Сен билан фахрланамиз,
Холисхон.
Қахрамонимиз Холисхон 6
ёшга тўлганида Ҳамза номидаги 77-сонли умумий ўрта мактабнинг
Дилдора Раимқулова таълим –тарбия бераётган 1-синфга ўқишга қабул
қилинди.У шу билим даргохида 3 йил таҳсил олди.Тақдир тақозоси
билан,4-синфни Эркин ака Адахамов раҳбарлик қилаётган
92-сонли”Ақ-су” умумий ўрта мактабида давом
эттирди.
Тил билган эл
билади.
2014 йилда илм даргоҳини
яхши баҳолар билан тамомлади.2014 йил2 июнь куни ЯМТни юқори баҳога
топшириб,грант асосида ўқиш хуқуқини қўлга киритди ва Алмати
шахрида жойлашган “Абай атындағы Қазақ Ұлттық педагогикалық
Университет”ида ўқишни бошлади.
2016 йил йилнинг 16 май
куни ҳозир 3-курс талабаси бўлган Холисхон “Академическая
мобильность” дастури асосидаги конкурсга қатнашди ва 4 ойлик ўқиш
грантини қўлга киритиб,Европадаги Литва давлатининг пойтахти бўлмиш
Вильнюс шаҳрига йўлланма олди.
Бундай қувончли хабарни
эшитган Холисхоннинг бувиси Олтиной опа Нуртаева набирасига оқ йўл
тилаб ,дуога қўл очди.Унинг қаерда бўлса ҳам тартибли,мехр-оқибатли
, ўз Ватанига садоқатли қиз бўлишни , соғ-саломат ўқиб, Қорабулоқ
қишлоғига эсон-омон қайтишини Тангридан тилаб
қолди.
Холисхон Султанбекованинг
бундай ютуқларни қўлга киритишида ,унинг юқори даражага
кўтарилишида,Оллох томонидан берилган омад қолаверса,бошланғич
синфдаги устози Дилдора Раимқулова,Санобар Нуртаева
,92-сонли”Ақ-су” умумий ўрта мактабининг жонкуяр устозлари бўлган
математика фани ўқитувчиси Жамила опа Каримқуловна ,рус тили,қозоқ
тили,инглиз тили ўқитувчилари Барно Абдазимова ,Гулзайнаш
Абдирахманова ,Ұлжан Жуманова ,Шарифжон Донгбаев ва Мохида
Холметованинг ҳамда “NIK” ўқув марказида болаларга илм бераётган
Нодира Абатаева ва Одилбек Абдувалиевнинг, яна хозирги кунда
нафақадаги устоз Зохида опа Айтуллаеваларнинг ҳиссалари
каттадир
Холисхоннинг математика
фанига бўлган қизиқишини мактабдаги устози
ширинсўз,меҳрибон,билимдон,меҳнатсевар,Жамила опа Каримқулова
уйғотган.Шу соҳада ўқишда”NIK” ўқув марказида тинимсиз меҳнат
қилаётган моҳир педагогларнинг ҳам ёрдами
каттадир.
Шогирдимиз
фахримиз.
Холисхон Султанбекова
интилувчанлиги,ўзига талабчанлиги, янгиликка қизиқувчанлиги билан
юқоридаги барча устозларнинг самарали меҳнатлари туфайли,баланд
чўққиларга етишга ва Литва давлатининг пойтахти бўлган Вильнюс
шаҳрида билим олиш бахтига муяссар бўлди.
Холисхоннинг келажакдаги
ўқиш ва ишларида омадлар тилаймиз.Унинг Европа давлатида 4 ой
ўқиб,соғ-саломат ўз юртига қайтиб келишини Оллохдан сўраб
қоламиз
92-сонли”Ақ-су”
умумий ўрта мактаби жамоаси мактабимизни битирган шундай
билимли,ақлли,зукко қиз бўлган Холисхон Султанбековага:”Биз сен
билан фахрланамиз!”-дегимиз келади .Унинг ота-онасига шундай
фарзандни дунёга келтириб,вояга етказгани,уни ўқиш ва ишларида
қўллаб-қувватлаганликлари учун ўз миннатдорчилигимизни
билдирамиз.
Холисхон ўзи туғилиб
ўсган Қорабулоқ қишлоғининг номини кўкларга кўтариб,мустақил
Қозоғистоннинг муносиб фарзанди бўлишга тилакдошмиз Ўйлаймиз-ки
Холисхоннинг ортидан келаётган мактабимизнинг ўқувчилари ҳам унинг
изидан боришади.
Холисханга кейинги ўқиш
ва ишларида бундан-да юқори ютуқларга эришиб,яхши орзу ниятлари
амалга ошиб,Европа давлатларининг ўқиш ва иш услубларини юртимизга
олиб келиб,тадбиқ этиши борасида омадлар
тилаймиз.
Ҳуринсо
Муртазаева
92-“Ақ-су” умумий ўрта
мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси.