Өзбек әдебиеті Одамий эрсанг демагил одами... Ашық сабақ 6-сынып

Тақырып бойынша 11 материал табылды

Өзбек әдебиеті Одамий эрсанг демагил одами... Ашық сабақ 6-сынып

Материал туралы қысқаша түсінік
Материал өзбек тілі және әдебиеті пәні мұғалімдеріне, оқушыларға арналған
Материалдың қысқаша нұсқасы

Одамий эрсанг, демагил одами...

1-ўқувчи: - Бугун юртимизда тўю тантана.Жаҳон халқлари ўзининг буюк устози, улуғ инсон, ўзбек адабий тили ва асосчиси ҳазрати А.Навоийнинг 575 йиллик таваллудини нишонламоқда.

А.Навоий ўзининг “Чор девон”, “Хамса”, “Маҳбубул-қулуб”, “Муҳокаматул –луғатайн”, “Мажолисун-нафоис”, “Мезонул-авзон” каби бадиий ва илмий асарлари билан ўзбек ва жаҳон адабиётини юқори босқичга кўтарди.

2- ўқувчи: - А.Навоий шоир, олим ва давлат арбоби сифатида адолат,илм-маърифатнинг ривожи, халқлар дўстлиги ва тинчлиги, мамлакатнинг ободонлиги учун курашди. Шоир Ўрта Осиёда марказлашган давлат бўлишини, мамлакатда адолат, ҳаққоният қарор топишини,халқнинг бахтли, эркин яшашини орзу қилди.

(“Чўли ироқ” куйи садолари остида саҳнага А.Навоий чиқиб келади.Саҳнанинг орқа томонида барча ўқувчилар қўллари кўксида уни кутиб оладилар)

А.Навоий: Турк назмида чу мен тортиб алам,

Айладим ул мамлакатни як қалам

Тўрт девон бирла назми панж ганж

Даст берди чекмайин андуҳу ранж.

Назму насрим котиби тахминшунос,

Ёзса юз минг байт этар эрди қиёс.


1-ўқувчи: - А.Навоий 1441 йил 9 февралда Шарқнинг маданий марказларидан бири бўлган Ҳирот шаҳрида темурийларга яқин оилада дунёга келди. Алишернинг отаси Ғиёсиддин Кичкина ўз замонасининг илм-фанини севган шоиртабиат кишиларидан эди.

Бошловчи:

Алишер 3-4 ёшларидаёқ Қосим Анварийнинг бир қанча ғазалларини ёддан билган ва ўқиб кишиларни ҳайратда қолдирган.

3-ўқувчи:

Алишер 4-5 ёшларида мактабга боради. У мактабда яхши ўқийди. Алишер мактабда ўқиб юрган чоғларида форс-тожик адабиётининг машҳур намояндалари Шайх Саъдийнинг “Гулистон ва Бўстон” асарларини қунт билан ўқийди. Фаридиддин Атторнинг “Мантиқут-тайр” асарини ёдлаб олади.

1452 йилда Хуросон подшоси Абулқосим Бобир Алишернинг отаси Ғиёсиддинни Сабзавор шаҳрига ҳоким қилиб тайинлайди. Лекин Алишер Ҳиротда қолиб ўқишни давом эттиради.. 8-9 ёшларидаёқ шеърлар ёзади.

4-ўқувчи: Алишер “Навоий”, “Фоний” таҳаллусларида туркий ва форсий тилларда лирик асарлар ёзиб, ўша давр шеърият аҳллари орасида зуллисонайн/икки тил билувчи шоир сифатида шуҳрат қозонади.

5-ўқувчи:

А.Навоий 1465-66 йилларда Самарқанддаги Улуғбек мадрасасида ўқийди. Шоирнинг Самарқандда ўтказган ҳаёти унинг қалбида ўчмас из қолдиради.

6-ўқувчи: Алишер Навоий ўз билими, куч-қуввати, ақл –заковатини халқ манфаати учун сарфлайди, мамлакат ободончилиги, равнақига катта аҳамият беради.У халқ орасида катта обрў қозонади.

А.Навоийнинг ўзбек тилидаги шеърлари “Хазойинул маоний”форс-тожик тилидаги ғазаллари “Девони-фоний” тўпламларига жойлаштирилган.

А.Навоий ўзидан аввал ўтган Атоий, Саккокий, Мавлоно Лутфий, Абдураҳмон Жомий-ларни ўзининг устозлари деб билган.

А.Навоий лирикасининг бош қаҳрамони шоирнинг ўзидир. Шоирнинг лирик асарларида давримизнинг илғор кишиси инсонпарвар, ватанпарвар шахс сифатида гавдаланади. У чин севги ва садоқатни улуғлайди, золим, риёкорларни танқид қилади, ватанпарварлик, маърифатпарварлик ғояларини илгари суради.

7-ўқувчи:

  • Шоир инсонни самимий севади ва унинг бахт-саодатини орзу қилади. Халққа

муҳаббат Навоий инсонпарварлигининг асосини ташкил қилади.

Юз жафо қилса менга бир қатла фарёд айламам,

Элга қилса бир жафо, юз қатла фарёд айларам,

-дейди устоз.

8-ўқувчи:

Навоий золим подшоларнинг жабр-зулми остида қаттиқ эзилаётган халқни кўрар экан ўзи яшаган даврдан шикоят қилади ва золим подшоларни аждаҳога ўхшатади.

Жаҳон ганжига шох эрур аждаҳо,

Ки ўтлар сочар қаҳр ҳангомида.

Навоий лирикасида ростгўйлик, софдиллик, вафодорлик, мурувват каби фазилатлар-ни тарғиб қилади.Шоир, айниқса, хотин –қизларга катта ҳурмат билан қаради. Уларнинг фазилатларини қадрлади.

9-ўқувчи:

Навоийнинг лирик тўпламларида ғазаллар салмоқли ўринни эгаллайди. “Хазойинул-маоний”куллиётининг ўзида 2600 ғазал бор.

Бошловчи:

А.Навоий ўз олдига йирик эпик асарлар яратиш вазифасини қўйди ва 1483 йилда “Хамса”ни ёзишга киришди. Навоий икки йилдан кўпроқ вақт мобайнида 52 минг мисра-дан иборат беш достон яратди. Бу достонлар “Хайратул-аброр”, “Фарҳод ва Ширин”, “Лайли ва Мажнун”, “Сабъаи сайёр”, “Садди Искандарий”дир. Навоий бу достонлари билан буюк ҳамсанавислар –Низомий, Ганжавий, Ҳисрав Деҳлавий ва Абдураҳмон Жомий қаторидан ўрин олади.

(А.Навоий ва Жомий суҳбати намойиш этилади). А.Навоий қўлида “Ҳамса” билан чиқиб келади. Устози Жомийга китобни топширар экан дейди:

Навоий: Эмас осон бу майдон ичра турмоқ,

Низомий панжасига панжа урмоқ.

Керак шер олдида ҳам шери жанга

Агар шер ўлмаса, бори паданга.

Жомий: - Эй Навоий ... санинг “Ҳамсанг туркий тилида ажойиб бир нақл бўладики,

сеҳрли нафасларнинг лабларига муҳр урди. Бу гўзал нақшлар яратган қаламга фалакдан офаринлар бўлсин. Бу қалам форсча шеър ёзувчиларга раҳм қилди, агар у ҳам форсча шеърлар ёзса эди, бизга сўз сўзламоқ мажоли қолмас эди”,- дейди.

10-ўқувчи:

Алишер Навоийнинг давлат ишларида иштирок этиши, халқ орасидаги обрўси бир гурух хасадгўй амалдорларга ёқмади.Улар шоирни Ҳиротдан узоқлаштириш пайига тушадилар ва ўзларининг қабиҳ мақсадларига эришадилар. Ҳусайн Байқаронинг фармони билан Алишер Навоий ижозат олол-майди.

Душманлар Навоийни тинч қўймайдилар, уни заҳарламоқчи бўладилар. Уларнинг ёвуз ниятларини пайқаган Навоий, 1489 йилда Ҳиротга қайтишга муваффақ бўлади.

11- ўқувчи:

Улуғ шоир, мутафаккир, давлат арбоби А.Навоий 1501 йил 3 январда Ҳирот шаҳрида вафот этади. Навоийни дафн этиш маросими катта мотамга айланди.

Бахриниса Эралиева

Ал-Форобий номли №113 сонли умумий ўрта мактаб уқитувчиси



Жүктеу
bolisu
Бөлісу
ЖИ арқылы жасау
Файл форматы:
docx
14.12.2020
613
Жүктеу
ЖИ арқылы жасау
Бұл материалды қолданушы жариялаған. Ustaz Tilegi ақпаратты жеткізуші ғана болып табылады. Жарияланған материалдың мазмұны мен авторлық құқық толықтай автордың жауапкершілігінде. Егер материал авторлық құқықты бұзады немесе сайттан алынуы тиіс деп есептесеңіз,
шағым қалдыра аласыз
Қазақстандағы ең үлкен материалдар базасынан іздеу
Сіз үшін 400 000 ұстаздардың еңбегі мен тәжірибесін біріктіріп, ең үлкен материалдар базасын жасадық. Төменде керек материалды іздеп, жүктеп алып сабағыңызға қолдана аласыз
Материал жариялап, аттестацияға 100% жарамды сертификатты тегін алыңыз!
Ustaz tilegi журналы министірліктің тізіміне енген. Qr коды мен тіркеу номері беріледі. Материал жариялаған соң сертификат тегін бірден беріледі.
Оқу-ағарту министірлігінің ресми жауабы
Сайтқа 5 материал жариялап, тегін АЛҒЫС ХАТ алыңыз!
Қазақстан Республикасының білім беру жүйесін дамытуға қосқан жеке үлесі үшін және де Республика деңгейінде «Ustaz tilegi» Республикалық ғылыми – әдістемелік журналының желілік басылымына өз авторлық материалыңызбен бөлісіп, белсенді болғаныңыз үшін алғыс білдіреміз!
Сайтқа 25 материал жариялап, тегін ҚҰРМЕТ ГРОМАТАСЫН алыңыз!
Тәуелсіз Қазақстанның білім беру жүйесін дамытуға және білім беру сапасын арттыру мақсатында Республика деңгейінде «Ustaz tilegi» Республикалық ғылыми – әдістемелік журналының желілік басылымына өз авторлық жұмысын жариялағаны үшін марапатталасыз!
Министірлікпен келісілген курстар тізімі