жүктеу мүмкіндігіне ие боласыз
Бұл материал сайт қолданушысы жариялаған. Материалдың ішінде жазылған барлық ақпаратқа жауапкершілікті жариялаған қолданушы жауап береді. Ұстаз тілегі тек ақпаратты таратуға қолдау көрсетеді. Егер материал сіздің авторлық құқығыңызды бұзған болса немесе басқа да себептермен сайттан өшіру керек деп ойласаңыз осында жазыңыз
Мақала Фидойи устозлар
Түркістан облысы Кентау қаласы, Ескі Иқан ауылы, «Иқан» ЖОМ КММ-ның педагог-зерттеуші, жоғары санатты бастауыш сыныптар бойынша директор орынбасары Патма Кучкарова Жаббархановна .
Тарихи юз йилларга томир отган «Иқон» умумий ўрта мактаби шуҳрати шаҳримиз ва вилоятимизда эмас, балки республикамизга ҳам таниқлидир. Фидойи муаллимлар ўзларининг ютуқлари билан мактаб шуҳратини чор-атрофга ёймоқдалар. Қолаверса, узоқ йиллар мактабни жонкуярлик билан бошқариб, мактабнинг республика миқёсига чиқишига эришган, ҳозирги кунда вилоят маслаҳати депутати, собиқ директоримиз З.Чалданов тажрибасини давом эттираётган мактаб раҳбарларининг самарали меҳнати мактабнинг обрў-эътиборини янада орттирмоқда. Аниқроқ айтсак, З.Чалдановнинг издоши, узоқ йиллар директор ўринбосари вазифасида ишлаб, раҳбарлик ишининг қир-сирларини ипидан-игнасигача ўзлаштириб олган Махсуда Мамадалиева директорлик лавозимини бугунги кунда маҳорат билан бажариб келмоқда. Унинг таълим-тарбия ишлари бўйича ўринбосарлари Н.Халметова, П.Кучкарова, Н.Мамметов, тарбия ишлари бўйича ўринбосарлари Қ.Юнусов, Г.Шадибековаларнинг моҳирона ташкилотчилиги орқасида мактаб жамоаси бугунги синовли кунларда ўз ишларини талаб даражасида бажармоқдалар.
Бугунги кунимиз синовли кунлар, онлайн режимда дарс ўтиш муаллимга ҳам, билим олувчига ҳам осон тушаётгани йўқ.
Биргина мактаб директори 170 дан ортиқ муаллимнинг чатларига кириб уларни кузатиши, текшириб, ўз фикрини билдириб, кўрсатмалар, тавсиялар бериб ўтиришига тўғри келади. Унинг ўринбосарларининг ҳам ҳар қайсиси юздан ортиқ чатларга кириб, уларни бошқариб, текшириб ўтиришига тўғри келади. Бунинг қанчалик қийин иш эканлиги ҳамма учун ойдай аён.
Ҳар доимо ўз вазифасини юқори даражада бажаришга одатланган мактаб раҳбариятининг иши, фидойи муаллимларнинг иши бугунги кунда икки ҳиссага ортди десак янглишмаймиз. Янгиланган билим бериш мазмунига мувофиқ талаб даражасидаги дарсларнинг ўтилишига эришиш, муаллимларга керакли тавсиялар ва методик кўмаклар бериб бориш ҳам жуда масъулиятли ишдир. Мана шу масъулиятли ишнинг уддасидан чиқаётган яна шу М.Мамадалиева бошчилигидаги раҳбар кадрлар.
Онлайн шароитда ҳам мактабда барча фан ҳафталиклари, ўтказилиши керак бўлган тадбирлар, ўқитувчилар ва ўқувчилар орасидаги мактаб ва шаҳар миқёсидаги олимпиадаларга иштирок этиш, бошқа ҳар хил танловларга, республика, вилоят миқёсидага онлайн олимпиадаларга қатнашиш, ота-оналарга берилган маслаҳатлар орқасида ЯМТ га тайёргарлик – барчаси ўз даражасида, ўз вақтида, талабга мос юргизилмоқда.
Яна бир айтиб ўтиб кетишга жоиз нарса кўпчилик ота-оналарнинг илтимоси билан 1-синф ўқувчиларининг офлайн режимда ўқиши. Навбатчи синф усулида бир синфни икки сменага бўлиб ўқитаётган бошланғич синф ўқитувчиларининг мехнатлари ҳам айтишга арзигулик фидокорликдир.
Юқорида биз мактабда ҳамма тадбилар ўз вақтида ва ўз даражасида ўтказилмоқда дедик. Бунга мисол мактабимизда 07.12 – 12.12. кунлари оралиғида онлайн турда ўтилган бошланғич синфлар ҳафталигини айтиш мумкин. Ҳафталикни ўтказиш учун олдиндан режа тузилди ва режа асосида ҳафталик давомида 2-4-синфларнинг барчасида онлайн очиқ дарслар ўтказилди.
Ҳафталикнинг онлайн турда ўтказилиши одатдагидан қийинроқ ўтиши ҳамда, айниқса, бошланғич синф ўқувчилари учун кўп ноқулайликлар туғдириши туфайли кўп ишларни амалга ошириш зарурлигини сезган бошланғич синфлар бўйича директор ўринбосари Патма Кучкарова олдиндан ўқитувчилар билан онлайн мажлислар ўтказиб, уларнинг барчасига керакли кўрсатмалар, маслаҳатлар бериб борди. Интернетдан кўплаб керакли ҳаволаларни ўқитувчиларга тавсия этиб, улардаги манбалардан фойдаланиш йўлларини тушунтириб берди. Ҳар бир ўқитувчига алоҳида-алоҳида кўрсатмалар беришдан ҳам чарчамади. Натижада кўпчилик ўқитувчилар ҳафталикнинг мазмунли, самарали ўтиши учун бор кучларини аямадилар. Ўқувчиларга тақдим этиш учун олдиндан видеодарслар, видеоизоҳлар ҳозирланди.
2-“Б” синф ўқитувчиси Ташханова Карима ўзбек тилидан “Туркистон – қадимий шаҳар” мавзусида, 3-“Д” синф ўқитувчиси Исмоилова Умида дунётаниш фанидан «Ахоли яшайдиган жойлар қанақа бўлади?» мавзусида, 2-«Ғ» синф ўқитувчиси Муслимова Мамлакат дунётаниш фанидан «Транспорт қандай бўлади?» мавзусида, 4- «А» синф ўқитувчиси Байбекова Жамила математика фанидан «Маҳсулдорлик» мавзусида, 3-«А» синф ўқитувчиси Алимова Салима адабий ўқиш фанидан «Кекса кулол ва шогирд», 4 «Г» синф ўқитувчиси Мухаммедова Шахноза ўзбек тили фанидан «Олим Чўқон», 4 «Е» синф ўқитувчиси Хажиева Мохидил табиатшунослик фанидан «Хаво қандай ифлосланади?» мавзусида, 4-«Б» синф ўқитувчиси Мамараимова Адолат адабий ўқиш фанидан «Куй отаси» мавзусида онлайн очиқ дарслар ўтдилар. Улар ўз дарсларига мумкин қадар кўпроқ ўқитувчиларни чорлашга ҳаракат қилдилар. Ўқувчиларга эса онлайн дарс жараёнида мунтазам равишда мотивациялар бериб, ўқувчиларни руҳлантириб бордилар.
Ҳафталик якуни онлайн турда мактаб директори раҳбарлигидаги маъмурият ҳамда барча бошланғич синф ўқитувчилари иштирокида ўтказилди. Ҳафталик ўз даражасида ўтказилди деб топилди.
Юқорида номлари айтиб ўтилган ўқитувчилар билан бир қаторда Балтаева Нигора, Намуратова Муниса, Нарметова Олтиной, Имамова Ирислик, Шахноза Сайдакбероваларнинг ҳам дарслари “намунали” деб топилди.
Қисқача айтганда, ҳафталик яхши таассуротларга бой бўлиб ўтди ва бу кунларда онлайн шароитда ўтган бу дарслар ўқувчиларнинг ёдларида узоқ вақт эсдалик бўлиб қолади, деб ишонамиз.
шағым қалдыра аласыз



Бұл курс Қазақстан Республикасы Оқу-ағарту министрлігімен келісілген