400 000+ дайын материалды шексіз жүктеңіз
ҚМЖ, БЖБ, ТЖБ, презентациялар, көрнекіліктер және авторлық материалдар - 690 тг-ден бастап
Тақырып бойынша 11 материал табылды

Рудамас фойдали қазилмалар

Материал туралы қысқаша түсінік
Таркибидан металл эритиб олинмайдиган фойдали қазилмалар рудамас фойдали қазилмалар деб аталади. Уларга: ош тузи, фосфорит, асбест, оҳактош, бўр, мармар, чиғаноқтош киради.
Материалдың қысқаша нұсқасы

108 Ҳамза номли умумий ўрта мактабнинг 4-“А” синфида

дунётаниш фанидан ўтказиладиган очиқ дарснинг режаси

2016-2017 ўқув йили

Сана: 13 декабрь 2016 йил

Вақти: 14:00

Ўтадиган жойи: 2- қават, 201 хона

Ўқитувчи: З. Рахимова



Мавзу: Рудамас фойдали қазилмалар

Мақсад: 1. Ўқувчиларни билим кўникма ва малакаларини ошириш.

2. Ўқувчиларга мавзу бўйича тушунча бериш, мантиқий

фикрлаш қобилиятини ривожлантириш.

3. Ўқувчиларни табиатни севишга, асраб-авайлашга ўргатиш, тарбиялаш.

Дарс типи: Янги билим берувчи.

Дарс усули: Аралаш,савол-жавоб.

Дарс жиҳози: дарслик, проектор, компьютер, слайд, расмлар, дидактик материаллар.

Дарснинг бориши:

І. Ташкилий қисм

Саломлашиш, ўқувчиларни дарсга психологик тайёрлаш.

Келинг азиз ўқувчилар сизлар билан бугунги дарсни бошлашдан олдин уч гуруҳга бўлиниб оламиз.

  1. Табиат

  2. Ҳаво

  3. Қуёш

Ўқувчилар гуруҳ сардорларини сайлаб олишади ва гуруҳ сардорлри гуруҳ номларини таърифлашади.

Шодлик давраси қурилади.

Қуёшимиз порлаб турсин,

Она Еримиз кенг бўлсин,

Ҳавомиз топ-тоза бўлсин,

Сувимиз тип-тиниқ бўлсин,

Гулзоримиз чаман бўлсин.



Тест топшириқлари

1. Табиат неча турга бўлинади ?

А) 3 та Б) 4 та В 2 та

2. Ёнувчи фойдали қазилмалар қайси ?

А) Оҳактош, газ, тошкўмир. Б) Нефть, газ, тошкўмир. В) Мармар, мис, рух.

3. Қозоғистон тоғларини белгиланг:

А) Тянь-Шань, Олтой, Олатоғ

Б) Химолой, Анд, Сари-Арқа

В) Тоболь. Орол, Урал

4. Фойдали қазилмалар неча турга бўлинади?

А) 5 Б) 3 В) 4

Қани ўқувчилар тест жавобларини текширамиз

Ақлий хужум” орқали билимингизни текшириб оламиз.

  1. Энг узун тун қачон бўлади?

  2. Телескоп қандай асбоб?

  3. Жарлик қандай пайдо бўлади?

  4. Рангли металл рудаларига нималар киради?

  5. Қозоғистондаги тоғ номларини айтинг?

  6. Қозоғистон қайси давлатлар билан чегарадош?

  7. Осмон жисмларини атанг?

  8. ҚР-нинг ер майдони қанча?

  9. Сиз қайси касб эгаси бўлишни хохлайсиз?

  10. Фойдали қазилмалар неча турда бўлади?

  11. Дунёдаги энг узун тоғ қайси?

  12. Қора металл рудаларига нималар киради?

  13. Микроскоп қандай асбоб?

  14. Сўз туркумлари қайсилар?

  15. Тошкўмир кони қаерда ва уни ким топган?

  16. Спорт турларини айтиб беринг?

  17. Табиат ходисалари қайсилар?

  18. Сизнинг Ватанингиз қаер? Ватан ҳақида мақол айтинг?

  19. Табиат сўзини инглиз ва рус тилида айтинг?

  20. Табиат ҳақида мақол айтинг?

  21. Оғирлик ўлчов бирликлари қайсилар?

  22. Бир миллионни ярми нечага тенг?

  23. Қозоғистон Республикаси қачон мустақил бўлди?

  24. Мен табиатни севаман” жумласини рус тилида айтинг



ІІ. Янги мавзу баёни:

Таркибидан металл эритиб олинмайдиган фойдали қазилмалар рудамас фойдали қазилмалар деб аталади. Уларга: ош тузи, фосфорит, асбест, оҳактош, бўр, мармар, чиғаноқтош киради.

Ош тузи – энг кўп тарқалган рудамас фойдали қазилма. Ош тузи тузли кўллардан олинади. Ҳар бир одамнинг овқатига ҳар куни 20 грамм чамасида ош тузи ишлатилади. Туздан сода, хлор ва бошқа моддалар олинади. Тупроқни унумдор қилишда калий тузи туридан фойдаланилади.

Фосфорит - ўғит олинадиган қўнғир тусли тош. Тупроққа аралаштириш учун олдин уни майдалаб, фосфор унига айлантирилади. Мамлакатимиздаги Қоратоғ фосфорит кони сифати бўйича дунёда тенгги йўқ.

Оҳактош - бизнинг кундалик турмушимизда жуда кўп учрайди. Унинг уч тури бор: бўр, оддий оҳактош ва мармар. Уларни бир-биридан қаттиқлиги бўйича ажратиш мумкин.

Чиғаноқтош – кўҳна денгиз жониворларининг чўкиндиларидан тузилган. Ундан турли иморатларнинг деворларини қоплашда фойдаланилади. Чиғаноқтошни денгизлардан топиш мумкин.

Дам олиш дақиқаси.

ІІІ. Мустаҳкамлаш. 1. Рудамас фойдали қазилмаларга нималар киради?

2. Уларни қаерда қўллаймиз?



бўр

Shape3 Shape2 ош тузи калий тузи

Shape4

Рудамас фойдали қазилмалар

Shape5 Shape6

асбест фосфорит

мармар





ІV. Ўқувчиларни баҳолаш.

V. Уйга вазифа бериш.



Материалды Word форматында жүктеп аласыз
Тарифке кіреді
0 ұстаз жүктеп алған
22.12.2017
642
Бұл материалды қолданушы жариялаған. UstazTilegi материалдың мазмұны мен авторлық құқықтарына жауап бермейді. Авторлық құқық бұзылған жағдайда шағым қалдыра аласыз
"Ұстаз" платформасында тіркелген пәндік олимпиадалар
Аттестацияға жарамды екенін көру үшін "Ұстаз" платформасында "Жарыстар, олимпиадалар тізімінен "Ustaz tilegi" деп іздесеңіз шығады
Қазақстандағы ең үлкен материалдар базасынан іздеу
Сіз үшін 400 000 ұстаздардың еңбегі мен тәжірибесін біріктіріп, ең үлкен материалдар базасын жасадық. Төменде керек материалды іздеп, жүктеп алып сабағыңызға қолдана аласыз
Осы тақырыпта
көрнекілік керек па?
10 000 астам көрнекіліктерді жинап қойдық.
Көрнекілік бөліміне өтіп тақырыбын жазып жүктеп алыңыз!
Министірлікпен келісілген Аттестацияға жарамды курстар тізімі