Материалдар / Ашық сабақ «ЧЎЛПОН. “ГЎЗАЛ” ШЕЪРИ» 7 сынып
МИНИСТРЛІКПЕН КЕЛІСІЛГЕН КУРСҚА ҚАТЫСЫП, АТТЕСТАЦИЯҒА ЖАРАМДЫ СЕРТИФИКАТ АЛЫҢЫЗ!
Сертификат Аттестацияға 100% жарамды
ТОЛЫҚ АҚПАРАТ АЛУ

Ашық сабақ «ЧЎЛПОН. “ГЎЗАЛ” ШЕЪРИ» 7 сынып

Материал туралы қысқаша түсінік
Өзбек тілі мен әдебиеті мұғалімдеріне
Авторы:
Автор материалды ақылы түрде жариялады. Сатылымнан түскен қаражат авторға автоматты түрде аударылады. Толығырақ
09 Ақпан 2019
752
0 рет жүктелген
770 ₸
Бүгін алсаңыз
+39 бонус
беріледі
Бұл не?
Бүгін алсаңыз +39 бонус беріледі Бұл не?
Тегін турнир Мұғалімдер мен Тәрбиешілерге
Дипломдар мен сертификаттарды алып үлгеріңіз!
Бұл бетте материалдың қысқаша нұсқасы ұсынылған. Материалдың толық нұсқасын жүктеп алып, көруге болады
logo

Материалдың толық нұсқасын
жүктеп алып көруге болады





Илмий мудира:

Узоқмуддатлирежа бўлими:

КЎНГИЛ ТУҒЁНЛАРИ
Мактаб:Сайрам тумани, 94- умумий ўрта мактаб
Ўқитувчи исми-шарифи:Нурова Гульмира
Куни:

Синф: 7 синф

Қатнашганлар сони: Қатнашмаганлар сони:
Дарсмавзуси: ЧЎЛПОН. “ГЎЗАЛ” ШЕЪРИ
Ўқув жараёнида амалга ошириладиган дарс мақсадлари
  • 7.Т/Ж1. Адабий асар сюжетининг таркибий қисмини таҳлил қилиш;
  • 7. Т/Ш3. Асардаги бадиий-тасвир воситаларини (рамз, ташбеҳ,талмеҳ. такрорий сўзлар, тазод, муболаға, аллитерация, риторик сўроқлар) қўлланилишини таҳлил қилиш;
  • 7.Б/Қ3.Асарни миллий қадрият нуқтаи назаридан таҳлил қилиб, адабий эссе ёзиш;
  • ўзбек адабиёти, ўзбек маданияти ва ўзбек миллий тафаккури ривожига ҳисса қўшган истеъдод соҳиби Чўлпоннинг ҳаёт йўли билан таништириш, билим,кўникмаларини мустаҳкамлаш;
  • Дарс мақсадлариҲамма ўқувчилар бажара олади: ҳамма ўқувчилар шоирни ҳаёти ва ижоди ҳақида берилган матнни ўқий олишади.


    Ўқувчиларнинг кўпчилиги бажара олади: ўқувчиларнинг кўпчилиги шеърни ифодали ўқиш малакасига эга.


    Баъзи ўқувчилар бажара олади: баъзи бир ўқувчилар шеърни таҳлил қилиб, шеърий санъатлардан муболаға, ташбеҳ, талмеҳ ва такрорий сўзларга мисоллар келтира олади.
    Баҳолаш критериясиТушуниш: озодлик, тенглик, мустақилликнинг қўрқмас куйчиси Чўлпон яратган бебаҳо дурдоналар билан танишади, адабий асар сюжетининг таркибий қисмини таҳлил қилади;Қўллаш: асардаги бадиий тасвир воситаларини қўлланишини таҳлил қила оладилар:Таҳлил: шеърий санъатларни ва асар ғоясини таҳлил қилади.
    Тил мақсадлариЎқиш: янги мавзу билан танишади;Сўзлаш: мавзуни гуруҳларда таҳлил қилиб сўзлайди;Тинглаш: тенгдошларини фикрини тинглашни ва уларга ўз муносабатини билдиришни ўрганади;Ёзиш: шеър таҳлилидан сўнг адабий эссе ёзишади.
    Инсоний қадриятларни сингдириш- шоир тимсолида миллий ғурур, ватанпарварлик туйғуларини, истиқлолга фидойилик туйғуларини таркиб топтириш; -ҳақиқатгўйлик, адолатпарварлик каби нодир туйғуларни шакллантириш;-мустақил юртимизнинг юқори чўққиларни забт этишида ўз улушини қўшиш ҳиссини орттириш;
    Фанлараро боғланишМатематика, она тили, қозоқ адабиёти, география фанлари аро боғланиш:Адиб босиб ўтган йўлни тушунтириш жараёнида факт ва рақамларга, жой номларига, тарихий шахсларга эътибор қаратилади.Айрим сўзларнинг луғавий маъносини англашда, тўғри талаффуз қилиш ва тўғри ёзишга эътибор қаратилади.
    АКТ-дан фойдаланиш кўникмалариЧўлпон портрети, шеърга басталанган қўшиқ , видеолавҳалар экран орқали намойиш этилади.
    Ўзлаштирилган билим

    Қодирийнинг ижоди мисолида журъатли ва жасоратли бўлишни,мукаммал билим олишни ҳамда илмимиз билан юқори чўққиларни эгаллашни, эркин ва фаровон ҳаётимизнинг қадрига етишни янада чуқурроқ ҳис этишдилар.
    Дарснинг бориши
    Режалаштирилган дарс босқичлариДарсда режалаштирилган фаолият

    Ресурслар
    Дарснинг кириш қисми7 дақиқаСаломлашиш.Навбатчи ахбороти.Психологик тайёргарликда қиш фаслида нишонланадиган элимизнинг буюк саналарига тўхталиб, уларни мадҳ этувчи шеърлар ифодали ёд олинади.Ўтилган мавзу «10 саволга 10 жавоб» стратегияси асосида мустаҳкамланади.Сўнгра ўқувчилар икки гуруҳга бўлиб олинади .1-гуруҳ «Гўзаллик» деб номланади.2-гуруҳ эса «Муҳаббат» деб аталади.Дарслик, ўқувчиларнинг иш дафтарлари.

    “Ўзбек тилининг изоҳли луғати” китоби.



    Дарснинг асосий қисми

    4 дақиқа







    12 дақиқа















    3 дақиқа







    4 дақиқа









    5 дақиқа







    5 дақиқа
    Чўлпоннинг «Гўзал» шеъри симфоник оркестр ижросида ифодали ўқилган видеолавҳа тингланади ва шеър муаллифини ўқувчилар аниқлашадилар.Қолиплаштирувчи баҳолаш.Чўлпоннинг ҳаёти ва ижоди қуйидаги топшириқлар асосида ўрганилади.«Гўзаллик» гуруҳи«Кластер» стратегияси асосида Чўлпон ҳаёти ва ижодини аниқлашади.«Муҳаббат» гуруҳи эса «Гўзал» шеърини таҳлил қилиб, унинг асосий ғоясини, унда иштирок этган бадиий тимсолларни, шеърий санъат турларини аниқлашади.»Гўзаллик менинг тасаввуримда» постерини ҳимоялашади.Қолиплаштирувчи баҳолаш.1. Чўлпон асарларини йўқ қилиш кимга ва нима учун керак бўлди?2. Қозоқ шоирларидан кимнинг ижоди ва тақдири Чўлпонникига ўхшаш деб ўйлайсиз? (Венн диаграммаси асосида)3. Нима учун Чўлпон ўлим ҳақидаги ҳукм чиқишидан аввал отиб ташланди?Қолиплаштирувчи баҳолаш.«Ақлий ҳужум» стратегиясида география фанига боғлаб, бир нечта саволлар билан мурожаат этилади.Қолиплаштирувчи баҳолаш.Ижодий иш1-гуруҳ ўқувчилари «Гўзаллик нимада?» мавзусида, 2-гуруҳ эса «Муҳаббат деганда нимани тушунасиз?» мавзусида қисқа эссе ёзишиб, ўқиб эшиттиришади.Қолиплаштирувчи баҳолаш«Акросўз» ўйини ўтказилади.Қолиплаштирувчи баҳолашКомпьютер, рангли стикерлар, баҳолаш варақалари.Монитор, проекторКластер стратегиясиhttp://munosabat.org/2014/12/20/чўлпон-шеърлари-асл-нусхалари-уйғон/
    Дарс якуни4 дақиқаЎқитувчи ўқувчиларга қуйидагича уй вазифасини топширади:-шоир ҳаёти ва ижоджини ўзлаштириш;-шеърни ёд олиш;Бугунги дарс ҳақида ўқувчиларнинг фикр-мулоҳазаларини билиш мақсадида рефлексия ёздириш. 1.Дарсда қандай янги маълумотларга эга бўлдинг? 2.Масалани ечишда(ёки дарсда) ўзинг аввал эгаллаган қандай билимларинг зарур бўлди? 3.Дарсда сенга масалани ечишда ким ва қандай ёрдам берди? 4.Дарс давомида ўзлаштирган қайси билимлар келажакда керак бўлади?5.Эгаллаган билимларни қаерда қўллай оласан? 6.Дарснинг қайси лаҳзасида сен ўзингни, айниқса, муваффақиятли ҳис этдинг? 7.Дарсда қандай усул ва йўлларни қўлладинг (жадвал тузиш, чизма ясаш, тезислар тузиш ва ҳк.)?8.Жуфтлик/гуруҳда сенга ким билан ишлаш қизиқроқ бўлди? Нима учун?9.Ўзингни дарсда нима учун мақтаган бўлар эдинг?10.Дарсдаги қайси хатти-ҳаракатларингни ўзгартирган бўлар эдинг?11.Келгуси дарсда нималарни ўзгартирган бўлар эдинг?12.Дарс давомида сенга нима кўпроқ ёқди?

    Дескриптор
  • Ўтилган мавзуни ўзлаштира олади.
  • Чўлпон ҳаёти ва ижодий фаолияти бўйича топшириқларни бажара олади.
  • “Гўзал” шеърини таҳлил қилиб, унинг асосий ғоясини айта олади.
  • “Венн” диаграммасини тўлдирди.
  • Эссе мавзуси мазмунан бой ёзилган.
  • Имло хатоларига йўл қўйилмаган.
  • Ифодали ўқиш малакасига эга.


  • Дарс бўйича ўқитувчи рефлексияси Дарс мақсадларини тўғри белгилай олдимми? Камчиликлар нимада кўринди?Мақсадга тўла эришиш учун нима тўсқинлик қилди?Дарснинг босқичларида вақт тўғри сарфландими? Дарс режасидан қандай четга чиқишлар бўлди, нима учун? Дарсрнинг янада яхшироқ самара бериши учун келгуси дарс режасига қандай ўзгаришлар киритишим керак?

    Умумий баҳо



    Ресми байқаулар тізімі
    Республикалық байқауларға қатысып жарамды дипломдар алып санатыңызды көтеріңіз!