Материалдар / Ўзбек тили - Она тилим, Қозоқ тили - Ватан тилим
МИНИСТРЛІКПЕН КЕЛІСІЛГЕН КУРСҚА ҚАТЫСЫП, АТТЕСТАЦИЯҒА ЖАРАМДЫ СЕРТИФИКАТ АЛЫҢЫЗ!
Сертификат Аттестацияға 100% жарамды
ТОЛЫҚ АҚПАРАТ АЛУ

Ўзбек тили - Она тилим, Қозоқ тили - Ватан тилим

Материал туралы қысқаша түсінік
Мақала Ўзбек тили - Она тилим, Қозоқ тили - Ватан тилим. Материал устозларга ва ўқувчиларга эссе ва иншо ёзишда фойдаланса бўлади.
Авторы:
Автор материалды ақылы түрде жариялады. Сатылымнан түскен қаражат авторға автоматты түрде аударылады. Толығырақ
05 Ақпан 2022
4237
2 рет жүктелген
770 ₸
Бүгін алсаңыз
+39 бонус
беріледі
Бұл не?
Бүгін алсаңыз +39 бонус беріледі Бұл не?
Тегін турнир Мұғалімдер мен Тәрбиешілерге
Дипломдар мен сертификаттарды алып үлгеріңіз!
Бұл бетте материалдың қысқаша нұсқасы ұсынылған. Материалдың толық нұсқасын жүктеп алып, көруге болады
logo

Материалдың толық нұсқасын
жүктеп алып көруге болады

ЎЗБЕК ТИЛИ – ОНА ТИЛИМ,

ҚОЗОҚ ТИЛИ – ВАТАН ТИЛИМ.



Эралиева Бахриниса Исмаилкуловна

113 Ал-Фаробий номли умумий ўрта билим берувчи мактабнинг ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчиси



Заковат билимнинг таржимони тил,

Ёруғликка элтар, кишини у бил.

Навоий

Тил- инсон тафаккурининг маҳсули. У инсон маданияти, фикрий гўзаллигини яхши, ибратли, ҳавас қилса арзийдиган фазилатларни юзага чиқарувчи воситадир. Тил – инсон ҳаётидаги бебаҳо туҳфа. Усиз ҳаётни тасаввур ҳам қилиб бўлмайди. Чунки тил кўнгилларни боғлайдиган, инсоннинг миллатини, тарихини, ўзлигини акс эттирув-чи равшан кўзгу. Тил – дил калити, дилда жўш урган хис-туйғулар, фикр-мулоҳазалар тил орқали бошқаларга баён қилинади. Шу сабабдан ҳам тил фикр алмашинув қуроли сифатида муҳим алоқа воситаси ҳисобланади. Тил инсоният ички дунёсини ташқи оламга танитади, яъни у дил таржимони бўлиб кўнгилдагини сўзлайди. Шундай хазиналардан бири ватан тилимдир.

Давлат тили – қозоқ тили ўзининг бой адабий –маданий меросига эга. Бу тил орқали ўтмишдаги халқ донишмандлигини, мақол-маталларини, ҳикматли сўзларини, топишмоқларини, эртакларини ўқиб ўрганамиз. Абайнинг донолиги, Махамбетнинг мардлиги, Абилайхоннинг донишмандлиги, Бўгенбай ва Қабанбайнинг матонати ва жасоратидан руҳий озиқ оламиз. Биз шундай маданий мерос соҳибимиз.

Қардош қозоқ Навоийси Абай оқин,

Навоийдек юрагимга сенсан яқин.

Сенинг доно ўланларинг , достонларинг,

Шеър, эртак, жумбоқларинг, чистонларинг

Буюк Пушкин каби менга завқ бағишлар,

Улуғ устоз Абай, сенга минг олқишлар!

2007 йил элбошимиз Нурсултон Назарбаев томонидан «Қозоқ тили йили» деб эълон қилиниши давлат тилимизда яратилган маданий меросимизни янада теран ўзлаштиришга, ардоқлаб ўқиб-ўрганишимизга имкон яратди. Қозоғистон - кўп мил-латли мамлакат. Бепоён юртимизда юздан ортиқ миллат ва элат вакиллари асрлар давомида аҳил-иноқ яшаб келмоқда. Республикамиз Бош қомуси Конституцияда ҳар бир миллатнинг ҳақ-ҳуқуқлари тўлиқ кафолатланган. Қозоғистон Республикасининг ҳар бир фуқораси ўз она тилида сўзлаш, муомала, билим, ижодда хоҳлаган тилдан фойдаланиши мумкин. Элбошимиз Н.А.Назарбаев 2006 йилнинг 24 октябрида Астанада ўтган Қозоғистон Халқлари Ассамблеясининг XII сессиясида тиллар тўғриси-да гапириб: « Давлат тилини билиш – ҳар бир қозоғистонликнинг бурчи “ –деган эди. Давлат тили ва бошқа тиллар давлат ҳимоясидадир. Давлат органлари бу тилларнинг ривожланишлари учун шароит яратади.

Қозоқ халқи эл бўлиб шакллангандан бери қозоқ тили яшаб келади. Руникалик ёзувлардан кейин қозоқ тилида араб, лотин, рус графикаси биридан сўнг бири қўлланилди. Қозоғистон Республикасининг Конституциясида “Қозоқ тили –Қозоғистон Республикасининг давлат тили” деб ёзилди ва тил тўғрисидаги дастлабки қонуни қабулланди. Бугунги кунда Қозоғистонда яшаб турган барча эл-элатлар “Қозоғистон халқлари тиллари” байрамини нишонлайдилар. Бу байрам бағрида 130 ортиқ миллатлар ва элатларни бирлаштирган она Ватанимиз – Қозоғистон учун ниҳоятда мос тантана ва шодиёнадир. Дини, эътиқоди турлича бўлишидан қатъий назар, турли миллатлар ягона мақсад йўлида курашаётган, дўстона муносабатлар муваффақиятли ривожланаётган, давлат тилига юксак эҳтиром кўрсатилаётган мамлакатдагина мана шундай байрамлар нишонланиши мумкин.

Ўзбек тили – она тилим,

Қозоқ тили – Ватан тилим, демоқчи Давлат тилига ҳурмат ва эътиборнинг биринчи намунаси шу тилда тўғри, чиройли сўзлаш ва ёзишдир. Ўзбек ва қозоқ тилидан ўринли фойдаланиш, уни ривожлантириш ватанимиз истиқболи бўлган биз ёшларнинг бурчимиздир. Ватан тилимиз ҳақида буюк боболар фикрларига эътиборни қаратайлик:

... Тіл байлығы, тіл тазалығы – ұлт қасиетінің салт-санасының негізгі өзегі, нағыз белгісі емес пе? Бауржон Момишұлынинг доно ўгитларига амал қилган ҳолда биз ўзимиз яшаб турган, меҳнат қилаётган юрт тилини билишимиз асослидир. Буюк боболаримиз Абай, Сакен Сайфуллин, бошқа қозоқ ёзувчиларининг асарларини қозоқ тилида ўқиб, дўстларимиз билан уларнинг боболари тилида гаплашишга нима етсин!?

Абай бобом ўгити бизни қилар тарбия ,

Жамбулнинг шеърларига булбул бўлар махлиё.

Бауржонга бағишлаб достон битай бир қанча,

Донолар хотираси дилимга солар анча.

« Халқнинг тили – унинг қалби деб бежиз айтишмайди. Кўхна ва навқирон Сайрамда биз ўзбеклар муҳим яшаймиз. Давлатимизнинг бизга яратган имкониятлари туфайли ўз она тилимизда таълим олмоқдамиз. Шу билан бирга, давлат тилида ҳам эркин, бийрон ўқиб, сўзлаб, ёза олишимиз шу тилга бўлган ҳурмат-эҳтиромимиз намунасидир. Ҳаттоки, бу ҳақда вилоятимизнинг нуфузли « Оңтүстік Қазақстан» рўзномаси «Сайрам қозоқча сайрайди» мақоласини чоп этди. Иш юритишни тўлиқ давлат тилига кўчирилиши ибратли ишлардан биридир. Қозоқ ўқувчилари билан бир қаторда ўзбек болаларининг давлат тилида ягона миллий тест топшириши таҳсинга сазовар.

Тилни болаликдан ўрганган афзал. Элбошимиз Нурсултон Назарбаев «Қозоғистоннинг келажаги қозоқ тилида» дир деб бежиз айтмаган. Шу боис ўзбек мактабларида ҳам давлат тилини ўргатиш бошланғич синфлардан амалга оширилмоқда.

Тіл – коңілдің кілті. Она тилимиз, асрий миллий қадриятларимиз биз учун қадрли. Шу билан бир қаторда давлат тилини ўрганиш ҳам муҳим вазифа ҳисобланади.

Тил – миллат вакилларини бирлаштирувчи белбоғ. Бу рамзий белбоғнинг куч-қудрати, уни ташкил этувчи толалари сизу бизнинг давлат тилимизга муносабатимизга боғлиқдир. « Қозоғистон -2030» стратегик режасини амалга оширишда, жонажон Ватанимизнинг элликта ривожланган давлатлар сафига қўшилиш дастурини жорий этишда ватан тилига бўлган ҳурмат-эҳтиромни кучайтиришда ўзбек халқи намоёндалари ҳам борлигидан фахрланаман.

Бундан буён ҳам қардошлик-қондошлик-жондошлик, азалий ва абадий дўстлик анъаналарига содиқ ҳолда қўлни-қўлга бериб, бир ёқадан бош чиқариб, астойдил ҳаракат қилаверамиз!



Фойдаланилган адабиётлар:

  1. Ўзбек тили ва адабиёти газетаси №12 .2004 й.

  2. Жанубий Қозоғистон газетаси №17. 2015 й.

  3. Ўзбек адабиёти ва санъати газетаси №7. 2003 й.























Ресми байқаулар тізімі
Республикалық байқауларға қатысып жарамды дипломдар алып санатыңызды көтеріңіз!