Менинг биринчи Президентим
Юртбошимизнинг «Келажакка йўланма: маънавий янгиланиш» дастурий
мақоласи доираси асосида туманимизнинг турли жойларида тадбирлар
ўтказилмоқда. Бизнинг №92 «Ақсу» умумий ўрта мактабида ҳам
Президентимиз мақоласи кенг кўламда талқиланмоқда.Ўқувчилар
ўртасида «Давра сухбати» турли мавзудаги синф соатлари, беллашувлар
ўтказилмоқда.
Айниқса мен айтмоқчи бўлган тадбир 30 ноябрь куни Президентимизнинг
«Келажакка йўланма: маънавий янгиланиш» дастури асосида Биринчи
Президент куни муносабати билан «Менинг биринчи Президентим» номли
тадбир мактаб ёшлар етакчиси Саида Мавланова тамонидан тайёрланиб
ўтказилди.Тадбир хозирги кун замонимизга мос тўрт тилда яъни давлат
тили, рус тили, ўзбек тили, инглиз тилларида олиб борилди. Тадбирни
мактабимиз диретори Эркин Адахамов очиб берди. Тадбирга
мактабимизнинг илғор ва актив ўқувчилари қатнашдилар. Айниқса
7-синф қизларининг «Жаса Қазақстан» ва 6- синф қизларинг «Көк түдың
желбірегені» қўшиғига қўйган флешмоблари, 3- Б синф қизларининг
«Лазги» ва 3- А синф қизларининг русча «Бал цветов» қўшиғига тушган
рақслари, 10-А синф ўқувчиларининг Юртбошимизга атаб айтган шеълари
ва ўртани олиб борган «Жас Ұлан» болалар ташкилотининг аъзоларини
алоҳида айтиб ўтиш жоиздир.Тадбир мароқли ва мазмунли ўтди.
Тадбирга қатнашган барча ўқувчилар мактаб маъмурияти тамонидан
рахматнома эълон қилиниб мақтов ёрлиқлари билан тақдирландилар.
92"АКСУ" умумий урта мактаби тəлімгері Саида
Мавланова