Материалдар / Ажойиб жониворлар

Ажойиб жониворлар

Материал туралы қысқаша түсінік
Барлық мұғалімдер үшін
Материал тегін
Тегін турнир Мұғалімдер мен Тәрбиешілерге
Дипломдар мен сертификаттарды алып үлгеріңіз!
Бұл бетте материалдың қысқаша нұсқасы ұсынылған. Материалдың толық нұсқасын жүктеп алып, көруге болады
logo

Материалдың толық нұсқасын
жүктеп алып көруге болады



Бугун сизларга ажойиб жониворлар - қушлар ҳақидаги қизиқарли фактлар тўғрисида маълумот бермоқчимиз. Бунинг учун ажойиб далиллар ўнталигини туздик. 

10 ўрин. Ўнликни қушлар ҳақидаги қизиқ далиллар, ҳарорат ҳақидаги далил очиб беради. Инсон танасининг ўртача ҳарорати қанча? тўғри, 36,6 градус. Қушларда бу кўрсатгич 8 градусга юқори. Қийинроқ... ва шунинг учун ҳам қушларнинг олган нафасининг 3/4 қисми танасини совутишга кетади. Ахир уларда тер безлари йўқ



 


9 ўрин. Учиш пайтида қуш юраги дақиқасига 1000 марта уради, яъни сониясига 16 марта. Ҳордиқ пайтида бу кўрсаткич дақиқасига 400 мартага тенг. Ва бу факт қушлар ҳақидаги қизиқ далиллар ўнлигининг 9 поғонасини эгаллаган.



 



8 ўрин. Қушлар ҳавода қуш танасининг 1/5 қисмини эгаллаган ҳаво қопчалари туфайли бемалол парвоз қиладилар. Шуниси қизиқки,  ҳаво қопчалари пингвин ва туяқушларда ҳам бор.



7 ўрин. Янги Зеландияда олимларга таниш ягона қанотсиз қуш - киви яшайди, бундан ташқари унинг думи ҳам йўқ, патлари эса жунга ўхшайди. Агар ички аъзолари тузилиши ва тумшуғи бўлмаганда, уни сут эмизувчиларга хос деб бўларди. Ахир ўзини тутиши ва ташқи кўриниши асло қушга ўхшамайди.


6 ўрин. Нега қушлар учбурчак шаклини ҳосил қилиб учадилар? Бу жуда оддий, узоқ учишларни енгиллаштириш керак. Ҳар  бир қуш тўғри қўшниси ортидан учади ва унинг қанотлари ҳосил қилган ҳаво оқими ичида бўлади. Бу энергия сақлашга ёрдам беради. Етакчига ҳаммасидан кўра қийинроқ, шунинг учун энг кучли ва чидамлиси етакчи бўлади.



 

5 ўрин. Қушлар ҳақидаги қизиқ далиллар 10талигининг 5 поғонасида тезлик ҳақидаги далил туради. Инсон бозоридаги ўртача машинанинг тезлиги соатига 160 км бўлиши мумкин. Шу тезликда чағалайлар учиши мумкин, каптар ва жарқалдирғочлар эса соатига 300 км тезликда уча олади!


 

4 ўрин. Энг очофат қуш - колибри. Улар ҳар 10 дақиқада овқатланадилар ва кун бўйи ўз вазнидан икки баравар ортиқ нектар ейди. Бундан ташқари, бу кичик қуш орқага уча оладиган дунёда ягона қушдир. Энг қичик жониворлар рўйхатига киритилган.



 

3 ўрин. Сиз бор йўғи биттагина заҳарли қуш борлигини биласизми? Бу икки рангли пашшахўр қораялоқ, чумчуқсимонлар оиласига киради ва Янги Гвинеяда яшайди. Бунинг ҳайратланарли жойи йўқ, ахир қуш заҳарли қўнғизлар - Choresine pulchra (заҳари - батрахотоксин)ни еб кун кўради. Эволюция мобайнида пашшахўрларда заҳарга нисбатан иммунитет ҳосил бўлган ва  заҳар унинг териси ва патларига сингиб кетган. Шу ттариқа одам ва кичик ҳайвонларнинг унгиа тегиб кетиши ҳам хавфли.



2 ўрин. Почтачи кабутарлар ҳам мукофотланганлар. Шер Ами (қадрли дўст, дегани) Биринчи Жаҳон уруши пайтида ҳарбий мукофот - "Жасорати учун" медалига сазовор бўлган. У  бир кўзи ва оёғидан айрилган, аммо барча топшириқларни адо этган. Айтганча, урушдан сўнг Шер Ами оёқ протезига эга бўлган.



1 ўрин. Гриф- курка ажойиб ҳид билиш қобилиятига эга, айниқса у ўзи озиқланадиган ўлакса ҳидини жуда яхши сезади. Бу қобилиятдан ер ости трубаларини таъмирловчи усталар фойдаланадилар. Оқиб кетаётган ёнилғидан ўлакса ҳиди анқийди ва грифлар айни ўша жойга йиғиладилар ва инженерлар қаерни қазиш кераклигини осонгина билиб оладилар.

Ҳайвонлар ва қушлар ҳақида мақоллар

Той отга етказар,
От — муродга. Сардор





Тоғ бўрисиз бўлмас,
Тўқай арслонсиз бўлмас.. Жавохир

.







Йил фасллари ва табиат ҳодисалари ҳақида мақолла

Азиз бўлмай, мазиз бўлмас.



Ёз ёмғири ёндан ўтар,
Қиш ёмғири — жондан.

Ёзда боши пишмаганнинг,
Қишда оши пишмас. Муслима



Ёзда жароҳат кўрсанг,
Қишда роҳат кўрасан.

Ёзнинг ёзиғи — қишнинг озиғи. Абдусаттор





Ёзнинг ёмғиридан қўрқ,
Қишнинг — қировидан.

Ёзнинг куни — юз турли,
Қишнинг куни — қирқ турли. Диана



Илиб-илиб, ёз бўлар,
Совиб-совиб, қиш бўлар.

Лайлак келса — ёруғ ёз,
Турна келса — тунуқ ёз. Иброхим







Савалаб ёққан ёмғир ёмон,
Майдалаб ёққан қор ёмон.

Яхши йил баҳоридан маълум,
Яхши кун — саҳаридан. Жавохир



Қарға кетмай, қор кетмас,
Турна келмай, муз кетмас. Мухаммад

Қарға қағилласа, қишни чақирар,
Ғоз ғағаласа — ёзни. Чарос



«Ўрозвой ва хўрозвой» (болалар учун шеър)

-«Хар кун эрталаб сени,
Ким уйғотар, Ўрозвой?».
-«Хар кун эрталаб мени,
Уйғотади хўрозвой!».

-«Унда, сен туриб барвақт,
Нима ишлар қиласан?».
-«Барвақт турмайман харвақт,
Нега мазах қиласан?

Хўрозвой уйғотганда,
Бир очаман кўзимни.
Сўнг тўғрисин айтганда,
Ухлатаман ўзимни!»…



Қарға нечун қағиллар?

-«Қарғалар нима учун,
Қағиллайди тинимсиз?».
-«Билмасанг шуни нечун,
Сен экансан билимсиз!».

«Қарғалар табиатдан,
Қағиллаб қор сўрайди.
Табиат эса бирдан,
Ерни қорга ўрайди!»…



Табиат (шеър)

Буюк она табиат,
Тилсимларинг жуда мўл.
Бизларга бериб сабот,
Кўрсатасан тўғри йўл.

Эхсон кутмаймиз сендан,
Бу бизнинг чин сўзимиз.
Аксинча, кашфиётни,
Яратамиз ўзимиз!…

Испанский-Нигина,

Материал жариялап тегін
сертификат алыңыз!
Бұл сертификат «Ustaz tilegi» Республикалық ғылыми – әдістемелік журналының желілік басылымына өз авторлық жұмысын жарияланғанын растайды. Журнал Қазақстан Республикасы Ақпарат және Қоғамдық даму министрлігінің №KZ09VPY00029937 куәлігін алған. Сондықтан аттестацияға жарамды
Ресми байқаулар тізімі
Республикалық байқауларға қатысып жарамды дипломдар алып санатыңызды көтеріңіз!