Материалдар / Устози -аъзим, сизга таъзим 10-синф

Устози -аъзим, сизга таъзим 10-синф

Материал туралы қысқаша түсінік
Устозу муаллим! У фидойи инсон .Устоз – улуғ зот! У мағрур жаранглайди. Шу биргина сўз замирида олам - олам маъно, олам - олам меҳнат бор. Ўқитувчи софдил, камтарин, маънавий бой, ахлоқий пок инсондир. Улар пойларига гулдасталар сочсак, доимо ҳурматларини адо этиб ардоқласак арзийди, чунки устозлар бугун кучларини. Ақл - идрокларини, билим ва зеҳнларини қалб қўрию сеҳрларини биз шогирдларига бахшида этган заҳматкаш инсонлардир. Улар бизларга оқ - қорани, яхши - ю ёмонни танитиб, жажжи қўлларимизга илк бор қалам тутқазиб, “ОНА”, “ОТА”, “ВАТАН”, “Эзгулик”, “Бахт” каби сўзларни ёзишга ўргатган буюк зотдир.
Бұл бетте материалдың қысқаша нұсқасы ұсынылған. Материалдың толық нұсқасын жүктеп алып, көруге болады

1
1 - бошловчи:

Зехнимизга нур сочган

Ассалом мураббийлар!

Истиқболга йул очган.

Хушкалом мураббийлар!

Умримиз бахорида,

Қуёш бўлиб боқдингиз

Қуёш булиб бокдингиз

Сиз, мудом мураббийлар


Ундар меҳру хунарга,

Билимдон хар сўзингиз.

Сизга таьзим ташаккур,

Нур илхом мураббийлар!

Жасорат, камолатга,

Адолатга ундайсиз,

Чорлайсиз садоқатга,

Субхишом мураббийлар!


Кўчмас кўнгил қатидан,

Мехрингиз, ҳимматингиз

Дилларда хурматингиз

Номма-ном мураббийлар!


Кўлин кўйиб кўксига,

Назим айлагай шогирдлар

Чунки сизга беқиёс,

Эхтиром мураббийлар
2 - бошловчи: Ассаламу алайкум, қадрли меҳмону мезбонлар! Бугунги тантанамиз – улуғ устозларимизга бағишланган “Устоз – улуғ зот” деб аталувчи шодиёнамизга хуш келибсиз!. Бугун устозлар байрами. Устозу муаллим! У фидойи инсон .Устоз – улуғ зот! У мағрур жаранглайди. Шу биргина сўз замирида олам - олам маъно, олам - олам меҳнат бор. Ўқитувчи софдил, камтарин, маънавий бой, ахлоқий пок инсондир. Улар пойларига гулдасталар сочсак, доимо ҳурматларини адо этиб ардоқласак арзийди, чунки устозлар бугун кучларини. Ақл - идрокларини, билим ва зеҳнларини қалб қўрию сеҳрларини биз шогирдларига бахшида этган заҳматкаш инсонлардир. Улар бизларга оқ - қорани, яхши - ю ёмонни танитиб, жажжи қўлларимизга илк бор қалам тутқазиб, “ОНА”, “ОТА”, “ВАТАН”, “Эзгулик”, “Бахт” каби сўзларни ёзишга ўргатган буюк зотдир.

1 - бошловчи: 2
Меҳрингиз-ла очмиш ҳаёт кўзини, 
Мадҳ зтмоққа шайдур бугун овозим. 
Сизга ўхшатаман қуёш юзини, 
Оддий муаллимим, азиз Устозим. 
***
Қалби ззгуликка тўла, лиммо-лим, 
Кўкка йўлладингиз - баланд парвозим.
Ҳамиша менга ёр Сиз берган таълим, 
Отамдай улуғим - азиз Устозим.
***

2 – бошловчи:Кечамизни очиб бериш учун суз навбатини .......................................................................................................берамиз,
Сиз мўъжаз юракка таратган ёғду,
Оқибат қуёшдек ёқа олган нур,
Буюклар ҳақига қасамёд гап бу
Сиздан бошланади асли тафаккур.

Оламда кўп эрур муборак онлар,
Табаррук зотлар ҳам гарчанд кўп эрур.
Сизгадир илк раҳмат, азиз инсонлар,
Мунис муаллимлар, сизга ташаккур!


1 - бошловчи:

Мехрибон мураббийлар! Сизнинг оппоқ сочларингизни чаманзордаги оппок атиргулларга қиёслагим келади. Нега энди оқ атиргулга, дерсиз? Чунки оқлик-поклик, тинчлик, софлик белгиси. Бунинг устига устозларимиз бошига кунган кор учқунларига эса ёрқин умр китоби сахифаларининг тозалиги.


Фан боғининг боғбонисан, муаллим, 
Миллион диллар достонисан, муаллим. 

Сен ургатдинг маърифатдан зўр китоб, 
Бул китобки, нур сочишда зўр офтоб. 

Хазинасан, калбинг меҳр дарёси, 
Унда порлар улуҳларнинг зиёси. 
3
Дустлик, мардлик, садоқатдан дарс бердинг, 
Аклу, идрок, фаросатдан дарс бердинг. 

Бутун умринг жонинг фидо фарзандга, 
Етаклайсан доим олий максадга. 

Бахту, икбол доим Сенга ёр булсин, 
Ватанимиз шону шухратга тулсин!!! 

(Хозирги навбатни жажжи қизларимиз ижросидаги рақсга берамиз.__5-синф_____)
1 - бошловчи:

Халқимизда бир нақл бор.

«Сен одамларга бир йил яхшилик қилмоқчи бўлсанг буғдой эк, ўн йил яхшилик қилмоқчи бўлсанг, ток экиб, боғ қил, умр бўйи яхшилик қилмокчи бўлсанг ўқитувчилик қил.» Ха, дархакикат сиз умр бўйи яхшилик килишни узингизга касб қилиб олгансиз

Азиз устозлар, биз сизнинг меҳнатингиздан миннатдормиз. Сизнинг ўгитлару панд - насиҳатларингизни асло ёдимиздан чиқармагаймиз.
2 - бошловчи:

Мехрибон устозлар! Бугинги кунда сиз қанча қалб сўзларини изхор этсак хам оз. Зеро, сизнинг гамхорлигингиз, бу машаққатли, шарафли мехнатларингизни таьрифлашга сўзлар ожизлик қилади. Бобокалом шоиримиз Жомий айтганидек:

Жахонда бўлмаса муаллим агар

Хаёт хам бўлмасди бу қадар гўзал

1 - бошловчи:

Ҳар нарсага ҳайратланиб тикилувчи кўзларимизни очиб, ўйинчоқ ушлашдан бошқасини билмайдиган қўлларимизга қалам тутқазган биринчи ўқитувчиларимизга қалбимизнинг туб сарҳадларида ғалаён қилаётган барча энг яхши тилакларимиз армуғон!Мана шундай тантанавор кунда бизларга ҳарф танитиб, билимимизга пойдевор қўйган, илм чаманига олиб кирган устозларимизга миннатдорчилик туйғуларини изҳор этиш учун даврага ўқувчиларимизни таклиф этамиз.

(Устозларга аталган шеърлар) 4
Элмира:
Яшасам юз йил ҳам чиқмайди эсдан,
Менга илк алифни ўргатган устоз.
Кечирдим мен юзлаб китобни кўздан,
Биринчи дафтарга мен қўйган ихлос -
Яшайди кўнглимда нафасдай азиз,
Қаламим ёзгунча, миннатим чексиз.

Муаллим!.. - У қандай шарафли унвон,
Табиат сирларин, турмуш ҳикматин,
Шуурнинг қудратин кўп равшан, аён -
Насллар онгига у айлар талқин.
Унинг кўзи билан бизлар баримиз
Дунё китобини ўқий бошлаймиз.
Гавхар
Гуллаб борар экан элда фан ҳар он,
Асрлар, насллар сенга умидвор!
Элнинг муаллими, сенга бу фармон
Тарихлар номидан бўлмиш барқарор.
Улуғ муаллимдан сен олгин ўрнак,
Юлдузлар қуёшдан нурни олгандак.

Яшасам юз йил ҳам чиқмайди эсдан,
Менга илк алифни ўргатган устоз.
Кечирдим мен юзлаб китобни кўздан,
Биринчи дафтарга мен қўйган ихлос -
Яшайди кўнглимда нафасдай азиз,
Қаламим ёзгунча, миннатим чексиз.
………………………….
Бири шоир - қалами тиғ, куйлар кўнгулдан
Шаҳло кўзу, ширин сўзу сочи сунбулдан!
Бири қурар бино, йўллар - демак инженер
Тарихларга номин қўшар эпчил, доно эл!

Барчасига таълим берган, савод берган ким?
Ҳар авлодга онг бергану, ҳаёт берган ким?
Умидининг бўстонига гуллар эккан ким?
Келажаги - бахтли кунга кўзин тиккан ким?
Ким.уларнинг устози - ю, жафокаши ким?
Ҳам шарафга муясару чин йўлдоши. ким?
Ким беради менга жавоб, қани; айтинг, ким?
Барча одам жавоб берар: удир. муаллим!
............................
Агар ҳаёт бўстон эса, боғбон муаллим,
Агар ҳаёг карвон эса, сарбон муаллим. 5
Агар ҳаёт денгиз эса, гавҳар муаллим,
Агар ҳаёт олтин эса, заргар муаллим ’.
Агар ҳаёт узук эса, кўзи муаллим,
Агар ҳаёт шоир эса, сўзи муаллим.

Чунки удир ҳар кимсага бергувчи таълим,
Таълим сўзин барчасидан чиқмиш муаллим.
Шараф сенга, обрў сенга, сенга тантана,
Мақтовларга сазоворсан, эй улуғ она!

.....................................
Қиёс этгим келади устозларни қуёшга,
Ўз меҳрини - нурини бахш этади ҳар ёшга.
Билганингда суюниб, билмай қолсанг куюнгай,

Бардошга - ю, бардошга - ю, бардошга.
Ўхшамоғин истайди, энг покиза инсонга,
Етаклайди сени у фан боғига, бўстонга,
Юрагингга ўтқазар, юрагидан ниҳоллар,;
Етганингда вояга боши етар осмонга,
Осмонга - ю, осмонга - ю, осмонга.

Устоз йўли порлокдир, устоз йўли ёруғдир,
Устоз кўнгли хазина, саховатга тўлиқдир,
Етсанг устоз қадрига, элинг сени ардоқлар,;
Мўмин, билсанг устозинг отанг каби улуғдир.
Улуғдир у, отангдан ҳам улуғдир.


................................
Ўкитувчи меҳрибон устоз,
Ҳеч туганмас Сизга ҳурматим.
Маърифатнинг нур қучоғидан
Мангу топдим бахт - саодатим.

Болалигим илк баҳорида
Сиз бердингиз қўлимга қалам.
Бир қаламки, мазмуни тийрак,
Унда ҳаёт, эркин меҳнат ҳам.

Ўргатдингиз улуғлар номин,
Шу сўзлар - ла чиқди саводим.
Хаёлимдан чиқмайсиз асло, 6
Сизда тун - кун фикр ила ёдим.

Камолотнинг поғонасига
Бошладингиз кўрсатиб оқ йўл.
Миннатдорман, устоз умрбод,
Ҳурматлайди, Сизни ёш кўнгил.
.............................
Нечоғ бахтиёрман, таъзимда шу тоб,
Сизнинг шаънингизга битмоқдаман байт.
Не одам бўлардим, қўлимда китоб
Бирор ҳарф танимай, турсайдим лоқайд.

Сиз - ку «Алифбо»дан «Қомус»гача то
Бари - барисини танитган устоз.
Илк бор Сиз кўрсатган дурахшон Зуҳро
Букун шеърим ичра ташбеҳдир мумтоз.

Сиз мўъжаз юракда ёколган ёғду,
Оқибат қуёшдек соча олур нур.
Буюклар ҳаққига қасамёд гап бу:
Сиздан бошланади асли Тафаккур.
Оламда кўп эрур муборак онлар,
Табаррук зотлар ҳам гарчанд кўп эрур.
Сизгадир илк раҳмат азиз инсонлар,
Мунис муаллимлар, Сизга ташаккур!


( Қизлар ижросида рақс.....................................................................................)


1 - бошловчи:

Йўлим ҳали олис, ҳаёт хали бор,

Ҳали бу ҳаётда кўп менинг қарзим,

Ушбу кенг оламни танитгани - чун

Устозим пойига қилурман таъзим.

Устозлар доимо биздан сўрайди, бизга баҳо қўяди. Ҳозир биз уларга савол берсак қандай бўларкин?
2 - бошловчи: Жудаям яхши фикр. Ундай бўлса савол биздан, жавоб сиздан, азиз устозлар.

1 - бошловчи: Қизиқарли саволлар: 7
. Икки ўқувчи 4 соат шахмат ўйнашди, ҳар бир ўқувчи неча соат шахмат ўйнаган? (4 соат)
. Кунлардан бир кун чол ўғлига ўттиз тийин бериб шундай дебди:
— Ўғлим, шу пулга нарса олиб келгинки, биз ҳам, товуғимиз ҳам, қўзимиз ҳам тўядиган
бўлсин. Айтинглар - чи, бола нима олиб келиши керак? (Қовун)
. Анҳор бўйида уч қарағай ўсади. Уларнинг ҳар бирида учтадан йўғон шохи бор, ҳар би йўғон шохида бештадан новда бор. Ҳар бир новдада етти донадан олма бўлса, ҳаммаси бўлиб нечта дона олма бор? (Битта ҳам олма йўқ, қарағайда олма бўлмайди)

……………………………………………………………………………………………………………………………………………………………………………………………………………………………………………………………………………………………………………………………………………………………………………………………………………………………………………………….

1 - бошловчи:Устозларимизнинг игна билан қудуқ қазишдек машаққатли меҳнатлари-ю, кунни тунга улаб, сабр бардош билан билим беришлари кўз ўнгимизда гавдаланади.

Ҳа, азиз устозлар, сизни эъзозламаган шоир, таърифламаган шогирд топилмаса керак. Сизни юлдузларга қиёс этгимиз келади. Негаки, юлдуз қоронғу тунни ёритса, сиз чуқур билимингиз билан шогирдларингиз дилини ёритасиз.
Ашула устозим...........................................................................................
1 - бошловчи:
Рахмат сизга, азиз устозлар,
Пок дил сизни эъзозлар.
Ҳаёт китобидан тинмай,
Дарс беряпсиз бизга эринмай.
Ўкитувчим, маним, меҳри мўллигим.
2 - бошловчи:
Мурғак ақлимга ҳикмат танитган,
Ранг излаган кўзга сифат танитган.
Инсонликка қадр - қиммат танитган,
Ўкитувчим, маним, меҳри мўллигим.
Умр совғалари кўплигим маним


Рақс.......................................................................................................
1 - бошловчи:
Дедилар, дунёда асли ким азиз,
Айтдилар, устоздир, устоз бегумон.
Тағин айтдиларки, азиз шубҳасиз
Устозин қадрига етолган Инсон. 8
Шоирга дедилар:
Сиз бахтли инсон,
Халқингиз ардоклар, ҳамма танийди.
Шоир жавоб килди:
Менда бир армон:
Муаллим десалар мени қанийди!
Раҳмат, илк бор кўзим очган устозим.
Қўлимга тутқазиб дафтар ва қалам,
Юрагимга қувонч бериб бир олам,
Гоҳ эркалаб, гоҳ куйиб, гуёки онам,
Раҳмат, илк бор кўзим очган устозим.
2 - бошловчи:
Сиздан олдик одоб - аҳлоқ, ҳаёни,
Онгимизга жойлаб ҳар сўз, маънони,
Сўзингиздан англадик биз дунёни,
Раҳмат, илк бор кўзим очган устозим.

Сиз туфайли бугун баланд парвозим,
Устоз, десам жаранглайди овозим,
Бу қўшиғим сизга ҳурмат - эъзозим,
Раҳмат, илк бор кўзим очган устозим.

Уйин…………………………………………………………………………

Азиз устозлар! Сизнинг олдингиздаги қарзларимиз нечоғли катталигини биламиз. Келажакда сиз истаган, сиз орзу қилгандек инсонлар бўлиб етишиш учун барча куч-ғайратларимизни сарфлаймиз. Сизга эса машаққатли, лекин шарафли мехнатларингизда омад, оилангизда хотиржамлик, юзингизда табассум, лабингиздан кулу аримаслигини тилаб қоламиз. Умрингиз узун, бахтингиз боқий бўлсин, азиз устозлар















1-савол: Икки ўқувчи 4 соат шахмат ўйнашди, ҳар бир ўқувчи неча соат шахмат ўйнаган? (4 соат)

2-савол: Кунлардан бир кун чол ўғлига ўттиз тийин бериб шундай дебди:
— Ўғлим, шу пулга нарса олиб келгинки, биз ҳам, товуғимиз ҳам, қўзимиз ҳам тўядиган бўлсин. Айтинглар - чи, бола нима олиб келиши керак? (Қовун)

3-савол: Анҳор бўйида уч қарағай ўсади. Уларнинг ҳар бирида учтадан йўғон шохи бор, ҳар бир йўғон шохида бештадан новда бор. Ҳар бир новдада етти донадан олма бўлса, ҳаммаси бўлиб нечта дона олма бор? (Битта ҳам олма йўқ, қарағайда олма бўлмайди)

4-савол: Менинг исмим Мурат. Менинг опамнинг биргина укаси бор. Менинг опамнинг укасининг исми ким? (Мурат)

5-савол: Хонанинг хар бир бурчагида битта мушукдан ва унга қарама-қарши уч мушукдан утирса , хонада нечта мушук бор? (4та мушук)

6-савол: Стол устида уч стакан гилос турибди. Мен бир стакан гилосни еб қуйдим. Нечта стакан қолди? (3стакан)

7-савол: Иккита бола шахматни икки соат уйнади. Уларнинг хар бири неча соат уйлади? ( 2соат)

8-савол: Сувни қачон кесишга булади? (Муз холатида)

9-савол: Абдулланинг 15 та қуйи бор эди. 14 тасидан бошқа хаммаси улиб қолди. Шунда Абдулланинг нечта қуйи қолди? (14 та)

10-савол: Денгизда қандай тош булмайди? (Қуруқ тош)

11-савол:Подшох улгандан сунг унинг угли ким булади? (Етим булади)

12-савол: Қандай бучкага сув куп кетади? (Тешик бучкага)

13-савол:Бир одам чақмоқ чаққан сайин сочини тарайди, нима учун? (Расмга тушяпман деб уйларкан)

14-савол: Лимоннинг ярми нимага ухшайди? (Лимонга)

15-савол: Машинанинг қайси балони айланмайди? ( Запас балони)

16-савол:Суза олмайдиган одам сувга тушса қандай чиқади?(усти боши сув булиб чикади)













































06 Ақпан 2019
1255
Материал жариялап, аттестацияға 100% жарамды сертификатты тегін алыңыз!
Ustaz tilegi журналы министірліктің тізіміне енген. Qr коды мен тіркеу номері беріледі. Материал жариялаған соң сертификат тегін бірден беріледі.
Оқу-ағарту министірлігінің ресми жауабы
Сайтқа 5 материал жариялап, тегін АЛҒЫС ХАТ алыңыз!
Қазақстан Республикасының білім беру жүйесін дамытуға қосқан жеке үлесі үшін және де Республика деңгейінде «Ustaz tilegi» Республикалық ғылыми – әдістемелік журналының желілік басылымына өз авторлық материалыңызбен бөлісіп, белсенді болғаныңыз үшін алғыс білдіреміз!
Сайтқа 25 материал жариялап, тегін ҚҰРМЕТ ГРОМАТАСЫН алыңыз!
Тәуелсіз Қазақстанның білім беру жүйесін дамытуға және білім беру сапасын арттыру мақсатында Республика деңгейінде «Ustaz tilegi» Республикалық ғылыми – әдістемелік журналының желілік басылымына өз авторлық жұмысын жариялағаны үшін марапатталасыз!
Ресми байқаулар тізімі
Республикалық байқауларға қатысып жарамды дипломдар алып санатыңызды көтеріңіз!
Министірлікпен келісілген курстар тізімі