Мавзу:
Устоз- улуғ зот
Устоз! Бу улуғ
зот бизни энди дуниени таниганимиздан
то улкан хаетга қадам
қуйганимизгача енимизда хамрох булувчи,
тугри йул курсата оладиган, уз хаетидан
келиб чикиб маслахат берувчи зот.
Устозларимиз мактабга келганимизда
кучок очиб кутиб олади ва кулимизга
қалам тутқазиб, алифбони уқишни ургатади.
Уз фарзандларига вақт ажрата олмаса
хам укувчиси учун жонини фидо қилади.
Бу машаққатли йулда канчадан-қанча
асаби , умри, вақти кетса хам асло умридан
нолимайди. Шу укитаетган уқувчилари
мактабни битириб кетиб, юқори уқув
уринларига уқишга кириб, катта хаетга
қадам қуйиб, бахтли яшаса хурсанд булади.
Уқитувчилик
касбини хамма хам бажара олмайди.
Хар
бир балани кунглини олиш, калбига йул
топа олиш осон иш эмас. Замонамизнинг
машхур олимлари, алломалари хам устоз
қулида тарбияланган, билим олган.
Уз замонасининг машхур бир шоиридан
сурабди
Нега сиз «Устоз отангдай
улуғ»,- деб тарифладингиз деб савол
қуйиби .
« Устоз отангдай улуғ »
деганимни сабаби отам мени кукдан ерга
туширди. Устозим эса кукдан ерга кутарди
дея жавоб берган экан. Ростдан хам отамиз
бизни бу еруғ оламни куришимизга сабабчи
булса, устоз бу дунени танишимизга,
сир-синоатларини урганишимизга оқ билан
қорани, яхши билан емонни ажратишимишга
сабабчи булади.
Уқитувчилик
маъсулятли ва машаккатли касб, огир ва
давомли мехнати, сабр-тоқатни талаб
қиладиган иш. Инсоният камолати учун
бугун билимли, иқтидорли ва хаетни бахш
этган устозларнинг хизматларини хамма
замонларда хам кишилар хурматлаб,
узларини эса эъзозлаб келишган.
Устоз узидан кейинги хар бир инсоннинг
хаетида сезилмас, аммо жуда мухим из
қолдиради. Мазкур касб азал-азалдан
жамият учун энг мухим хамда керакли
қадимий касб хисобланади. Владимир Дал
узининг изохли луғатидан езади; «Билим
хохиш истак талаб этади. Энг аввало
уқитувчи уз касбини севиши, уқувчиларнинг
хар бирига мехр қуйиши, бор билиму
корларини хеч қизғанмай болаларга
ургатиши керак.»
Уз касбига мухаббат
биринчи уринда туради.
Одам боласи
хом сут эмган банда . Омади чопиб, эл
орасида бир оз шухрат қозониб утган
кунларини унутган кишилар хам йук эмас.
Бундай кимсаларни элда курнамак дейишади.
Булар учун фойданг тегса ошнасан, акс
холда оеқ ости пошнасан. Улар оний
омаддан шу қадар эсангираб қолдики хар
қандай қадриятларни топдашдан тоймайди.
Мана шундай ноқобил бир шогирд, катта
полвон булиб танилгач, ичи қора одамларнинг
қутқуси билан устозини курашга чорлайди.
Хар қандай андишани йиғиштириб,узига
қирқта кураш усулини ургатган мураббийининг
еқасидан тутибди. Ердан оеғини узиб,
хавода чирпирак қилиб улоқтираман
деганида устоз бир усул қуллаб шогирдини
курагини ерга теккезибди. Устоз
шогирдининг тарбиясида нохушлик
борлигини билиб, қирқ биринчи усулни
мана шундай фавқулотда вазият учун
асраган экан.
Устоз тушунчаси
инсоният яратилишидан хозирги куримизга
қадар уз ахамиятини йукотмаган ва
қиематгачай хам йукотмайди. Биринчи
устоз бу Борий таолодир. У Одам
алайхиссаломни яратди ва уз Фазли карами
ила унга барча нарсаларнинг исмларини
таълим берди. Замонлар утиши давомида
турли куринишлардан уз илм хазинасидан
инсонларни насибадор қилди, пайғамбарлар
юбориб, улар орқали узининг хак йулига
чорлади. Олимлар эса пайғамбарларнинг
меросхурларидир.
Жахонда булмаса
муаллим агар
Хает хам булмасди
гузал бу қадар
Устозларни хурмат
–эхтиром қилиш азал-азалдан мерос булиб
келган тушунча. Агар тарихга назар
ташлайдиган булсак, бунга ерқин мисоллар
жуда куп учрайди. Хатто Искандар
Зулкарнайн, Сохибқирон Амир Темур
сингари буюк салтанатга эга булган
подшохлар хам устоз хурмати , устоз
хизмати катта эътибор берганларини
куришимиз мумкин.
Биз илм олиш
истагида юрган эканмиз келинг, буюк
боболаримиз изидан юрайлик, устозларга
нисбатан юксак эхтиром курсатайлик,
бир суз билан айтганда «Аждодларимизга
муносиб авлод булайлик»