Материалдар / Тәрбие сағат "Дўстлик бебаҳо бойлик"
2023-2024 оқу жылына арналған

қысқа мерзімді сабақ жоспарларын

жүктеп алғыңыз келеді ма?
ҚР Білім және Ғылым министірлігінің стандартымен 2022-2023 оқу жылына арналған 472-бұйрыққа сай жасалған

Тәрбие сағат "Дўстлик бебаҳо бойлик"

Материал туралы қысқаша түсінік
Достықты бағалау, дос іздегенде адаспау жайлы түсініктерін қалыптастыру
Авторы:
Автор материалды ақылы түрде жариялады.
Сатылымнан түскен қаражат авторға автоматты түрде аударылады. Толығырақ
21 Желтоқсан 2020
433
0 рет жүктелген
Бүгін алсаңыз 25% жеңілдік
беріледі
770 тг 578 тг
Тегін турнир Мұғалімдер мен Тәрбиешілерге
Дипломдар мен сертификаттарды алып үлгеріңіз!
Бұл бетте материалдың қысқаша нұсқасы ұсынылған. Материалдың толық нұсқасын жүктеп алып, көруге болады
logo

Материалдың толық нұсқасын
жүктеп алып көруге болады

Мавзу: "Дўстлик бебаҳо бойлик"

Мақсади: Ўқувчиларни бир-бирлари билан дўстона муносабатта бўлишга чақириш, Она Ватанга бўлган меҳр мухаббатини орттириш, миллатлараро дўстликни уйғотиш.

Жиҳозлаш: шарлар, расмлар, Ватан , дўстлик ҳақидаги доно сўзлар.

Тадбирнинг боши:

Синф байрамга мослаб безатилган.

Ўқитувчи:

Ассалом алейкум азиз меҳмонлар, меҳридарё устозлар, билимга чанқоқ ўқувчилар.

Хаммаси:

-Ассалому алейкум!

Дилда қувончу ғурур, юракларда тантана

Юртим сенинг мадхингни куйлаймиз ёна-ёна

Қозоғистон Республикасининг Давлат Гимни айтилади.

Олиб борувчи:

-Ассалом алейкум азиз меҳмонлар, билим нурини таратувчи устозлар, менинг қадрдон дўстларим , тенгдошларим.


- Байрам кошонамизга хуш келибсизлар!

-Хаммангизни Ватанимизнинг Мустақиллигининг 27 йиллик тўйи ва кириб келаётган янги йил байрами билан чин қалбимдан муборакбод этаман.


-Биз келажак авлод Ватанимизни гуллаб яшнаши учун бор хиссамизни қўшамиз. Бунинг учун аъло ўқиш, муаллимларнинг ҳар бир ўгитининг мағзини чақиш зарур.


-Шу билан бирга одамгарчилик туйғуларни унутмаслик, меҳр деган тушунчани юқори қуйиш ҳам керак.

- Сен меҳр деганда нимани тушунасан?

-Меҳр деганда она ва фарзанд орасидаги туйғуни, устоз ва шогирд орасидаги меҳрни

ва инсонлар орасидаги дўстлик ва садоқат туйғуларини тушунаман.

-Дўстлик ва садоқат дегани нима?


-Дустлик ва садоқат тушунчалари бир-бирига маънодош ва бир – бирига чамбарчас боғлиқ бўлган сўзлардир. Чунки, хақиқий дўст садоқатли бўлади. Содиқ дўст деган сўз хам шундан келиб чиққан. Садоқат – дўстлик киши учун насиб қилиши мумкин бўлган неъматларнинг энг яхшиларидан биридир, деб айтсак хато қилмаган бўламиз. Бу неъматни фақат хақиқий дўсти бор одамгина тўлаконли хис қила олади.


-Кел яхшиси бу ҳақда синфдошларимиз қандай ўйлайди шуни кўрайник.

Ўқувчи:

- Дўстлик тушунчасининг мазмун мохияти хақида донишманд кишилар, олиму фозиллар томонидан кўплаб сузлар айтилган бўлиб, уларнинг баъзиларини сиз азизлар билан бахам кўрамиз.

Ўқувчи:

Дўстлик шундай бир дарахтдирки, уруги вафо, шохлари умид, япроқлари саодатдир.

Ўқувчи:

Дўстлик усиз инсон яшай олмайдиган куч-қувват манбаидир.

Ўқувчи:

Дўстлик у орқали киши ўз дардини чиқариб юбориб, енгил нафас оладиган бир туйнукдир.


Ўқувчи:

Дўстлик ва садокат вафодорлик ва фидокорлик тушунчаларига туташ бўлган туйгудир. Хиёнат унга буткул бегона. Хақиқий дўст дўстига хечкачон хиёнатда булмайди.

Ўқувчи:

Донишмандлардан бири шунга ишора килиб: “душманларим тош отди, парво қилмадим. Дўстларим отган гулдан бошим ёрилди”, деган экан. Демак, инсон узига яқин бўлмаган, дўст хисобламаган одамлардан етадиган азиятларга улар харчанд катта ва оғир бўлмасин, бардош бериши мумкин. Аммо, дўст деб билган инсондан содир бўладиган кичик азиятни ўзига каттик олар экан.

Ўқувчи:

Хақиқий дўстлик қуёш ботиши каби ғойиб бўлмайди, қорнинг эришидек эриб кетмайди. Уни моддий қиймат билан бахолаш мумкин эмас.


Ўқувчи:

Хақиқий дўст бирор жойга келиб қолсангиз, дарров сизга жой беради. Кўришганда биринчи буўиб салом беради. Мабодо, ишингиз тушса қувонч ва шодлик билан хожатингизни раво қилиш йўлида елиб-югуради.


Ўқувчи:

У ўзига яхши кўрган нарсасини сизга хам бахам кўради. Хатто сизни ўзидан устун қўяди. Доим сизга яхшиликни раво кўради


Ўқувчи:

Хақиқий дўст айбингни курса, танхоликда насихат килади. Яхши ишингизни устидан чикса, севинади. Чин дўст сиз хақингизда доимо яхши фикрда бўлади.

Олиб борувчи:

Даврамизни тўлдириб биз

Байрам куйин чаламиз

Бахтиёрмиз, эркин, қувноқ

Эркин байрам қиламиз

Рақсга тушар қувноқ қизлар

Хиром айлаб узгача.

Шўх қизларнинг рақсидан

Диллар янграр ўзгача.


Рақс:Қизлар ижросида "Достық" рақси

Шеърлар:

Ўқувчи:

Дўст дўстга ҳамиша таянч булармиш

Йиқилган чоғида суянч булармиш

Йиғласа йиғлармиш, кулса кулармиш,

Дуога қўл очиб дуо қилармиш.


Ўқувчи:

Сендер менің сөзімге

Құлақтарың тосыңдар

Қатты ұнайтын өзіме

Ғажайып бір досым бар


Ўқувчи:

Бир куй янграр дунёда,

Ҳамма куйдан зиёда

Бу куй элга бахш этар,

Тугамас куч ирода

Бу куй-дўстлик куйидир

Бу куй тинчлик куйидир

Тинчлик тенглик куйидир

Тенглик кенглик куйидир


Ўқувчи:

Бу куй беш қитъа буйлаб

Тинчлик, дўстликни ўйлаб

Бизнинг элда яралгай

Жаҳон бўйлаб таралгай

Бу куй- дўстлик куйидир

Бу куй тинчлик куйдир.

Тинчлик тенглик куйидир.

Тенглик кенглик куйидир.


- Дўстлик шундай бир туйғуки уни сўз билан таърифлаб булмайди.

-Дўстликни турлари жуда кўп- инсонлар орасидаги дўстлик, миллатлар орасидаги дўстлик, давлатлар орасидаги дўстлик ва ҳакоза.


-Биз синфимиз ўқувчилари бир -биримиз билан қадрдон дўстмиз.


-Биз бир биримиздан ёрдам қўлини аямаймиз.


-Биз дўстларимизнинг оғир енгил кунида ҳамиша ёнидан топиламиз.


Олиб борувчи:

-Ўғил болалар ижросида "Жан досым" қўшиғи

Iздегенде табылатын қасыңнан,

Көңілі бар қызғалдақтай ашылған.

Көрiспесек сағыныштан жүдейтiн,

Кiм бар екен бала күнгi досыңнан!


Қайырмасы:

Жан досым, үстем болсын мерейің,

Әрқашан жеңiсiңді көрейiн,

Сырымыз да бiтпесiн,

Жырымыз да бiтпесiн, жырымыз да бiтпесiн!


Қос бұтағы секiлденiп ағаштың,

Қатар жүріп сырымызды сан аштық.

Жол тапсақ та бiрге жүрiп жол таптық,

Адассақ та бiрге жүрiп адастық.


Қайырмасы:

Жан досым, үстем болсын мерейің,

Әрқашан жеңiсiңді көрейiн,

Сырымыз да бiтпесiн,

Жырымыз да бiтпесiн, жырымыз да бiтпес


Сахна кўриниши: "Дўст оғир кунда билинади"

Шеърлар:

Ўқувчи:

Тожик, қозоқ узбек рус

Яқин ўртоқ иноқ дўст

Шу дўстликнинг боғида

Ўйнаб кулиб шодон ўс

Ўқувчи:

Мои друзья они самною

Всегда радости, беде

И горе страшном за спиной

И будуть помогать везде

Рақс: "Зонтики"


Шеърлар:

Дилни дилга боғлаган

Зўр ишларга чоғлаган

Эллар мангу хохлаган

Бу дўстликдир, бу-дўстлик.

Тинчлик борки кунгил шод

Олам яшнар, хур- обод

Баралла дер ҳар авлод

Бу-дўстликдир, бу- дўстлик.

Ўқувчи:

Дружить сонцем ветерок

Ароса с травою

Дружить бабочкой цветок

Дружим мы стобою

Всё друзьями попалам

Подилить мы ради

Только ссориться друзьями

Никогда не надо.


Дуэт: Самина ва Жамшид ижросида "Дўстлик қўшиғи"


-Биз дўстлик ҳақида жуда кўп эртак, ҳикоя мақоллар биламиз.


-Ҳозир сизларга оғиздан оғизга етиб келган, халқ оғзаки ижодидаги мақолларни айтиб берамиз.

Мақоллар:

Душман сирингни ўғирлар, 
Дўст хатонгни тўғрилар.

Душман теги — пой, 
Дўст тожи — сир.

Душман уйида яшагандан 
Дўст уйида ўлган яхши.

Душман чақирса борма, 
Дўст чақирса қолма.


Душман ўлар, дўст қолар, 
Ўсма кетар, қош қолар.

Душманга ўт бер, 
Дўстингга — сут.


Душманнинг донидан, 
Дўстнинг сомони яхши.


Дўст ачитиб гапирар, 
Душман — кулиб.

Дўст билан сирдош бўл, 
Ишига доим қўлдош бўл.

Дўст бошга боқар, 
Душман — оёққа.


Олиб борувчи:

-Дўстлик ҳақида доно ю олимларнинг ҳам қалам чертган фикрлар жуда кўп.

Адхам:

-"Дўстсиз қолиш бахтсизликнинг энг каттаси" деган экан Даниель Дефо

Жамшид:

-"Адамның басы бәлеге урынған кездегі ең жақсы қамал -адал достар" деген Аристотель

Мафтуна:

-Яна Аристотельнинг мана бундай сўзи ҳам бор "Бошга келган бахтнинг энг маззалиси дўстлар билан бирга бахам курган бахтдир"

Хуршид:

-Дўстлик ҳақида шеър ёзмаган шоир, қалам тебратмаган ёзувчи, куйламаган куйчининг ўзи йўқ бўлса керак.

Мафтуна:

-Сиз бизнинг кичкина бўлса ҳам жуда ақлли булган Дилнозахон дугонамиз ижросида қўшиқ тинглаб дам олинг.


Қўшиқ: "Қизалоқман"

-Мана бизнинг "Дўстлик бебаҳо бойлик" деб аталган очиқ тарбия соатимиз шу билан якун топди.


-Ўйлаймиз ки биз сизга дўстлик деган туйғунинг қанчалик бебаҳо эканини шеър, қўшиқ, мақол ва барча айтилган доно сўзлар орқали таърифлаб бера олдик.


- Сўз сўнгида сизга айтаримиз Дўстликни асранг, дўстингизни қадрига етинг.


-Синфимизнинг қадрли меҳмони бўлиб, кўриб томоша қилганингиз учун катта рахмат

Хор:

-Рахмат!



Материал жариялап тегін сертификат алыңыз!
Бұл сертификат «Ustaz tilegi» Республикалық ғылыми – әдістемелік журналының желілік басылымына өз авторлық жұмысын жарияланғанын растайды. Журнал Қазақстан Республикасы Ақпарат және Қоғамдық даму министрлігінің №KZ09VPY00029937 куәлігін алған. Сондықтан аттестацияға жарамды
Ресми байқаулар тізімі
Республикалық байқауларға қатысып жарамды дипломдар алып санатыңызды көтеріңіз!