жүктеу мүмкіндігіне ие боласыз
Бұл материал сайт қолданушысы жариялаған. Материалдың ішінде жазылған барлық ақпаратқа жауапкершілікті жариялаған қолданушы жауап береді. Ұстаз тілегі тек ақпаратты таратуға қолдау көрсетеді. Егер материал сіздің авторлық құқығыңызды бұзған болса немесе басқа да себептермен сайттан өшіру керек деп ойласаңыз осында жазыңыз
СУВ – ОБИ ҲАЁТ, ТИРИКЛИК МАНБАИ
Узоқ муддатли режа бўлими |
6- БЎЛИМ: СУВ – ҲАЁТ МАНБАИ ҚОЗОҒИСТОННИНГ ДАРЁ ВА КЎЛЛАРИ |
|||||
Ўқитувчи исм-шарифи |
|
|||||
Дарс мавзуси |
10-ДАРС. СУВ – ОБИ ҲАЁТ, ТИРИКЛИК МАНБАИ |
|||||
Таълимий мақсадлар
|
6.2.7.1 турли ахборот воситаларидан зарур маълумотларни олиш ва олинган маълумотларни турли кўз қарашларга кўра талқин этиш; |
|||||
Дарс мақсади |
Сув-тириклик манбаи ҳақида тушунчаларини кенгайтириш, фикр-мулоҳазаларини атрофлича етказа олиш кўникмаларини шаклл-ш. Атоқли ва турдош отларнинг нутқдаги ролини белгилаш. |
|||||
Дарснинг бориши |
||||||
Дарс босқичлари |
Ўқитувчининг иш-ҳаракати |
Ўқувчининг иш-ҳаракати |
Баҳолаш |
Ресурслар |
||
Дарснинг кириш қисми 5-6 дақиқа
|
Дарснинг ташкилий қисми. Синфда психологик аҳвол ўрнатиш. Бизга ёрқин кун керак, Мусаффо осмон керак. Қувончларга беланган, Бахтли умр, нур керак”- машқи ўтказилади. - ўқувчилар билан биргаликда дарс мақсадларини /ТМ, баҳолаш мезонларини белгилаб олиш; Ўзлаштирилган мавзу мустаҳкамланади. Сваоллар орқали билимлари баҳоланади: 1.От сўз туркуми ҳақида нималарни билиб олдингиз? 2.Отлар тузилишига кўра қандай гуруҳларна бўлинади? 3.Атоқли отлар деб нимага айтилади? |
Саломлашади ва давомат ахоротини айтади. Ўқувчилар дарсга ҳозирлик кўради. Синфда яхши кайфияи ўрнатиш учун бир бирига “Дўстлик давраси” стратегияси орқали яхши тилак айтади. Ўзлаштирилган мавзу бўйича саволларга жавоб беради, мустаҳкамланади. “Сўроқ-илмак” усулида савол-жавоб тарзида билимларини мустаҳкамлайди. Бунда от сўз туркумига мисоллар келтириб, тушунчаларини баён қилади. |
Қолиплаштирувчи баҳолаш Ўзаро бир-бирини баҳолаш
|
Смайликлар орқали чиройли, тўғри жавоблар рағбатлантириш |
||
Дарснинг асосий қисми 30-35 дақиқа
|
Янги мавзу: СУВ – ОБИ ҲАЁТ, ТИРИКЛИК МАНБАИ “Ақлий ҳужум” усули “Ер юзининг қанча фоизини сув ўраб туради?” ушбу савол бўйича фикр-мулоҳаза билдиришади.(интернет тармоқларидан фойдалинг). Ўқиймиз Муҳокама қиламиз 140-машқ. Матн асосида мулоҳаза билдиринг. Гуруҳда ишлаймиз 1. Сув – тириклик манбаи эканлигига ишонч ҳосил қилдингизми? 2. Инсон овқатсиз уч-тўрт ҳафтагача яшаши мумкин, сувсизчи? 3. Сувнинг таркиби ҳақида ўйлаб кўрганмисиз? Таркибида қандай моддалар бор? 4. Иссиқ нонларни оқар сувга ивитиб истеъмол қилар эди, деган фикрга муносабатингизни айтинг-чи? Ишонасизми шунга? Жуфтликда ишлаймиз 5. Сизга сувни исроф қилмасликни ким ўргатади? 6. Ишдан чиққан жўмракдан томчилаётган сув бир соатда қанча исроф келтиради деб ўйлайсиз? Шу сувни нимага фойдаланса бўлар эди? Ëзамиз 7. Ичимлик суви муаммоси ҳақида фикрингизни ёзма баён қилинг. 8. Матн таркибидан ким?, нима? сўроғига жавоб берувчи сўзларни аниқланг, уларни намунага қараб, гуруҳларга ажратиб ёзинг. Фарқини тушунтиринг. Қолиплаштирувчи баҳолаш (ўз-ўзини баҳолаш) Назарий маълумот Ўқиймиз Муҳокама қиламиз 141-машқ. Матнга сарлавҳа қўйинг ва ўзлаштиринг. Гуруҳда ишлаймиз 1. Сувнинг қаттиқ муз ва газ ҳолатда бўлади деганини қандай тушунтирасиз? Булутларни тузилишини эслангчи. 2. Ўсимлик ва дов-дарахтларнинг ҳаёти фақат тирик сув билан боғлиқми? Инсоннинг ҳаёти-чи? 3. Ер юзида иқлим ҳосил қилишда сувнинг қандай аҳамияти бор? Тоза сув деганда нимани тушунасиз? Ҳозирги фильтрланган сувларни тоза дея оламизми? Кимёвий жиҳатдан ва маънавий жиҳатдан қаранг. 4. Табиатда сув ўз-ўзини тозалаш хусусиятига эгами? 5. Экологик мувозанатнинг бузилиши дегани нима? 6. Экотизимда ҳар бир табиий ресурснинг ўз ўрни борми? Тақдимот 7. Гуруҳингизда юқоридаги саволлар юзасидан тўпланган фикр-мулоҳазалар асосида ўзга гуруҳларда “Ёш тадқиқотчи” усулида оғзаки тақдимот ўтказинг. |
Ўқувчилар бугунги сана ва янги дарс мавзусини машқ дафтарларига ёзадилар. “Ақлий ҳужум” саволига жавоб беради. Инсон ҳаётида сувнинг ўрни ҳақида фикр билдиради. Интернет тармоқларидан фойдаланиб, “Ер юзининг қанча фоизини сув ўраб туради?” ушбу савол бўйича фикр-мулоҳаза билдиришади. Дарсликдаги 140-машқдаги матн асосида мулоҳаза билдириш учун гуруҳда ишлайди. Сув – тириклик манбаи эканлигига ишонч билдиради. Инсон овқатсиз уч-тўрт ҳафтагача яшаши мумкин, сувсиз яшаши қийинлигини далиллар билан исботлайди. Дескрипторлар: - саволлар бўйича фикр-мулоҳаза билдиради; - ичимлик сувининг муаммосини 3-4 гап билан ёритади; - матндан ким?, нима? сўроғига жавоб бўлган сўзларни топади; - намунага қараб гуруҳга ажрата олади; Ичимлик суви муаммоси ҳақида ўз фикрини ёзма баён қилади. Матн таркибидан ким?, нима? сўроғига жавоб берувчи сўзларни аниқлайди, уларни намунага қараб, гуруҳларга ажратиб ёзади. Фарқини тушунтиради. Назарий маълумотларни ўқийди ва муҳокама қилади. 141-машқ. Матнга сарлавҳа қўяди ва ўзлаштиради. Гуруҳда ишлашади. Сувнинг қаттиқ муз ва газ ҳолатда бўлишини тушунтиради ва булутларнинг тузилишини тасвирлайди. Ўсимлик ва дов-дарахтларнинг ва инсоннинг ҳаёти тирик сув билан боғлиқлигини билади Ер юзида иқлим ҳосил қилишда сувнинг аҳамиятини айтади. Тоза сувнинг кимёвий жиҳатдан ва маънавий жиҳатдан хусусиятларини мисоллар билан тушунтиради. Табиатда сувнинг ўз-ўзини тозалаш хусусияти ҳақида билиб олади. Экологик мувозанатнинг бузилиши ҳақида ўқийди. Гуруҳларда юқоридаги саволлар юзасидан тўпланган фикр-мулоҳазалар асосида ўзга гуруҳларда “Ёш тадқиқотчи” усулида оғзаки тақдимот ўтказади. “Икки тарафли кундалик”ни тўлдиради. “Бу фойдали!” туркумидаги гапларда иштирок этган отларни такрорий қўллаб ёзади. Дескрипторлар: - саволлар юзасидан фикр- мулоҳаза билдира олади; - тақдимот ўтказа олади; - “икки тарафли кундаликни “ тўлдира олади; - от сўз туркумини аниқлай олади;
|
“Уч қарсак”
|
Дескрипторларни флипчартда кўрсатиш
Дескрипторлар билан солиштириш, хулосалаш
|
||
Дарс якуни 5-6 дақиқа |
Қайта боғланиш: Биз бугунги мақсадга эришдикми? Мезонлар тўлиқ бажарилдими? Қандай билим, кўникма билан дарсни якунлаймиз? Дарс якунида ўқувчилардан рефлексия олинади: Кўп вариантли жавоб талаб қилувчи саволлар: Нима учун қийинчилик туғилди? Ёзганларини изоҳлаб ўтишади. Уйга вазифа: 143- машқ .топшириқларни бажаринг. |
Ўз-ўзини баҳолаш (слайдда)
|
||||
шағым қалдыра аласыз



Бұл курс Қазақстан Республикасы Оқу-ағарту министрлігімен келісілген