жүктеу мүмкіндігіне ие боласыз
Бұл материал сайт қолданушысы жариялаған. Материалдың ішінде жазылған барлық ақпаратқа жауапкершілікті жариялаған қолданушы жауап береді. Ұстаз тілегі тек ақпаратты таратуға қолдау көрсетеді. Егер материал сіздің авторлық құқығыңызды бұзған болса немесе басқа да себептермен сайттан өшіру керек деп ойласаңыз осында жазыңыз
1 жыл бойы шексіз жүктеңіз
Рр товуши ва ҳарфи
Фан номи: Савод таълими |
Махмуд Қошғарий номидаги табиий фанлар йўналишидаги мактаб - лицей |
|||||
Узоқ муддатли режанинг бўлими |
Менинг оилам ва дўстларим. |
|||||
Куни: 28.11.2019й |
Ўқитувчи исм - фамилияси: Мурханова Д |
|||||
Синф : 1-В |
Қатнашганлар: Қатнашмаганлар: |
|||||
Мавзу: |
Рр товуши ва ҳарфи
|
|||||
Ўқув жараёнида амалга ошириладиган дарс мақсади: |
1.1.9.2 Сўзни бўғинлардан тузилишини тушуниш ва сўздаги бўғинлар сонини аниқлаш 1.1.1.1 Тинглаш давомида тил бирликларини (сўзлаш, сўз,гап, матн) ажратиш ва матннинг мазмунини тушунтириш 1.1.9.1 Сўздаги товуш турларини (унли ва ундош) ажратиш ва тўғри талаффуз қилиш 1.3.8.1 Ёзиш меъёрига амал қилган ҳолда харф элементларини хуснихат талабларига мос ёзиш. 1.2.1.1 Сўз/ гапларни чизма, жадваллардан фойдаланиб тузиш, ўқиш
|
|||||
Дарс мақсадлари: |
Барча ўқувчилар: Сўздаги товуш турларини (унли ва ундош) товушларга ажрата олади. Бўғинлардан сўз ҳосил қила олади
|
|||||
Ўқувчиларнинг асосий қисми: сўзни бўғинлардан тузилишини тушунади ва сўздаги бўғинлар сонини аниқлай олади. Ёзув меъерига амал қилган ҳолда ҳарф элементларни хуснихат талабига мос ёзади.
|
||||||
Айрим ўқувчилар: Сўзларни бўғинларга ажратади. Чизма,жадваллардан фойдаланиб гап тузади,ўқийди
|
||||||
Баҳолаш мезони |
Сўзни бўғинлардан тузилишини тушуниш ва сўздаги бўғинлар сонини аниқлайди Тинглаш давомида тил бирликларини (сўзлаш, сўз,гап, матн) ажратади ва матннинг мазмунини тушунтиради. Ўқитувчи ёрдамида матн ким ёки нима ҳақида эканлигини аниқлайди. Сўздаги товуш турларин (унли ва ундош) ажратади ва тўғри талаффуз қилади Ёзиш меъёрига амал қилган ҳолда харф элементларини хуснихат талабларига мос ёзади Сўз/ гапларни чизма, жадваллардан фойдаланиб тузади, ўқиди
|
|||||
Луғат бойлиги: |
Фанга оид терминология: дўст Диалог: Сизнинг энг якин дўстингиз ким? |
|||||
Инсоний қадриятларни сингдириш |
« Мангу эл» бу – Умуммиллий бирлик, тинчлик ва тотувлик. |
|||||
Фанлараро боғланиш |
Табиатшунослик, математика, бадиий меҳнат |
|||||
АКТдан фойдаланиш |
Слайд,видеоролик |
|||||
Олдинги дарсда ўзлаштирган малакалар |
Ҳарфларни тўғри талаффуз қилади,товушларни унли ва ундош товушларга ажратади.Сўзлардан гап тузади |
|||||
Режа |
||||||
Дарс вақти |
Режаланган машқлар |
Ресурслар |
||||
Боши 5 – 8 минут |
-саломлашиш; -давоматни аниқлаш;
Болалар,кайфиятимиз кандай? -Зўр Азиз болажонлар! Бугунги дарсимиз ҳар кунги дарслардан ўзгача,бугун дарсимизга меҳмонлар ташриф буюрган.Биз меҳмонларга мана шу кунгача олган билимларимизни ўртага солиб,билимга чанқоқлигимизни кўрсатишимиз керак. -Болалар, ҳозир қайси фасл? -Куз -Қайси фасл яқинлашиб келяпди? -Қиш -Қишда биз қайси байрамларни нишонлаймиз?
Баракалла,яшанг! «Қуёшга ёрдам» Бунда сиз қуёш нурларини беркитиб турган булутларнинг саволларига жавоб беришингиз керак. - -Балли,болажонлар! Мана биз қуёшга ёрдам бердик.Энди бизнинг синфимизда ҳамма вақт қуёш чараклаб туради. Бугунги дарсимизда ҳам Ватанимизда истиқомат қилаетган турли миллат вакилларига мансуб бўлган дўстларимиз бизларга топшириқ йўллабдилар.Шу дўстларимизнинг топшириқларини бажариб, билимга чанқоқ ўқувчилар эканимизни курсатайликчи. Тайермизми? Мана шу кунгача ўтилган ҳарфларни бир такрорлайликчи.
Биринчи топшириқни бизга қозоқ миллатига мансуб булган дўстларимиз йўллабди. Топшириқ «Адашган сеҳрли ҳарфлар» деб аталади. Бу ҳарфлар сеҳрли экан улар ўз уйларини тополмай адашиб қолибди. Уларга ўз уйларини топишда ёрдам берамизми? -Ҳаа. Дескриптор. Билим олувчилар -Ҳарфларни тўгри талаффуз қилади. -ҳарфларни унли ва ундош товушларга ажратади
Офарин, болажонлар. .... ГИ топшириқнинг номи “Ким топқир ” деб номланади. Бунда сўзлар берилган 1гуруҳ билим хуржунига бир бўғинли сўзларни топиб соласиз, 2 гуруҳ икки бўғинли сўзларни, 3гуруҳ эса уч бўғинли сўзларни солади. Қайси гуруҳ куп сўз тўплар экан. Дескриптор. Билим олувчи -сўзларни ўқийди -1гуруҳ бир бўғинли сўзларни билим хуржунига солади. -2гуруҳ икки бўғинли сўзларни билим хуржунига солади. -3гуруҳ уч бўғинли сўзларни билим хуржунига солади.
Офарин,болажонлар! Ҳаммамиз экранга назар соламиз Видеолавҳа -Болалар,нималарни кўрдингиз? Ракета,радио,ручка,робот -Яшанг! Бу сўзларнинг бош ҳарфи қайси товушдан бошланяпти? -Ррҳарфи билан. Офарин,сизга.Демак,бугунги сизлар билан ўтадиган янги мавзуимиз Рр товуши ва ҳарфи
Мақсад: Рр ҳарфи билан танишиш, р товушини тўғри талаффуз қилиш,Рр ҳарфини хуснихат талабига мос ёзиш....Р товуши қатнашган сўзларни топиш,бўғинга бўлиш ва ҳаказо Демак,Рр ҳарфи ундош товуш у сўзнинг бошида ,охирида ёки ўртасида келиши мумкин
|
Слайд
Қуёш,булут слайд
Ҳарфлар
уйча
Хуржун Сўзлар
видеолавҳа
Рр ҳарфи
Расмлар Арра,арча,ранда, Румол, ракета,радио.... |
||||
Ў
топшириқнинг номи «Кимнинг хати чиройли» деб номланади Р ҳарфининг ёзилишини тушунтириш... Р ҳарфини аввал ҳавода ёзиб оламиз. Кейин 1гурух жуфт ҳолда кумга, 2гуруҳ ипда, 3гуруҳ эса пластилин ёрдамида Р ҳарфини ёзамиз. Дафтар билан иш
Китоб билан иш. Ра Ран-да Ак-ром Ро ром Қур-бон 15 – 20 – минут Рў рў-мол Ўт-кир
Кейинги топшириғимиз ЖИ « Билимдон жуфтлик».деб номланади. Бу топшириқни бизга тожик миллатига мансуб бўлган дўстларимиз беряпти.
-Яшанг билимдонларим!
ҚБ топшириқ 1.1.9.1 Сўздаги товуш турларини (унли ва ундош) ажратиш ва тўғри талаффуз қилиш Бу топшириқни бизга грузин миллатига мансуб бўлган дўстларимиз йўллабди. Бу Топшириқ ЯИ . «Билимингни сина» деб номланади . Бунда сизларга карточка тарқатаман, унда берилан сўзни ўқийсиз,ва ҳарфларни унли ва ундош товушларга ажратасиз Бўш катакчаларни ўзига тегишли ранглар билан бўяйсиз. Критерий: -Сўзларни ўқиш; -товушларни унли ва ундошга ажратиш; -бўш катакчаларни ўзига тегишли ранг билан бўяш. Дескриптор: -сўзларни ўқийди. - Унли ва ундош товушларга ажратади. -Бўш катакчаларни узига тегишли ранг билан бўяйди. Балли,баракалла! Сунги топшириғимизни бизга меҳмонга келган дўстларимиз биргаликда беряпти. Тингланг.Аудио эшиттириш. Демак, болажонлар Қозогистон Республикасида қандай миллатлар яшар экан. Рус,қозоқ,ўзбек,қирғиз,тожик,озарбайжон ва бошқа 130дан ошиқ миллатлар аҳил иноқ яшашади. Офарин, менинг билимдон болажонларим! Сизлардан мен ҳам,бугунги Меҳмонлар ҳам бизнинг дўстларимиз ҳам жуда миннатдор. Сиз бугунги дарсда фаол қатнашдингиз
|
Дарслик
Видео ва аудио эшиттириш
Дафтар
дарслик
аудио
Рангли расмлар Бугинлар
Расмлар,елим
Рангли қалам карточка |
|||||
Якуни
|
.Бугун дарсда нималарни ўргандингизлар? Бугунги дарсимизда сизга купроқ нима ёқди? “Очиқ микрофон”
Баракалла, болалар мен сизлардан жудаям хурсандман.
|
Микрафон
Юлдузчалар, мовий осмон расми
|
||||
Қўшимча ахборот. 3 минут |
||||||
Саралаш - Сиз қўшимча ёрдам кўрсатишни қандай режалайсиз?, Қобилияти юқори ўқувчиларга топшириқларни қандай мураккаблаштиришни режалаштирдингиз? Қўйилган баҳоларни изоҳлайди. |
Баҳолаш. Ўқувчиларнинг ўрганларини текширишни режалаштириш
Юлдузчалар оркали
Қайта боғланиш: |
Фанлараро боғланиш Математика, табиатшунослик, Бадиий мехнат
Хавфсизлик ва меҳнатни ҳимоялаш қоидалари
АКТ билан боғланиш |
||||
Рефлексия Дарснинг ўқув мақсадлари тўғри танланганми? Бугун ўқувчилар нимани ўрганди? Дарс қандай ўтди? Синфдаги аҳвол қандай бўлди? Вақтдан қандай фойдаландингиз? Мен режалаган саралаш ишлари фойдали бўлдими? Мен ўз режамга қандай тузатишлар киритдим? Нима учун? |
Қуйидаги бўш ўринга дарс ҳақидаги фикрингизни ёзинг. Дарсингизнинг мавзусига мос келадиган саволларга жавоб беринг. 1. 2. 3 4. 5. 6. |
|||||
Якуний сарҳисоб Қандай икки нарса муваффақиятли бўлди? ( ўқитишни ҳамда ўқишниям хисобга олинг)1
2. Қандай икки нарса дарсни яхшилай олади? ( ўқитишни ҳамда ўқишниям хисобга олинг)1
2 Дарс давомида мен синф ёки якка ўқувчи хақида кейинги дарсимни яхшилашга ёрдамлашадиган нима билдим
|
||||||

Бұл курс Қазақстан Республикасы Оқу-ағарту министрлігімен келісілген