 - бу ҳам мураккаб тенглама.
Демек , сонли ифода билан ҳарфий ифоданинг тенглик
билан ифодаланиши мураккаб тенглама дейилади.
Иккала тенгламани ўқитиш.
Х билан 2 нинг йиғиндиси 5 билан 2 йиғиндисига тенг.
Х билан 5 нинг кўпайтмаси 2 билан 5нинг кўпайтмасига
тенг.
Ўхшашлига ва фарқини айтиш. Дарсикдаги
топшириқларни ечиш.
1 – топшириқ.
Х + 2 = 5 + 2 Х . 5 = 2 . 5
Х + 2 = 7 Х . 5 = 10
Х = 7 – 2 Х= 10: 5
Х = 5 Х = 2
5 + 2 = 5 + 2 2 . 5 = 2 . 5
7 = 7 10 = 10
2 – топшириқ.
Сабзи
– 76 кг ?
Пиёз -?кг 2 марта кам
Картошка ? кг
пиёз билан сабзи қанча бўлса шунча
Картошка қанча кг ?
Пиёз неча килограмм ?
76 : 2 = 36 ( кг)
Картошка неча килограмм ?
76 + 36 = 112 (кг)
Ишланган ўқувчи баҳоланади .
3 – Масала
1 стакан шакар
– 200 г
1 стакан буғдой уни- ? 40 г енгил
480 г буғдой уни ? стакан
1 стакан уни неча грамм ?
Бир стакан буғдой уни неча грамм ?
200 – 40 = 160 (г)
2. 480 г буғдой уни неча стакан бўлади ?
480 : 160 = 3 ( стакан)
Ишлаган ўқувчилар баҳолаб борилади.
4 – топшириқ.Тенглама тузиш ва ечиш.
Х – 10 = 36 : 9 Х . 3 = 30 + 21
Дам олиш дақиқаси.Қандай геометрик фигураларни
биласиз?
5 – топшириқ. Дарсликда берилган фигуралар
периметрини турли усулларда топиш.
Периметрни топиш учун нима қиламиз ?
Қўшишни қандай хоссаларини биласиз ?
3 см
2см
Р =
3 + 2 + 2+ 3 =
10(см)
Р = ( 3 + 2 ).2 = 10 (см)
6- топшириқ .Тенгламалар ечиш.
С . 2 = 80 Биринчи кўпайтувчини топиш
80 : а = 20 Бўлувчини топиш
Х : 2 = 40 Бўлинувчини топиш
7 – топшириқ.
13 . 4 = 10 . 4 + 3 . 4=40 + 12 =52
52 : 4 = 40 : 4 + 12 : 4 = 10 + 3 = 13
Дасни мустаҳкамлаш.
Бугунги дарсимизда нималарни ўргандик?
Мураккаб тенгламалар деб нимага айтилади ?
Тенгламалар неча хил бўлади ?
Уй топшириғи.
Х + 2 = 17 + 5 Х . 3 = 3 . 4 Х + 4 = 20 + 8
Дафтар ва кундаликларга ёздириш.
Сонлар қатнашган мақоллар айттириш.
Бирни кесанг, ўнни эк.
Мард бир ўлади, номард минг ўлади.
Бир кун уруш бўлган уйда , қирқ кун барака кетади.
Дарсда актив қатнашган ўқувчиларни рағбатлантириш.
Дарсни якунлаш.

Бұл курс Қазақстан Республикасы Оқу-ағарту министрлігімен келісілген