400 000+ дайын материалды
1 жыл бойы шексіз жүктеңіз
ҚМЖ, БЖБ, ТЖБ, презентациялар және авторлық материалдар
4 990₸/ 1 жыл
🔥Арнайы баға ·10.12.2026 дейін
Одан кейін - 29 990 ₸
Бір рет төлейсіз · Автотөлем жоқ
Тақырып бойынша 11 материал табылды

Абдулла Авлоний (1878-1934)

Материал туралы қысқаша түсінік
Машҳур ўзбек маърифатпарвари, шоири ва жамоат арбоби Абдулла Авлоний 1878 йил 12 июлда Тошкентда ҳунарманд оиласида туғилган. Эски мактабда савод чиқарди, мадрасада таҳсил олди. Оиладаги моддий қийинчиликлар туфайли болалигидан одамлар эшигида меҳнат қилди, ғишт қуйиш, сувоқчилик, печкачилик, дурадгорлик, бинокорлик каби касблар билан шуғулланди, «Иморатчи уста» деган ном олади.Абдулла Авлоний шеърлари 15 ёшидан бошлаб матбуотда кўрина бошлади.
Материалдың қысқаша нұсқасы

 Абдулла Авлоний (1878-1934)

Машҳур ўзбек маърифатпарвари, шоири ва жамоат арбоби Абдулла Авлоний 1878 йил 12 июлда Тошкентда ҳунарманд оиласида туғилган. Эски мактабда савод чиқарди, мадрасада таҳсил олди. Оиладаги моддий қийинчиликлар туфайли болалигидан одамлар эшигида меҳнат қилди, ғишт қуйиш, сувоқчилик, печкачилик, дурадгорлик, бинокорлик каби касблар билан шуғулланди, «Иморатчи уста» деган ном олади.Абдулла Авлоний шеърлари 15 ёшидан бошлаб матбуотда кўрина бошлади. Жадидчилик ҳаракати раҳбарларидан бири бўлган Авлоний 1904 йилда Тошкентнинг Миробод маҳалласида жадид мактабини, 1909 йилда «Жамияти хайрия» уюшмасини ташкил этади. 1905-1917 йилларда матбуотдаги қизғин фаолияти, кўплаб публитсистик мақолалари билан «бир ёқдан миллий ислоҳот учун мафкура ҳозирлағон, иккинчи ёқдан эл орасига ўзгариш тухмини сочғон» ҳам( Абдулла Авлоний бўлди. Авлоний ўзи нашр этган «Шуҳрат» (1907) номли газетаси фаолиятини шундай баҳолаган эди.У Туркистонда биринчилардан бўлиб мактабга география, кимё, хандаса, физика фанлари киритилишига таъсир кўрсатди, таълимни реал турмуш билан боғлашга интилди, бир дарс билан бошқаси ўртасида муайян танаффусни, бир синфдан иккинчисига ўтишдаги имтиҳонни жорий этди, таълим тизимининг дунёвий йўналишини кучайтиршига алоҳида эътибор берди. Унинг «Биринчи муаллим» («Муаллими аввал», 1909), «Иккинчи муаллим» («Муаллими соний», 1912) номли дарсликлари, «Туркий гулистон ёхуд ахлоқ» (1913), «Гулистони мактаб» (1917), «Адабиёт ёхуд миллий шеърлар» (1909-1916, 6 қисм) каби қўлланмалари мактабларда ўқитилган.Авлоний «Турон» (1917) газетасига «Яшасин халқ жумҳурияти» деган шиорни танлади, «Турон» номли театр тўгарагини ташкил этиб, иқтидорли ёшларни тўплади, айрим ролларни ижро этишда ўзи ҳам қатнашди. Шоир Афғонистонда элчи бўлди, турли ўқув юртида дарс берди. Абдулла Авлонийнинг Ҳижрон, Нобил, Индамас, Шуҳрат, Сурайё, Шапалоқ, Чол, Аб, Чегибой деган тахаллуслари бўлгаи. У 1934 йил 24 августда Тошкентда вафот этди. Авлоний ижоди бўйича Бегали Қосимов илмий изланишлар олиб борган.



Материалды Word форматында жүктеп аласыз
Тарифке кіреді
0 ұстаз жүктеп алған
23 мамыр
26
Бұл материалды қолданушы жариялаған. UstazTilegi материалдың мазмұны мен авторлық құқықтарына жауап бермейді. Авторлық құқық бұзылған жағдайда шағым қалдыра аласыз
"Ұстаз" платформасында тіркелген пәндік олимпиадалар
Аттестацияға жарамды екенін көру үшін "Ұстаз" платформасында "Жарыстар, олимпиадалар тізімінен "Ustaz tilegi" деп іздесеңіз шығады
Қазақстандағы ең үлкен материалдар базасынан іздеу
Сіз үшін 400 000 ұстаздардың еңбегі мен тәжірибесін біріктіріп, ең үлкен материалдар базасын жасадық. Төменде керек материалды іздеп, жүктеп алып сабағыңызға қолдана аласыз
Осы тақырыпта
көрнекілік керек па?
10 000 астам көрнекіліктерді жинап қойдық.
Көрнекілік бөліміне өтіп тақырыбын жазып жүктеп алыңыз!
Министірлікпен келісілген Аттестацияға жарамды курстар тізімі