Тақырыбы:
«Чиройли сўзлаш –
инсоннинг асл зийнатидир!”
Орындаған:
Педагог-дефектолог:
Абдикаримова С.П.
Мектеп
кітапханашысы: Амирсеитова Ш.А.
Педагог-логопед:
Пратова Р.З.
Шымкент
2021
Чиройли сўзлаш –
инсоннинг асл зийнатидир!
Мақсад:
1. Ўқувчиларни
кутубхонага жалб этиш ва китобни севишга, асраб авайлашга
ўргатиш;
2. Ўқувчиларни ифодали,
равон ўқишга, воқеалар жараѐнини атрофлича баѐн эта олишга
ўргатиш.
3.
1-бошловчи:
Ўзбек халқига
одат,
Аввало бермоқ салом.
Шунинг учун
чиндилдан
Деймиз сизга:
―Ассалом!
2-бошловчи:
Хуш келибсиз,
меҳмонлар,
Чин кўнгилдан
ассалом.
Хуш келибсиз
байрамимизга,
Сизгадир ширин
калом.
1-бошловчи:
Ассалому алейкум азиз
устозлар, қадрли ўқувчилар!
Бугунги беллашувимизга
хуш келибсизлар.
Бугунги
беллашувимизни “Чиройли сўзлаш –
инсоннинг асл зийнатидир” деб
номладик.
Бугинги беллашувимизда
4-“Д” ва 4- “Е” синф ўқувчилари иштирок этади. Биз 4-“Д” синф
ўқувчиларидан ташкил топган гурухни “Зукколар” гурухи, 4-“Е” синф
ўқувчиларидан ташкил топган гурухни “Билимдонлар” гурухи деб
номладик.
2-бошловчи:
Бугунги беллашувимизни
одилона олиб бориш мақсадида ҳайъат аъзоларини таклиф
этганмиз.
Мархамат
танишинг:
-
Мактабимиз
педагог-дефектологи: Абдикаримова Саодат
Пишкакбаевна
-
Ўзбек тили ва адабиети
фани ўқитувчиси: Шамадиева Рихси
Апсаматовна
-
Мархамат жойларингизни
эгаллашиниз мумкин.
1-бошловчи:
Ўқиш — бу одоб
илми,
Берар бизга ҳаѐтдан
сабоқ.
У бордирки, ҳаѐт
сурурли,
У бордирки, келажак
порлоқ.
2-бошловчи:
Азиз қатнашувчилар
барчангларга омад тилаган холда, бугунги беллашувимизни бошлаймиз.
Мархамат шартларимиз билан танишинг:
-
“Жоним ичра жонимдирсан
Ватан” мавзусида ифодали шеър ёд
олиш;
-
Тез
айтиш;
-
Ватан хақида
мақоллар;
-
“Эртаклар оламига
саёҳат”
1-бошловчи:
Азиз ўқувчилар
диққатингизни экранга қаратишингизларни
сўранаман.
1-шартимизни
бошлаймиз. Бугунги тадбиримизни биз
бу йил Қозиғистонимизнинг мустақиллигига 30 йил тўлиши муносабати
билан Ватан мавзусига бағишладик. Шартимиз бўйича ҳар бир иштирокчи
12 қатордан ортиқ ва кам бўлмаган “Ватан” мавзусидаги шеърни
ифодали ёд олиб бериши керак.
2-бошловчи:
Мархамат “Зукколар”
гурухи иштирокчисини таклиф этамиз.
“Билимдонлар” гурухи
иштирокчисини таклиф этамиз.
2-шарт
2-бошловчи:
Тез
айтиш - ўзбек халқ оғзаки
ижодининг бир тури. Тез айтишда янглишиб кетиш мумкин бўлган
қофиядош сўзлардан тузилган жумлалар қўлланади. Унда муайян
товушлар айниқса жарангли ундошлар такрорланади ва сўзлар ритм,
урғулар билан тез айтилади. Тез айтишда ҳар бир товуш ўз ўрнида
тўғри, равон талаффуз этилиши шарт. Тез айтишлар болаларнинг
фикрлаш қобилиятини, сўз бойлигини оширишда ва нутқнинг равон
бўлишида хизмат қилади.
Товушлар талаффузида
янглишган тамон енгилган ҳисобланади.
1-бошловчи:
Мархамат “Зукколар”
гурухи иштирокчисини таклиф этамиз.
“Билимдонлар” гурухи
иштирокчисини таклиф этамиз.
-
Дўст-дўстга дўстлигини
доим далиллайди.
-
Мавлуда ховлида ховлиқиб
турибди.
-
Қишда қатиқ қаттиқ қотиб
қолди.
-
Толиб тандир тагидан
танга топди.
3-шарт
2-бошловчи:
МАҚОЛ — халқ оғзаки ижоди жанри; қисқа ва лўнда,
образли, грамматик ва мантиқий тугал маъноли ҳикматли ибора, чуқур
мазмунли гaп. Муайян ритмик шаклга эга. Мақолларда
авлод-аждодларнинг ҳаётий тажрибалари, жамиятга муносабати, тарихи,
руҳий ҳолати, этик ва эстетик туйғулари, ижобий фазилатлари
мужассамлашган. Асрлар мобайнида халқ орасида сайқалланиб, ихчам ва
содда поэтик шаклга
келган.
1-бошловчи:
Мақоллар мавзу жиҳатдан ниҳоятда бой ва хилма-хил.
Ватан, меҳнат, илмҳунар, дўстлик, аҳиллик, донолик,
ҳушёрлик, тил ва нутқ маданияти, севги
ва муҳаббат каби мавзуларда, шунингдек, салбий
хислатлар хусусида рангбаранг мақоллар яратилган. Мақол учун мазмун
ва шаклнинг диалектик бирлиги, кўп ҳолларда қофиядошлик, баъзан кўп
маънолилик, мажозий маъноларга бойлик каби хусусиятлар
характерли.
2-бошловчи:
Ватани борнинг
бахти бор,
Меҳнати борнинг
— тахти
1-бошловчи:
Киши ерида султон
бўлгунча,
Ўз элингда чўпон
бўл
2-бошловчи:
Энди мақол айтиш
навбатини иштирокчиларимизга берамиз.
Беллашув шартига кўра иштирокчиларимиз
навбатма-навбат ватан хақида мақоллар айтишади. Охирги мақолни
айтган гурухимиз ғолиб ҳисобланади. Мақоллар қайтарилмаслиги керак.
Мақоллар беллашувини бошлаймиз.
1-бошловчи:
“Зукколар” гурухи
иштирокчисини таклиф этамиз.
“Билимдонлар” гурухи
иштирокчисини таклиф этамиз.
4-шарт “Эртаклар оламига
саёҳат”
2-бошловчи:
Болалик
кунларимда,
Уйқусиз
тунларимда,
Кўп эртак
эшитгандим,
Сўйлаб берарди
бувим.
1-бошловчи:
Эсимда ўша
дамлар,
Ўзи учар
гиламлар,
Тоҳир-Зуҳра,
Ёрилтош,
Ойни уялтирган қош . дея оҳирги “Эртаклар
оламига саёҳат” шартимизни
бошлаймиз.
Қатнашувчиларимиз уйда тайёрлаб келган
эртакларини ролга киришиб айтиб беришлари керак бўлади. Хайат
аъзоларимиз эртакни имо-ишора ва мимика билан айтилишига баҳо
беришади.
2-бошловчи:
“Зукколар” гурухи
иштирокчисини таклиф этамиз.
“Билимдонлар” гурухи
иштирокчисини таклиф этамиз.
1-бошловчи:
Хайат аъзолари мусобақани бахолагунча
тамошабинлар билан Тафаккурни чархловчи қизиқарли савол -
жавоблар ўйинини
ўтказамиз.
Биринчи савол:1.Денгизда қандай тош бўлмайди?
Қуруқ тош
2. яримта томни тамирлаш учун 25 дона шипр
керак бўлади, бутун томни таъмирлаш учун қанча шипр керак бўлади?
Бутун томга шипр керак бўлмайди
3. Кечаги кун эртага бўлганида бугун якшанба
бўлар эди. Қайси кун хақида гапириляпди?
сейшанба
4.Қуёнми ёки ўрдак?
Қуён
5.Қайси пиёла биринчи тўлади?
3
6.Қайси бири ахмоқ?
4
2-бошловчи:
Ана энди баҳсимизни
бахолаш учун сўз навбатини хайат аъзоларига
берамиз.
Табриклаш ва
тақдирлаш
Якунлаш:
1-бошловчи:
Бугунги бахсимиз ўз
нихоясига етди. Бу мусобақага
қатнашганингизлар учун
сизларга ўз миннатдорчилигимни билдирамиз. “Ўқиш, ўқиш ва яна ўқиш
деган шиор остида тинимсиз илим олайлик” азиз
ўқувчилар!
Шимкент
шаҳри
№104
УЎББМнинг
4-“Д” синф
ўқувчиси
___________________________
“Чиройли сўзлаш-
инсоннинг асл зийнати” мавзусида ўтган тадбирда шеърни ифодали ўқиш
қобилияти, маҳорати ва фаол иштироки
учун
т а қ д и р ла н а
д и.
Мактаб директори:
Х.А. Джамалова
Директор
ўринбосари: Н.У.Шамадиева
Шимкент
2021й
Грамота