(ЎЁ, Г) 1-топшириқ. Ўқинг. Нима учун
охирги гапдан кейин ундов белгисиқўйилганлигини тушунтиринг. Ишком
сўзининг маъноси тушунтирилиб айтилади.
Эҳ, куз қандай ажойиб фасл!
Гапни айтаётан кишида қувноқлик билан тўлқинланиб
айтаётгани сезилади.
Ёдда сақланг! Кучли ҳис – ҳаяжон, қувоч,
ажабланиш билан айтилган гап ҳис-ҳаяжон гап дейилади. Ҳис- ҳаяжон
гапнинг охирига ундов (!) белгиси қўйилади. Масалан: Олтин куз, хуш
келдинг элимга!

Дескриптор. Билим
олувчи:
- Матн мазмуни буйича фикр билдиришга
йўналтирилган саволлар тузади ҳамда жавоб беради;
-Нима учун охиргигапданкейин ундов белгиси
қўйилганлигинитушунтиради;
Баҳолаш: Смайликлар билан

(ЎЁ, Я) 2-топшириқ. “Баённома” усулидан
фойдаланиш: Ҳис-ҳаяжон гапларни кучли оҳанг билан ўқинг. Оҳанг
орқали қувонч, табрик, чақириқни ифодаланг.
Бепоён пахта далалари қандай гўзал! Яшасин дунёда
тинчлик! Тўкин кузқандай яхши! Гулла, яшна
Мустақил Қозоғистон! Гапларни кўчириб
ёзинг.
Дескриптор. Билимолувчи:
-Ҳис-ҳаяжон гапларни кучли оҳанг билан
ўқийди;
- Оҳанг орқали қувонч, табрик, чақириқни
ифодалайди ва йўналтирилган саволлар тузади ҳамда жавоб
беради;
-Гапларни кўчириб ёзади;
Баҳолаш: Рағбатлантирувчи сўзлар билан.
“Баракалла!”, “Офарин!”, “Тасанно!” ва ҳк.
Дам олиш дақиқаси: «Капалак гулга қўнди»
ўйини. (ЎЁ, Ж) 3-топшириқ. Ўқинг. Гаплар қандай мазмун
англатяпти, уларнинг охирига қандай тиниш белгилар қўйилган? “Ким
зийрак” усули ёрдамида гуруҳлар бир- бирига қандай тиниш белгилари
қўйганлиги ҳақида айтади.
Ҳис-ҳаяжон билдирган гапларни кўчириб ёзинг.
Луғат иши: “Гулкосалар” сўзини
тушунтириш.
Дескриптор.
Билим олувчи:
-Режа бўйича ривоя матнини, қиёсий
тавсифлайди;
-Ҳис-ҳаяжон билдирган гапларни кўчириб
ёзади; Баҳолаш:
Товушлар орқали баҳолаш (охо,оххоххо)
4-топшириқ. (Ў.Ё, Г) Дарак, сўроқ гапларни
ҳис-ҳаяжон гапга айлантиринг. “Тўғри топинг” усулидан
фойдаланиш.
Дескриптор.
Билим олувчи:
-Гапларни ўқиб, қандай гаплигини
айтади;
-Гапларни ҳис-ҳаяжон гапга
айлантиради;


-Ундалма сўзларни ажратади ва тиниш белгиларини
тўғри қўяди.
Баҳолаш: “Гулдаста” усули орқали баҳолаш.

|