"Китоб-билим манбаи"

Тақырып бойынша 11 материал табылды

"Китоб-билим манбаи"

Материал туралы қысқаша түсінік
мұғалімге,оқушыға
Материалдың қысқаша нұсқасы

Китоб — инсоннинт энг яқин дўсти ва маслаҳатчиси, ақл қайроғи ва билим манбаидир. Китоб фикрлаш қуроли, хазиналар калити, тафаккур манбаи бўлгани учун ҳам халқимиз уни нондай азиз, мўътабар ва муқаддас деб ҳисоблаган. Шунинг учун китобта муҳаббат, уни қадрлаш, ўқишга иштиёқ халқимизнинт қон- қонита сингиб кетган.

Айниқса, буни доноларнинт ўтитлари, ёзма манбалар, халқ оғзаки ижоди дурдоналари, халқнинт анъанавий тарбия усулларида акс эттан китоб билан боғлиқ хилма-хил ҳаётий расм- русумлар, удумлар ва урф-одатлардан ҳам билиш мумкин. Халқимиз китоб ҳақида нақл-ривоятларгина эмас, балки кўплаб мақоллар, афоризмлар, топишмоқлар, ҳикматлар ҳам яратган. Жумладан, Абдураҳмон Жомийнинт китоб ҳақидати ушбу мисраларини келтиришимиз мумкин. 

Билимдонлар сўзи бордур бу бобда: 
«Билимдон тўрда-ю, илми китобда!» 
Атар ёлғиз эсант, ҳамдам китобдур, 
Билим субҳидати нур ҳам китобдур.

Китоб ва китобхонлик ҳақидаги халқ анъанавий пандномаси билан улуғларнинг дунёқараши, мулоҳазалари бир-бирига жуда яқин, бири иккинчисини тўлдиради. Бу ҳол китобнинт катта маънавий кучга эгалиги, китобхонлик инсон учун юксак мезон экани билан изоҳланади.

Китобхонлик тор маънода китоб ўқишни билдирса, кенг маънода танлаб ўқиш, ҳис этиш, англаш ва фикр билдириш тушунчаларини ўз ичига қамраб олади. У бадиий адабиёт, адабий танқид ва педагогика кўмагида юксала боради.

Китобхонлик кеча ёки бутун туғилган эмас. Хусусан, Маҳмуд Кошғарийнинт «Девону луғатит турк», Абу Абдулло ал- Хоразмийнинт «Мафатих ал-улум», Юсуф Хос Ҳожибнинт «Кутадғу билиг», Носируддин Бурҳонуддин Рабғузийнинт «Киссаи Рабғузий», Хондамирнинт «Макорим ул-ахлоқ» ва Алишер Навоий, Захириддин Бобурларнинт қатор асарларида китобхонликка оид қимматли фикрлар баён қилинган. Жумладан, "Қиссаи Рабғузий" муқаддимасида муаллиф шундай ёзади: "… пайғамбарлар киссаларига ғоят рағбатим бор. Текма ерда, текма ким эрса-да, бўлинур баъзиси мустақим бор, баъзиси номустақим. Бир антаси муқаррар ва бир антаси мубаттар бор. Бир озининт сўзлари кесук бор, бир озининт мақсудлари ўксук. Эмди санинт зиммантдин чиқған, қаламунтдан оқған, китобатма санинт, иборатма санинт бўлуб, «Кдсас ул-анбиё» бўлса, ўқумоқға кераклик, ўртанмоққа яроғлиғ бўлғай эрди, теб илтимос янтлиғ ишорат бўлди эрса нечама ўзумни ул ишта лойиқ, ул амалта мувофиқ эрмасин теб, бу оғир ишта ўғрадимиз (киришдик, қўл урдик)".

Юқорида айтилтанлардан шундай хулосага келиш мумкинки, китобхонлик адабиётшунослик ва таълим-тарбиянинт муштарак ва муҳим соҳаси сифатида, шубҳасиз, чуқур изланишларни тақозо этади. Унинт ривожини адабиётнинт тараққиёти билан боғлаб ўртаниш мақсадта мувофиқдир.

Кишининг маданияти унинг китобида акс этади. Шу маънода бутунги кунда китоб ўқиш ва унга муносабат бир қадар сусайтандек. Чунки ёшлар кўпроқ кино, видео, телевидение, компьютерга берилиб кетди. Компьютер ҳозирги кунда кўпгина хонадонларга ҳам кириб келган. Исталган янгилигу ахборотларни бу воситалардан хоҳлаганча олиш мумкин. Ачинарлиси, бутун китоб ўқиш учун вақт сарфлашга ҳожат йўқдек. Аслида, ҳеч бир ахборот воситаси, кино ёки видеофильм бадиий асар ўрнини босолмайди. Масалан, "Ўттан кунлар" романи асосида ишланган фильм қанчалик маҳорат билан суратта олинган бўлмасин, китобнинт таъсирини, жозибасини беролмайди.

Китобхонлик оиладаги муҳитга ҳам боғлиқ. Маърифатли оилаларда китобта эътибор фарзандлар тарбиясида қўл келади.

Китобни инсон тафаккурининт қанотларига ўхшатишган. Зеро, тафаккури, фикр доираси кенг, маърифатли кишилар жамиятнинт чинакам бойлигидир. Аксинча, ҳаётда рўй бериб турадиган айрим нохушликлар илдизи эса маърифатсизлик, китоб ўқимасликнинт аччиқ меваси. Темирни занг кемирганидек, одамни ҳам маънавиятсизлик мўрт қилади. Маънавият эса инсонта китоб ўқиш орқали юқади.

Ҳар қандай янгилик ҳам бир кун эскиради. Бироқ инсониятнинт минг-минг йиллар давомида қўлга киритган ақлий ҳамда фикрий дурдоналарини ўзида жамлаган китоблар асло эскирмайди.

Бинобарин, китоб-ҳамиша илм-маърифат, адаб ва ахлоқ манбаи бўлиб келган. Бутунги кунда ёш авлодни миллий қддриятлар руҳда тарбиялашда ҳам китобдан кўра қудратлироқ восита йўқ.

Жүктеу
bolisu
Бөлісу
ЖИ арқылы жасау
Файл форматы:
docx
08.10.2020
489
Жүктеу
ЖИ арқылы жасау
Бұл материалды қолданушы жариялаған. Ustaz Tilegi ақпаратты жеткізуші ғана болып табылады. Жарияланған материалдың мазмұны мен авторлық құқық толықтай автордың жауапкершілігінде. Егер материал авторлық құқықты бұзады немесе сайттан алынуы тиіс деп есептесеңіз,
шағым қалдыра аласыз
Қазақстандағы ең үлкен материалдар базасынан іздеу
Сіз үшін 400 000 ұстаздардың еңбегі мен тәжірибесін біріктіріп, ең үлкен материалдар базасын жасадық. Төменде керек материалды іздеп, жүктеп алып сабағыңызға қолдана аласыз
Материал жариялап, аттестацияға 100% жарамды сертификатты тегін алыңыз!
Ustaz tilegi журналы министірліктің тізіміне енген. Qr коды мен тіркеу номері беріледі. Материал жариялаған соң сертификат тегін бірден беріледі.
Оқу-ағарту министірлігінің ресми жауабы
Сайтқа 5 материал жариялап, тегін АЛҒЫС ХАТ алыңыз!
Қазақстан Республикасының білім беру жүйесін дамытуға қосқан жеке үлесі үшін және де Республика деңгейінде «Ustaz tilegi» Республикалық ғылыми – әдістемелік журналының желілік басылымына өз авторлық материалыңызбен бөлісіп, белсенді болғаныңыз үшін алғыс білдіреміз!
Сайтқа 25 материал жариялап, тегін ҚҰРМЕТ ГРОМАТАСЫН алыңыз!
Тәуелсіз Қазақстанның білім беру жүйесін дамытуға және білім беру сапасын арттыру мақсатында Республика деңгейінде «Ustaz tilegi» Республикалық ғылыми – әдістемелік журналының желілік басылымына өз авторлық жұмысын жариялағаны үшін марапатталасыз!
Министірлікпен келісілген курстар тізімі